ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш Концепцияси (ЎзР ВМ 27.02.2023 й. 84-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 февралдаги

84-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг

дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган ёш авлодга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.


2. Мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизларни муносиб иш ва даромад манбаи билан таъминлаш, уларга замонавий касб-ҳунарлар, хорижий тиллар, IT-технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Изчил саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бериб, навқирон авлод вакиллари маънавий, жисмоний, ахлоқий ва интелектуал жиҳатдан камол топмоқда. Қолаверса, ёшларимизнинг жаҳон майдонларидаги турли жабҳаларда эришаётган ютуқлари шарафига давлатимиз байроғи баланд кўтарилиб, унинг нуфузи тобора юксалмоқда.


3. Ёшларнинг билими ва иқтидори, ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш билан бир қаторда ёш авлоднинг мазмунли дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш соҳасидаги фаолиятни замонавий талабларга мос равишда тубдан қайта кўриб чиқиш лозим.

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига жалб этиладиган болалар салмоғини кўпайтириш ва уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ушбу йўналишдаги ишларни комплекс равишда такомиллаштириш ва ривожлантиришни, шунингдек, унинг доимий фаолият юритувчи тизимини яратишни тақозо этмоқда.


4. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепциясида (кейинги ўринларда - концепция) болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг янги ва самарали тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади.



2-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Концепциянинг мақсади болаларнинг мактаб таътили даврида вақтини сермазмун ўтказиш, уларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш, улар онгида миллий ғоя, ватанпарварлик туйғуларини ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш орқали баркамол авлодни вояга етказишдан иборат.


6. Концепцияда белгиланган мақсадга эришиш учун қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантириш;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

болаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларга умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш соҳасида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамкорлигини таъминлаш ва фаолиятни мувофиқлаштириб бориш.



3-БОБ. БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ


7. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

болалар ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, уларнинг сифатли дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш;

болалар манфаатларининг устуворлиги, уларнинг ижодий ривожланиши ҳамда ўз имкониятларини тўлиқ намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш;

педагог ва етакчиларнинг болалар шахсини ривожлантириш ва уларнинг кўнгилли дам олишларини таъминлаш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш мобайнида уларга умуминсоний ва миллий қадриятларни сингдириш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириш.



4-БОБ. БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ОРОМГОҲЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


8. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, қуйидаги ихтисослашган йўналишларда ташкил этилади:

Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар фан олимпиадалари, таълим соҳасининг турли даражадаги мусобақалари ғолиблари бўлган 10-14 ёшгача болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун йўналтирилиб, унда бир ёки бир нечта фанлар ёхуд тиллар чуқурлаштирилган тарзда ўргатилади;

Спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар 8-16 ёшгача болаларнинг ўқув-машқ жараёнини давом эттириш, спорт маҳоратини такомиллаштириш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, соғлиғини мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, унда болаларнинг ёши ва спорт турининг ўзига хос хусусиятлари асосида ҳар хил гуруҳлар тузилади;

Санаторий-соғломлаштириш оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар юрак қон-томир тизимининг касалланиши, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, таянч-ҳаракат аппаратининг ўзига хос бўлмаган хусусиятлари билан бетоб бўлиб турадиган 7-14 ёшгача болаларнинг дам олиши ва соғломлаштириш учун ташкил этилади;

Меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар 15-18 ёшгача болаларнинг ижтимоий фойдали меҳнатини дам олиш ва соғломлаштириш билан бирга қўшиб олиб боришига йўналтирилиб, болалар ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрланади ва уларнинг меҳнат кўникмалари шакллантирилади;

Ҳарбий-спорт оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар 12-17 ёшгача болаларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилади;

Экологик-биологик ва ўлкашунослик оромгоҳлари. Бундай оромгоҳларда 7-14 ёшгача болалар учун сайёҳлик-ўлкашунослик ва экскурсия ишлари ташкил этилади, уларга мамлакатимизнинг табиий, ижтимоий-иқтисодий ва тарихий жиҳатдан ўзига хос жиҳатлари чуқур ўргатилади;

Ихтисослашган болалар оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар 7-14 ёшгача болаларнинг етакчилик ва фаоллигини шакллантириш, уларнинг ижтимоий мослашув кўникмаларини оширишга йўналтирилади.

Манфаатдор ташкилотларнинг таклиф ва ташаббуслари асосида бошқа йўналишлардаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.



5-БОБ. БОЛАЛАРНИНГ ДАМ ОЛИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР


9. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида қуйидаги ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади:

а) жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, алоқа ва транспорт билан қамраб олиш. Бунда:

болалар соғломлаштириш оромгоҳларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича доимий навбатчилик ташкил этилади;

болаларнинг дарё, анҳор ёки сув ҳавзаси бўйида бўлишлари, сайрга чиқишлари оромгоҳ етакчиси ёки тарбиячиси кузатувисиз бўлишига йўл қўйилмайди;

ҳар бир оромгоҳда ёнғин чиқиш ва табиий офат эҳтимолига қарши болаларни кўчириш режаси ишлаб чиқилади;

болалар ёнғин хавфсизлиги ва жароҳатланишнинг олдини олиш талабларига жавоб берувчи турар жой билан таъминланади;

болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳудудида бегона кишиларнинг бўлиши ёки яшашига йўл қўйилмайди;

болалар соғломлаштириш оромгоҳларидаги болалар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича ҳушёрлигини ошириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилади;

ҳар бир болалар соғломлаштириш оромгоҳи шаҳарлараро телефон билан таъминланади, агар болалар соғломлаштириш оромгоҳи жойлашган ҳудудга телефон тармоғи ўтказилмаган бўлса, у ҳолда уяли алоқа воситаси билан таъминланади;

болалар белгиланган жойдан техник жиҳатдан соз бўлган транспорт воситаларида йўл-патруль хизмати кузатувида болалар соғломлаштириш оромгоҳларига олиб борилади ва олиб келинади;

болаларни саёҳат, экскурсия ва сафарларга ёки болалар соғломлаштириш оромгоҳлари томонидан ўтказиладиган бошқа тадбирларга олиб бориш ва олиб келиш учун транспорт воситалари ажратилади;

б) болалар соғломлаштириш оромгоҳларини тиббий ёрдам воситалари билан таъминлаш, давлат санитария назоратини ўрнатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда уларнинг сифатини назорат қилиб бориш. Бунда:

ҳар бир болалар соғломлаштириш оромгоҳида тиббий пункт ташкил этилиб, у тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган барча дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланади;

болаларга доимий тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шай бўлган тиббиёт муассасалари олдиндан белгилаб қўйилади;

болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юборилишидан олдин болалар тиббий кўрикдан ўтказилади, тиббий ҳужжатлар текширилади, агар болаларда бирор касаллик аломати аниқланса, уларнинг болалар соғломлаштириш оромгоҳларига жўнатилишига рухсат берилмайди;

болаларнинг ёши ва мавжуд касалликларини эътиборга олган ҳолда кун тартиби ишлаб чиқилади, рационал овқатлантириш ташкил этилади ва мунтазам равишда назорат қилиб борилади;

болаларнинг соғлиги мунтазам равишда кузатиб борилади, улар шифокор томонидан режа асосида тиббий текширувдан ўтказилиб борилади;

болалар узлуксиз равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади, уларнинг сифати ва белгиланган меъёрларга мослиги доимий равишда назорат қилиб борилади;

мавсумий касалликлар (ўткир ичак касалликлари) кўпайиши мумкин бўлган ойларда тиббиёт ходимлари томонидан касалликнинг олдини олиш ва зарур бўлганда даволаш ишлари ташкил этилади;

юқумли касалликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда соғлиқни сақлаш муассасаларига ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига белгиланган тартибда маълум қилинади ва бемор бола болалар соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари назоратида шифохонага ётқизилади;

болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ошхонаси иши устидан назорат олиб борилади, таомнома тузишда шифокор иштирок этади, тайёр овқатлар калорияси текшириб борилади, ташқаридан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари шифокор рухсатисиз болаларга берилмайди;

озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, сақланиши, идиш-товоқ ва технологик жиҳозларни ювишда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши назоратга олинади;

болалар билан соғлом турмуш тарзи бўйича мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар, савол-жавоблар, даволаш-профилактика, санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилади, болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, улар ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича санитария-оқартув ишлари олиб борилади;

болалар соғломлаштириш оромгоҳлари жойлашган ҳудуд санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига жавоб берадиган ҳолда тартибга келтирилади ва тозаланади;

болалар саломатлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун тиббиёт ходимлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудининг тозалиги учун оромгоҳ раҳбари жавобгар эканлиги белгилаб қўйилади;

болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг доимий мониторинги олиб борилади;

в) таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш. Бунда:

ҳар бир болалар соғломлаштириш оромгоҳида кутубхона ёки ахборот-ресурс маркази иши ташкил этилади, болалар китоблар, журнал ва газеталар билан таъминланади;

болаларнинг қизиқишлари ва иқтидорлари бўйича тўгараклар, болалар студиялари, компьютер синфлари, маҳорат дарслари ташкил этилади;

олимпиадалар, викториналар, билимлар танловлари, техник ва бадиий ижодиёт кўргазмалари ўтказилади, фан ва санъат арбоблари билан учрашувлар ташкиллаштирилади;

болаларнинг ёши ва саломатлигига мос келувчи ижтимоий фойдали ва педагогик мақсадга мувофиқ меҳнат турлари ташкил этилади;

хизмат кўрсатувчи ходимлар, айниқса, педагог ва етакчиларни болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятига жалб этишда уларнинг ўз касбини пухта эгаллаганлиги, бола шахсини ҳурмат қилиши, ижодкорлиги, ташаббускорлиги, фидойилигига эътибор қаратилади;

оромгоҳларга малакали психологлар жалб этилади ва болалар билан жамоавий ва якка тартибдаги психологик суҳбатлар, тренинглар олиб борилади;

г) маънавий-маърифий ишлар ва маданий хордиқ. Бунда:

болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудуди, бинолари, маънавият ва маърифат хоналари ноанъанавий ва қизиқарли равишда, миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда жиҳозланади ва безатилади;

болаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларни ватанпарварлик ва миллий ғоя руҳида тарбиялашга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилади;

болаларнинг ёшига қараб, улар стол усти ўйинлари ҳамда ўйинчоқлар билан таъминланади;

маданият ва санъат тўғрисида суҳбатлар, ўқилган китоблар, намойиш этилган кинофильмларнинг муҳокамаси ўтказилади, бадиий ва илмий-оммабоп видеофильмлар, мултьфильмлар, слайдлар намойиш этилади;

театр ва бошқа ижодий жамоаларнинг болалар учун спектакллари, концерт дастурлари намойиш этилади, болаларнинг музейлар ва кўргазмаларга ташрифлари уюштирилади;

болаларнинг ёши, қизиқиши ва қобилиятларини эътиборга олиб, миллий мусиқа маданияти, тасвирий санъат, халқ ҳунармандчилиги, жаҳон маданияти ва санъати дурдоналари бўйича машғулотлар ўтказилади;

турли миллатга мансуб болалар учун янги дўстлар орттириш, тил ўрганиш ва дўстлик клублари ташкил этилади;

жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларда жисмоний ва ақлий меҳнатга бирдай ҳурмат уйғотиш, уларда меҳнатсеварлик ва яратувчанлик хислатларини шакллантиришга қаратилган маҳорат дарслари ўтказилади;

истеъдодли болалар билан ишлашда уларнинг ўз иқтидорларини намоён этишларига шароит яратиб берилади;

ҳар бир тадбир ўтказилишига юқори талаб ва масъулият билан ёндашган ҳолда болалар соғломлаштириш оромгоҳидаги барча нарсалар болалар ёшига мос, уларнинг қизиқишлари, дунёқарашлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб тайёрланади;

болалар соғломлаштириш оромгоҳи тартиб-қоидаларига риоя қилиш, одоб-ахлоқ меъёрларини бажариш ва юксак интизомли бўлиш ҳар бир тарбияланувчига тушунтирилади;

болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудуди болалар дунёсига мос равишда турли баннер ва шиорлар билан безатилади;

д) жисмоний тарбия ва спорт. Бунда:

болалар учун эрталабки гигиеник ҳамда даволаш гимнастикаси ўтказилади;

спорт ўйинлари ҳамда машғулотларини ўтказиш учун спорт майдончалари тайёрланади, улар спорт инвентарлари билан таъминланади;

сузиш, югуриш, юриш, футбол, волейбол, теннис, шахмат, стол тенниси ва спортнинг бошқа турлари бўйича спорт мусобақалари ҳамда машғулотлар ташкил этилади;

спортнинг оммавий турлари билан бир қаторда болаларнинг ёшини, билим даражаси, саломатлиги ва жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, махсус машғулотлар ўтказилади;

болаларнинг ўзларига маъқул бўлган спорт секцияларига қатнашиши, турли мусобақаларда иштирок этиши таъминланади, мазкур тадбирлар белгиланган тартибдаги тиббий кўрик остида амалга оширилиб, бу жараён тиббиёт ходимларининг назоратида бўлади;

е) сайёҳлик ва экскурсия. Бунда:

болаларни сайёҳлик сафарлари ва экскурсияларга олиб чиқишдан олдин уларда экстремал ҳолатда ўзини тутиш кўникмалари шакллантирилади, хавфсизлик қоидалари тушунтирилади;

ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўналишлар бўйича турли экскурсиялар (шаҳар бўйлаб, шаҳардан ташқарида, дам олиш куни йўналишлари ва бошқалар) ташкил этилади;

ўлкашунослик, табиатшунослик ва экологик йўналишларда амалий машғулотлар ўтказилади, бунда болалар табиат ҳодисаларини кузатиши, уларни таққослаши, экологик муаммоларни ўрганиши ва муҳокама этиши мумкин.


10. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар томонидан назорат қилинади. Бунда:

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлиги таъминланади ҳамда фаолият мувофиқлаштириб борилади;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан жойларда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиб борилади, ўрганилади ва таклифлар ишлаб чиқилади;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш юзасидан зарур чоралар кўрилади.


11. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришни амалга ошириш жараёнига давлат ва нодавлат ташкилотлари жалб этилади.


12. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.



6-БОБ. ЭРИШИЛАДИГАН НАТИЖАЛАР


13. Концепция болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада ривожлантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни мазмунан янги босқичга кўтаришда муҳим роль ўйнайди. Жумладан:

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштиришнинг янги ва ягона тизими яратилади;

болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тармоғи шаклланади;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш қамрови ортади;

ёшларда мустаҳкам мафкуравий иммунитет шакллантирилади, интелектуал ва салоҳиятли ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 февраль







































Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск