ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.02.2023 й. 84-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 февралдаги

84-сон қарорига

4-ИЛОВА



Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш

ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика

ва ҳудудий комиссиялар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссияларнинг (кейинги ўринларда - комиссиялар) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Комиссиялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


3. Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - республика комиссияси) таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.


4. Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузилади.


5. Республика комиссиясининг ишчи органи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳузуридаги Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти (кейинги ўринларда - департамент) ҳисобланади.



2-БОБ. РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (кейинги ўринларда - оромгоҳлар) фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш, улардаги маиший, коммунал, транспорт ва тиббий таъминот тизимларининг ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълим-тарбия ишларини ҳамда маданий-маърифий тадбирларни таълим, фан, маданият, адабиёт ва санъат соҳаларининг вакиллари иштирокида ташкил этиш;

оромгоҳларда болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга, шу жумладан таниқли спортчилар иштирокида оммавий спорт мусобақалари ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оромгоҳларда сифатли шошилинч тиббий ёрдам хизматини жорий этиш, уларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, ёнғин хавфсизлиги фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш;

оромгоҳларга жалб этиладиган болалар салмоғини йилдан-йилга ошириб боришни назарда тутган ҳолда, оромгоҳларда мавжуд имкониятлар ҳамда дам олувчиларга кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириб бориш;

оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

оромгоҳларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


7. Республика комиссияси асосий вазифаларидан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:

болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини сифатли ташкил этиш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича чора-тадбирлар белгилайди;

болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши мавсуми бошланиши олдидан оромгоҳларнинг болаларни қабул қилишга тайёрлигини текшириш чораларини кўради;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан республика комиссиясига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур ахборотларни сўраб олади;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари учун ҳомийликни жалб этиш, маблағларни мақсадли йўналтириш ҳамда сарфланишини назорат қилади;

болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш бўйича услубий материаллар тайёрлаш жараёнига мутахассислар ва экспертларни жалб этади.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Республика комиссияси ҳудудий комиссиялар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради, мажлислар ўтказади, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.


9. Республика комиссияси қарорлар қабул қилишда аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва коллегиаллик тамойилларига амал қилади.


10. Республика комиссияси мажлислари йилига камида икки марта ўтказилади, республика комиссияси раиси томонидан ёки аъзоларнинг таклифига кўра навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.

Мажлис чақирилиши ҳақида республика комиссияси аъзолари мажлис ўтказилишидан камида бир ҳафта олдин хабардор қилинади.


11. Республика комиссияси мажлислари аъзоларининг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


12. Республика комиссияси қарорлари мажлисда иштирок этаётганларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаганда қабул қилинган ҳисобланади, овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Республика комиссияси мажлисига вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари таклиф этилиши мумкин.


14. Республика комиссияси мажлиси кун тартибига масалалар комиссия аъзолари, ишчи гуруҳлар, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, оромгоҳларнинг болаларни қабул қилишга тайёрлиги ҳолатини текшириш материаллари асосида киритилади.


15. Республика комиссияси мажлиси кун тартибига материалларни Департамент тайёрлайди, шунингдек, қарорларнинг ижросини мониторинг қилади ва унинг натижаларини республика комиссиясининг мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.



4-БОБ. РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИНГ

ИШЧИ ГУРУҲЛАРИ


16. Республика комиссияси ўз фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида ишчи гуруҳлар тузади.


17. Оромгоҳларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог ва етакчилар билан таъминлаш бўйича 1-ишчи гуруҳ:

оромгоҳларни малакали педагог ходимлар билан таъминлайди, улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этади;

оромгоҳларнинг ахборот-ресурс марказларини китоблар, бадиий адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминлайди;

болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган услубий қўлланмалар тайёрлайди ва ҳар бир оромгоҳга етказади;

таълим йўналишлари бўйича турли танловлар, болалар онгини ривожлантиришга қаратилган интелектуал ўйинлар ўтказиш, тўгараклар ташкил этиш ишларини йўлга қўяди.


18. Болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича 2-ишчи гуруҳ:

оромгоҳларни етарли миқдордаги барча зарур дори-дармон воситалари, шу жумладан, илон ва қорақурт заҳрига қарши зардоблар билан таъминлайди;

оромгоҳларни малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлайди, улар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этади;

оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувининг сифатини ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилишини ўрганиб боради ҳамда аниқланган камчиликларнинг зудлик билан бартараф этилишини ташкил қилади;

болалар билан соғлом турмуш тарзи бўйича давра суҳбатлари, савол-жавоблар, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказади, болаларнинг ёшини эътиборга олган ҳолда, улар ўртасида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича санитария-гигиенага доир тушунтириш ишларини олиб боради.


19. Болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича 3-ишчи гуруҳ:

маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадида ҳар бир оромгоҳ бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;

оромгоҳларга маданият ва фан ходимлари, ёзувчи ва шоирлар, машҳур спортчиларнинг ташрифини ташкил этиб, болалар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар, маҳорат дарслари ўтказади;

оромгоҳларда мумтоз ва эстрада санъаткорларининг чиқишларини, миллий концерт намойишларини ташкил этади;

оромгоҳларда ўзбек миллий кинофильмлари намойишларини ўтказади;

болалар ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил этади.


20. Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, алоқа, транспорт хизмати ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича 4-ишчи гуруҳ:

болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш давомида оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларни ташкил этади;

оромгоҳлардаги болалар ҳамда уларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар бўйича ҳушёрлигини ошириш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

ҳар бир оромгоҳга ички ишлар органлари ходимларини бириктириб, уларнинг доимий равишда навбатчилигини ташкил этади;

болаларнинг белгиланган жойлардан оромгоҳларга бориб-келишларини таъминлайди, бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатувини ташкил этади;

оромгоҳларга болаларни олиб бораётган ва олиб келаётган ҳар бир транспорт воситасининг техник жиҳатдан соз бўлишини мунтазам равишда назорат қилиб боради;

оромгоҳларга олиб борадиган йўлларнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан соз бўлишини таъминлайди;

юзага келадиган фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг олдини олиш барча зарур чораларни кўради;

тектоник ҳудудда жойлашган ёки сел келиши хавфи бўлган оромгоҳлар фаолиятини вақтинча ёпиш чоралари кўрилишини таъминлайди;

болалар учун йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича ўқув машғулотлари олиб борилишини таъминлайди.


21. Оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш, уларга сифатли коммунал хизмат кўрсатиш бўйича 5-ишчи гуруҳ:

оромгоҳларда электр энергияси ва табиий газ узлуксизлигини таъминлайди, фавқулодда ҳолатларда электр энергияси ўчиб қолганда қўшимча чоралардан фойдаланиш имкониятини яратади, бу борада ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил этиб, уларнинг фаолиятини назорат қилиб боради;

оромгоҳларда тоза ичимлик суви таъминотини ташкил этади, чекка ҳудудларда жойлашган оромгоҳларга ичимлик сувининг махсус транспорт воситалари орқали узлуксиз равишда етказиб берилишини таъминлайди;

оромгоҳларда ободонлаштириш ишлари олиб борилишини ташкил этади, ободонлаштириш учун зарур бўлган махсус транспорт воситалари хизматларини ташкил этади.



5-БОБ. ҲУДУДИЙ КОМИССИЯЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


22. Ҳудудий комиссиялар болаларнинг дам олишини ва соғломлаштиришни ташкил этиш бўйича жойлардаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун ташкил этилади.


23. Ҳудудий комиссиялар:

болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш режасини амалга ошириш учун талаб этиладиган молиялаштириш манбаларини аниқлаштиради;

оромгоҳларнинг моддий-техника базасини мустакамлаш, уларни реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

оромгоҳларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни назорат қилади;

оромгоҳларни зарур техника ва воситалар билан таъминлаш чораларини кўради;

болаларни дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирлари ижросини тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан ҳомийлик жалб этади ва уларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилади;

оромгоҳлар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун республика комиссиясига тақдим этади.


24. Ҳудудий комиссиялар мажлислари йилига камида икки марта ўтказилади, комиссия раиси томонидан ёки аъзоларнинг таклифига кўра навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.

Мажлис чақирилиши ҳақида ҳудудий комиссиялар аъзолари мажлис ўтказилишидан камида бир ҳафта олдин хабардор қилинади.


25. Ҳудудий комиссиялар мажлислари аъзоларининг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


26. Ҳудудий комиссиялар қарорлари мажлисда иштирок этаётганларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаганда қабул қилинган ҳисобланади, овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил

этиш ва соғломлаштириш масалалари

бўйича ҳудудий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий комиссиялар раислари


2. Лавозимга кўра

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, ҳудудий комиссиялар раислари ўринбосарлари


3. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари бошлиқлари


4. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари


5. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари бошлиқлари


6. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари бошлиқлари


7. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари


8. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари


9. Лавозимга кўра

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари


10. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари

11. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари


12. Лавозимга кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари


13. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари


14. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар рақамли технологиялар бошқармалари бошлиқлари


15. Лавозимга кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари


16. Лавозимга кўра

-

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари (келишув асосида)


17. Лавозимга кўра

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари (келишув асосида)


18. Лавозимга кўра

-

"Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари (келишув асосида)


19. Лавозимга кўра

-

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари (келишув асосида)


           

Изоҳ. Ҳудудий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 февраль
















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск