ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт ходимларига қўйиладиган талаблар /

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 01.03.2023 й. 3421-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 23.01.2023 й. 21-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 1 мартда 3421-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2023 йил 23 январдаги

21-сон буйруғига

ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш,

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари

ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш

ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини амалга оширувчи таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш Ички ишлар вазирлиги Академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Бунда:

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш Академияда;

таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг малакасини ошириш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун Академияда, қолган вилоятлар учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида ташкил этилади.


2. Таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларининг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир марта амалга оширилади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


талабгор - қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига ўқишга кириш истагини билдирган ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчилар ёхуд ўзининг ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини ўқитиш хоҳишини билдирган таълим ташкилотлари;


тингловчи - қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига қабул қилинган ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчилар;


ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш (бундан буён матнда қайта тайёрлаш деб юритилади) - таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган, шунингдек педагогик ҳамда ҳайдовчи-йўриқчилик фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажмини эгаллашга қаратилган таълим тури;


ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларнинг малакасини ошириш (бундан буён матнда малака ошириш деб юритилади) - ўқитувчи ҳамда ҳайдовчи-йўриқчиларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш, уларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қилишга қаратилган таълим тури;


тьютор (ўқитувчи-консультант) - қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида тегишли ўқув модули бўйича тингловчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи, методик ёрдам кўрсатувчи, ўқиш ва билиш назоратини амалга оширувчи масъул ходим.


4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида аудитория ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.


5. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат гуруҳларда ташкил қилинади.

Бунда, аудитория машғулотлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.



2-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ

КУРСЛАРИГА ТАЛАБГОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларида ўқиш учун талабгорлар Академиянинг расмий веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.


7. Талабгорнинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида Академия томонидан унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.


8. Талабгор томонидан ариза мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилмаган ёки аризада тегишли маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган ёҳуд нотўғри кўрсатилган бўлса, Академия томонидан талабгорга камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.


9. Талабгор томонидан тақдим этилган аризада мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган камчиликлар аниқланмаган тақдирда Академия ва талабгор ўртасида уни ўқитиш юзасидан шартнома тузилади.


10. Шартномада кўрсатилган ўқитиш қиймати талабгор томонидан шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўлангандан сўнг, талабгор Академия бошлиғининг буйруғи билан тегишли қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсига қабул қилинади.


11. Талабгор томонидан шартнома имзоланилмаган бўлса, ёки ўқитиш қиймати шартномада белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, талабгор ўқишга қабул қилинмайди ҳамда талабгорга бу ҳақда Академия томонидан шу куннинг ўзида ёзма равишда хабарнома юборилади.



3-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ

КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этилади ҳамда машғулотлар жадвали бўйича олиб борилади.


13. Ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш, шунингдек малакасини ошириш курсларининг ҳар бири учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баровари миқдорида белгиланади.

Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баровари, уларнинг малакасини ошириш курси учун тўлов эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баровари миқдорида белгиланади.


14. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида тингловчиларнинг ўқув дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланади:

ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларни қайта тайёрлаш 2 ҳафта (72 соат);

ҳайдовчи-йўриқчиларнинг малакасини ошириш 2,5 ҳафта (90 соат);

ўқитувчиларнинг малакасини ошириш 4 ҳафта (144 соат).


15. Тингловчиларга уларнинг ўқув жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ўзлаштиришда тьютор (ўқитувчи-консультант) яқиндан ёрдамлашади.

Тьютор (ўқитувчи-консультант) тингловчи ва педагоглар билан доимий алоқа боғлаш, уларга зарур методик ёрдам кўрсатиш, тингловчилар томонидан якка тартибдаги машғулотларни бажариш, шунингдек уларнинг билимини баҳолаш жараёнида тегишли назоратни амалга оширади.


16. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларига узрли сабабларга кўра (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, меҳнат таътили, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) қатнашмаган ҳамда ушбу курсни якунига етказа олмаган тингловчига Академия бошлиғининг рухсати билан тегишли йўналиш бўйича навбатдаги қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларида мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган тўловларни тўламаган ҳолда ўқишга рухсат берилади.


17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнига Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда шартнома асосида педагог кадрлар ва мутахассислар жалб этилади.


18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида синов имтиҳонлари оралиқ ва якуний назорат турларидан иборат ҳисобланади.

Академия томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида синов имтиҳонлари ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида ишлаб чиқилган тест шаклида ўтказилади.


19. Тест саволлари синов имтиҳонлари бошланишидан камида уч кун олдин Академиянинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши зарур.


20. Синов имтиҳонлари ўтказилаётган хонага тингловчилар томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, луғат, шпаргалка ва бошқа материаллар олиб кирилиши ҳамда фойдаланилиши тақиқланади.

Бунда, ушбу тақиқланган материалларни олиб кирган ёки фойдаланган тингловчи синов имтиҳонларини ўтказиш тартибини бузган деб ҳисобланади ҳамда далолатнома асосида синов имтиҳонларидан четлаштирилади.


21. Тингловчининг қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курси мобайнидаги ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида баҳоланади. Бунда:

оралиқ назорат 20 та тест саволларидан иборат бўлади, ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл ва жами тўпланиши мумкин бўлган балл 30 бални ташкил этади;

якуний назорат 35 та тест саволларидан иборат бўлади, ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл ва жами тўпланиши мумкин бўлган балл 70 бални ташкил этади.

Тингловчининг оралиқ ва якуний назорат турларида тўплаган натижалари умумлаштирилади. Бунда, тингловчининг умумий тўплаган натижаси 56 ва ундан юқори бални ташкил этган тақдирда у қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсини тугатган деб ҳисобланади.

Синов имтиҳонларининг натижалари бўйича тингловчи 56 балдан кам тўплаган ҳолларда у қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсидан ўтмаган деб ҳисобланади.


22. Синов имтиҳонини топшира олмаган тингловчиларга уларнинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида қайта топшириш учун имконият берилади.

Бунда, тингловчидан синов имтиҳонини қайта топшириш учун мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган тўловлар ундирилмайди.

Синов имтиҳонини топшира олмаган тингловчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсини шартнома асосида қайта ўқиш ҳуқуқига эга.


23. Академия томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига асосан қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчига эса сертификат тақдим этилади.

Синов имтиҳонини муваффақиятли топширмаган тингловчига диплом ёки сертификат берилмайди. Бу ҳолда тингловчига қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.



4-БОБ. ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


24. Тингловчилар ўқув машғулотлари бошланишидан олдин Академиянинг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.


25. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга ҳисобланади:

ўқув дастурида назарда тутилган билимларни эгаллаш;

ўқув жараёнини янада яхшилаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Академия раҳбариятига таклифлар киритиш;

маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;

Академия ахборот-ресурс маркази, ўқув хоналари ва компьютер техника воситаларидан фойдаланиш.


26. Тингловчилар қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:

ўқув дастурлари талабларини бажариш;

ўқув машғулотларига ўз вақтида қатнашиш;

ўқув дастурларида назарда тутилган синов имтиҳон (тест)ларини топшириш;

ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш;

Академияга тегишли бўлган мулкларни асраб-авайлаш, Академия ички тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш.


27. Тингловчи қуйидаги асосларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:

ўз хоҳишига (аризасига) биноан;

вафот этганлиги сабабли;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганда;

ўқув интизоми ва Академия ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун;

қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсининг ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 18 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли.



5-БОБ. ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ

ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


28. Тингловчиларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Академия бошлиғининг буйруғи билан Академиянинг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Бунда, Академия бошлиғининг кўрсатмасига асосан Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида синов имтиҳонларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


29. Синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган тингловчилар мазкур имтиҳонлар натижалари эълон қилинган кундан бошлаб етти иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчини шикоят кўриб чиқилишидан 2 кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.


30. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб 3 кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


31. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


32. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида тингловчига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.


33. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

синов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

синов натижаларига ўзгартириш киритиш.

Апелляция шикоятини кўришда тингловчининг синов натижасида олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


34. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган тингловчига ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.


35. Апелляция комиссиясининг синов натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори асосида тингловчига қайта тайёрлаш курси бўйича диплом, малака ошириш курси бўйича сертификат берилади.


36. Апелляция комиссияси қарори устидан тингловчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш,

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан

шуғулланувчи таълим ташкилотларининг ўқитувчи

ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ҳамда

уларнинг малакасини ошириш учун аризаларнинг

НАМУНАВИЙ ШАКЛЛАРИ

Ўқитувчи ёки ҳайдовчи-йўриқчи ҳақида маълумотлар


Ҳудуд


Фамилияси

Исми

Отасининг исми



Тўлов миқдори


Телефон рақами

Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами


Маълумоти




Яшаш манзили

ПИНФЛ (ЖШШИР)

Аризани кўриб чиқиш вақтида шахсга доир маълумотларимдан фойдаланилишига розиман.



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари

ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

билан шуғулланувчи таълим ташкилотлари бўйича маълумотлар


Таълим ташкилоти номи


Манзили

Банк номи


Ҳисоб рақами


Шахсий ҳисоб варағи рақами

МФО


ИНН ( Ташкилот)


ИНН (Ғазначилик)

Ҳудуд


Таълим ташкилоти раҳбари


Тўлов миқдори

Телефон рақами


                  





Низомга

2-ИЛОВА



Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини

амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва

ҳайдовчи-йўриқчиларининг қайта тайёрлаш

курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги

ДИПЛОМ

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини

амалга оширувчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва

ҳайдовчи-йўриқчиларининг малака ошириш

курсларини тамомлаганлиги ҳақида

СЕРТИФИКАТ

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 март










































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск