ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.10.2022 й. ПҚ-393-сон "Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2022 й.

N ПҚ-393



АҲОЛИНИ ХАЛҚАРО

БРЕНДЛАРНИНГ СИФАТЛИ

МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ВА МАҲАЛЛИЙ КОРХОНАЛАРНИНГ ГЛОБАЛ

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ЗАНЖИРЛАРИГА КИРИШИ

УЧУН ҚЎШИМЧА ШАРОИТ ЯРАТИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳоли фаровонлигини узлуксиз ошириб бориш, чакана савдо соҳасида жаҳон етакчиларини жалб қилиш ва халқаро брендлар кўламини ошириш орқали инвесторларнинг халқаро кооперацияни ривожлантиришга, глобал қўшилган қиймат занжирларига киришга қизиқишини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш талабларини жорий қилиш, туристлар оқимини кўпайтириш учун энг қулай шарт-шароитлар ва шаффоф механизмлар яратиш мақсадида:


1. 2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

мазкур қарор билан тасдиқланган импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига (кейинги ўринларда  Реестр) асосан қўлланилади;

Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (кейинги ўринларда  Кенгаш) хулосасига асосан Реестрга халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома тузган импорт қилувчилар киритилади;

мазкур қарорга иловада назарда тутилган товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчилар томонидан маълум қилиш йўли билан амалга оширилади.


3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда шаффоф механизмлар асосида Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, Реестрни 2022 йил 1 декабрдан бошлаб ишга тушириш ҳамда унга кириш учун халқаро брендлар товарларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчиларга қўйиладиган талаблар назарда тутилсин.


4. 2023 йил 1 январдан бошлаб хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларидан товарларни сотиб олганда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ("tax free") тизими Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортларида тажриба тариқасида жорий этилсин.

Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда "tax free" тизимини жорий этиш юзасидан қарор лойиҳасини киритсин. Бунда, 2023 йил 1 январдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектлари орқали хорижий давлатлар фуқароларига сотилган маҳсулотларга "tax free" тизими солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали қўлланиши назарда тутилсин;

2023 йил 1 октябрга қадар "tax free" тизимининг самарадорлигини ўргансин ва ўрганиш натижаларига кўра 2024 йил 1 январдан бошлаб мазкур тизимни барча халқаро аэропортлар, вокзаллар ва божхона ҳудудидан ўтказиш пунктларида босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Халқаро брендлар эгалари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида халқаро кооперацияни ривожлантириш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига киришини таъминлаш мақсадида:

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Н. Холмуродов) "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И. Ҳайдаров), "Ўзчармсаноат" уюшмаси (Ф. Бобоев) ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси (Д. Саматов) билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллий корхоналарга халқаро брендлар эгаларининг буюртмаларини кооперация асосида жойлаштириш дастурларини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси (И. Хайдаров) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров) билан биргаликда 2022 йил якунига қадар Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги мавжуд 5 та енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораторияларини модернизация қилиш орқали халқаро стандартлар бўйича 30 дан ортиқ синов турларининг ўзлаштирилишини таъминласин;

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д. Саттаров) маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан қатъий назорат ўрнатсин;

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (Д. Ваҳобов) Ўзбек-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки лабораторияси негизида халқаро аккредитациядан ўтган синов лабораториясининг ташкил этилишини таъминласин.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 12 октябрдаги

ПҚ-393-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро брендлар товарларининг айрим

турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли

етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар,

ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг

дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри

шартнома асосида Ўзбекистон Республикасига олиб

киришда (импорт қилишда) импорт божхона

божининг пасайтирилган ставкалари

Т/р

ТИФ ТН коди

Маҳсулот номи

Бож ставкаси

(товарнинг божхона

қийматидан % да ёки

ўлчов бирлиги АҚШ

долларида)


1.

330300

Парфюм ва атир


5

2.

3304

Косметика ёки бўяниш ва терини парвариш қилиш маҳсулотлари (доривор маҳсулотлардан ташқари), шу жумладан қуёшга қарши ёки загар олиш воситалари; маникюр ёки педикюр маҳсулотлари


5

3.

3305

Соч учун воситалар


5

4.

3306

Оғиз бўшлиғи ёки тишларнинг гигиенаси учун воситалар, шу жумладан протезлар учун маҳкамлаш кукунлари ва пасталари; чакана савдо учун алоҳида қадоқланган интердентал бўшлиқларни тозалаш учун ишлатиладиган ип (тиш ипи)


5

5.

3307

Соқол олишдан олдин, соқол олиш пайтида ёки ундан кейин ишлатиладиган маҳсулотлар, шахсий фойдаланиш учун дезодорантлар, ванналар учун препаратлар, сочни тозалаш воситалари ва бошқа парфюмерия, бошқа жойда кўрсатилмаган ёки киритилмаган косметика ёки ҳожатхона препаратлари; дезинфекциялаш хусусиятига эга ёки эга бўлмаган, ҳидли ёки ҳидсиз хона дезодорантлари


5

6.

3401

Совун ва таркибида совун бўлган органик моддалар ва воситалар


5

7.

4202

Саёҳат сумкалари, чамадонлар, косметика ёки шахсий гигиена тўпламлари учун қутилар, иш қоғозлари учун қутилар, портфеллар, сумкалар ва мактаб сумкалари, кўзойнаклар, дурбинлар, камералар, мусиқа асбоблари, қуроллар учун ғилофлар ва шунга ўхшаш буюмлар; озиқ-овқат ёки ичимликлар учун термос сумкалар, косметика ёки шахсий гигиена тўпламлари учун сумкалар, рюкзаклар, аёллар ва эркаклар учун сумкалар, хўжалик сумкалар, портмонлар, ҳамёнлар, географик хариталар учун футлярлар, сигарет қутилари, кисетлар, иш асбоблари учун сумкалар, спорт сумкалари, шиша идишлар учун футлярлар, заргарлик учун қутилар, упа қутилари, тўлиқ ёки қисман материаллар ёки қоғоз билан қопланган табиий ёки композицион чармдан, пластмасса листлардан, тўқимачилик материалларидан, вулканизацияланган толалардан ёки картондан ясалган асбоблар ва шунга ўхшаш нарсаларни кесиш учун мўлжалланган қутилар


7,5

8.

4203

Ҳақиқий чармдан ёки композицион чармдан тикилган кийим-кечак буюмлари ва улар учун аксессуарлар‚ қуйидагидан ташқари:


7,5

9.

4203 10 000 1

Табиий теридан тикилган кийимлар


7,5, бироқ бир донаси

учун 1 АҚШ долл.

кам бўлмаган


10.

4205 00

Ҳақиқий чармдан ёки композицион чармдан бошқа буюмлар


7,5

11.

6101

Эркаклар ёки ўғил болалар учун, 6103-позициядаги буюмлардан ташқари, машина ёки қўлда тўқилган трикотаж пальтолар, калта пальтолар, плашлар, курткалар (шу жумладан, чанғи курткалари), ветровкалар, штормовкалар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

12.

6102

Аёллар ёки қизлар учун 6104-позициядаги буюмлардан ташқари, машина ёки қўлда тўқилган трикотаж пальтолар, калта пальтолар, плашлар, курткалар (шу жумладан, чанғи курткалари), ветровкалар, штормовкалар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

13.

6103

Эркаклар ёки ўғил болалар учун машина ёки қўлда тўқилган трикотаж костюмлар, тўпламлар, пиджаклар, блазерлар, шимлар, лямкали ва нагрудникли комбинезонлар, бриджилар ва шортилар (сузиш кийимидан ташқари)


7,5

14.

6104

Аёллар ёки қизлар учун машина ёки қўлда тўқилган трикотаж костюмлар, тўпламлар, жакетлар, блайзерлар, кўйлаклар, юбкалар, юбка-шимлар, шимлар, лямкали ва нагрудникли комбинезонлар, бриджилар ва шортилар (чўмилиш кийимларидан ташқари)


7,5

15.

6105

Эркаклар ёки ўғил болалар учун машина ёки қўлда тўқилган трикотаж кўйлаклар


7,5

16.

6106

Аёллар ёки қизлар учун трикотаждан машинада ёки қўлда тўқилган блузкалар, блузлар ва блузонлар


7,5

17.

6107

Эркаклар ёки ўғил болалар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаждан кальсонлар, ички кийимлар, тунги кўйлаклар, пижамалар, чўмилиш учун халатлар, уй учун халатлар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

18.

6108

Аёллар ёки қизлар учун машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж комби?ациялар, ички юбкалар, ички кийимлар, панталонлар, тунги кўйлаклар, пижамалар, пеньюарлар, ювиниш учун халатлар, уй учун халатлар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

19.

6109

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж майкалар, енгли фуфайкалар ва бошқа ичдан кийиладиган фуфайкалар


7,5

20.

6110

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж свитерлар, пуловерлар, кардиганлар, жилетлар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

21.

6111

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж болалар кийимлари ва болалар кийимлари учун аксессуарлар


5

22.

6112

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж спорт костюмлари, чанғи ва чўмилиш костюмлари


7,5

23.

6113 00

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж матодан тайёрланган 5903, 5906 ёки 5907-товар позицияларидаги кийимлар предметлари


7,5

24.

6114

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж бошқа кийимлар предметлари


7,5

25.

6115

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж колготкалар, чулкилар, гольфилар, пайпоқлар ва подследниклар ҳамда бошқа пайпоқ буюмлар, шу жумладан тақсимланган босимли компрессион пайпоқ буюмлар (масалан, вена томирларининг варикоз кенгайиши билан оғриганлар учун чулки) ва пошнасиз пойабзал:


7,5

26.

6116

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж перчаткалар, қўлқоплар, рукавицалар ва митенкалар


7,5

27.

6117

Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж кийимлар учун бошқа тайёр аксессуарлар; Машина ёки қўлда тўқилган трикотаж кийим қисмлари ёки кийим буюмлари қисмлари


7,5

28.

6201

Эркаклар ёки ўғил болалар учун 6203-позициясидаги буюмлардан ташқари пальтолар, калта пальтолар, плашлар, курткалар (шу жумладан, чанғи курткалари), ветровкалар, штормовкалар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5, бироқ бир

килограмми учун

2 АҚШ долл. кам

бўлмаган


29.

6202

Аёллар ёки қизлар учун 6204-позициясидаги буюмлардан ташқари пальтолар, калта пальтолар, плашлар, курткалар (шу жумладан, чанғи курткалари ветровкалар, штормовкалар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

30.

6203

Эркаклар ёки ўғил болалар учун костюмлар, комплектлар, пиджаклар, блайзерлар, шимлар, нагрудникли ва лямкали комбинезонлар, бриджилар ва шортилар (сузиш кийимидан ташқари)


7,5

31.

6204

Аёллар ёки қизлар учун костюмлар, комплектлар, жакетлар, блайзерлар, кўйлаклар, юбкалар, юбка-шимлар, шимлар, нагрудникли ва лямкали комбинезонлар, бриджилар ва шортилар (сузиш кийимидан ташқари)


7,5

32.

6205

Эркаклар ёки ўғил болалар учун кўйлаклар


7,5

33.

6206

Аёллар ёки қизлар учун блузкалар, блузлар ва блузонлар


7,5

34.

6207

Эркаклар ёки ўғил болалар учун майкалар ва бошқа ичдан кийиладиган фуфайкалар, кальсонлар, ички кийимлар, тунги кўйлаклар, пижамалар, чўмилиш учун халатлар, уй учун халатлар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

35.

6208

Аёллар ёки қизлар учун майкалар ва бошқа ичдан кийиладиган фуфайкалар, ичдан кийиладиган юбкалар, ички кийимлар, панталонлар, тунги кўйлаклар, пижамалар, пеньюарлар, ювиниш учун халатлар, уй учун халатлар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

36.

6209

Болалар кийимлари ва болалар кийимлари учун аксессуарлар


5

37.

6210

5602, 5603, 5903, 5906 ёки 5907 товар позициялари материалларидан тайёрланган кийим-кечак буюмлари


7,5

38.

6211

Спорт, чанғи ва чўмилиш костюмлари; бошқа кийим-кечак буюмлари


7,5

39.

6212

Машинада ёки қўлда тикилган трикотаж ёки трикотаж бўлмаган матодан тайёрланган бюстгальтерлар, камарлар, корсетлар, подтяжкалар, подвязкалар ва шунга ўхшаш буюмлар ва уларнинг қисмлари


7,5

40.

6213

Рўмоллар


7,5

41.

6214

Шаллар, шарфлар, кашнелар, мантиллалар, вуаллар ва шунга ўхшаш буюмлар


7,5

42.

6215

Бўйинбоғлар, капалаксимон бўйинбоғлар ва бўйинбоғлар


7,5

43.

6216 00 000 0

Қўлқоплар, рукавицалар ва митенкалар


7,5

44.

6217

Бошқа тайёр кийим аксессуарлари; кийим-кечак қисмлари ёки кийим-кечак аксессуарлари, 6212 товар позициясидан ташқари


7,5

45.

6304

Бошқа безак буюмлари, 9404-позициядаги буюмлардан ташқари


7,5

46.

6307

Бошқа тайёр буюмлар, шу жумладан кийим намуналари


7,5

47.

6402

Каучук ёки пластмассадан ясалган таглик ва устки қисми бўлган бошқа пойабзал


7,5, бироқ бир жуфти

учун 1,1 АҚШ долл.

кам бўлмаган


48.

6403

Таглиги резинадан, пластмассадан, табиий ёки композицион чармдан ва устки қисми табиий чармдан ясалган пойабзаллар


7,5, бироқ бир жуфти

учун 1,5 АҚШ долл.

кам бўлмаган


49.

6404

Таглиги резинадан, пластмассадан, табиий ёки композицион чармдан ва устки қисми текстиль ашёлардан ясалган пойабзаллар


7,5, бироқ бир жуфти

учун 1,5 АҚШ долл.

кам бўлмаган


50.

6405

Бошқа пойабзаллар


7,5, бироқ бир жуфти

учун 1,5 АҚШ долл.

кам бўлмаган


51.

6405 10 000 0

Устки қисми табиий ёки композит теридан қилинган


7,5, бироқ бир жуфти

учун 1,5 АҚШ долл.

кам бўлмаган


52.

7113

Қимматбаҳо металлар ёки қимматбаҳо металлар билан қопланган металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва уларнинг қисмлари


5

53.

7114

Қимматбаҳо металлардан ёки қимматбаҳо металлар билан қопланган металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва кумуш буюмлари ва уларнинг қисмлари


5

54.

7117

Бижутерия


5

55.

9004

Кўзойнаклар ва шунга ўхшаш ҳимоя қилувчи оптик асбоблар


5

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 октябрь

















































Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск