ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2023 й. ПҚ-88-сон "Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2023 й.

N ПҚ-88



АҲОЛИ ТОМОНИДАН ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА ҚЎШИМЧА ҚУЛАЙЛИКЛАР

ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Тўлов хизматлари бозорида илғор тўлов турлари ҳамда усуллари салмоғини ошириш, соғлом рақобат ва янги технологик ечимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 майдан бошлаб иловада келтирилган, бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи - жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Мазкур бандда кўрсатилган тўловларнинг бенефициари ҳисобланган бюджет ва корпоратив буюртмачилар 2023 йил 1 майга қадар тўлов хизматлари кўрсатишга доир амалдаги шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

Бунда, воситачилик ҳақи (йиғимлар) миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлиши назарда тутилсин.


2. 2023 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида Марказий банк томонидан белгиланадиган чекланган лимит ва кунлик нақд пул тушумлари доирасида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилсин.

Бунда, мазкур бандда кўрсатилган нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.


3. Марказий банк "HUMO" ва "UZCARD" тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунласин.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар Ягона ғазна ҳисобварағи орқали ҳисоб-китобларни 24/7 режимида онлайн тартибда амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимини Марказий банкнинг "Тезкор тўловлар" тизимига интеграция қилишни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 9 мартдаги

ПҚ-88-сон қарорига

ИЛОВА



2023 йил 1 майдан бошлаб воситачилик ҳақи

(йиғимлар) тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли

билан ундириладиган, бенефициари бюджет ва

корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Тўловлар тури


1.

Барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар


2.

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар


3.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар


4.

Барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар


5.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар


6.

"E-auksion" электрон савдо платформаси ва "K-Savdo" автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар


7.

Авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловлар


               

Изоҳ: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 март












































Время: 0.0241
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск