ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Тошкент шаҳар ҳокимининг 04.11.2021 й. 429-14-0-Q/21-сон "Тошкент шаҳар ҳокимининг айрим қарорларини бекор қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2021 й.

N 429-14-0-Q/21




ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармонига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2021 йил 9 июнь) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 15 октябрдаги 1-11/2-583/8-1-сонли тақдимномасини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар 2021 йил 1 августдан тўлиқ бекор қилинганлиги инобатга олинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимининг айрим қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (А. Ахмаджонов):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклатилсин.



Ҳоким                                                           Ж. Артикходжаев






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2021 йил 4 ноябрдаги

429-14-0-Q/21-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳар ҳокимининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхати


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги "Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби тўғрисида"ги 9-сон қарори.


2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 26 майдаги "Давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга ер участкалари ажратиш тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 475-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)







































Время: 0.2522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск