Т/р
|
Амалга ошириладиган
чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъул ижрочилар
|
I. КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА НУРОНИЙЛАРНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ
|
1.
|
Нуроний ва фахрийлар, айниқса, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш.
|
1. Нуроний ва фахрийларнинг, айниқса, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларнинг муаммоларини маҳаллабай мунтазам ўрганиб бориш;
|
2023 йил
март
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
|
2. Аниқланган муаммоларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш.
|
Йил
давомида
|
2.
|
"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уруш орти меҳнат фахрийлари ҳолидан мунтазам хабар олиш.
|
1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийларнинг маҳаллалар бўйича рўйхатини шакллантириш;
|
2023 йил
апрель
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари
|
2. Рўйхат асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга кўмаклашиш.
|
Йил
давомида
|
3.
|
Ҳар ойда камида 60 нафардан кам бўлмаган кўришда нуқсони бўлган ногиронлиги бўлган нуронийларни сиҳатгоҳларда соғломлаштирилишини ташкил қилиш.
|
1. Кўришда нуқсони учун ногиронлиги бўлган нуронийларни рўйхатини шакллантириш;
2. Кўришда нуқсони учун ногиронлиги бўлган шахслар дам олишлари учун мўлжалланган сиҳатгоҳлар билан шартнома тузиш;
3. "Нуроний" жамғармаси ҳисобидан кўришда нуқсони бўлган нуронийларга йўлланмалар сотиб олиб бериш.
|
2023 йил
давомида
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти
|
4.
|
Ҳар бир ҳудуддан 6 нафардан кар-соқов нуронийларни ёки уруш ва меҳнат фахрийларини "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан сиҳатгоҳларда соғломлаштириш.
|
1. Сиҳатгоҳда дам олиш истагида бўлган кар-соқов нуронийларни ёки уруш ва меҳнат фахрийларини рўйхатини шакллантириш;
2. Сиҳатгоҳ маъмурияти билан шартномалар тузиш;
3. Режа асосида соғломлаштиришни ташкил этиш.
|
2023 йил
давомида
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон карлар жамияти
|
5.
|
Ҳар ойда камида бир маротаба ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган якка ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексаларнинг ҳолидан хабар олиш.
|
1. Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексаларнинг рўйхатини шакллантириш;
|
2023 йил
март
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
|
2. Ҳар ойда ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексаларни ҳолидан хабар олиш;
3. Нуронийлар иштирокида ҳашарлар уюштириб, маҳалла ва қабристонларни обод қилиш;
4. Ёшлардан иборат волонтёрлар гуруҳлари томонидан якка ёлғиз, ҳимояга муҳтож нуронийлар хонадонларини, томорқаларини тартибга келтириш мақсадида ёшлар ҳашарларини ташкил этиш.
|
Йил
давомида
|
6.
|
Нуронийларнинг саёҳатларини ташкил этиш.
|
1. Республикамиздаги диққатга сазовор жойларнинг, тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларининг рўйхатини шакллантириш;
|
2023 йил
март
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги
|
2. Фаол нуронийларни, ёлғиз ва якка ёлғиз яшайдиган кексаларни диққатга сазовор жойлар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатини ташкил этиш
|
Йил
давомида
|
7.
|
Ҳаёти ва фаолияти ёшлар учун ўрнак бўладиган нуронийларнинг ҳаёт йўлларини ҳамда намуна бўладиган ёшларнинг фаолиятини ўзида ифода этувчи рисолалар, илмий-оммабом материаллар, мақолалар ва китоб, китоб-альбомлар тайёрлаш.
|
1. Ҳозирда ҳаёт бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ибратли ҳаёти тўғрисида "Орамиздаги тирик афсоналар" номли китобни тайёрлаш.
2. "Орамиздаги тирик афсоналар" номли китобни чоп этиш ва ёшлар орасида тарғибот мақсадида фойдаланиш ва тарқатиш;
3. Замонамиз қаҳрамонлари фахрий педагоглар, тиббиёт ходимлари, олимлар ва фермерлар ҳамда фаол, иқтидорли ёшлар ҳақида рисолалар, илмий-оммабом материаллар, мақолалар ва китоблар яратиш.
|
2023 йил
апрель
|
"Нуроний" жамғармаси, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
|
8.
|
Энг фаол нуронийларнинг ёшлар тарбиясидаги фаоллиги ҳамда фаолиятидаги натижалари бўйича уларни рағбатлантириб бориш мақсадида "Нуроний" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили уч босқичли (туман-вилоят-республика) "Бир нуроний ўн ёшга масъул" танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.
|
1. "Бир нуроний ўн ёшга масъул" танловини туман (шаҳар)ларда туман босқичини ташкил этиш;
|
2023 йил
июль
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари
|
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли туман (шаҳар)ларда ўтказилган танловлар ғолиблари ўртасида вилоят босқичини ўтказиш;
|
2023 йил
август
|
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилган танловлар ғолиблари ўртасида Республика босқичини ўтказиш.
|
2023 йил
октябрь
|
9.
|
Маҳаллаларда ёшлар, шунингдек, уюшмаган, тарбияси оғир, муаммоли ёшлар ва кам таъминланган оилалардаги ёшлар ўртасида, шунингдек ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар ўртасида кекса авлод вакиллари иштирокида "Уч авлод учрашуви" тадбирларини ўтказиш.
Кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида олимлар, ёзувчилар, соҳа мутахассислари ҳамда маънавият тарғиботчиларини жалб қилган ҳолда тарбиявий масалаларга бағишланган амалий конференция ва семинарлар ташкил этиш.
|
1. Эл ҳурматига сазовор бўлган, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган таниқли инсонлар, меҳнат фахрийлари ва нуронийлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг намунали ҳаёт йўллари тўғрисида маълумотлар тайёрлаш;
2. Уч авлод учрашувларини ўтказиш бўйича Намунали тартибини ишлаб чиқиш;
|
Йил
давомида
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш мақсадида тадбирларда Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Эл-юрт ҳурмати ва бошқа давлат мукофотлари соҳиблари, атоқли ёзувчилар, шоирлар, таниқли санъаткор, олим ва зиёлилар, ҳудуддаги фаоллар, машҳур спортчилар, ҳунармандлар, фермерлар, йирик корхоналар раҳбарларининг иштирокини таъминлаш;
4. Учрашувни ўтказиш учун масъул этиб, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларини бириктириш;
5. Тадбирларни оммавий-ахборот воситаларида ёритиб бориш.
|
Режа-график
асосида
|
10.
|
Нуронийлар масканлари ҳамда маҳалла гузарларида кекса нуронийлар ҳамда ёшлар иштирокида маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш.
|
1. Ўтказиладиган маънавий-маърифий ва спорт тадбирларининг намунавий тартиби (сценарийси)ни ишлаб чиқиш;
2. Маънавий-маърифий ва спорт тадбирларида нуронийлар ва ёшларнинг иштирокини таъминлаш;
3. Ўтказиладиган мусобақа режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва ўтказиш.
|
2023 йил
давомида
|
"Нуроний" жамғармаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари
|
11.
|
Кексалар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида ёшлар учун ҳарбий - ватанпарварлик йўналишидаги "Ватан тинчлигига барчамиз масъул!", "Ўз уйингни ўзинг асра", "Огоҳлик - давр талаби", "Ватан тинчлиги - бебаҳо неъмат!", "Ватанга хизмат - олий фазилат", "Миллий армиямиз - буюк келажагимиз кафолати!" мавзуларида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этиш.
|
1. Ҳар бир маҳалла кесимида тажрибали, зиёли ва ташаббускор кекса авлод вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг рўйхатини шакллантириш.
2. Рўйхатга киритилган кексалар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида маҳалладаги ёшлар учун "Ватан тинчлигига барчамиз масъул!", "Ўз уйингни ўзинг асра", "Огоҳлик - давр талаби", "Ватан тинчлиги - бебаҳо неъмат!", "Ватанга хизмат - олий фазилат", "Миллий армиямиз - буюк келажагимиз кафолати!" мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.
|
2023 йил
март
|
"Нуроний" жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
|
12.
|
Ёшларни миллий урф-одат ва қадрият-ларга, жумладан, оила қадриятларига содиқ ҳолда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаш-тириш, диний қадриятлардан ёшлар тарбиясида унумли фойдаланиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик, диний мутаассибликни олдини олиш мақсадида "Жаҳолатга қарши маърифат" ғояси асосида тарихчи ва диншунос олимлар, соҳа мутахассислари, имом-хатиблар ва отинойилар иштирокида маърифий тадбирлар ташкил этиб бориш
|
1. Манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда диний-маърифий муҳитни янада соғломлаштириш долзарб аҳамиятга эга бўлган вилоятлар кесимида маҳаллалар рўйхатини шакллантириш;
|
2023 йил
март-апрель
|
"Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита
|
2. Маҳаллаларда маънавий-ахлоқий жиҳатдан муаммоли, нотинч, ноқобил оилалар ҳамда жиноятчиликка мойил бўлган, профилактик рўйхатда турадиганлар билан суҳбатлар ўтказиш.
|
Режа асосида
йил давомида
|
13.
|
Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари аъзоларининг маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида, айниқса, ёшларни кенг жалб этган ҳолда "Саломатлик учун 5 минг қадам" тадбирларини ўтказиб бориш
|
1. "Саломатлик учун 5 минг қадам" тадбирларига тайёргарлик кўриш
|
2023 йил
апрель
|
"Нуроний" жамғармаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
|
2. "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари билан ҳамкорликда тадбирни ташкил этиш.
3. Фуқаролар йиғинларида тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этиш.
|
Йил
давомида
|
14.
|
Мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллалар ҳамда таълим муассасаларидаги фаол ёшлар, шунингдек, уюшмаган, тарбияси оғир ёшлар ҳамда кам таъминланган оилалардаги ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларда ватанпарварлик ва шукроналик туйғуларини кучайтириш мақсадида миллий кинофильмлар (шу жумладан, "Ватан", "Илҳақ", "Элпарвар", "Ибрат", "Мерос", "101", "Ҳаёт", "Жасур", "Алданган аёл" кабилар) намойишини имтиёзли равишда ташкиллаштириш.
|
1. Тадбир графикларини ишлаб чиқиш ва маҳаллаларга бириктирилган масъулларга ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларига етказиш.
|
2023 йил
март
|
"Нуроний" жамғармаси, Кинематография агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
|
2. Тадбирлар ҳақидаги эълонларни маҳаллаларда ҳамма танишиб чиқишлари қулай бўлган жойларга илиб қўйиш ҳамда кўчабоши (кўп қаватли уйлар бошлиқ)ларини хабардор қилиш.
3. Кинофильмлар намойишини киноклублар орқали кўчма равишда, кинотеатлар, маданият уйлари, истироҳат боғларида намойишини ташкил этиш.
|
Режа асосида
йил давомида
|
15.
|
Маҳалла нуронийлари ва ёшлари ўртасида "Маҳалламиз спортчи нуронийлари ва ёшлари" шиори остида спорт мусобақалари ташкил этиш.
|
1. Маҳаллаларда спорт мусобақалари ўтказиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш;
2. Режа-жадвал асосида барча маҳаллаларда нуронийлар ва ёшлар ўртасида шахмат-шашка, қўл тенниси бўйича спорт мусобақалари ташкил қилиш;
3. Мусобақа ғолиблари ва иштирокчи-ларини муносиб тақдирлаш;
4. Мусобақаларда ўз иқтидорини намоён қила олган ёш иштирокчиларни профессионал спорт мураббийларига бириктириш.
|
2023 йил
март
|
"Нуроний" жамғармаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Кураш Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳар) ҳокимликлари
|
16.
|
Спорт соҳасида республика ва халқаро майдонларда ғолибликни қўлга киритган фахрий чемпионлар, спортчи-полвонлар иштирокида маҳаллаларда ёшлар учун "Унутилмас чемпионлар", "Фахрий полвонлар" мавзуларида учрашувлар ҳамда спорт мусобақаларни ташкил этиш.
|
1. Спорт соҳасида республика ва халқаро майдонларда ғолибликни қўлга киритган фахрий чемпионлар ва спортчи-полвонларнинг рўйхатини "маҳаллабай" шакллантириш ҳамда учрашувлар ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш;
|
2023 йил
март
|
"Нуроний" жамғармаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
|
2. Режа-жадвал асосида барча маҳаллаларда ёшлар учун "Унутилмас чемпионлар", "Фахрий полвонлар" мавзуларида учрашувлар ҳамда спорт мусобақаларини ташкил этиш.
|
Режа асосида
йил давомида
|
17.
|
"Ўз болангни ўзинг асра!" шиори остида "Маҳаллада боланинг бегонаси бўлмайди" мавзусида ҳуқуқшунослар, ички ишлар ва прокуратура ходимлари, соҳа мутахассислари, психологлар, таниқли спортчилар ва ёшлар иштирокида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида содир этилаётган жиноятчиликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий салоҳиятини оширишга йўналтирилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.
|
1. Тадбир режасини ишлаб чиқиш;
2. Тадбирда иштирок этиш учун тажрибали ҳуқуқшунос, психолог, ички ишлар ва прокуратура ходимлари, фаол ёшлар ва таниқли спортчилар рўйхатини шакллантириш;
3. Тадбирни ОАВда ёритиш.
|
Режа асосида
йил давомида
|
"Нуроний" жамғармаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
|
II. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЁШЛАРНИНГ ЕТАРЛИ БИЛИМ
ОЛИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИДА НУРОНИЙЛАР
ИШТИРОКИ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЎРНАТИШ
|
18.
|
Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ва маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари аъзолари ва фаол нуронийларни ҳудуддаги таълим муассасаларига бириктириш.
|
1. Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ва маҳаллалардаги "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари аъзолари ва бошқа фаол нуронийлар рўйхатини "маҳаллабай" шакллантириш;
2. Шакллантирилган рўйхат асосида фаол нуронийларни ҳудуддаги олий таълим муассасаларига бириктириш;
3. Бириктирилган нуронийлар томонидан ҳудудлардаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш. Бунда, қуйидагиларга эътибор қаратиш:
талаба ва ўқувчилар давомати;
тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлаш (улар билан суҳбатлар ўтказиб бориш);
мунтазам дарс қолдираётган ва тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлаш, тўгаракларга жалб қилиш.
таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ва "Яшил макон" лойиҳасини амалга ошириш ишларини назоратга олиш;
умумтаълим мактабларида ҳар ойнинг пайшанба кунлари "Нуронийлар тарбиявий соатлари"ни ўтказиб бориш.
|
2023 йил
апрель
|
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси
|
19.
|
Ёшлар ўртасида китобхонлик кўникмасини кучайтиришга йўналтирилган маънавий-маънавий тадбирларда, танловларда нуронийларнинг иштирокини таъминлаш.
|
1. Китобхонлик тадбирлари доирасида маҳаллаларда нашриётлар билан ҳамкорликда китоблар кўргазмаси ва тақдимотини ташкил этиш;
|
2023 йил
1-чорак
|
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, "Нуроний" жамғармаси
|
2. Таълим муассасаларида Беш ташаббус доирасида ёшларни китобга муҳаббат, китоб мутоласига қизиқишини кучайтириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар, викториналар ташкил этиш.
|
2-чорак
Ҳар ойда
|
20.
|
Ҳудудлардаги ҳарбий қисмларда ёшларда, айниқса уюшмаган ёшларда ватанпарварлик ва шукроналик туйғуларини кучайтириш мақсадида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" тадбирларини ташкил этиш.
|
1. Ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш;
2. Режа-графикда ёшларни ҳарбий қисмнинг кундалик фаолияти билан таништириш, уларнинг ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва ҳарбий техникаларни томоша қилиб, ўзлари ҳам саф тайёргарлиги, қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, жисмоний тайёргарлик машғулотларини бажариб кўришларини, шунингдек, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишларини таъминлаш;
3. Ишлаб чиқилган режа-график асосида Ҳудудлардаги ҳарбий қисмлар атрофида жойлашган маҳаллалар ёшлари, жумладан, уюшмаган ёшларда ватанпарварлик ва шукроналик туйғуларини кучайтириш мақсадида ҳарбий қисмларда "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" тадбирларини ташкил этиш.
|
Режа
асосида
|
Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси
|
21.
|
Нуронийлар томонидан "Ҳунари бор кишини иши унар" ғояси асосида уста ҳунармандларга ишсиз ёшларни бириктириш орқали касб-ҳунар ўргатиш ҳамда "устоз-шогирд" анъанасининг янги тизимини жорий этиш..
|
1. Ҳудудларда истиқомат қилаётган кекса ёшдаги уста ҳунармандлар рўйхатини "маҳаллабай" шакллантириш;
2. Шакллантирилган рўйхат асосида уста ҳунармандларга ишсиз ёшларни бириктириш;
3. Кекса ҳунармандлар уйларида ташкил этилган устахоналарда ёшлар учун тўгараклар ишини йўлга қўйиш.
|
2023 йил
март
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси
|
22.
|
Уюшмаган ёшлар, айниқса тарбияси оғир бўлган ва кам таъминланган оилалардаги ёшлар ўртасида кексалар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида буюк аждодларимиз (Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди, Ибн Сино, Беруний кабилар)нинг бой меросини ёритиб берувчи маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.
|
1. Ҳар бир маҳалла кесимида тажрибали, зиёли ва ташаббускор кекса авлод вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг рўйхатини шакллантириш;
2. Рўйхатга киритилган кексалар ва ҳарбий хизматчилар билан ўз маҳаллаларида буюк аждодларимизнинг бой меросини ёритиб берувчи тадбирларни ўтказиб бориш.
|
2023 йил
I чораги
|
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси
|
23.
|
Оилавий ажримларнинг олдини олишда нуронийлар фаоллиги ва позициясини кучайтириш.
|
1. Фаол нуронийлар томонидан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, айниқса ёш оилалар билан ишлаш механизмини кучайтириш;
2. Ажрим ёқасида турган, нотинч оилалар ёшлари билан суҳбатлар олиб бориш, ибратли оилалар билан яқинлаштириш мақсадида "Маҳалланинг энг ибратли оиласи", "Энг чаққон келин" каби танловлар ташкил этиш;
3. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг норозилик ва ношукурчилик кайфиятини йўқотиш, уларни ҳаётидан мамнун ҳолда яшаши учун ОАВда фаол нуронийларнинг таъсирли маърузалари ва чиқишларини ташкиллаштириш.
|
2023 йил
мунтазам
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси
|
III. "НУРОНИЙ" ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
|
24.
|
"Нуроний" жамғармасининг раиси ўринбосарлари ўртасида вазифа ва функцияларини тақсимлаш, марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари ҳамда штат бирликларини тасдиқлаш.
|
"Нуроний" жамғармасининг ташкилий тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлаш бўйича Васийлик кенгашига киритиш.
|
2023 йил
апрель
|
"Нуроний" жамғармаси
|
25.
|
"Нуроний" жамғармасининг вилоят, туман ва шаҳар бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
|
1. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳамда туман ва шаҳарлардаги Нуронийлар масканларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;
|
2023 йил
март
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Кадастр агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси
|
2. Вазирлик ва идоралар балансида бўлган Нуронийлар масканларининг бино ва бошқа асосий воситаларини "Нуроний" жамғармасининг тегишли бўлимлари балансига ўтказиш;
|
2023 йил
апрель
|
3. Таъмирталаб Нуронийлар масканларини ҳомийлар маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
|
2023 йил
сентябрь
|
4. Нуронийлар масканлари барпо этилмаган туман (шаҳар)ларда янги масканларни барпо этилишини якунлаш ва уларни жиҳозлаш;
|
2023 йил
сентябрь
|
5. "Нуроний" жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг фаолият юритишлари учун Нуронийлар масканлари бўлмаган туман ва шаҳарларда масканлар барпо этилгунга қадар зарур шароитлари мавжуд бўлган жой билан таъминлаш;
|
2023 йил
апрель-май
|
6. "Нуроний" жамғармаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларини белгилаш.
|
|
Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари
|
26.
|
"Нуроний" жамғармаси қошида ташкил этилган тадбиркорлик тузилмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
|
1. "Нуроний" жамғармаси қошида ташкил этилган: ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик тузилмаларига: янги ишчи ўринларини яратиш, хом ашё билан таъминланиш, иш ҳажмини кенгайтириш ишларига кўмаклашиш;
2. "Нуроний" жамғармаси маблағларидан жамғарма қошида ташкил этилган тадбиркорлик тузилмаларига шартнома асосида қайтариб бериш шарти билан бериладиган маблағлар ҳисобидан олинган маҳсулотларни "Нуроний" жамғармаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган нуронийларни қўллаб-қувватлаш ишларини амалга ошириш.
|
2023 йил
давомида
|
"Нуроний" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
|
КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИ ҲАР ТОМОНЛАМА
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР БОШҚА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
|
27.
|
Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг иштирокини кенгайтириш.
|
1. Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ва "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари томонидан маҳаллалардаги мавжуд муаммолар бўйича маълумотномалар тайёрлаш;
2. Тайёрланган маълумотномаларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ечимлари бўйича тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш учун тақдим этиб бориш.
|
Доимий
|
Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, "Кексалар маслаҳати" гуруҳлари, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари (келишувга кўра)
|
28.
|
Кекса авлод вакилларининг соғлиғини сақлаш бўйича тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш.
|
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ходимларни малакасини ошириш Марказида геронтология ва гериатрия соҳасида фундаментал, амалий, инновацион тадқиқотларни амалга ошириш кафедрасини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси асослантирилган таклиф киритиш.
|
2023 йил
10 май
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
|
29.
|
"Нуроний" жамғармаси фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш.
|
"Нуроний" жамғармаси фаолияти босма ва электрон ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб бориш.
|
Доимий
|
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
|
30.
|
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш.
|
Қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2023 йил
20 апрель
|
"Нуроний" жамғармаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|