Практическое Налогообложение

Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2023 й. 99-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 мартдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро брендлар товарларининг айрим

турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли

етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар,

ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг

дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган

тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар

реестрини шакллантириш ва юритиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Ушбу Низом Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


халқаро бренд - бу глобал миқёсда ягона стратегик тамойилларга асосланган, маълум бир ишлаб чиқарувчи (ҳуқуқ эгаси) товарларини индивидуаллаштириш учун мўлжалланган ва улар бренди остида сотиладиган ҳамда савдога қўйиладиган бренд товар;

Халқаро бренд Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган бўлиши ва қуйидаги дунё минтақаларидан камида иккитасининг чакана савдо тармоқларида иштирок этиши лозим: Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё;

Реестр - Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар рўйхати;


ариза берувчилар - бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида халқаро брендларнинг айрим турдаги маҳсулотларни импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар;


ваколатли етказиб берувчилар - халқаро брендларнинг расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари бўлган юридик ёки жисмоний шахслар;


бренд товар - халқаро брендни қўллаш ёки ундан фойдаланиш орқали савдога чиқарилган, шунингдек халқаро бозорда 5 йилдан ортиқ мавжуд бўлган товар;


халқаро брендлар товарларини импорт қилувчи - халқаро бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича халқаро бренд товарларини импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти - юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари);


Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) - Реестрга киритиш учун аризаларни юбориш, уларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларининг барча босқичларини қамраб олган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ваколатли ташкилотининг (кейинги ўринларда - вазирликнинг ваколатли ташкилоти) электрон тизими;

Кенгашнинг ваколатли аъзолари - инвестициялар, саноат ва савдо вазири (Кенгаш раиси), иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (кенгаш раисининг ўринбосари), шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари.


2-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

ТАСДИҚЛАШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ

           

3. Реестрни шакллантириш, тасдиқлаш ва юритиш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Реестрга кириш учун ариза берувчи вазирликнинг ваколатли ташкилотига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда ариза юборади.

5. Ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши;

товарларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли (ёки ижара) чакана савдо шаҳобчага ёки шаҳобчаларига эга бўлиши;

мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши.


6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

халқаро брендлар ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот;

ариза берилаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот;

ариза берувчининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган турғун чакана савдо шаҳобчалари, шу жумладан бинолари, бренд товарларни сотиш (савдо қилиш) учун объект ёки объектлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

бренд эгаларининг халқаро чакана савдо тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот;

жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси - Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот;

дўконларда чакана савдо қилиш учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (якка тартибдаги тадбиркорлар учун);

брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот.

Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, тўлиқ ҳужжатларга эга бўлмаган аризага эса, электрон тизим орқали 5 иш куни мобайнида рад жавоби берилади ҳамда электрон тизимда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, аризани қайта топшириш мумкин ҳисобланади.

7. Ариза у қабул

...
Время: 0.1316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск