ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2023 й. 98-сон "2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш ва Шаҳрисабз шаҳрининг "2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти" мақомини олишига доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2023 й.

N 98




2023 ЙИЛДА САМАРҚАНД ШАҲРИДА

БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ ТАШКИЛОТИ (UNWTO)

БОШ АССАМБЛЕЯСИНИНГ 25-СЕССИЯСИНИ ЮҚОРИ

ДАРАЖАДА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИНИНГ

"2024 ЙИЛ ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ

ТУРИЗМ ПОЙТАХТИ" МАҚОМИНИ ОЛИШИГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

      

       

Ўзбекистон Республикаси мезбонлигида 2023 йил сентябрь ойида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси ва унинг доирасидаги тадбирларга юқори даражада тайёргарлик кўрилиши ҳамда ўтказилишини таъминлаш, шунингдек Шаҳрисабз шаҳрини "2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти" мақоми учун номзод сифатида тақдим этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2021 йил 30 ноябрь - 3 декабрь кунлари Мадрид шаҳрида (Испания Қироллиги) бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг (кейинги ўринларда - Бош ассамблея) 24-сессиясида 2023 йилда Бош ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Бош ассамблеянинг 25-сессияси Самарқанд шаҳрида 2023 йил 16 - 20 октябрь кунлари ўтказилади.


2. Куйидагилар:

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ;

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ;

"Самарқанд - жаҳон туризм пойтахти. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони" шиори остида 2023 йил давомида ўтказиладиган тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 3-иловага мувофиқ;

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳлар) 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ;

Шаҳрисабз шаҳрининг "2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти" мақомини олишига доир ўтказиладиган чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Дастур ва Чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирлар ва вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ташкилий масалаларини ҳал этиш;

Самарқанд шаҳрида тадбир ўтказиладиган жойларнинг техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;

Самарқанд ва республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказиладиган қабуллар ва маданий тадбирларни ташкиллаштириш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирлар иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш;

Бош ассамблея доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларни ободонлаштириш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Бош ассамблея доирасида тадбирлар бўлиб ўтадиган ҳудудларда объектлар ва меҳмонхона фондининг тайёргарлигини таъминлаш.


4. Белгилансинки, ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини Ташкилий қўмита раҳбарлиги остида амалга оширади ва унга ҳисобот беради.


5. Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

икки ой муддатда Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этувчи чет эллик меҳмонлар ташрифи давомида фойдаланиши учун Самарқанд вилояти ҳақида умумий маълумотларга эга қўлланма ишлаб чиқсин;

белгиланган тартибда Самарқанд туристик маркази, республика ва Самарқанддаги маданий мерос объектлари, туризм, шу жумладан экотуризм инфратузилмаси ҳамда халқимизнинг ҳаёт тарзини акс эттирувчи "Brandbook", расмий логотип, фото- ва видеоматериалларни тайёрласин;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Самарқанд туристик маркази ҳудудида 2023 йил май ойидан бошлаб доимий штаб фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин.


6. Маданият ва туризм вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Самарқанд - жаҳон туризм пойтахти. Бутуижаҳои туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони" медиа режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритсин. Бунда:

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2023 йил 10 мартдан бошлаб Бош ассамблеянинг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёни ва "Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси" номи остида тарқатма материалларнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг расмий веб-сайти ҳамда бошқа маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиб борилиши;

"Самарқанд - жаҳон туризм пойтахти. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони", "Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси" мавзусида илмий-таҳлилий материаллар, бадиий, театр ва кино асарлари, видеороликлар, китоблар, тарқатма материаллар ва бошқа кўринишдаги тарғибот материаллари тайёрланиши ва кенг тарқатилиши;

давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари иштирок этувчи барча маҳаллий ва хорижий кўргазмалар, форумлар, намойишлар, бизнес форумлар ва бошқа турдаги тадбирларда "Самарқанд - жаҳон туризм пойтахти. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси мезбони" стенди ва намойиши ташкиллаштирилиши назарда тутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотлар қадоғида тадбир расмий логотипини тушириш чораларини кўрсин.


7. Ташкилий қўмита раиси ўринбосари А. Абдуҳакимовга Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ўртасида тузиладиган битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.


8. Ички ишлар вазирлиги:

Миллий гвардия билан биргаликда Бош ассамблеянинг 25-сессияси ўтказиладиган ҳудудларда тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар тўпланадиган жойларда, меҳмонхоналарда ҳамда уларнинг атрофларида жамоат тартибини сақлаш;

Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларга ташриф буюрадиган делегация аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ ҳамроҳлик қилишга доир ишларни ташкиллаштириш;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда БМТ Хавфсизлик ва қўриқлаш департаменти талабларини ҳисобга олган ҳолда, тадбирда иштирок этаётган делегатлар, ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрсин.


9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош ассамблея доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларда тез тиббий ёрдам бригадалари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва тадбирлар ўтказиладиган жойларда соғлиқни сақлаш ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиниши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.


10. Рақамли технологиялар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлигининг мурожаатига асосан Бош ассамблея доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини белгиланган тартибда зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи (Wi-Fi) билан таъминласин.


11. Ташқи ишлар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлигининг виза талабномаларига биноан, Бош ассамблеянинг 25-сессиясида иштирок этадиган чет эллик иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.


12. Белгилансинки, масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган топшириқлар, шунингдек Ташкилий қўмитанинг тезкор кўрсатмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.


13. 2023 йил 10 мартдан бошлаб Ташкилий қўмита Бош ассамблея доирасида ўтказиладиган тадбирларга юқори савияда тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


14. Маданият ва туризм вазирлиги:

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)нинг 2023 йил тақвимига киритилган халқаро тадбирларда, шунингдек халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этган ҳолда, Бош ассамблея доирасида Ўзбекистонга, хусусан, Самарқанд шаҳрига ташриф буюриш учун тарғибот ишларини олиб борсин;

"Ипак йўли" туризм халқаро университети билан биргаликда Самарқанд шаҳрида Туризм академиясини ташкил этиш ҳамда ушбу Академия ҳузурида тематик офис очиш чораларини кўрсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

         

            

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

     

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 мартдаги

98-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)

Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган

тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

          

1. А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. А. Абдуҳакимов

-

табиат ресурслари вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Э. Турдимов

-

Самарқанд вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. О. Назарбеков

-

маданият ва туризм вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


5. А. Икрамов

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазири


6. П. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


7. И. Маҳкамов

-

транспорт вазири


8. Б. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


9. А. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазири


10. Ш. Кудбиев

-

иқтисодиёт ва молия вазири


11. Ш. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


12. И. Абдураҳмонов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


13. У. Азамов

-

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари


14. А. Ахмедходжаев

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


15. Б. Рашидов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари (келишув асосида)


16. Г. Фозилов

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


17. Н. Холмуродов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


18. Р. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


19. А. Мавлонов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси


20. А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


21. А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


22. А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


23. Б. Юсупалиев

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси


24. Б. Зарипов

-

Бухоро вилояти ҳокими


25. М. Азимов

-

Қашқадарё вилояти ҳокими


26. Ж. Рахимов

-

Хоразм вилояти ҳокими в.б.


27. Б. Раҳмонов

-

Тошкент шаҳар ҳокими в.б.


28. Р. Джураева

-

"Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раиси


29. У. Хусанов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


30. Х. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.

         

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

     

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 мартдаги

98-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)

Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган

тадбирларга тайёргарлик кўриш

ва уларни ўтказиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

       

        

Т/р

        

Чора-тадбирлар

         

Ижро

муддати

        

Масъул ижрочилар

        

         

I. БУТУНЖАҲОН ТУРИЗМ ТАШКИЛОТИ (UNWTO)

БОШ АССАМБЛЕЯСИГА ТАЙЁРГАРЛИК ВА УНИНГ

ТАРҒИБОТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

         

1.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан аъзо давлатлар туризм вазирлари ва халқаро ташкилотларга таклифномалар юбориш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


2.

Бош ассамблеянинг ташкилий-протокол масалалари билан дастлабки танишиш мақсадида БТТ ишчи гуруҳи аъзоларини Ўзбекистонга таклиф этишни кўриб чиқиш.


2023 йил

март-август


Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


3.

Ўзбекистон Республикаси ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ўртасида 2023 йилда Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) (кейинги ўринларда - БТТ) Бош ассамблеяси 25-сессиясини ташкил этиш бўйича битимни имзолаш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


4.

Бош ассамблея сессиялари логотипини ишлаб чиқиш ва БТТ билан келишиш ҳамда тадбир иштирокчилари учун нишонлар (пинлар), сувенирлар, бейджиклар, блокнотлар, папкалар, ручкалар транспарантлар, қутловлар тайёрлаш ва ишлаб чиқишда мазкур логотипдан фойдаланиш.


2023 йил

март-апрель


Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


5.

Тадбирлар доирасидаги барча ташриф объектлари ва йўналишларини безатиш концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш (қутлов транспарантлари, LED-экранлар, ташқи ёритиш ва баннерлар).


2023 йил

апрель

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


6.

Бош ассамблеяни ташкиллаштиришда халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар ҳамда ҳомийлар учун таклифлар ишлар чиқиш, жалб қилиш чораларини кўриш


2023 йил

апрель-май


Маданият ва туризм вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Самарқанд вилояти - ҳокимлиги


7.

БТТ Бош ассамблеяси дастурида назарда тутилган барча расмий тадбирлар ва маросимлар (кутиб олиш ва кузатиш, тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги йиғилишлар, суратга тушиш, якуний ҳужжатларни имзолаш, матбуот учун баёнот, расмий қабул, норасмий кечки овқат, тантанали концерт ва бошқа маданий тадбирлар) сценарийлари ҳамда схемаларини ишлаб чиқиш ва келишиш.


2023 йил

май

Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


8.

Бош ассамблея сессиялари доирасидаги тадбирлар (расмий қабул, норасмий кечки овқат, тантанали концерт ва бошқалар)да Ўзбекистон томонидан қатнашадиган иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

июнь

Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


9.

Тарқатма материаллар (нишонлар, блокнотлар, портфеллар, папкалар, ручкалар ва бошқалар), қутлов транспарант-баннерларини тайёрлаш.


2023 йил

июнь

Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


10.

Делегациялар раҳбарларига ҳамроҳлик қилиш учун вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг масъул вакилларни бириктириш.


2023 йил

июнь

Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар


11.

Бош ассамблея тадбирларини ўтказиш жойларини тайёрлаш (ободонлаштириш, электр таъминоти тизими, лифтлар, ёнгин хавфсизлиги, ёритиш, ҳавони тозалаш ва сув таъминоти, ҳудудлар ва ички биноларни тўлиқ текшириш).


2023 йил

июль

Самарқанд вилояти ҳокимлиги


12.

БТТ штаби учун жой, компьютер ва нусха кўчириш ускуналари, проекторлар ва экранлар, шунингдек, зарур бошқа махсус ускуналарни ажратиш ва ўрнатиш.


2023 йил

июль

Рақамли технологиялар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


13.

Иштирокчилар учун эсдалик ҳамда сувенир совғаларини тайёрлаш.


2023 йил

июль

Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


14.

Ташриф буюрадиган делегациялар таркиблари (расмий ва кузатувчи шахслар, матбуот ва бошқалар) тўғрисида маълумот олиш ва умумлаштириш.


2023 йил

июль-август


Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


15.

Бош Ассамблея сессиялари, матбуот маркази, тадбирлар жойи, делегациялар яшайдиган жойлар ва аэропорт учун керакли миқдорда хорижий тилларда таржимонлар, шу жумладан синхрон таржимонларни тайёрлаш ва таъминлаш.


2023 йил

август

Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


16.

Волонтёрлар гуруҳини шакллантириш ҳамда тадбир доирасида (матбуот маркази, делегациялар яшайдиган жойлар, аэропорт ва бошқа объектларда) уларнинг ишини ташкиллаштириш.


2023 йил

август

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


17.

Бош ассамблея сессиялари доирасида тадбирлар ўтказиладиган хоналарни тайёрлаш, хусусан, овоз кучайтириш ва синхрон таржима қилиш учун зарур ускуналар ўрнатиш, чироқлар ва гуллар билан безатиш.


2023 йил

август

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


18.

Тадбир ўтказиладиган объектларни юқори тезликдаги узлуксиз интернет ва Wi-Fi, халқаро телефон алоқаси билан таъминлаш.


2023 йил

август

Рақамли технологиялар вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


19.

Бош ассамблея сессияларининг хорижий иштирокчилари учун Маданият ва туризм вазирлигининг виза талабномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминлаш.


Тадбир

доирасида

Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси


20.

Ишлаб чиқиладиган дастурга мувофиқ йўл-патрул хизматидан масъул ажратган ҳолда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш хавфсизлиги таъминлаш ва транспорт хизматларини кўрсатиш.


Тадбир

доирасида

Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги


21.

Ислом Каримов номидаги "Тошкент" ва Самарқанд халқаро аэропортларида хорижий делегация аъзоларининг кутиб олинишини ташкил этиш.


Тадбир

доирасида

"Uzbekistan Airports" АЖ, Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар


     

II. БТТ БОШ АССАМБЛЕЯСИДА ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ УЧУН

ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ВА УНИ КЕНГ

ЁРИТИШ ЧОРАЛАРИНИ КЎРИШ

      

22.

БТТ билан биргаликда Бош ассамблея тадбирлари учун ташкил қилинадиган веб-сайтни тегишли маълумотлар билан тўлдириб борилишини таъминлаш, хорижий иштирокчилар ташрифи учун барча маълумотларни (меҳмонхона, авиачипта, ички транспорт, туризм масканлари, дам олиш жойлари, валюта, иқлим ва бошқа зарурий маълумотлар) унда жойлаштириш.


2023 йил

март-апрель


Маданият ва туризм вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


23.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун компьютерлар, Wi-Fi ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган матбуот маркази (штаби)ни ташкил этиш.


2023 йил

июнь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


24.

Бош ассамблея тадбирларини ёритиш учун ташриф буюрадиган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш.


Тадбир

доирасида

Ташқи ишлар вазирлиги


25.

Чет эл ОАВ учун эълонлар тайёрлаш ва чоп этиш, тадбир тўғрисида ахборот материалларни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёрдамида манфаатдор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар орасида тарқатиш


Тадбир

доирасида

Маданият ва туризм вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


           

III. МАДАНИЙ ВА ЖАМОАТ

ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

       

26.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул маросими сценарийсини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июнь

Маданият ва туризм вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


27.

Тадбир иштирокчилари шарафига тантанали концерт ўтказиш учун белгиланган тартибда концерт дастурини тайёрлаш ва келишиш.


2023 йил

июнь

Маданият ва туризм вазирлиги


28.

Хорижий делегация раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул маросими ва концерт дастурига таклифномалар тайёрлаш.


2023 йил

июль

Маданият ва туризм вазирлиги


29.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул маросими ва концерт дастурини ташкил этиш ва ўтказиш.


Тадбир

доирасида

Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


        

IV. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ МАМЛАКАТДА

БЎЛИШ ДАВРИДА УЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ВА ТИББИЙ ХИЗМАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

           

30.

Бош ассамблея ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш бўйича тегишли Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини киритиш.


2023 йил

май

Маданият ва туризм вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


31.

Бош ассамблея тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида профилактика нуқтаи назаридан шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли яшаш хонадонлари, давлат объектлари, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъи назар барча объектлар, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, ёнғин-портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, меҳмонхоналар, тарихий обидалар, ресторанлар, ошхоналар ва бошқа объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларга шайлиги ҳолатини ўрганиш.


2023 йил

июнь-июль

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


32.

Шаҳарлараро авиа йўналишлари бўйича рейслар сонини имкон қадар ошириш. Тадбирлар билан боғлиқ Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари (заруратдан келиб чиқиб, бошқа шаҳарлар) аэропортларида кутиб олишдан бошлаб кузатгунга қадар делегациялар дастурларига биноан ажратиладиган барча автотранспорт кортежларининг аниқ тақсимлашни таъминлаш.


2023 йил

июль

Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


33.

Самарқанд вилоятида тадбир кунлари иштирокчиларга тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этиш мақсадида қўшимча захира ўринларини яратиш.


2023 йил

август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


34.

Бош ассамблея сессиялари ва унинг доирасидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган "Буюк ипак йўли" туристик маркази ҳудудидаги кўп қаватли биноларда эҳтимолий фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва инсонларни эвакуация қилишда фойдаланиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш мақсадида стационар, кўчма ва мобил компрессор (станция)лар билан таъминлаш чораларини кўриш.


2023 йил

август

Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


35.

Делегациялар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш, делегациялар ташриф буюрадиган ҳамда тунаш жойларида жамоат тартибини сақлаш.


Тадбир

давомида

Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият ва туризм вазирлиги


36.

Тадбир давомида аэропортларда, темир йўл вокзалларида, хорижий иштирокчиларнинг яшаш жойларида санитария-эпидемиология назорати ва тиббий ёрдам кўрсатишни кучайтириш, тез тиббий ёрдам ва тиббиёт ходимлар навбатчилигини таъминлаш.

Тадбирлар доирасидаги ташриф объектларида санитария-гигиена қоидалари асосида дезинфекция ишлари амалга оширилишини таъминлаш.


Тадбир

давомида

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


37.

Тадбир доирасида озиқ-овқат захирасини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сифат назорати тизимини жорий этиш юзасидан зарур комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Тадбир

давомида

Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги


          

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 мартдаги

98-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Самарқанд - жаҳон туризм пойтахти.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош

ассамблеяси 25-сессияси мезбони" шиори остида

2023 йил давомида ўтказиладиган тадбирлар

ДАСТУРИ

           

Т/р

         

Тадбир номи

      

Тадбир мазмуни ва таркиби

       

Жойи ва

муддати

       

Масъул ижрочилар

      

1.

"Барқарор туризм модели тараққиёти - туризм салоҳиятини ошириш йўли" халқаро конференцияси


Дунё тажрибасига асосан туризмни барқарорлаштириш орқали сайёҳлар оқимини ошириш йўлларининг муҳокамаси.

Юқори сифатли аудитория, иштирокчилар туризм бозорининг қизиқиш ва сегментлари соҳасидаги компаниялар ва мутахассислар иштирок этади.


Самарқанд

шаҳри,

2023 йил

апрель

Маданият ва туризм вазирлиги, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2.

"Sustainable accommodation" меҳмонхона бизнеси форуми


Форум ялпи мажлис ва расмий қисмга бўлинади, шунингдек мавзулар бўйича панел сессияларидан иборат бўлади.

Ҳудудларда замонавий туризм инфратузилмасининг жадал ривожланиши, меҳмонхона хизматларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, меҳмонхона соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ва тадбирда турар жой эгалари, маркетологлар, туроператорлар, IT компаниялари вакиллари ҳамда туризм йўналишида таълим берувчи олий таълим ташкилотлари талабаларининг иштироки режалаштирилган.


Самарқанд

шаҳри,

2023 йил

апрель

Маданият ва туризм вазирлиги, Ўзбекистон Меҳмонхоналар уюшмаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3.

"Туризм. Фан. Инновация" халқаро ёшлар туризми конференцияси


Ипак йўлида жойлашган давлатларнинг ёшлари туризм соҳасини ривожлантириш бўйича яратилган инновацион лойиҳалар ва ишланмаларнинг тақдимотлари билан иштирок этади.

Ушбу давлатларнинг олий таълим ташкилотлари ўртасида туризмни ривожлантириш билан боғлиқ янги қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланади.


Самарқанд

шаҳри,

2023 йил

май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


4.

"5 қитъа жилоси" халқаро этно-фестивали


ЮНЕСКО рўйхатига кирган, шунингдек, Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) (кейинги ўринларда - БТТ)га аъзо давлатларида энг йирик қадрият саналган фольклор гуруҳларини бирлаштиради.

БТТ минтақавий комиссиялари томонидан иштирок этишга тавсия этилган жамоалар иштирок этади.

Жаҳон фольклор фестиваллар ассоциацияси (WAFF) билан ҳамкорликда ўтказиш чоралари кўрилади.


Самарқанд

шаҳри,

2023 йил

май

Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ошпазлар уюшмаси


5.

Tourism and Society Think Tank (TSTT) экспертлар форуми


Туризм соҳасида етакчи халқаро экспертларни жалб учун муҳокама платформаси ва соҳадаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш, уларга самарали ечимларни ишлаб чиқиш.

Самарқанд MICE-туризм салоҳиятига бағишланган расмий қабулни ташкил этиш.


Самарқанд

шаҳри,

2023 йил

июнь


Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


6.

"TOURISM AND TECНNOLOGY SUMMIT 2023" саммити


Туризм соҳасида замонавий ахборот технологияларининг жорий этилишини ўрганиш ва етакчи АКТ компаниялари билан туризм соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари тақдимотини ташкил этиш.

Маданият ва туризм соҳасида АКТ асосида янги маҳсулотлар ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Самарқанд

шаҳри,

2023 йил

июнь

Маданият ва туризм вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


7.

"Focus on Tourism & Creative Economy" халқаро конгресси


Креатив иқтисодий ўсишни таъминлайдиган ва иш ўринлари яратадиган туризм соҳасидаги тадбиркорлик йўналишларини таҳлил қилиш.

Туризм соҳасидаги янги эҳтиёжларни қондириш учун турли хил ижодий индустриялар яратиш лойиҳалари тақдимотини ташкил этиш.

Туризмни ривожлантиришни рағбатлантиришда креатив иқтисодиётнинг кучли томонлари, имкониятлари ва таҳдидларини таҳлил қилиш.

Тадбиркорлик субъектлари, ёшлар иштирокида жаҳон бозорида туризм соҳасидаги илғор тажрибалар, туризмнинг энг янги креатив турларини мамлакатда жорий қилишга қаратилган анжуманлар ва семинарлар ташкил этиш.


Самарқанд

шаҳри,

2023 йил

июль


Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


8.

"Экотуризм форуми: иқлим, инсонлар, инновация"


Туризм ва дам олиш масканларидаги табиатни асраш, ундан оқилона фойдаланиш ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш.

Мамлакатимиздаги туризм соҳасидаги ноёб салоҳияти, ривожланиш истиқболлари ва имкониятлари мавжуд экотуризм ҳудудларини ривожлантириш режалари тақдимотини ташкил этиш.


Тошкент вилояти,

2023 йил

август


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


9.

"Gastro-bazaar" халқаро гастрономик фестивали


Ички туризм ва гастрономик туризмни ривожлантириш.

Сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларнинг сафар кунларини узайтиришга ёрдамлашиш.

БТТ ва унинг гастрономия бўйича ҳамкорларини тадбирга жалб қилган ҳолда, маҳорат дарсларини ташкил қилиш.


Тошкент

шаҳри,

2023 йил

сентябрь


Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Маданият ва туризм вазирлиги


10.

Халқаро туризм куни

БТТ нинг ҳар йили туризм кунига бағишлаб танлайдиган мавзуда илмий конференция ташкил этиш.

Бош ассамблея натижаларини таҳлил қилиш, хорижий ҳамкорлар орқали туристлар сонини янада ошириш, MICE туризми салоҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича тақдимотлар ўтказиш.

Туризм соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган соҳа вакилларини тақдирлаш.


Самарқанд

шаҳри,

2023 йил

сентябрь


Маданият ва туризм вазирлиги

11.

"Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркаси


Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш.

Туризм соҳасидаги янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


Тошкент

шаҳри,

2023 йил

ноябрь


Маданият ва туризм вазирлиги

           

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 мартдаги

98-сон қарорига

4-ИЛОВА



Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)

Бош ассамблеяси доирасида ўтказиладиган

тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни

ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар

ТАРКИБИ

       

1-ишчи гуруҳ. Ташриф буюрадиган делегацияларни

меҳмонхоналарга жойлаштиришни ташкил этиш, тадбирлар

ўтказиладиган асосий жойларни тайёрлашни таъминлаш,

тақдимот материалларини ва совғалар фондини

тайёрлаш масалалари бўйича

          

Э. Турдимов

-

Самарқанд вилояти ҳокими, гуруҳ раҳбари


лавозими бўйича


-

қурилиш ва уй-жой коммунал хизмати вазирининг биринчи ўринбосари


У. Азамов

-

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари


Ш. Раҳмонов

-

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари - Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи


А. Қулдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


О. Пекос

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари


А. Ахмедходжаев


-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


Б. Абдикаримов


-

Маданий мерос агентлиги директори


Д. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Б. Юсупалиев

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси


Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси в.б.


У. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси в.б.


2-ишчи гуруҳ. Протокол, делегациялар ташриф

дастурларини тайёрлаш, виза берилиши, божхона

расмийлаштирувини таъминлаш масалалари бўйича

       

Б. Саидов

-

ташқи ишлар вазири в.б., гуруҳ раҳбари


Л. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


А. Муминов

-

транспорт вазирининг ўринбосари


У. Азамов

-

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари


А. Мавлонов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси


С. Курбанов

-

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг ўринбосари


Р. Қобилов

-

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари


У. Хусанов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Р. Жўраева

-

"Uzbekistan Airports" АЖ бошқаруви раиси


3-ишчи гуруҳ. Ахборот-таҳлилий материалларни

тайёрлаш масалалари бўйича

         

У. Азамов

-

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Ф. Сидиков

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


А. Неъматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари


У. Абидхаджаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори


В. Норов

-

Марказий Осиё халқаро институти директори


4-ишчи гуруҳ. Ташриф буюрадиган делегацияларнинг

транспорт таъминоти масалалари бўйича

         

И. Маҳкамов

-

транспорт вазири, гуруҳ раҳбари


А. Мўминов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлиги хизмати раисининг биринчи ўринбосари


О. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти шуъба мудири


О. Саидов

-

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи


Х. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б.


У. Хусанов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


Ж. Умарходжаев


-

"Uzbekistan Aiiports" АЖ раисининг биринчи ўринбосари


Ш. Умурзаков

-

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси


А. Шукуров

-

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари


5-ишчи гуруҳ. Тадбирларнинг ахборот жиҳатдан

қўллаб-қувватланиши, телекоммуникация ва техник

таъминоти масалалари бўйича

         

А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, гуруҳ раҳбари


О. Пекос

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари


А. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


А. Кучимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Ш. Қудратхўжа


-

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси


Р. Қобилов

-

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари


6-ишчи гуруҳ. Тадбир иштирокчиларининг хавфсизлиги,

жамоат тартибини ва тиббий хизматни таъминлаш

масалалари бўйича

        

А. Мўминов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари


Б. Рашидов

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари


П. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


Р. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


А. Қулдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


А. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазири


Б. Юсупалиев

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси


7-ишчи гуруҳ. Маданий тадбирлар, концерт дастурларини

тайёрлаш, қабуллар ва овқатланишни ташкил этиш билан

боғлиқ тадбирларнинг ўтказиш жойларини ҳозирлаш

      

О. Назарбеков

-

маданият ва туризм вазири, гуруҳ раҳбари


Ш. Кудбиев

-

иқтисодиёт ва молия вазири


У. Азамов

-

маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари


Ф. Абдухаликов


-

Кинематография агентлиги бош директори


Р. Қобилов

-

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари


Б. Юсупалиев

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси


Д. Шералиев

-

"Ўзбекконцерт" давлат унитар корхонаси директори


У. Абдуллаев

-

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси


А. Умаров

-

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раиси

          

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

         

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 мартдаги

98-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO)

ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

           

Т/р

       

Чора-тадбир номи

         

Амалга ошириш механизми

      

Ижро муддати

     

Масъул ижрочилар

       

1.

Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) (кейинги ўринларда - БТТ) Бош Ассамблеясини ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида БТТ техник гуруҳини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


1. БТТ техник гуруҳига ташриф саналари ва таклифлар юзасидан мурожаат юбориш.


2. Икки томонлама музокара ва келишувларни ташкил этиш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


3. БТТ техник гуруҳини Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


келишилган

муддатларда

2.

БТТнинг расмий веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида "Бош Ассамблеяга мезбон мамлакатнинг кун сурати" лойиҳасини жорий этиш.


1. БТТ Котибиятига тегишли маълумотлар (фотолар)ни тақдим этиш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги


2. "Бош Ассамблеяга мезбон мамлакатнинг кун сурати" лойиҳасини амалга ошириш.


2023 йил

апрель

3.

БТТнинг махсус сертификатини олиш учун "Абадий шаҳар" мажмуаси номинациясини ишлаб чиқиш.


1. Номинация учун БТТ Котибиятига керакли маълумотларни тақдим этиш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги


2. Номинация тақдимотини ташкил этиш.


келишилган

муддатларда

4.

Самарқанд шаҳрида БТТ шафелигида Халқаро туризм академиясини ташкил этиш бўйича икки томонлама меморандум имзолаш.


1. Меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


2. Ҳужжат лойиҳасини келишиш.


2023 йил

апрель


3. Меморандумни имзолаш.


келишилган

муддатларда


5.

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетида "Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) TedQual" тизими бўйича туризм дастурларини сертификатлаш тартибини йўлга қўйиш.



1. Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда туризм ўқув дастурларини тайёрлаш.


2023 йил

май

Маданият ва туризм вазирлиги

2. БТТ Котибияти билан туризм ўқув дастурларини сертификатлаш масаласини ишлаб чиқиш.


келишилган

муддатларда

6.

Йирик давлатларнинг туризм бозорларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида PR-тарғибот ва реклама кампанияларини ўтказишда БТТ юқори малакали мутахассисларини жалб этиш.


1. Мутахассисларни жалб этиш бўйича талабнома юбориш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги

2. БТТ мутахассислари иштирокида PR-тарғибот ва реклама кампаниялари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


доимий

равишда

3. Тасдиқланган таклифларни амалга ошириш.


келишувга

кўра

7.

БТТ билан биргаликда 2023 йилда Бош Ассамблея сессияларидан бири сифатида туризм ва меҳмондўстлик соҳасида инвестиция форумини ташкил этиш.


1. Форум дастури ва кун тартибини ишлаб чиқиш.


2023 йил

апрель

Маданият ва туризм вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Форум иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва таклифномалар юбориш.


2023 йил

май

3. Форумни юқори савияда ташкил этиш.


келишилган

муддатларда

8.

Самарқанд шаҳрини "Жаҳон маданий туризми пойтахти" деб эълон қилиш.


1. Номинациянинг берилиши бўйича БТТ билан музокара ташкил этиш.


2023 йил

март-апрель


Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2. Самарқанд шаҳри "Жаҳон маданий туризми пойтахти" деб эълон қилиш.


келишилган

муддатларда

9.

Самарқанд шаҳрида БТТ "Ипак йўли" тематик офисини очиш масаласини ишлаб чиқиш.


1. БТТ "Ипак йўли" Тематик офисини очиш бўйича музокара ўтказиш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2. БТТ Котибияти билан тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

май

3. Бош ассамблея доирасида кўриб чиқиш учун киритиш.


келишилган

муддатларда

10.

БТТ билан биргаликда "Ипак йўли туризми мукофоти"ни таъсис этиш.


1. "Ипак йўли туризми мукофоти" низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги


2. БТТ Котибияти билан келишиш.


2023 йил

май


3. Мукофотни жорий этиш.


келишилган

муддатларда


11.

БТТ Котибияти билан биргаликда салоҳиятли инвесторлар учун Ўзбекистон ҳақида махсус қўлланмани ("Guide-book") тайёрлаш.


1. Ўзбекистон инвестиция салоҳияти тўғрисида маълумотлар тайёрлаш.


2023 йил

март

Маданият ва туризм вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. БТТ Котибияти томонидан тегишли таклифлар олиш.


2023 йил

июнь

3. Қўлланмани чоп этиш ишларини амалга ошириш.


келишилган

муддатларда

          

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 мартдаги

98-сон қарорига

6-ИЛОВА



Шаҳрисабз шаҳрининг

"2024 йил Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти

туризм пойтахти" мақомини олишига

доир ўтказиладиган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

          

Т/р

       

Чора-тадбирлар

     

Амалга ошириш механизми

     

Ижро муддати

      

Масъул ижрочилар

         

1.

Шаҳрисабз шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (кейинги ўринларда - ИҲТ) Халқаро туризм форумини ўтказиш.


1. Форум кун тартибини ишлаб чиқиш ва келишиш.


2024 йил

май


Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


2. Форум иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

июль


3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.


2024 йил

сентябрь


2.

Ўзбекистонда ИҲТ давлатлари халқаро этноспорт ўйинлари биринчи фестивалини ташкил этиш.


1. Фестивал концепциясини ишлаб чиқиш ва ИҲТ давлатларига таклифномалар юбориш.


2023 йил

ноябрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


2. Меҳмонлар рўйхатини шакллантириш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш.


2024 йил

январь


3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.


2024 йил

май


3.

"Шаҳрисабз - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти" мавзусида ИҲТ давлатлари рассомлари иштирокида "пленэр" ва унинг якунига кўра кўргазма ташкил этиш.


1. "Пленэр"да иштирок этиш шартлари ва муддатларини ишлаб чиқиш ва ИҲТ давлатларига таклифномалар юбориш.


2024 йил

февраль


Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


2. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

март


3. Танлаб олинган расмлар асосида кўргазма ташкил этиш.


2024 йил

май-июнь


4.

"2024 йил Шаҳрисабз - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти" доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ёритилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ва ИҲТ ўртасида медиа-режа ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш.


1. Медиа-режа лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ИҲТ Котибиятига юбориш.


2023 йил

октябрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


2. Ҳужжатни келишиш ва имзолаш.


2023 йил

декабрь


3. Ҳужжатни амалга ошириш.


2024 йил

давомида


5.

ИҲТга аъзо давлатларнинг блогер ва ОАВ вакиллари учун инфо-тур ташкил этиш.

1. Инфо-тур шартларини ишлаб чиқиш ва таклифномаларни юбориш.


2023 йил

декабрь


Маданият ва туризм вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

2. Иштирокчилар рўйхати дастурини ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


3. Инфо-турни ташкил этиш.

2024 йил

давомида


6.

Шаҳрисабз шаҳрида ИҲТга аъзо мамлакатлари ёш дизайнерлари ўртасида "Modest fashion show" танловини ташкил этиш ва доимий тадбирга айлантириш.


1. Тадбир дастурини ишлаб чиқиш ва таклифномалар юбориш.


2023 йил

декабрь


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


2. Тадбир ташкил этиладиган жойларни ҳозирлаш.


2024 йил

май


3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.


2024 йил

август


7.

"Shakhrisabz Culinary Competition" - ИҲТга аъзо давлатлар ошхонаси усталари ўртасида беллашув ташкил этиш.


1. Тадбир дастурини ишлаб чиқиш ва таклифномалар юбориш.


2023 йил

май


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги


2. Тадбир ташкил этиладиган жойларни ҳозирлаш.


2024 йил

август


3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.


2024 йил

сентябрь


8.

"International folk" фестивалини ўтказиш.


1. Тадбир дастурини ишлаб чиқиш ва таклифномалар юбориш.


2023 йил

апрель


Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


10.

БТТ билан биргаликда "Ипак йўли туризми мукофоти"ни таъсис этиш.


1. "Ипак йўли туризми мукофоти" низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

март


Маданият ва туризм вазирлиги


2. БТТ Котибияти билан келишиш.


2023 йил

май


3. Мукофотни жорий этиш.


келишилган

муддатларда


11.

БТТ Котибияти билан биргаликда салоҳиятли инвесторлар учун Ўзбекистон ҳақида махсус қўлланмани ("Guide-book") тайёрлаш.


1. Ўзбекистон инвестиция салоҳияти тўғрисида маълумотлар тайёрлаш.


2023 йил

март


Маданият ва туризм вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. БТТ Котибияти томонидан тегишли таклифлар олиш.


2023 йил

июнь


3. Қўлланмани чоп этиш ишларини амалга ошириш.


келишилган

муддатларда


        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 март







































































Время: 0.0394
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск