Практическая Бухгалтерия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2023 й. 100-сон "Давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2023 й.

N 100



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА

ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусийлаштиришни янада жадаллаштириш ва давлат мулкини ижарага бериш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат активлари "E-auksion" электрон савдо платформасига савдога чиқарилганда ва уларни баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компаниялари томонидан амалга оширилганда, баҳолаш ҳисоботини мажбурий тартибда экспертизадан ўтказиш талабини бекор қилиш;

давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш ва тўланган қисмига давлат активидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартибини белгилаш;

савдоларда давлат активини сотиб олишга икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нархни босқичма-босқич пасайтириб бориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 мартдаги

100-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида:


а) Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомда (Қарорга 1-илова):


5-банддаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги" ва "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" сўзлари тегишлича "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" ва "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Агентлик ёки ҳудудий бошқарма ўзгартириш учун тайёрлаш бўйича Комиссияни (кейинги ўринларда - Комиссия) тузади.

Комиссия таркибига Агентлик ёки ҳудудий бошқарма вакиллари билан бир қаторда:

муассис;

ўзгартирилаётган давлат ташкилоти маъмурияти ва унда меҳнат фаолиятини юритаётган ишчилар;

иқтисодиёт ва молия органи;

солиқ хизмати органи;

хизмат кўрсатувчи банк;

маҳаллий ижро ҳокимият органлари;

Кадастр агентлиги вакиллари киритилади.

Зарурат бўлганда, Комиссия таркибига бошқа мутахассислар киритилиши мумкин";


37 ва 38-бандлардаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Ўзгартирилган давлат ташкилотининг мулкига бўлган мулк ҳуқуқи янги вужудга келган хўжалик жамият томонидан ушбу Низомга 10-иловадаги электрон шаклда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаси томонидан расмийлаштирилади, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлайди, жамиятга ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади";


49-банд биринчи хатбошиси "дубликати" сўзидан кейин "мулкдор ёки унинг ҳуқуқий ворисининг (меросхўрларининг)" сўзлари билан тўлдирилсин;


1-илова 2-босқич "Бажариш муддатлари" устунидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "Давлат активларини бошқариш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 10-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ

ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИГА

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

---------------------------------------------------------------------------------------------------

МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ

ДАВЛАТ ОРДЕРИ N _____________

         

(нодавлат юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


га

Мулкдорнинг манзили (яшаш жойи)


          

паспорт серияси _____ рақами ____________ ким томонидан ва

...
Время: 0.0417
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск