ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2023 й. 107-сон "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2023 й.

N 107




"ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ" ТИЗИМИНИНГ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

          

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"нинг 18-бандига мувофиқ "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга тушириш ҳамда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини босқичма-босқич жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш белгиланганлиги;

ҳозирги кунда "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасида (кейинги ўринларда - Марказ) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш;

"Электрон ҳукумат" тизими инфратузилмасига оид давлат ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш;

ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган давлат органлари билан ҳамкорликда "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштирилган ва сақланаётган давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари хавфсиз ва барқарор ишлашини, ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш;

булутли технологиялар асосида давлат органлари ва ташкилотлари учун янги турдаги хизматларни жорий этиш.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш тартиби;

"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини сақлаш ва қайта ишлаш тартиби;

"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлашда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.


4. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини тўлиқ амалга ошириши учун қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Марказнинг тузилмасида қўшимча 30 та штат бирлигини ажратиш, шу жумладан, директор ўринбосари - "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази бошлиғи лавозимини жорий этиш;

"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча ажратилган штат бирликлари молиялаштирилиши Марказнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ахборот тизимларини "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларига "Электрон ҳукумат" тизими инфратузилмаси доирасида маълумотларни жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича Марказ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериш;

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирига Марказ тузилмасига маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқини бериш.


5. Белгилансинки:

Марказ "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг оператори ва эгаси ҳисобланади;

Марказ директори ўринбосари - "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказ директори томонидан Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда ўз фаолиятида Рақамли технологиялар вазирлигига ва Марказ директорига бўйсунади;

Марказда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган йўналишлар молиялаштирилганидан кейин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил тасарруф этилади;

Марказда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ихтиёрий равишда, мазкур давлат органлари ва ташкилотларининг буюртмачи сифатида берган аризасига асосан ёки "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида жойлаштирилади;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини уларнинг техник топшириқ ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ва "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасининг ижобий хулосалари олинмасдан амалиётга жорий этиш тақиқланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда:

Марказ уставини қайта кўриб чиқсин ва малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

           

           

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

     

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 мартдаги

107-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 июндаги 409-сон қарорида:


а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида";


б) 2-банднинг "а" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Digital office" тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

"Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш";


в) 3-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 4-банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар

вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат

лойиҳаларини бошқариш маркази"

давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ

         

















Директор





































































































































Директорнинг биринчи

ўринбосари


Директор ўринбосари


Директор ўринбосари


Директор ўринбосари


Директор ўринбосари


Назорат ва ижро интизоми бўлими

2





















































Ахборот тизимлари ва ресурсларини ривожлантириш бошқармаси

1




Ташқи иқтисодий алоқалар, молия, инвестициялар ва банк ишлари соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

6




Транспорт, ёқилғи-энергетика комплекси ва уй-жой, коммунал хўжалик соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

8




Ижтимоий, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

8




Маълумотлар маркази инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш ва эксплуатация қилиш бўлими

8


Юридик бўлим

3

































































Марказлашган маълумотлар базалари ва ахборот тизимларини ривожлантириш бўлими

5




Харидлар, бюджет, божхона ва солиқ соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

6




Кўчмас мулк, кадастр, геология ва қурилиш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

6




Илм-фан, ёшлар, оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш тизимида рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўлими

6




Маълумотлар марказининг муҳандислик инфратузил-

масини қўллаб-

қувватлаш

бўлими

10


Кадрлар бўлими

2



































































Маълумотномалар ва таснифлагичларни ривожлантириш бўлими

4




Давлат бошқаруви ва адлия органларида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

6




Қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

6




Маданият, таълим соҳаси ва кутубхона ишларида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

4




Маълумотлар марказининг ахборот ва ички хавфсизлик бўлими

4


Бухгалтерия

2

































































Электрон давлат хизматларини ривожлантириш бошқармаси

1




Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

4




Ҳудудларда рақамли технологияларни жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими

5




Электрон парламент тизимини ривожлантириш бўлими

4




Маълумотлар маркази тизимлари мониторинги бўлими

7


Махсус ишлар бўлими

2

































































Операцион ва функционал жараёнларни мувофиқлаштириш бўлими

4




Меҳнат ва архив иши соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими

4























Харид ва шартномалар бўлими

2















































































Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ривожлантириш бўлими

4
























































































































Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини аудит ва экспертиза қилиш бўлими

10









































































              

Марказ ходимларининг умумий чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 150 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади";.

           

д) 2-илованинг номидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорида:


а) 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳамда "Киберхавфсизлик маркази" ДУК томонидан тақдим этилган ижобий хулоса асосидагина амалиётга жорий этилиши мумкин;

Вазирлик ҳамда "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг ижобий хулосаларини олмасдан туриб давлат органлари ва ташкилотлари ўзлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимларини ва маълумотлар базаларини амалиётга жорий этиши тақиқланади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Вазирлик ва "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда:";


в) 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 7-бандда:

"а" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" сўзлари "Вазирликка" сўзи билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" сўзлари "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" сўзлари "Вазирлик" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Вазирлик ҳамда "Киберхавфсизлик маркази" ДУК тегишлича давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларининг Ягона реестр орқали экспертизадан ўтказилишини ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини таъминласин";


ж) 1-илова (Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом)да:


3-банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "ахборот тизимларини" сўзларидан кейин "ва жорий этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ҳамда" сўзлари билан тўлдирилсин;


20-банднинг биринчи хатбошисидаги "паспортлари маълумотларини ўзгартириш (янгилаш)" сўзларидан кейин ", шунингдек, лойиҳа-техник ҳужатларини экспертизадан ўтказиш" сўзлари билан тўлдирилсин;


26-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


33-банддаги "Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг изоҳ қисмидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг 6 ва 7-босқичларидаги "Масъуллар" устунидаги "Ўзкомназорат" сўзи "Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 2-илова (Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом)да:


3 ва 32-бандлардаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар

ва классификаторлар регистрини юритишга оид

маълумотнома ва классификаторлар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

         

Маълумотнома/

классификатор

       

Маълумотнома/

классификатор тури

       

Маълумотнома/

классификаторлар тавсифи

         

        

Марказий банк

        

1.

Валюталар классификатори

Халқаро классификаторлар


Муомаладаги валюталар ва валюта қийматлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


2.

"Ўзбекистон Республикаси банклари" маълумотномаси


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Давлат ва тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти ҳисобланади.


3.

"Ўзбекистон Республикаси банклари филиаллари" маълумотномаси


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Ўзбекистон Республикаси давлат ва тижорат банкларининг филиаллари таснифлаш объекти ҳисобланади.


4.

"Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари" маълумотномаси


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти бўлиб ҳисобланади.


          

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Божхона қўмитаси

         

5.

"Жаҳон мамлакатлари" классификаторлари


Халқаро классификаторлар


Жаҳон мамлакатлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


6.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси


Давлатлараро классификаторлар


Божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона операцияларини ўтказиш мақсадидаги товарлар таснифлаш объекти ҳисобланади.


7.

Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва ахборот турлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар таснифлаш объекти ҳисобланади.


8.

Транспорт турлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги назорат пунктига етказиб бериш учун товарлар юкланиши лозим бўлган транспорт воситалари таснифлаш объекти ҳисобланади.


9.

Товарлар ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Товарлар ҳаракати турлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


10.

Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


11.

Божхона тўловлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Божхона тўловлари, шу жумладан, божхона расмийлаштируви учун божхона тўловлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


12.

Божхона постлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Ўзбекистон Республикасининг божхона постлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


13.

Божхона режимлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Божхона режимлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


14.

Етказиб бериш шартлари классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Товарларни етказиб бериш шартлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


15.

Битим табиатининг классификатори


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Статистик ҳисоб ва ҳисоботларда қўлланиладиган операциялар таснифлаш объекти ҳисобланади.


           

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Статистика агентлиги

         

16.

Миллатлар классификатори

Халқаро классификаторлар


Фуқароларнинг миллати таснифлаш объекти ҳисобланади.


17.

Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлаш объекти ҳисобланади.


18.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) таснифлаш объекти ҳисобланади.


19.

Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган.


20.

Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори (2-таҳрир)


Умумдавлат классификаторлар


Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган.


21.

Давлат бошқаруви органлари ва ҳўжалик бошқарув органларини белгилаш тизими


Бошқа маълумотнома/

классификаторлар


Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини таснифлашга мўлжалланган.


22.

Маъмурий-ҳудудий тузилма объектлари маълумотлари тўплами


Умумдавлат классификаторлар


Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни таснифлаш учун мўлжалланган.


        

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

         

23.

Ўлчов бирликлари классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ўлчов бирликлари таснифлаш объекти ҳисобланади.


          

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

         

24.

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичларини таснифлашга мўлжалланган.


25.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблари ва мутахассисликларини таснифлашга мўлжалланган.


        

Адлия вазирлиги

        

26.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори


Тармоқ маълумотнома / классификаторлари


Қонунчилик тармоқларини таснифлаш учун мўлжалланган.


26-1.

Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори


Халқаро классификаторлар


Товар ва хизматларни таснифлаш учун мўлжалланган.


26-2.

Халқаро патент классификатори


Халқаро патент классификатори


Халқаро патент классификатори.

26-3.

Саноат намуналарининг халқаро классификатори


Саноат намуналарининг халқаро классификатори


Саноат намуналарининг халқаро классификатори.


Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги

          

27.

Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори


Умумдавлат классификаторлар


Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака тоифалари ва ходимлар лавозимлари тоифаларини белгилаш учун мўлжалланган.


         

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

         

28.

Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари кодлари


Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари


Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари таснифлаш объекти ҳисобланади.


         

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Кадастр агентлиги

       

32.

Манзиллар маълумотномаси


Бошқа маълумотнома/ классификаторлар


Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, кўчалар ва бошқа объектларни тизимлаштиришга мўлжалланган.


           

Рақамли технологиялар вазирлиги

          

33.

Давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари классификатори


Бошқа маълумотнома/ классификаторлар


Давлат органларининг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини таснифлашга мўлжалланган.


            

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга".


3-илованинг изоҳ қисмидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-илова ("Маълумотларни бошқариш" ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом)да:


2-банднинг еттинчи хатбошисидаги ва 3-банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг иккинчи хатбошисидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандда:

"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари "Рақамли технологиялар" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


15 ва 16-бандлардагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банддаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш" сўзлари ҳамда 20-банддаги "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари тегишлича "Рақамли технологиялар" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;


Илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизими орқали

давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини

йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар


Масъуллар


          

Чора-тадбирлар

       


Муддатлар








1-босқич


Давлат органлари ва ташкилотлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


      

1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотлар хатловдан ўтказилишини таъминлаш.



Икки ҳафта муддатда







2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровига асосан "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш.

        


Бир ой

муддатда








2-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


        

"Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Бунда бир турдаги ахборотларни аниқлаш ва улар ягона манбадан олинишини белгилаш.

         


Икки ой

муддатда











3-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, оператор


        

1. "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш.



Уч ой

муддатда







2. "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.



2021 йил

апрель



3. "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини босқичма-босқич таъминлаш.

        


2021 йил

июль








4-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, давлат органлари ва ташкилотлари


       

Тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимида амалга ошириш.

         


Доимо











5-босқич


          

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, оператор

       


Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасидаги ҳисоботларни "Маълумотларни бошқариш" ахборот тизимида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш.


Доимо




          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 март























































































Время: 0.0200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск