ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2023 й. ПҚ-93-сон "Маҳалла тизими ходимлари куни белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги ПҚ-3132-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2023 й.

N ПҚ-93



МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ

КУНИ БЕЛГИЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

2017 ЙИЛ 13 ИЮЛДАГИ "МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ"

КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ПҚ-3132-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА

       

          

Сўнгги йилларда маҳалланинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига алоқадорлигини янада кучайтириш, хусусан бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллада маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли бешлигининг ўзаро мувофиқлаштирилган фаолияти йўлга қўйилиб, жойлардаги муаммоларни маҳалланинг ўзида аниқлаб, уларни комплекс ёндашув асосида ҳал этиш амалиёти жорий этилди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш ҳамда маҳалла ходимларини рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги ПҚ-3132-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

кўкрак нишонини топшириш вақтини 1 сентябрь - Мустақиллик куни арафасидан 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни арафасига кўчириш;

кўкрак нишонини топшириш вазифасини Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги зиммасига ўтказиш.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

          

         

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев

        

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 14 мартдаги

ПҚ-93-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 13 июлдаги "Маҳалла ифтихори" кўкрак

нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги ПҚ-3132-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар

         

1. 1-иловада:


а) 2-банддаги "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 3 январь санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) тақдим этилади";


в) 4-6-бандлардаги "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари "камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва пул мукофоти Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тантанали вазиятда топширилади.

9. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларнинг маҳалла тизими ривожига қўшган муносиб ҳиссаси ва ибратли фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда туман (шаҳар) марказларидаги "Маҳалла маркази" мажмуалари биноларига ўрнатиладиган "Маҳалламиз ифтихорлари" ахборот пешлавҳасининг намунавий шакли камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланади".


2. 3-иловада:


а) тўққизинчи хатбошидаги "Mahalla va oilani qo`llab-quvvatlash" сўзлари "Kambag`allikni qisqartirish va bandlik" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "Kambag`allikni qisqartirish", иккинчи сатрда "va bandlik vaziri" ("Times new Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 март












































































Время: 0.0172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск