ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2023 й. 106-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2023 й.

N 106



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЯГОНА МИЛЛИЙ МЕҲНАТ ТИЗИМИ"

ИДОРАЛАРАРО ДАСТУРИЙ-АППАРАТ КОМПЛЕКСИ

ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИНИ ВА УНИНГ ИШЛАШИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 5 ДЕКАБРДАГИ 971-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, меҳнат муносабатларини рақамлаштириш, фуқароларнинг иш стажини ҳисоблаш тизимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

Фуқароларнинг меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги маълумотларни тўплашда айрим ҳужжатларнинг қоғоз шаклида юритилиши ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштиришга тўсқинлик қилиб келмоқда.

Давлат пенсияларини тайинлаш учун зарур маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш, фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш, жумладан, меҳнат стажини ҳисоблаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йўналишда замонавий стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони ҳамда "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ рақамлаштириш, шу жумладан, ишламайдиган фуқароларнинг меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларини "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилиш орқали киритиш;

иш берувчилар томонидан ходимларининг аввалги иш жойи тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги барча ёзувларни, шунингдек, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни "ЯММТ" ИДАКка киритиш ва тасдиқлаш;

имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозим ва касбларда фаолият юритаётган ҳамда юритган ходимларнинг ишлаган даври тўғрисидаги маълумотларни "ЯММТ" ИДАКка киритиш ва тасдиқлашни жорий этиш;

меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан бекор қилинишини иш берувчилар томонидан "ЯММТ" ИДАКда қайд этиш;

иш берувчининг электрон рақамли имзоси ёрдамида маълумотларни киритиш ва тасдиқлаш тартибини белгилаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

     

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 13 мартдаги

106-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро

дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва

унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар

тўғрисида" 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорига қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарорида:


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" сўзлари билан, "Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, АТ Халқ банки "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини инобатга олган ҳолда, "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси воситасида "ЯММТ" ИДАК билан идоралараро маълумот алмашиш бўйича технологик йўриқномаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар";


г) 5-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 8-банддаги "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.".


2. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

олтинчи хатбошисидаги "ўзини ўзи банд қилганлиги," сўзларидан кейин "ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг жамоат ишларига жалб қилинганлиги," сўзлари билан тўлдирилсин, "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқланадиган маълумотлар - "ЯММТ" ИДАКка иш берувчининг "Ташкилот кабинети" орқали киритиладиган барча маълумотларнинг тўғрилиги ва шаффофлигига иш берувчи томонидан электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) ёрдамида қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланадиган электрон маълумотлар;

ходимнинг аввалги меҳнат стажи - фаолият юритаётган иш берувчида ишлаётган ходимнинг аввалги иш жойи тўғрисидаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда "ЯММТ" ИДАКдан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир, Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно;

Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, фаолият юритаётган барча иш берувчилар (Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно) ўзларида ишлаётган ходимларининг аввалги иш жойи тўғрисида меҳнат дафтарчасидаги барча ёзувларни "ЯММТ" ИДАКка киритишга ва 2005 йил 1 январгача меҳнат стажи тўғрисида киритилган ушбу маълумотларни меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида ЭРИ билан тасдиқлаб беришга, 2005 йилдан кейинги давр учун мазкур маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ходим аввал ишлаган иш берувчиларнинг "Ташкилот кабинети"га электрон шаклда сўров юборилишига масъулдир.

Иш берувчилар "ЯММТ" ИДАКдан келиб тушган электрон сўровга кўра уларда илгари ишлаган собиқ ходимларнинг барча даврлар бўйича меҳнат стажи даври ҳақидаги маълумотларни сўров келиб тушгандан сўнг ўн кун муддатда ЭРИ билан тасдиқлайдилар ҳамда собиқ ходимларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни ушбу муддат давомида белгиланган тартибда архивларга тақдим этилмаган ҳамда ўзларининг идоравий архивидаги мавжуд ҳужжатлари асосида "ЯММТ" ИДАКка киритадилар ва ЭРИ билан тасдиқлайдилар.

Тасдиқланган маълумотларнинг ҳаққонийлигига иш берувчилар масъул ҳисобланади.

Ёпилган, тугатилган ёки бошқа сабабларга кўра фаолият кўрсатмаётган (архивлар ёки идоравий архивларда маълумотлари мавжуд бўлмаган) иш берувчиларда муқаддам ишлаган собиқ ходимларнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига киритилган иш стажи тўғрисидаги ёзувлар ходимнинг охирги иш берувчиси томонидан "ЯММТ" ИДАКка киритилади ва ЭРИ билан тасдиқланади";


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ходим ва иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни рўйхатга олиш тартиби ижросини, шунингдек, "ЯММТ" ИДАКда электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритишни таъминлаш, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжудлигини кўрсатиш мақсадида иш берувчи масъул шахсни (шахсларни) белгилаб, унга (уларга) иш берувчининг ЭРИ калитини тақдим этиш орқали "ЯММТ" ИДАКка кириш имконини бериши мумкин";


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Рўйхатга олингандан сўнг автоматик равишда иш берувчининг шахсий кабинети шакллантирилади. Иш берувчининг шахсий кабинетига иш берувчининг ЭРИ калити ёрдамида кирилади";


д) 14-банддаги "Юридик шахсга" сўзлари "Иш берувчига" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 15-банддаги "иш берувчи (юридик шахс)нинг" сўзлари "иш берувчининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


ё) 20-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ташкилотнинг тузилмасида:

ташкилотнинг барча бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахснинг алоҳида СТИРга эга бўлган ва алоҳида юридик шахс бўлганларидан ташқари;

иш берувчининг (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг) тасдиқланган штат жадвали, махфий штат жадвали бундан мустасно;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинганлиги бўйича суғурта полиси санаси ва рақамлари;

маъмурий, ишлаб чиқариш ва техник ходимлар билан биргаликда ташкилотдаги барча иш ўринлари, шу жумладан, бўш иш ўринлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун белгиланган захирага қўйилган иш ўринларининг тоифалари ва сони (агар қонунчилик талаблари татбиқ этилса) ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак";


ж) 22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Иш берувчилар томонидан "ЯММТ" ИДАКдаги "Ташкилот кабинети"да яратилган иш ўрнига ноқулай ва зарарли меҳнат шароитлари бўйича лавозим ва касблар белгиланади ҳамда ушбу лавозим ва касбларда ишлаётган ва ишлаган ходимларнинг маълумотлари киритилиши лозим.

Иш берувчилар томонидан "Ташкилот кабинети"да имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозим ва касбларда ишлаётган ҳамда ишлаган собиқ ходимларнинг ишлаган даври тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Бунда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлари бўйича 2-рўйхатнинг 1-қисми ва 3-рўйхатнинг 1-қисмида кўзда тутилган ишлар, касблар ва лавозимлар имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан, агар уларнинг меҳнат шароитлари Рўйхатларда кўрсатилган шартларга (кўрсаткичларга) мос бўлса фойдаланади. Ушбу мослик ташкилотларда иш ўринларининг аттестацияси натижалари билан қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланиши лозим.

Иш берувчи "Ташкилот кабинети"да "Бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш" бўлимида бахтсиз ҳодиса тури, оқибатлари ва санаси, жабрланувчилар сони бўйича тузилган Н-1 шаклдаги далолатномага асосан меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигини олган, шунингдек, меҳнатга лаёқатлилигини қисман йўқотган ва тиббий хулосага кўра ўзининг асосий ишидан бошқасига бир ва ундан ортиқ иш кунига ўтказилган ходимларнинг маълумотларини киритади.

Иш берувчилар ушбу маълумотларни ЭРИ билан тасдиқлайдилар ва уларнинг ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланадилар";


з) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича "ЯММТ" ИДАКка меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумотларни шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади";


и) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Иш берувчи меҳнат шартномаси тўғрисидаги маълумотларни киритади ва киритилган маълумотларни ЭРИ ёрдамида тасдиқлайди. Меҳнат шартномаси тўғрисидаги киритилган маълумотлар иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмаган тақдирда, меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилмаган деб ҳисобланади";


й) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Меҳнат шартномасига қўшимча битим бўйича киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Қўшимча битим иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатдан ўтказилган тақдирда, қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилмаган ҳисобланади";


к) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ходимнинг ижтимоий таътилини рўйхатга олиш тўғрисидаги киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Ходимнинг ижтимоий таътилга чиқиши иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатга олинган тақдирда, киритилган маълумотлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади";


л) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши "ЯММТ" ИДАКка иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади.

Меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан бекор қилинганда, ушбу ҳолат иш берувчи томонидан "ЯММТ" ИДАКда алоҳида қайд этилади. Лекин электрон меҳнат дафтарчасида ушбу ҳолат меҳнат шартномасининг бекор қилиниши сабаби сифатида кўрсатилмайди";


м) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Меҳнат шартномасининг бекор қилинишини рўйхатга олиш тўғрисида киритилган маълумотлар иш берувчи томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши иш берувчининг ЭРИси билан тасдиқланмасдан рўйхатга олинган тақдирда, киритилган маълумотлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади";


н) 42-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ташкилотнинг тасдиқланган штатлар жадвалига нисбатан бўш иш ўринларини ортиқча ва асоссиз яратиш қонунчиликда белгиланган тартибда иш берувчининг (бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг) масъулиятига қаратилади";


о) 43-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 44-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 45-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 54-бандда:

"Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ишламайдиган фуқаролар ўзларининг меҳнат дафтарчасидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларини "ЯММТ" ИДАКка киритиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунда маълумотлар жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали киритилади".

           

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 март














































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск