ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2023 й. ПҚ-96-сон "Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2023 й.

N ПҚ-96



ЯПОНИЯ ХАЛҚАРО

ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ (JICA)

ИШТИРОКИДА "МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК

ТАРМОҒИДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИ

ЯРАТИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ (2-БОСҚИЧ)"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

          

Республикада мева-сабзавотчилик тармоғини жадал ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз муддатида самарали амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) 2022 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида Ўзбекистон Республикасида "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) молиялаштириш учун 200,0 млн АҚШ доллари, жумладан:

кредит линияси учун 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик SOFR + 1,25 фоиз ставкада 194,240 млн АҚШ доллари;

консалтинг хизматлари учун 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик SOFR + 1,25 фоиз ставкада 5,760 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши бўйича Қарз битими имзоланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 323,019 млн АҚШ долларига тенг эканлиги, шундан:

200 млн АҚШ доллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи;

58,272 млн АҚШ доллари қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши;

64,747 млн АҚШ доллари лойиҳа иштирокчиларининг (кредит олувчи лойиҳа ташаббускорларининг) улушидан иборат эканлиги;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2023-2028 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига кредитлар ўзбек сўмида тақдим этилади;

АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар (кейинги ўринларда - валюта хатари) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади;

лойиҳа доирасида лойиҳа ташаббускорларига миллий валютада ажратиладиган кредитлар лойиҳа ташаббускорларига Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади;

кредит маблағлари лойиҳа ташаббускорларига маҳсулот етиштириш, сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш, шок усулида музлатиш, логистика (жумладан юк ташиш техникаларини харид қилиш) ва бошқа қувватларни яратиш, озиқ-овқат саноати лойиҳаларига, шунингдек, айланма маблағлар учун ажратилади.


3. Белгилансинки:

лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (кейинги ўринларда - Марказ) лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) қарзига хизмат кўрсатувчи молиявий агент (банк) ҳисобланади;

Лойиҳа доирасида қарзнинг умумий миқдоридан 0,2 фоиз (400 минг АҚШ доллари) миқдоридаги бир марталик олдиндан тўлов Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан тўланади, шундан 388,48 минг АҚШ доллари лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотлари билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар имзолангандан сўнг улар томонидан қоплаб берилади.


4. Қуйидагилар:

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси бўйича Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзини қайтариш схемаси 2-иловага мувофиқ;

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи бўйича асосий қарзни қайтариш, воситачилик ҳақи ва фоиз тўловларини тўлаш прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Марказ:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда сублойиҳаларни танлаш, уларни баҳолаш, кредитни қайта молиялаштириш муддатлари, фоиз ставкалари (валюта хатарларини инобатга олган ҳолда) ва бошқа шартларни назарда тутувчи Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни (кейинги ўринларда - Низом) ишлаб чиқиб тасдиқласин;

молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни самарали амалга ошириш, уларнинг натижадорлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш, тадбиркорлик субъектларига зарур маслаҳатлар бериш, юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш вазифасини лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида ташкил этилган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи фаолиятини молиялаштириш учун лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан олинаётган қарз суммасининг 0,5 фоизи миқдорида бир марталик тўловлар тўлаб берилиши назарда тутилсин.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказ ва лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) қарз маблағларини қайта кредитлаш битимларини имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда ушбу битимларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин. Бунда, қайта кредитлаш битимларининг шартлари Низомга асосан белгиланади.


8. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов:

икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда лойиҳа доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида "Йўл хариталари"ни тасдиқласин;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган ходимлар учун хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда икки кунлик семинар ташкил қилсин;

лойиҳа доирасида иқтисод қилинган маблағлар молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан келишилган ҳолда қайта тақсимланишини таъминласин.

Қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, ушбу қарорга 1- ва 4-иловаларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари бир ой муддатда лойиҳаларни амалга оширадиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан тақдимотлар ўтказсин.


9. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.

Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

        

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 мартдаги

ПҚ-96-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида

қўшилган қиймат занжири яратишни

ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

        

Т/Р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

шу жумладан:

        

Япония халқаро

ҳамкорлик

агентлиги

маблағлари

       

Ўзбекистон

Республикаси

улуши

    

кредит

олувчи лойиҳа

ташаббускор-

ларининг

маблағлари

       

1

Лойиҳанинг умумий қиймати

миллион

АҚШ доллари


323,019

200,000

58,272

64,747

шундан:







1.

Иштирок этувчи тижорат банкларининг кредит линиялари


миллион

АҚШ долл.


194,240

194,240



2.

Ташаббускорлар улуши


миллион

АҚШ долл.


64,747



64,747

3.

Солиқ ва божхона имтиёзлари


миллион

АҚШ долл.


58,272


58,272


4.

Консалтинг хизматлари


миллион

АҚШ долл.


5,760

5,760



          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 мартдаги

ПҚ-96-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган

қиймат занжири яратишни ривожлантириш

(2-босқич)" лойиҳаси бўйича Япония

халқаро ҳамкорлик агентлиги

(JICA) қарзини қайтариш

СХЕМАСИ

       

млн АҚШ доллари

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Умумий қарз

Қарзнинг қайтарилиши

         

Ўзбекистон Республикасининг

республика бюджети ҳисобидан

        

иштирок этувчи тижорат

банклари маблағлари

ҳисобидан

     

миқдори

      

фоиз

      

миқдори

     

фоиз

      

миқдори

      

фоиз

    

1.

Иштирок этувчи тижорат банкларининг кредит линиялари

           

194,240

97,12

-

-

194,240

100

2.

Консалтинг хизматлари


5,760

2,88

5,760

100

-

-

Жами:

       

200,000

100

5,760

2,88

194,240

97,12

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 мартдаги

ПҚ-96-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида

қўшилган қиймат занжири яратишни

ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи

бўйича асосий қарзни қайтариш, воситачилик

ҳақи ва фоиз тўловларини тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

          

Қарз миқдори



200,0 млн АҚШ доллари

Қарз муддати



15 йил

Имтиёзли давр



5 йил

Фоиз ставкаси



SOFR+ 1,25%

Бир марталик воситачилик ҳақи*

умумий қарз миқдоридан 0,2%

         

          

минг АҚШ долл.

Тўлов санаси

Қарзнинг ўзлаштирилиши


Қарз қолдиғи


Фоизлар бўйича

тўловлар


Бир марталик

воситачилик ҳақи


Асосий қарзни

қайтариш


Жами

қайтариладиган

маблағ**

     

10.04.2023


200 000,00

200 000,00


400,0


400,00

10.08.2023



200 000,00

3 931,11



3 931,11

10.02.2024



200 000,00

6 388,89



6 388,89

10.08.2024



200 000,00

6 319,44



6 319,44

10.02.2025



200 000,00

6 388,89



6 388,89

10.08.2025



200 000,00

6 284,72



6 284,72

10.02.2026



200 000,00

6 388,89



6 388,89

10.08.2026



200 000,00

6 284,72



6 284,72

10.02.2027



200 000,00

6 388,89



6 388,89

10.08.2027



190 476,00

6 284,72


9 524,0

15 808,72

10.02.2028



180 952,20

6 084,65


9 523,8

15 608,45

10.08.2028



171 428,40

5 717,59


9 523,8

15 241,39

10.02.2029



161 904,60

5 476,19


9 523,8

14 999,99

10.08.2029



152 380,80

5 087,63


9 523,8

14 611,43

10.02.2030



142 857,00

4 867,72


9 523,8

14 391,52

10.08.2030



133 333,20

4 489,08


9 523,8

14 012,88

10.02.2031



123 809,40

4 259,26


9 523,8

13 783,06

10.08.2031



114 285,60

3 890,54


9 523,8

13 414,34

10.02.2032



104 761,80

3 650,79


9 523,8

13 174,59

10.08.2032



95 238,00

3 310,18


9 523,8

12 833,98

10.02.2033



85 714,20

3 042,33


9 523,8

12 566,13

10.08.2033



76 190,40

2 693,45


9 523,8

12 217,25

10.02.2034



66 666,60

2 433,86


9 523,8

11 957,66

10.08.2034



57 142,80

2 094,91


9 523,8

11 618,71

10.02.2035



47 619,00

1 825,40


9 523,8

11 349,20

10.08.2035



38 095,20

1 496,36


9 523,8

11 020,16

10.02.2036



28 571,40

1 216,93


9 523,8

10 740,73

10.08.2036



19 047,60

902,78


9 523,8

10 426,58

10.02.2037



9 523,80

608,47


9 523,8

10 132,27

10.08.2037



0,00

299,27


9 523,8

9 823,07

Жами:




118 107,66

400,00

200 000,00

318 507,66

         

*) Мазкур тўлов лойиҳа кучга киргандан сўнг 60 кун ичида тўланиши лозим.


**) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 мартдаги

ПҚ-96-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида

қўшилган қиймат занжири яратишни

ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳасини

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

            

Т/р

Чора-тадбирларнинг номи


Бажарилиш санаси

     

Ижро ҳолатини назорат қилиш

      

бошланиши

       

якунланиши

     

назоратга

масъул

      

кўриб чиқиш

муддати

       

1.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (кейинги ўринларда - Марказ, (А.Шукуров)


2023 йил

март

2023 йил

март

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж.Ходжаев)

2023 йил

март

2.

Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида имзоланган қарз битимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик хулосасини олиш ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)га тақдим этиш.


Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


2023 йил

март

2023 йил

март

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж.Ходжаев)

2023 йил

март

3.

Лойиҳа доирасида тегишли ва масъул бўлган шахслар имзоларининг намунасини тасдиқлаб, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)га тақдим этиш.


Масъул: Марказ (А.Шукуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


2023 йил

март

2023 йил

март

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж.Ходжаев)

2023 йил

март

4.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) талабларига мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш.


Масъул: Марказ (А.Шукуров)


2023 йил

март

2023 йил

март

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж.Ходжаев)

2023 йил

март

5.

Лойиҳа доирасида сублойиҳаларни танлаш, уларни баҳолаш, кредитни қайта молиялаштириш муддатлари, фоиз ставкалари (валюта хатарини инобатга олган ҳолда) ва бошқа шартлар назарда тутилган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Масъул: Марказ (А.Шукуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Марказий банк (М.Нурмуратов)


2023 йил

март

2023 йил

март

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж.Ходжаев)

2023 йил

март

6.

Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида алоҳида қайта кредитлаш битимларини имзолаш.


Масъул: Марказ (А.Шукуров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), иштирок этувчи тижорат банклари


2023 йил

март

2023 йил

март

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж.Ходжаев)

2023 йил

март

7.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Масъул: Марказ (А.Шукуров)


2023 йил

март

2023 йил

март

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж.Ходжаев)

2023 йил

март

8.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) талабларига мувофиқ Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Табиатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий бошқариш тизимини яратиш ва йўлга қўйиш.


Масъул: Марказ (А.Шукуров), иштирок этувчи тижорат банклари


2023 йил

март

2023 йил

апрель

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ж.Ходжаев)

2023 йил

апрель

9.

Лойиҳа доирасида кредит маблағларига эҳтиёжманд тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб бориш.

Кредит маблағларини тақсимлаш ва тадбиркорлар лойиҳаларини танлаб олиш Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан тасдиқланадиган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


Масъул: иштирок этувчи тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Марказ (А.Шукуров)


2023 йил

март

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ш.Ғаниев)

Лойиҳани

амалга

ошириш

даврида

10.

Тадбиркорлик субъектларига мева-сабзавотчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, мева-сабзавотчилик тармоғида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш воситалари, қишлоқ хўжалиги технологиялари ва ускуналарини ишлаб чиқариш ва/ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитларни тақдим этиш.


Масъул: иштирок этувчи тижорат банклари, Марказ (А.Шукуров)


2023 йил

май

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ш.Ғаниев)

Лойиҳани

амалга

ошириш

даврида

11.

Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан кредит маблағларининг мақсадли ишлатилишини таъминлаш чораларини кўриш.


Масъул: иштирок этувчи тижорат банклари, Марказ (А.Шукуров)


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ш.Ғаниев)

Лойиҳани

амалга

ошириш

даврида

12.

Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш.


Масъул: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Марказ (А.Шукуров), иштирок этувчи тижорат банклари


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ш.Ғаниев)

Лойиҳани

амалга

ошириш

даврида

13.

Лойиҳани амалга ошириш мобайнида белгиланган йиллик ўзлаштириш прогнозларини бажариш, лойиҳани ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш, лойиҳанинг бюджет кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш.


Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Воитов), Марказ (А.Шукуров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Исаков)


Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Лойиҳани

амалга ошириш

даврида

Вазирлар

Маҳкамаси

(Ш.Ғаниев)

Лойиҳани

амалга

ошириш

даврида

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 мартдаги

ПҚ-96-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

           

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 сентябрдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзовотчилик секторини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2410-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "9 йил (2015-2023 йиллар) мобайнида" сўзлари "10 йил (2015-2024 йиллар) мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги "Иқлим ўзгаришига мослашиш ва Орол денгизи ҳавзаси учун унинг оқибатларини юмшатиш дастури" лойиҳасини Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2784-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"период реализации проекта определен в течение 9 лет (2017-2025 гг.)";


б) 2-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Министерство сельского хозяйства" сўзлари "Международный центр стратегического развития и исследований в сфере продовольствия и сельского хозяйства при Министерстве сельского хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "с Агентством по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения" сўзлари "с Международным центром стратегического развития и исследований в сфере продовольствия и сельского хозяйства" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "за счет кредита MAP" сўзлари "за счет кредитных и грантовых средств MAP" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 декабрдаги "Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-58-сон қарори 8-бандининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказ директорига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ХМИ ва ХҲМТ билан келишилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Марказ ҳамда унинг ҳузуридаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг ойлик иш ҳақларини икки баробарга ошириш ҳуқуқи берилади (бундан ойлик иш ҳақини хизматлар кўрсатиш ва қўшимча грант маблағларини жалб этиш ҳисобига ошириш мустасно)".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-225-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлиги) мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик имтиёзли давр билан 2022 йилда 300 миллиард сўм, 2023 йилда 100 миллиард сўм бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилган маблағлар ҳисобидан йил давомида Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлигининг буюртмаси асосида қўшимча бюджет ссудаси ажратиб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин. Бунда, ажратилган бюджет ссудаси бўйича қарздорликнинг жами суммаси мазкур қарор доирасида 2022 йилда 300 миллиард сўмдан, 2023 йилда 100 миллиард сўмдан ошиб кетмаслиги белгилаб қўйилсин".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-387-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлиги) мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик имтиёзли давр билан қўшимча 200 миллиард сўм бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилган маблағлар ҳисобидан йил давомида Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлигининг буюртманомалари асосида қўшимча бюджет ссудаси ажратиб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин. Бунда, ажратилган бюджет ссудаси бўйича қарздорликнинг жами суммаси мазкур қарор доирасида 200 миллиард сўмдан ошиб кетмаслиги кераклиги белгилаб қўйилсин";


б) 2-банднинг биринчи хатбошиси, 3-банд, 5-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари, 6-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 14-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Боғдорчилик агентлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 март













































































Время: 0.0601
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск