ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Давлат активларини бошқариш агeнтлигининг 25.02.2023 й. 01/11-14/21-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш дeпартамeнтининг 24.02.2023 й. 6-сон "Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.03.2023 й. 2257-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2023 й.

N 2257-6

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ

БОШҚАРИШ АГEНТЛИГИНИНГ

25.02.2023 й.

N 01/11-14/21


ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДEПАРТАМEНТИНИНГ

24.02.2023 й.

N 6


ҚАРОРИ



Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон "Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04 ва 27-сон қарори (рўйхат рақами 2257, 2011 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 357-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат активларини бошқариш

агентлиги директори

А.Ж. Ортиков

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

   





Қарорга

ИЛОВА



Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"учинчи томон - Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар;";

"юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмаси - чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари).".


2. 14-2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганда, мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.".


3. Қуйидаги мазмундаги 14-3-банд билан тўлдирилсин:

"14-3. Риэлторлик ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 14-2-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик риэлторлик ташкилотларининг зиммасида қолади. Бунда риэлторлик ташкилотлари:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;

учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.

Мазкур банднинг юқорида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, риэлторлик ташкилотлари мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.".


4. Қуйидаги мазмундаги 17-1-банд билан тўлдирилсин:

"17-1. Мижоз - юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш мазкур Қоидаларнинг иловасида назарда тутилган ахборот асосида амалга оширилади.

Идентификация натижаси фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда масъул ходим томонидан алоҳида журналга киритилади.".


5. 18-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.".


6. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Риэлторлик ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этади:

мижозни лозим даражада текшириш чораларини қўллаш имкони бўлмаганда;

идентификациялашни тугатиш имкони бўлмаган ёки лозим даражада текшириш натижалари бўйича у билан ишга оид муносабатларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи маълумотлар олинган ҳолда;

атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Мижозларга рад этилган ҳолларда риэлторлик ташкилотлари махсус ваколатли давлат органига хабар юборишлари керак".


7. 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Шубҳали операция ҳақидаги хабар риэлторлик ташкилоти томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейин бир иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.".


8. 28-банд "шу жумладан иш ёзишмаларини" деган сўзлардан кейин ", ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. Қуйидаги мазмундаги 31-2-банд билан тўлдирилсин:

"31-2. Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига нисбатан ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар қўлланилади.".


10. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.






Қўшимча ва ўзгартишларларга

ИЛОВА



"Риэлторлик ташкилотлари учун

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга

ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига

ИЛОВА



Мижоз - юридик шахсни ва унинг бенефициар

мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган

МАЪЛУМОТ


1. Тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.


2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи.


3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.


4. Жойлашган жойи (почта манзили).


5. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.


6. Мавжуд бўлган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати) ёхуд хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги) ҳақидаги маълумотлар.


7. Мижоз номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар.


8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар.


9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.


10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.


11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 март
































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск