ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / бошқа тоифаларга, турли асослар бўйича /

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигийена товарлари учун моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.2023 й. 119-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 23 мартдаги

119-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар

ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги

бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақи

ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигийена

товарлари учун моддий ёрдамни тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга "проактив шакл"да уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун моддий ёрдам (кейинги ўринларда - моддий ёрдам)ни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Моддий ёрдам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Реестр - Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри;


"проактив шакл"да моддий ёрдам тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ахборот тизимлари (кейинги ўринларда - ахборот тизимлари) - ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари сақланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими;


ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда - ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар) - Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;


проактив шаклда моддий ёрдам тайинлаш бўйича ваколатли орган - Агентлик;


моддий ёрдам - уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун минимал истеъмол харажатлари миқдорида тўланадиган ҳар ойлик пул тўлови.

3. Ушбу Низомга мувофиқ "проактив шакл"да моддий ёрдамни тайинлашга оид давлат хизмати ваколатли орган томонидан кўрсатилади.

4. Моддий ёрдамни тайинлаш Агентлик томонидан амалга оширилади.

5. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


6. Моддий ёрдам Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга Республика бюджети маблағлари ҳисобидан тайинланади ва ҳар ойда тўланади.


2-БОБ. МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТАЙИНЛАШ

7. Моддий ёрдам ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрга киритилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали "проактив шакл"да тайинланади.

8. "Проактив шакл"да ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамни тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

9. Агентлик:

а) ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентига асосан аниқлайди, Реестрга киритади ва Реестрдан чиқаради ҳамда уларнинг электрон рўйхатни шакллантиради;

б) Реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали автоматик тарзда моддий ёрдамни тайинлайди ёки тўловни тўхтатади;

в) ушбу Низомга мувофиқ тайинланган моддий ёрдамни тўлаш учун тўлов қайдномалари "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали ҳар ойнинг 4 санасига қадар АТ "Халқ банки"га юборади ҳамда зарур маблағларни АТ "Халқ банки"га ўтказиб беради;

д) "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали моддий ёрдам тайинланганида ёки тўлов тўхтатилганида 5 дақиқа ичида электрон маълумотномада кўрсатилган мобил алоқа воситасига СМС-хабар юборади.

11. Моддий ёрдамни тўлаш ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар Реестрдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб Агентлик томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот орқали автоматик равишда тўхтатилади.


3-БОБ. МОДДИЙ ЁРДАМНИ ТЎЛАШ

12. Моддий ёрдам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда АТ "Халқ банки" томонидан жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.

13. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам яшаш гувоҳномаси (ID-картаси) амал қиладиган муддат давомида тўланади.

14. Моддий ёрдам олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганида моддий ёрдамни тўлаш янги яшаш жойи бўйича Агентлик томонидан давом эттирилади. Бундай ҳолда моддий ёрдамни тўлаш илгариги яшаш жойи бўйича моддий ёрдамни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.

14-1. Tайинланган моддий ёрдамни тўлаш:

кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида моддий ёрдамни етказиб бериш (топшириш) юклатилган АТ "Халқ банки" орқали моддий ёрдам олинмаганда;

фуқаро озодликдан маҳрум этилганда;

фуқаро "Мурувват" интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштирилганда;

моддий ёрдамни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида фуқаро томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.

Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.

Моддий ёрдамни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.

Фуқаронинг "Мурувват" интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ёхуд суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун моддий ёрдам тўланмайди. Фуқаро "Мурувват" интернат-уйлари ёки Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидан чиқарилганда (бундан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридан чиқарилганлиги мустасно) ёхуд жазони ўтаб бўлганидан кейин моддий ёрдам тўлаш моддий ёрдамни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.

14-2. Тайинланган моддий ёрдамни тўлаш:

фуқаро вафот этганда;

тайинланган моддий ёрдамга ҳуқуқлар йўқолганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

15. Ушбу Низомга мувофиқ ахборот тизимлари орқали юборилган моддий ёрдамни тўлаш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотларни тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгарлик Агентликка юклатилади.

16. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларидан ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида электрон шаклда автоматлаштирилган тарзда олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида" Қонунига мувофиқ ҳимояланади.


17. Ёлғиз кексалар ёки ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизмати кўрсатилишида Агентлик ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

           




Низомга

1-ИЛОВА


"Проактив шакл"да ўзгалар парваришига муҳтож

бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига

муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга

моддий ёрдамни тайинлаш бўйича

давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          


Босқичлар

     


    

Субъектлар

    


    

Механизм

   


    

Бажариш муддатлари

     











1-босқич


Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий ҳимоя миллий

агентлиги


       

Шахсни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларни Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритади ёки чиқаради.

       


Ҳолатлар аниқланганда











2-босқич


"Ягона миллий ижтимоий

ҳимоя" ахборот тизими


    

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган маълумотларга асосан:

автоматик равишда моддий ёрдамни тайинлайди ёки автоматик равишда моддий ёрдамни тўхтатади.

       


Маълумотлар келиб

тушганидан сўнг 10

дақиқа ичида











3-босқич


Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий ҳимоя миллий

агентлиги


       

1. Тўлов қайдномаларини шакллантиради ва ахборот тизими орқали АТ "Халқ банки"га юборади.


2. Моддий ёрдам тайинланган ёки тўхтатилганида шахсга СМС хабарномани юборади.


    

Хар ойнинг 4-санасига қадар



Қўшимча тўлов тайинланган

ёки тўхтатилганидан сўнг

5 дақиқа ичида

      




           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 март












































































Время: 0.1612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск