ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 й. 122-сон "Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2023 й.

N 122



НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСНИНГ

ВА ТАРКИБИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС

БОР ОИЛАНИНГ ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН

ОРҚАЛИ ЕР УЧАСТКАСИНИ СОТИБ ОЛИШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ҳамда "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларнинг электрон онлайн-аукционлар воситасида ер участкаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларининг ўрни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг ёки уларнинг вакилларининг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш бўйича аризалари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши;

ер участкаси электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ваколатли органлардан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиниши;

бир марталик тўловни ажратиш тўғрисидаги ариза натижалари ариза берувчиларга электрон шаклда юборилиши;

электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олган ногиронлиги бўлган шахсга ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилага (кейинги ўринларда - имтиёзли тоифадаги шахслар) бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;

имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби ва молиялаштириш манбалари;

имтиёзли тоифадаги шахсларнинг мурожаатларини туманларда (шаҳарларда) ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқиш;

электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини шакллантириш ва юритиш.

3. Белгилаб қўйилсинки, электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оила таркибидаги ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатьи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Бунда электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.


4. Белгилансинки, имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари:

"Аёллар дафтари"га киритилган шахслар учун - "Аёллар дафтари" жамғармаси;

"Ёшлар дафтари"га киритилган шахслар учун - "Ёшлар дафтари" жамғармаси;

"Темир дафтар"га киритилган шахслар учун - "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан тегишлича мазкур жамғармалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар томонидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш, шунингдек, сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш жараёнларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги маълумотлар базаларининг ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиниши назарда тутилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

имтиёзли тоифадаги шахсларнинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш учун зарур маблағлар ўз вақтида ажратиб борилишини;

бир ҳафта муддатда Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш комиссияси таркибининг тасдиқланишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 март



























Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск