Экспортно-Импортные Операции

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2023 й. 116-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 18 мартдаги

116-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шаҳар автобус йўналишларининг

бошланғич нархини аниқлаш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом шаҳар автобус йўналишлари бўйича очиқ тендерларни ўтказишда бошланғич нархни аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бошланғич нарх - шаҳар автобус йўналишларида йўловчиларни ташиш учун хизмат қиладиган ҳар бир автобус томонидан босиб ўтилган ҳар 1 километр масофа учун тўланиши лозим бўлган маблағларнинг энг юқори миқдори;


ваколатли орган - Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;


давр харажатлари - бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари, солиқлар (йиғимлар) ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (маъмурий бино-иншоотларни сақлаш, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ҳ.к.).


иқтисодиёт ва молия органи - Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;


рентабеллик - соф фойда миқдорини йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг самарадорлик (фойдалилик) кўрсаткичи;


ҳаракат таркиби - муайян йўналишда хизмат кўрсатадиган шаҳар автобусларининг жамланмаси.


3. Мазкур Низом талаблари чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби жорий этиладиган шаҳар автобус йўналишлари учун бошланғич нархни аниқлаш ва тасдиқлашда қўлланилади.

Бошланғич нархни пасайтириш шаҳар автобус йўналишларининг ташувчиларини аниқлаш бўйича электрон тарзда ўтказиладиган очиқ тендерларда қатнашчиларнинг таклифларини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири сифатида белгиланади.



2-БОБ. БОШЛАНҒИЧ НАРХНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

          

4. Бошланғич нарх ваколатли органлар томонидан ҳар бир шаҳар автобус йўналиши учун унинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантирилади.


5. Бошланғич нархни шакллантириш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа нархни шакллантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


6. Бошланғич нарх йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар, фойдадан тўланадиган солиқ ва соф фойдадан шакллантирилади.

Бошланғич нархни шакллантиришда автобусларда йўловчиларни ташиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, зарарлар ва капитал қўйилмалар инобатга олинмайди.



3-БОБ. БОШЛАНҒИЧ НАРХ ТАРКИБИ

      

7. Бошланғич нарх қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:

йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи;

давр харажатлари;

молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар;

фойдадан тўланадиган солиқлар ва соф фойда.


8. Йўловчиларни ташиш хизматининг таннархи таркибига қуйидаги харажатлар киради:

а) ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 1 ва 1а-иловаларда келтирилган шаклда амалга оширилади.

Ваколатли органлар томонидан ёқилғи сарфи меъёри энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, бошланғич нархни ҳисоб-китоб қилишда уларнинг ўртача кўрсаткичи ёқилғи сарфи меъёри сифатида қабул қилинади.

Йўналиш учун бошланғич нархни ҳисоблашда:

автобус тури (маркаси) - йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ белгиланади;

ёқилғи тури (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ ва сиқилган газ) - тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда - ҳудуд) рўйхатга олинган жами автобуслар сонидаги муайян ёқилғи турида ҳаракатланадиган автобуслар сонининг улушига мувофиқ белгиланади. Бунда электробуслар ҳисобга олинмайди;

ёқилғининг нархи - бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ бўйича бошланғич нарх шакллантирилаётган даврдаги ўртача биржа котировкаларида, сиқилган газ ҳудуддаги газ қуйиш шохобчаларидаги ўртача нархда белгиланади;

б) ҳаракат таркибини тасарруф этиш, таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари. Бунда ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатларининг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда, таъмирлаш ва техник кўрик харажатларининг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклда амалга оширилади;

в) ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган шаклда амалга оширилади.

Ҳайдовчиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори Статистика агентлиги томонидан соҳалар бўйича эълон қилинадиган чораклик иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.

Чиптачилар учун ойлик иш ҳақи харажатлари йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда ушбу йўналиш учун катта сиғимдаги (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ) автобуслар ҳаракатланиши назарда тутилган ҳолларда кўзда тутилади.

Чиптачилар учун иш ҳақи харажатлари ҳайдовчиларнинг иш ҳақи харажатларининг 60 фоизи миқдорида қабул қилинади.

г) ҳаракат таркибининг амортизация суммаси. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Ҳаракат таркибининг амортизацияси унинг таркибидаги асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг фойдаланиш муддатлари ҳамда улар учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг бошланғич қиймати ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни етказиб берувчи диллерлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган прейскурантлар асосида ҳисобланади;

д) ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ амалга оширилади;

е) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ амалга оширилади;

ж) автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Бошланғич нархни ҳисоблашда автотураргоҳ ва бошқа ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари уларни ижарага олиш шартлари асосида ҳисобланади.

Ижара тўловининг миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ҳамда бошланғич нархни ҳисоблаш вақтида амалда бўлган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида;

энг кам ставканинг йўналиш амалга ошириладиган ҳудуд учун тасдиқланган миқдори бинонинг қурилиш тури, туташ майдонлардан фойдаланиш имконияти, тижорат учун фойдаланишда қулайлик ва бошқа коэффициентларни инобатга олмаган ҳолда ҳисобланади.

Ҳаракат таркиби учун ижарага олиш талаб этиладиган автотураргоҳ ва бошқа ёрдамчи бино-иншоотларнинг майдони йўналишда ҳаракат қилиши назарда тутилган автобусларнинг сиғими ҳамда мазкур Низомга 9-иловада назарда тутилган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади;

з) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

Бошланғич нархни ҳисоблашда мазкур харажатлар йўловчиларни ташиш хизмати (ишлаб чиқариш) таннархининг (ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатларни инобатга олмаган ҳолда) 1 фоизи миқдорида инобатга олинади.

Ваколатли органга ҳудуддаги шаҳарда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, мазкур харажатлар миқдорини таннарх харажатларининг 3 фоизигача ошириш ҳуқуқи

...
Время: 0.0314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск