ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Мунтазам автобус йўналишида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2023 й. 116-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 18 мартдаги

116-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мунтазам автобус йўналишида йўловчи

ташишни брутто-шартнома асосида

ташкил этиш ва молиялаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Ушбу Низом мунтазам шаҳар автобус йўналишида чекланган тарифларда йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар шаҳар жамоат транспорти тармоғининг магистрал, ҳалқа, етказиб берувчи ва боғловчи мунтазам автобус (электробус) йўналишларида (кейинги ўринларда - йўналишлар) хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - ташувчилар) нисбатан татбиқ этилади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати - ваколатли органларнинг ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, белгиланган мезонлар бўйича бажарилган иш ҳажмини аниқлаш ҳамда баҳолашни амалга оширувчи хизмати;


автоматлаштирилган тўлов тизими оператори (АТТО оператори) - умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини амалга оширишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ихтисослаштирилган компания;


"босиб ўтилган йўл" мезони - ташувчининг йўналиш бўйлаб ташиш жараёнида амалда босиб ўтган масофаси ўлчови кўрсаткичи;


брутто-шартнома - йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун "босиб ўтилган йўл" ва "сифат" мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома;


ваколатли орган - Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;


йўналишнинг бошланғич нархи - йўналишларни бириктириш юзасидан электрон тарзда ўтказиладиган очиқ тендерга (кейинги ўринларда - тендер) чиқариладиган йўналишда брутто-шартнома асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш учун автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг энг юқори нархи;


йўналишнинг якуний нархи - йўналишда брутто-шартнома асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш учун автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг тендер натижаларига кўра аниқланган якуний нархи;


назоратчилар - ваколатли органлар ёки уларнинг қошида тузилган ташкилотларнинг йўлкира ҳақи тўланиши ва ташиш хизматлари сифати назоратини амалга оширувчи махсус фарқловчи белгиларга ва маъмурий жарима қўллаш ҳуқуқи эга ходими;


"сифат" мезони - ташувчи томонидан қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш ҳамда оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиниши, белгиланган ҳаракат интервали ва мунтазамлиги таъминланиши, шунингдек, ҳайдовчи ва автобус учун қўйилган минимал талаблар бажарилиши кўрсаткичлари;


чекланган тариф - шаҳар йўловчи транспортида йўловчилар ва багаж ташиш учун маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан белгиланадиган йўл ҳақининг чекланган миқдори.


4. Йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этишда ваколатли органнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:

йўналишларни белгилаш, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқиш, иқтисодиёт ва молия органлари билан биргаликда йўналишларнинг бошланғич нархини аниқлаш;

давлат бюджети ҳисобидан ажратилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоб-китобини шакллантириш ва маҳаллий бюджетлар параметрларида назарда тутиш учун буюртманомалар бериш;

йўналишларни белгиланган тартибда тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш ва тендер ғолиблари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари номидан брутто-шартнома тузиш;

ҳисобот даврида ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш;

йўлкира ҳақи тўланишини, ташувчи томонидан бажарилган ишлар ҳажми ва хизматлар сифатини назорат қилиш;

бажарилган иш ҳажми ва сифат мезонлари асосида ташувчига брутто-шартнома шартларига асосан тўловларни амалга ошириш;

ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


5. Йўналишларни очиш, ёпиш, ўзгартириш ва бекор қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. ЙЎНАЛИШЛАРНИ ТАШУВЧИЛАРГА

БИРИКТИРИШ ТАРТИБИ

         

6. Йўналишларни ташувчиларга бириктириш бўйича тендер савдолари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.


7. Ваколатли орган тендер ўтказилишидан камида олтмиш календарь кун олдин:

тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;

йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.


8. Йўналишларнинг якуний нархи йўналиш бўйича ўтказилган тендер натижаларига кўра ташувчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклиф асосида аниқланади.

Йўналишнинг тендер натижаларига кўра аниқланган якуний нархи брутто-шартномада кўрсатиб ўтилади.

Автоматлаштирилган ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали йўналишларнинг якуний нархи тўғрисидаги электрон маълумотлар иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади.


9. Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб икки кун муддатда тендер ғолиби:

ваколатли органга - автобусларни автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш учун;

АТТО операторига - автобусларга автоматлаштирилган тўлов тизими терминалларини (валидаторлар) ўрнатиш учун ҳаракат таркиби сақланадиган автосарой ёки тўхташ жойининг манзилини кўрсатган ҳолда мурожаат қилади.

Бунда тендер ғолиби автобусларни тегишли ускуналар билан жиҳозлаш учун ваколатли органга ва АТТО операторига имконият яратиб беради.


10. Ваколатли орган ва АТТО оператори тендер ғолибининг мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган аризаси келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган жойга чиққан ҳолда тендер ғолибининг автобуслари автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиниши ҳамда валидаторлар ўрнатилишини бепул таъминлайди.


11. Брутто-шартнома тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:

2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;

3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;

6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;

8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.

Автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичи таклиф этилган автобусларнинг фойдаланишда бўлган умумий муддатини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.



3-БОБ. ЙЎЛОВЧИЛАРНИ МУНТАЗАМ ТАШИШЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ТАШУВЧИЛАРГА ВА БУНДАЙ

ТАШИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

          

12. Йўловчиларни мунтазам ташишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


13. Автобусларнинг белгиланган ҳаракат жадвалидан ва йўналиш схемасидан четга чиқишига фақат автомобиль йўлларида ва кўчаларда вақтинчалик чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган даврда йўл қўйилади.

Автомобиль йўлларида ва кўчаларда вақтинчалик чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган даврда автобуслар ҳаракат жадвали ва йўналиш схемасига ўзгартиришлар ваколатли орган томонидан киритилади ва ташувчиларга етказилади.


14. Қуйидаги қатновлар амалга оширилмаган деб ҳисобланмайди:

а) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари туфайли бажарилмаган;

б) автомобиль йўллари ва кўчаларда тирбандлик оқибатида автотранспорт воситалари ҳаракати тезлиги пасайиши сабабли бажарилмаган;

в) автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг сунъий йўлдошли навигация тизимидаги техник носозликлар сабабли ҳисобга олинмаган қатновлар.


15. Қатновлар амалга оширилмаган деб ҳисобланмаслигига сабаб бўладиган ҳолатлар қуйидагилар билан тасдиқланади:

ушбу Низомнинг 14-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ҳолатда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги тўғрисидаги маълумоти;

ушбу Низомнинг 14-банди "б" кичик бандида назарда тутилган ҳолатларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автомобиль йўллари ва кўчаларда тирбандлик кузатилганлиги тўғрисидаги маълумоти;

ушбу Низомнинг 14-банди "в" кичик бандида назарда тутилган ҳолатда автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг сунъий йўлдошли навигация тизимида техник носозликлар бўлганини тасдиқловчи маълумотлар.


16. Йўналишда банд бўлган автобуслар автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари, сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши лозим.


17. Ташувчида қуйидагилар мавжудлиги йўналишда йўловчиларни мунтазам ташишни амалга оширишнинг мажбурий шартлари ҳисобланади:

автобусларда йўловчилар ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва фойдаланиладиган ҳар бир автобус учун лицензия карточкаси;

тендерлар натижалари бўйича тузилган брутто-шартнома;

йўналиш схемаси ва ҳаракат жадвали;

ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ жиҳозланган автобуслар.



4-БОБ. ТАШУВЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

            

18. Ташувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тендерларда қатнашиш;

ваколатли орган билан келишилган ҳолда йўналишда фойдаланилаётган автобусларни бошқасига алмаштириш. Бунда алмаштиришга таклиф этилган автобусларнинг хусусиятлари, шу жумладан, ишлаб чиқарилган йили, тендерда иштирок этиш учун таклиф этилган автобуслар хусусиятларидан паст бўлмаслиги керак;

ўзига бириктирилган йўналишлар бўйича бажарилган иш ҳажми ва сифати ҳамда уларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда олиш учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимига кириш.

Ташувчилар қонунчилик ҳужжатлари ва брутто-шартномада назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Ташувчилар қуйидагиларга мажбур:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва брутто-шартнома шартларига мувофиқ йўловчиларни мунтазам ташишни амалга ошириш;

ушбу Низомга мувофиқ автобусларни автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини ташкил этиш;

қатнаётган автобусларга техник хизмат кўрсатиш, уларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини, автобуслар рейсга чиқиш олдидан техник назоратдан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилишини, йўлга тўлиқ жиҳозланган автобуслар чиқарилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг йўловчиларни мунтазам ташишлар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

АТТО оператори томонидан рўйхатга олинган чипталар берган ҳолда йўлкира ҳақи учун нақд пул шаклида тўланган тўловларни йиғиш;

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳар ойда ваколатли органга брутто-шартномада назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этиб бориш.


20. Йўналишларда фаолият кўрсатаётган ташувчилар брутто-шартнома амал қилиш муддати давомида:

автобусларнинг совитиш, иситиш, видеокузатув тизимларини, аудиовизуал ахборот берувчи воситаларини, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналарни, автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари, навигация қурилмасининг соз ҳолда ишлашини таъминлашга;

ваколатли органни автобуслар жойлашган манзил тўғрисида хабардор қилишга мажбурдирлар.



5-БОБ. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ДИСПЕТЧЕРЛИК

БОШҚАРУВИ ВА НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

             

21. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари муассислигида асосий вазифаси қуйидагилардан иборат бўлган "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасалари ташкил этилади:

автоматлаштирилган диспетчерлик хизматини йўлга қўйган ҳолда ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш;

назоратчилар фаолиятини йўлга қўйган ҳолда йўлкира ҳақи тўланишини ва хизматлар сифатини назорат қилиш.


22. "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасалари Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг махсус жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


23. "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасалари харажатлар сметаси ва штат жадвали Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан тасдиқланади.

"Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасалари ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


24. "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасалари ходимлар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорлари меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


25. "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасалари назоратчилари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ходимларининг идоравий формали кийими билан таъминланади.


26. "Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасалари назоратчилари шаҳар йўловчи транспортида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) ва 145-моддасида (йўловчиларни чиптасиз ташиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллашга ҳақлидирлар.



6-БОБ. БРУТТО-ШАРТНОМА БЎЙИЧА БАЖАРИЛГАН

ИШ ҲАЖМИНИ ВА ТАШУВЧИГА ТЎЛАНАДИГАН

ТЎЛОВ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ

           

27. Брутто-шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш ваколатли орган томонидан шартноманинг амал қилиш муддати давомида автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати ва йўналишдаги назоратчилар орқали амалга оширилади.

Ваколатли орган йўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш учун бошқа идоралар вакилларини ҳам жалб қилиши мумкин.


28. Брутто-шартнома шартларининг бузилиши қуйидаги омиллар билан тасдиқланади:

автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг қатновларни ҳажм ва сифат кўрсаткичлари бўйича қайд этган маълумотлари;

назоратчилар томонидан йўналиш назорати натижалари бўйича махсус планшетлар ёрдамида тузилган электрон далолатномалар.


29. Ташувчилар томонидан йўналишда ҳақиқатда босиб ўтилган йўл автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати томонидан, сунъий йўлдошли навигация тизими орқали транспорт воситасининг фақат белгиланган ҳаракат жадваллари ва йўналиш схемаси асосида ҳаракати масофасини ўлчаш йўли билан аниқланади.

Автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати томонидан аниқланган босиб ўтилган йўл қуйидаги формула орқали ҳисобланган босиб ўтилган йўлдан ошмаслиги зарур:

         

         

бунда:

LФ - ҳисобот даврида босиб ўтилган йўл (км);

L1 - йўналишнинг бориш масофаси (км);

L2 - йўналишнинг қайтиш масофаси (км);

L10 - автобусларнинг бориш йўналишидаги нолинчи масофаси (км);

L20 - автобусларнинг қайтиш йўналишидаги нолинчи масофаси (км);

k - ҳисобот давридаги иш кунлари сони;

Kai - ҳисобот даврида амалда бажарилган боришдаги умумий қатновлар сони;

K’’ai - ҳисобот даврида амалда бажарилган қайтишдаги умумий қатновлар сони;

А1 - бориш йўналишига чиқадиган автобуслар сони;

А2 - қайтиш йўналишига чиқадиган автобуслар сони.


30. Шартнома бўйича сифат кўрсаткичи ташувчи томонидан қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш ҳамда оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиш, белгиланган ҳаракат интервалини ва мунтазамлигини таъминлаш (сифат кўрсаткичи индекси), шунингдек, ҳайдовчи ва автобус учун қўйилган минимал талаблар бажарилишидан (ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилиш кўрсаткичи индекси) келиб чиқиб қуйидагича аниқланади:

а) сифат кўрсаткичи индекси - С (фоиз):

          

           

бунда:

Камал - ҳисобот даврида амалда бажарилган қатновлар сони;

Кстжб - ҳисобот даврида сифат кўрсаткичлари талабига жавоб бермаган қатновлар сони;

б) ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилиш кўрсаткичи индекси - М (фоиз):

         

            

бунда:

Камал - ҳисобот даврида амалда бажарилган қатновлар сони;

Кмақ - ҳисобот даврида ваколатли орган томонидан ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилмаслик ҳолатлари аниқланган йўналишдаги қатновлар сони.


31. Брутто-шартнома бўйича амалда бажарилган иш ҳажми ва сифат кўрсаткичлари улуши қуйидагича тақсимланади:

80 фоиз - "босиб ўтилган йўл" мезони бўйича бажарилган иш ҳажми;

20 фоиз - йўналишдаги сифат кўрсаткичи, шундан 15 фоиз - қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш, оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиш, белгиланган ҳаракат интервалини ҳамда мунтазамлилигини таъминлаш, 5 фоизи - ҳайдовчи ва автобус учун қўйилган минимал талаблар бажарилиши.


32. Ҳисобот даври учун амалда бажарилган ишлар учун ташувчига тўланадиган сумма (S) қуйидаги формула билан аниқланади:

          

        

бунда:

SКМ - шартнома билан белгиланган бир бирлик машина-километр ишларнинг нархи, сўм;

Lф - бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ҳисобот даври учун ташувчи амалда юрган масофа, км;

α - қуйидаги жадвалда кўрсатилган "босиб ўтилган йўл" мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:

      

Ҳажм кўрсаткичи индекси

(100 * Lф/Lр) (%)

        

"Босиб ўтилган йўл" мезони бўйича амалда

бажарилган иш ҳажмига нисбатан

ушлаб қолинадиган улуш (α)

       

дан

         

гача

     

0

69,9

20%


70

79,9

15%


80

84,9

10%


85

89,9

5%


90

94,9

2,5%


95

100

0


Lр -ҳисобот даврида режага мувофиқ босиб ўтилиши лозим бўлган йўл (км)

         

         

β - қуйидаги жадвалда кўрсатилган сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:

              

Сифат кўрсаткичи индекси,

С (фоиз)

         

Сифат мезони бўйича амалда

бажарилган иш ҳажмига нисбатан

ушлаб қолинадиган улуш (β)

        

дан

       

гача

        

0

69,9

15%


70

79,9

12%


80

84,9

9%


85

89,9

6%


90

94,9

3%


95

100

0


         

γ - қуйидаги жадвалда кўрсатилган сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:

         

Ташувчининг ўз

мажбуриятларига амал қилиш

кўрсаткичи индекси,

М (фоиз)

          

Сифат мезони бўйича амалда

бажарилган иш ҳажмига нисбатан

ушлаб қолинадиган улуш (γ)

          

дан

       

гача

         

0

69,9

5%


70

79,9

4%


80

84,9

3%


85

89,9

2%


90

94,9

1%


95

100

0


         

Брутто-шартномада унинг шартларини бузганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун мазкур бандда назарда тутилган маблағларни ушлаб қолиш таъсир чорасидан ташқари жарималар ҳам кўзда тутилиши мумкин.


33. Ваколатли орган томонидан ташувчиларга йўналишда босиб ўтилган йўл ва сифат кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган тўловлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилади.



7-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИНГ

МАХСУС ЖАМҒАРМАСИ

             

34. Ташувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, йўлкира ҳақи тўловларини жамлаш учун ваколатли органларнинг махсус жамғармаси ташкил этилади.

Махсус жамғарма бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади ва юридик шахс мақомига эга бўлмайди.


35. Махсус жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

йўловчи ташишда йўлкира ҳақининг электрон ва нақд пул шаклидаги тўловлари тушумлари;

йўналишлардаги автобусларда ва уларга алоҳида ажратилган йўлакларда ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаларининг 50 фоизи (қолган 50 фоизи Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига, шундан жами жарима суммаларининг 30 фоизи ташувчи ёки фото ва видео қайд этиш дастурий техник воситаларини ўрнатган юридик шахс ҳисобварағига);

автобусларда реклама жойлаштиришдан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи (қолган 50 фоизи "Тасвирий ойина" ижодий уюшмасининг тегишли бўлимларига, шундан жами тушумларнинг 40 фоизи ушбу бўлимлар орқали ташувчига тақсимланади);

"Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасалари назоратчилари томонидан мунтазам шаҳар автобус йўналишларида чиптасиз юрган йўловчиларга ҳамда уларни чиптасиз ташиган ташувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланилган жарима тўловлари тушумининг 100 фоизи;

шаҳар кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларидан фойдаланганлик учун тушумнинг давлат шеригига ўтказиладиган қисми;

давлат бюджети параметрларида жамоат транспорти учун кўзда тутилган барча маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


36. Ташувчилар томонидан йўналишларда йўловчи ташиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни йиғиш:

электрон тўловлар АТТО оператори томонидан йиғилади ва уч банк куни давомида ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади;

нақд пул шаклида тўланган тўловлар ташувчи томонидан йиғилади ва уч банк куни давомида ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.


37. Махсус жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

брутто-шартномалар доирасида ташувчилар томонидан бажарилган иш ҳажми учун тўловларни амалга ошириш;

йўлкира тушумининг тендер ҳужжатлари ва шартномада белгиланган прогноздан ошган қисмининг 50 фоизи миқдорида ташувчиларга қўшимча тўловларни амалга ошириш;

"Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаларини сақлаш;

электрон тўлов операторининг тўлов транзакцияларидан оладиган фоизларини тўлаш.


38. Махсус жамғарманинг жорий йилда сарфланмаган маблағлари кейинги йилга ўтказилади ва қайтариб олинмайди.


39. Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ҳисобот даврида махсус жамғармалар харажатлари билан унинг даромадлари ўртасидаги тафовут ҳар ойнинг 10 кунидан кечикмай ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.



8-БОБ. БРУТТО-ШАРТНОМАНИ

ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ

             

40. Йўналишнинг якуний нархи шартнома тузилган кундан бошлаб ҳар йили (12 ойда) бир маротаба Давлат бюджети параметрларида жорий йил учун назарда тутилган истеъмол нархлари индекси даражасида индексация қилиб борилади.


41. Ёқилғи-мойлаш материаллари нархи ва солиқ қонунчилиги йўналишнинг якуний нархига кескин (10 фоиз ва ундан ортиқ) таъсир кўрсатадиган даражада ўзгарган тақдирда, ташувчилар ва (ёки) ваколатли орган шартномани қайта кўриб чиқиш таклифи билан қуйидагиларга:

ташувчилар - ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига;

ваколатли орган - ташувчи ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига мурожаат қилишлари мумкин.

Йўналишнинг якуний нархини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлар ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бир ҳафта муддатда кўриб чиқилиб, шартномага тегишли ўзгартиришлар киритилади ёки асосланган рад жавоби берилади.


42. Ташувчи томонидан шартнома белгиланган тартибда бир томонлама бекор қилинганда, у ваколатли органни камида олти ой аввал огоҳлантириши зарур.


43. Ташувчи йўналишда ишлашдан бош тортган ёки бошқа сабабларга кўра хизмат кўрсата олмай қолганда ваколатли орган йўналиш бўйича янги тендер танлови ташкил этгунга ва ташувчини аниқлагунга қадар, узоғи билан 60 кунгача аввалги тузилган шартнома шартлари асосида бошқа ташувчи билан йўналишда ишлаш бўйича вақтинчалик шартнома тузиши мумкин.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

        

44. Ваколатли орган йўналишларда йўлкира ҳақи тўланишини назорат қилади, чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жарима қўллайди.


45. Ташувчи назоратчилар талабига кўра, транспорт воситаларига, транспорт воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган жойларга киришни таъминлайди.

Бунда ташувчининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.


46. Ваколатли органлар йўналишларда йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимининг тўлиқ ва шаффоф ишлаши учун жавобгардир.


47. Ваколатли орган раҳбари ёки ўринбосари ва бош бухгалтери ёки унинг ўринбосари махсус жамғарма маблағларининг қонунийлиги ва мақсадли йўналтирилиши учун жавоб беради.


48. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

            

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 март







































































Время: 0.0184
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск