ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт хизматлари учун тарифлар, йиғимлар ва имтиёзлар /

Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2023 й. 116-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 18 мартдаги

116-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шаҳар автобус йўналишларининг

бошланғич нархини аниқлаш ва

тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом шаҳар автобус йўналишлари бўйича очиқ тендерларни ўтказишда бошланғич нархни аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бошланғич нарх - шаҳар автобус йўналишларида йўловчиларни ташиш учун хизмат қиладиган ҳар бир автобус томонидан босиб ўтилган ҳар 1 километр масофа учун тўланиши лозим бўлган маблағларнинг энг юқори миқдори;


ваколатли орган - Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;


давр харажатлари - бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари, солиқлар (йиғимлар) ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (маъмурий бино-иншоотларни сақлаш, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ҳ.к.).


иқтисодиёт ва молия органи - Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;


рентабеллик - соф фойда миқдорини йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқиладиган корхона фаолиятининг самарадорлик (фойдалилик) кўрсаткичи;


ҳаракат таркиби - муайян йўналишда хизмат кўрсатадиган шаҳар автобусларининг жамланмаси.


3. Мазкур Низом талаблари чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби жорий этиладиган шаҳар автобус йўналишлари учун бошланғич нархни аниқлаш ва тасдиқлашда қўлланилади.

Бошланғич нархни пасайтириш шаҳар автобус йўналишларининг ташувчиларини аниқлаш бўйича электрон тарзда ўтказиладиган очиқ тендерларда қатнашчиларнинг таклифларини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири сифатида белгиланади.



2-БОБ. БОШЛАНҒИЧ НАРХНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

          

4. Бошланғич нарх ваколатли органлар томонидан ҳар бир шаҳар автобус йўналиши учун унинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантирилади.


5. Бошланғич нархни шакллантириш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа нархни шакллантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


6. Бошланғич нарх йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар, фойдадан тўланадиган солиқ ва соф фойдадан шакллантирилади.

Бошланғич нархни шакллантиришда автобусларда йўловчиларни ташиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, зарарлар ва капитал қўйилмалар инобатга олинмайди.



3-БОБ. БОШЛАНҒИЧ НАРХ ТАРКИБИ

      

7. Бошланғич нарх қуйидагилар ҳисобидан шаклланади:

йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи;

давр харажатлари;

молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар;

фойдадан тўланадиган солиқлар ва соф фойда.


8. Йўловчиларни ташиш хизматининг таннархи таркибига қуйидаги харажатлар киради:

а) ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 1 ва 1а-иловаларда келтирилган шаклда амалга оширилади.

Ваколатли органлар томонидан ёқилғи сарфи меъёри энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, бошланғич нархни ҳисоб-китоб қилишда уларнинг ўртача кўрсаткичи ёқилғи сарфи меъёри сифатида қабул қилинади.

Йўналиш учун бошланғич нархни ҳисоблашда:

автобус тури (маркаси) - йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ белгиланади;

ёқилғи тури (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ ва сиқилган газ) - тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда - ҳудуд) рўйхатга олинган жами автобуслар сонидаги муайян ёқилғи турида ҳаракатланадиган автобуслар сонининг улушига мувофиқ белгиланади. Бунда электробуслар ҳисобга олинмайди;

ёқилғининг нархи - бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ бўйича бошланғич нарх шакллантирилаётган даврдаги ўртача биржа котировкаларида, сиқилган газ ҳудуддаги газ қуйиш шохобчаларидаги ўртача нархда белгиланади;

б) ҳаракат таркибини тасарруф этиш, таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари. Бунда ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатларининг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда, таъмирлаш ва техник кўрик харажатларининг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклда амалга оширилади;

в) ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган шаклда амалга оширилади.

Ҳайдовчиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори Статистика агентлиги томонидан соҳалар бўйича эълон қилинадиган чораклик иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.

Чиптачилар учун ойлик иш ҳақи харажатлари йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда ушбу йўналиш учун катта сиғимдаги (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ) автобуслар ҳаракатланиши назарда тутилган ҳолларда кўзда тутилади.

Чиптачилар учун иш ҳақи харажатлари ҳайдовчиларнинг иш ҳақи харажатларининг 60 фоизи миқдорида қабул қилинади.

г) ҳаракат таркибининг амортизация суммаси. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Ҳаракат таркибининг амортизацияси унинг таркибидаги асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг фойдаланиш муддатлари ҳамда улар учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг бошланғич қиймати ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни етказиб берувчи диллерлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган прейскурантлар асосида ҳисобланади;

д) ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ амалга оширилади;

е) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ амалга оширилади;

ж) автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ амалга оширилади.

Бошланғич нархни ҳисоблашда автотураргоҳ ва бошқа ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари уларни ижарага олиш шартлари асосида ҳисобланади.

Ижара тўловининг миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ҳамда бошланғич нархни ҳисоблаш вақтида амалда бўлган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида;

энг кам ставканинг йўналиш амалга ошириладиган ҳудуд учун тасдиқланган миқдори бинонинг қурилиш тури, туташ майдонлардан фойдаланиш имконияти, тижорат учун фойдаланишда қулайлик ва бошқа коэффициентларни инобатга олмаган ҳолда ҳисобланади.

Ҳаракат таркиби учун ижарага олиш талаб этиладиган автотураргоҳ ва бошқа ёрдамчи бино-иншоотларнинг майдони йўналишда ҳаракат қилиши назарда тутилган автобусларнинг сиғими ҳамда мазкур Низомга 9-иловада назарда тутилган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади;

з) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

Бошланғич нархни ҳисоблашда мазкур харажатлар йўловчиларни ташиш хизмати (ишлаб чиқариш) таннархининг (ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатларни инобатга олмаган ҳолда) 1 фоизи миқдорида инобатга олинади.

Ваколатли органга ҳудуддаги шаҳарда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, мазкур харажатлар миқдорини таннарх харажатларининг 3 фоизигача ошириш ҳуқуқи берилади.


9. Бошланғич нархни ҳисоблашда давр харажатлари миқдори ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг давр харажатлари йиғиндисининг ишлаб чиқариш таннархи йиғиндисига нисбатининг ўртача арифметик кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ ҳисобланади.

Ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бўйича давр харажатларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбати уларнинг охирги ҳисобот давридаги "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" (2-сон шакл) шаклидаги кўрсаткичлари асосида аниқланади.


10. Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ мазкур йўналишга тўғри келадиган автобус маркаси ва унинг нархи, Марказий банк томонидан эълон қилинган миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача ажратилган фоиз ставкалари ҳамда автобуслардан фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ ҳисобланади.

Автобуслардан фойдаланиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида мазкур транспорт воситалари учун белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, кредитларни қайтариш муддатлари автобуслардан фойдаланиш муддатларига мутаносиб бўлиши лозим.

Бошланғич нархни шакллантиришда автобуслардан фойдаланиш муддатларига (беш йил) мос келадиган кредитлар бўйича Марказий банк томонидан охирги эълон қилинган миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача ажратилган фоиз ставкалари асос сифатида қабул қилинади.

Фоиз харажатларини ҳисоблаш кредит бўйича бошланғич бадал суммаси автобус қийматининг 25 фоизи миқдорида, асосий қарзни қайтариш бўйича имтиёзли даврларсиз ҳамда кредит бўйича тўловларни аннуитет усулида қайтариш шартлари асосида амалга оширилади.


11. Бошланғич нархни ҳисоблашда рентабеллик даражаси, яъни соф фойда миқдорининг йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархига нисбати 10 фоиз миқдорида инобатга олинади.

Ҳаракат таркибини янгилаш ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги бошқа капитал қўйилмалар, шунингдек, дивидендларни (фойдадан ажратмаларни) тўлаш соф фойда ҳисобидан молиялаштирилади.



4-БОБ. ЙЎНАЛИШДА БОСИБ ЎТИЛАДИГАН

ЖАМИ ЙИЛЛИК МАСОФАНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

         

12. Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа мазкур Низомга 12-иловага мувофиқ аниқланади.

Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофани ҳисоблашда автобусларнинг йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичининг ҳар бирида босиб ўтиладиган масофа 10 км миқдорида қабул қилинади.

Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда автобуслар ва қатновлар сонини ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартириш назарда тутилган бўлса, йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа ўзгартирилган кўрсаткичлар асосида ҳисобланади.

Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйиладиган талабларга асосан қатновларни амалга ошириш учун бир кунда йўналишга чиқариладиган автобуслар миқдорининг энг кўп сони ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори ҳисобланади.

Автобуслар ва қатновлар сони ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартирилган йўналишларда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони мазкур Низомга 12а-иловага мувофиқ аниқланади.

Автобуслар ва қатновлар сони ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартирилмаган йўналишларда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдорига тенг бўлади.



5-БОБ. БОШЛАНҒИЧ НАРХНИ

ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ

         

13. Бошланғич нарх мазкур Низомга 13-иловага мувофиқ ваколатли орган томонидан аниқланади.


14. Ваколатли орган томонидан бошланғич нарх ва унинг ҳисоб-китоб материаллари, шунингдек, йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар йўналиш бўйича очиқ тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ахборот тизимига ҳамда оммавий ахборот воситаларига жойлаштиришдан камида ўттиз кун олдин иқтисодиёт ва молия органларига келишиш учун тақдим қилинади.


15. Иқтисодиёт ва молия органлари икки ҳафта муддатда бошланғич нархни тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар асосида кўриб чиқиб, уни тақдим этилган даражада тасдиқлаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги хулосани ваколатли органга юборади.

Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бошланғич нархнинг ҳисоб-китобларида хато ва камчилликлар аниқланган тақдирда, уни ижрочига қайта ишлаш таклифи билан қайтариш тақиқланади.

Бунда, иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бошланғич нарх ваколатли орган билан биргаликда қайта ҳисобланади ҳамда тасдиқлаш учун ваколатли органга юборилади.


16. Бошланғич нарх Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари томонидан иқтисодиёт ва молия органининг тегишли хулосаси олган кундан бошлаб икки иш куни давомида мазкур Низомга 14-иловага мувофиқ тасдиқланади.

Ҳар бир йўналиш учун тасдиқланган бошланғич нарх ва мазкур Низомга 1 - 13-иловаларда назарда тутилган ҳисоб-китоб материаллари, шунингдек, иқтисодиёт ва молия органларининг тегишли хулосалари йўналишнинг тендер ҳужжатлари таркибида сақланиши лозим.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

          

17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

          




Низомга

1-ИЛОВА



______________ автобус йўналишида

йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган

ёқилғи материаллари харажатларининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Т/р

Автобус маркаси*


Ёқилғи тури

Ўлчов

бирлиги


Ёқилғи

сарфининг

тасдиқланган

меъёри

(100 км учун)

      

Жами ёқилғи

сарфи

(4 уст. Х 6 уст./

100 км)

     

Йўналишда

босиб

ўтиладиган

жами йиллик

масофа**

(км)

  

Ёқилғи нархи

(сўм)

   

Жами

харажат,

минг сўм

(5 уст Х 7 уст./

1 000)

      


1

       

2


3


4

       

5


6

7


8

       

1.

Мерседес-Бенц

(0345  Conecto LOW Floor)


суюлтирилган газ


литр






2.

сиқилган газ


м3






3.

дизель


литр






4.

бензин


литр







Жами









         

*) Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар, шунингдек ҳудудда рўйхатга олинган мазкур йўналишга тўғри келадиган автобусларнинг маркасидан келиб чиқиб аниқланади.


**) Ҳудудда рўйхатга олинган автобуслар сонидаги муайян ёқилғи турида ҳаракатланадиган автобуслар сонининг улушига мутаносиб равишда мазкур Низомга 1а-иловага мувофиқ ёқилғи турларига тақсимланади.

        

         




Низомга

1а-ИЛОВА



______________ вилоятида рўйхатга

олинган шаҳар автобуслари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

           

Т/р

Автобуслар тўғрисида маълумот

        

Сони

(бирлик)

   

Улуши

(фоиз)

     

1.

Ҳудудда рўйхатга олинган жами шаҳар автобуслари сони (электробуслардан ташқари), шундан:




1.1.

суюлтирилган газда ҳаракатланувчи




1.2.

сиқилган газда ҳаракатланувчи




1.3.

дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи




1.4.

бензинда ҳаракатланувчи






Босиб

ўтиладиган

йиллик масофа

(км)

   

Улуши

(фоиз)

2.

________ йўналишида босиб ўтиладиган жами йиллик масофа*




2.1.

суюлтирилган газда (суюлтирилган газда ҳаракатланувчи автобуслар улушининг жами босиб ўтиладиган йиллик масофага кўпайтириш орқали аниқланади)




2.2.

сиқилган газда (сиқилган газда ҳаракатланувчи автобуслар улушининг жами босиб ўтиладиган йиллик масофага кўпайтириш орқали аниқланади)




2.3.

дизель ёқилғисида (дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи автобуслар улушининг жами босиб ўтиладиган йиллик масофага кўпайтириш орқали аниқланади)




2.4.

бензинда (бензинда ҳаракатланувчи автобуслар улушининг жами босиб ўтиладиган йиллик масофага кўпайтириш орқали аниқланади)




         

*) Ҳудудда рўйхатга олинган автобуслар сонидаги муайян ёқилғи турида ҳаракатланадиган автобуслар сонининг улушига мутаносиб равишда ёқилғи турларига тақсимланади.

         

        




Низомга

2-ИЛОВА



______________ автобус йўналишида

ҳаракат таркибидаги автобусларни

тасарруф этиш харажатларининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Т/р

Кўрсаткичлар номи

         

Ўлчов бирлиги

       

Кўрсаткичлар

     

1.

Автобус маркаси*


номи


2.

Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа


км


3.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони**


бирлик


4.

Бир дона автобус томонидан босиб ўтиладиган йиллик масофа (2-қатор/3-қатор)


км


5.

Автошинанинг босиб ўтиш меъёри**


км


6.

Бир дона автобусдаги автошиналар сони**


бирлик


7.

Ҳаракат таркибидаги автобуслар учун талаб этиладиган автошиналарнинг йиллик сони (4-қатор / 5-қатор Х 6-қатор Х 3-қатор)


бирлик


8.

Автошинанинг нархи***


сўм


9.

Бир дона автошинанинг ўрнатиш харажати (нархи)***


сўм


10.

Жами автошиналарнинг қиймати, ўрнатиш харажатлари билан бирга (7-қатор Х (8-қатор+9-қатор)/1000)


минг сўм


11.

Бир дона автобусдаги аккумуляторлар сони**


бирлик


12.

Аккумуляторнинг хизмат кўрсатиш муддати**


ой


13.

Ҳаракат таркибидаги автобуслар учун талаб этиладиган аккумуляторларнинг йиллик сони (3-қатор Х 11-қатор / 12-қатор Х 12 ой)


бирлик


14.

Аккумуляторнинг нархи***


сўм


15.

Жами аккумуляторларнинг қиймати

(13-қатор Х 14-қатор / 100)


минг сўм


16.

Ҳаракат таркибидаги автобусларни йиллик ювишлар сони (3-қатор Х 365 кун / 3)



бирлик


17.

Бир дона автобусни ювиш харажати (нархи)***


сўм


18.

Жами автобусларни ювиш харажатлари (16-қатор Х 17-қатор / 1000)


минг сўм


19.

Ҳаракат таркибидаги жами автобусларнинг тасарруф этиш харажатлари

(10-қатор + 15-қатор + 18-қатор)


минг сўм


          

*) Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар, шунингдек ҳудудда рўйхатга олинган шу йўналишга тўғри келадиган автобусларнинг маркасидан келиб чиқиб аниқланади.


**) Ишлаб чиқарувчилар томонидан автобусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.


***) Хизмат кўрсатувчи ва (ёки) маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тақдим этган прейскурантлар асосида аниқланади.

        

         




Низомга

3-ИЛОВА



______________ автобус йўналишида

ҳаракат таркибидаги автобусларни таъмирлаш

ва техник кўрик харажатларининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Т/р

Кўрсаткичлар номи

      

Ўлчов бирлиги

       

Бир йиллик

қиймати

      

1.

Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа


км


2.

Автобус маркаси


номи


3.

Автобусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги (босиб ўтадиган масофа)*


км


4.

Бир дона автобусни таъмирлаш ва техник кўрик қиймати**


сўм


5.

1 км босиб ўтиладиган йиллик масофага тўғри келадиган автобусни таъмирлаш ва техник кўрик қиймати (4-қатор / 3-қатор)


сўм


6.

Ҳаракат таркибидаги жами автобусларни таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари

(1-қатор Х 5-қатор/1000)


минг сўм


          

*) Ишлаб чиқарувчилар томонидан автобусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.


**) Хизмат кўрсатувчи ва (ёки) маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тақдим этган прейскурантлар асосида аниқланади.

         

          




Низомга

4-ИЛОВА



______________ автобус йўналишида

ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига

ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

            

Т/р


Кўрсаткичлар номи

      

Ўлчов бирлиги

   

Миқдори

    

1.

Автобус маркаси


номи


2.

Автобуснинг узунлиги*


метр


3.

Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа


км


4.

1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати**


сўм


5.

1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати**


сўм


6.

Ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йилик харажатлар

(3-қатор Х (4-қатор+5-қатор) / 1000)


минг сўм


7.

Ижтимоий солиқ ставкаси (соҳа учун берилган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда)


фоиз


8.

Ижтимоий солиқ суммаси

(6-қатор Х 7-қатор / 100)


минг сўм


       

*) Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар, шунингдек ҳудудда рўйхатга олинган шу йўналишга тўғри келадиган автобусларнинг маркасидан келиб чиқиб аниқланади.


**) Ушбу Низомга 4а-иловага мувофиқ ҳисобланади.

         

           




Низомга

4а-ИЛОВА



______________ автобус йўналишида

ҳар 1 км босиб ўтиладиган масофа учун

ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига

ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

          

Т/р

      

Кўрсаткичлар номи

      

Ўлчов бирлиги


Миқдори

1.

Автобус маркаси


номи


2.

Автобуснинг узунлиги


метр


3.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони


дона


4.

Йўналишдаги босиб ўтиладиган жами йиллик масофа


км


5.

Автобус йўналиши иш вақтининг давомийлиги*


соат


6.

Бир дона автобус учун талаб этиладиган ҳайдовчилар сони**

(5-қатор / 8 соат)


нафар


7.

Жами ҳайдовчилар сони

(3-қатор Х 6-қатор)


нафар


8.

Бир нафар хайдовчининг бир ойлик иш ҳақи миқдори***


сўм


9.

Жами ҳайдовчиларнинг бир ойлик иш ҳақи

(7-қатор Х 8-қатор)


сўм


10.

Жами ҳайдовчиларнинг бир йиллик иш ҳақи (9-қатор Х 12 ой / 1000)


минг сўм


11.

1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар

(10-қатор / 4-қатор Х 1000)


сўм


12.

1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар

(11-қатор Х 0,6)


сўм


        

*) Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида ҳисобланади.


**) Ҳайдовчилар сони 0,5 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,25 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,25 дан 0,74 гача 0,5 миқдорида қабул қилинади, шунингдек 0,74 дан ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади).


***) Ҳайдовчилар иш ҳақи миқдори Статистика агентлиги томонидан соҳалар кесимида эълон қилинадиган чораклик иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотларга кўра эълон қилинган охирги чорак учун "Ташиш ва сақлаш" соҳаси ходимлари учун назарда тутилган иш ҳақи миқдорига 1,2 коэффициент қўллаш орқали аниқланади.

        

        




Низомга

5-ИЛОВА



______________ автобус йўналишида

ҳаракат таркибидаги автобусларнинг

амортизация суммасининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Т/р


Кўрсаткичлар номи

       

Ўлчов бирлиги


Кўрсаткич


1.

Автобус маркаси


номи


2.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори


бирлик


3.

Бир дона автобуснинг бошланғич қиймати*


минг сўм


4.

Ҳаракат таркибидаги жами автобусларнинг бошланғич қиймати

(2-қатор Х 3-қатор)


минг сўм


5.

Автотранспорт воситалари учун Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормаси


фоиз


6.

Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун йиллик амортизация суммаси

(4-қатор Х 5-қатор / 100)


минг сўм


        

*) Автобусларнинг бошланғич қиймати ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни етказиб берувчи диллерлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган прейскурантлар асосида аниқланади.

        

         




Низомга

6-ИЛОВА



______________ автобус йўналиши бўйича

ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш

берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт

воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта қилиш билан

боғлиқ харажатларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

         

Т/р

Кўрсаткичлар номи

     

Ўлчов бирлиги

       

Кўрсаткичлар

1.

Автобус маркаси


номи


2.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори


бирлик


3.

Бир дона автобуснинг йўловчи сиғими*


киши


4.

Ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар


минг сўм


5.

Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**


минг сўм


6.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**


минг сўм


7.

Бир дона автобус учун транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**


минг сўм


8.

Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси

(2-қатор Х 7-қатор)


минг сўм


9.

Жами (5-қатор + 6-қатор + 8-қатор)


минг сўм


       

*) Ишлаб чиқарувчилар томонидан автобусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.


**) Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари ҳамда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.

         

         




Низомга

7-ИЛОВА



______________ автобус йўналиши

учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида

ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда

ташиш хизматини кўрсатишга лицензия

учун давлат божининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги

        

Кўрсаткич

       

1.

Автобус маркаси


номи


2.

Автобусдаги ўриндиқлар сони*


дона


3.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори


бирлик


4.

Бир дона автобус учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божининг тасдиқланган миқдори


БҲМ га нисбатан баравар



5.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори


минг сўм


6.

Бир дона автобус учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи суммаси

(4-қатор Х 5-қатор)


минг сўм


7.

Ҳаракат таркибидаги жами автобусларига лицензия учун давлат божи тўлови

(3-қатор Х 6-қатор)


минг сўм


         

*) Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида аниқланади.

         

          




Низомга

8-ИЛОВА



______________ автобус йўналиши учун

автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни

сақлаш харажатларининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

              

Т/р

Кўрсаткичлар номи

     

Ўлчов бирлиги

     

Кўрсаткич

1.

Автобус маркаси


номи


2.

Автобуснинг узунлиги


метр


3.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори


бирлик


4.

Бир дона автобус учун талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотлар майдони*


метр квадрат


5.

Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотлар майдони

(3-қатор Х 4-қатор)


метр квадрат


6.

1 метр квадрат Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг тасдиқланган энг кам ставкаси**


сўм


7.

Автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни ижарага олиш (сақлаш) харажатлари

(5-қатор Х 6-қатор / 1000)


минг сўм


           

*) Мазкур Низомга 9-иловада белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.


**) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида ҳисобланади.

         

           




Низомга

9-ИЛОВА



Ҳаракат таркиби учун ижарага олиш

талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи

бино-иншоотлар майдонининг

МЕЪЁРИ

         

Т/р

Автобус турлари


1 та автобус учун ижарага

олиш талаб этиладиган майдон

(метр квадрат)

           

шундан

         

автотураргоҳ майдони

(метр квадрат)

        

ёрдамчи бино-

иншоотлар майдони

(метр квадрат)

      

1.

Катта сиғимли автобус учун (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ)


102,9

92,9

10

2.

Ўрта сиғимли автобус учун (узунлиги 9 метрдан 12 метргача)


75

68

7

3.

Кичик сиғимли автобус учун (узунлиги 9 метрдан кичик)


48,1

43,1

5

         

           




Низомга

10-ИЛОВА



______________ автобус йўналиши

бўйича давр харажатларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

         

Т/р

Кўрсаткичлар номи

     

Ўлчов бирлиги

        

Кўрсаткич

1.

Йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, шундан:


минг сўм


1.1.

ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари


минг сўм


1.2.

ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатлари


минг сўм


1.3.

ҳаракат таркибини таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари


минг сўм


1.4.

ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар


минг сўм


1.5.

ижтимоий солиқ суммаси


минг сўм


1.6.

ҳаракат таркибининг амортизация суммаси


минг сўм


1.7.

ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар


минг сўм


1.8.

йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови


минг сўм


1.9.

автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари


минг сўм


1.10.

ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (1 фоиз)


минг сўм


2.

Ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бўйича давр харажатларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбатининг ўртача арифметик кўрсаткичи


фоиз


3.

Давр харажатлари

(1-қатор Х 2-қатор /100)


минг сўм


         

           




Низомга

11-ИЛОВА



______________ автобус йўналиши

бўйича молиявий фаолият билан

боғлиқ харажатларнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Т/р


Кўрсаткичлар номи

      

Ўлчов бирлиги

     

Кўрсаткич

     

1.

Автобус маркаси


номи


2.

Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори


бирлик


3.

Бир дона автобуснинг сотиб олиш нархи*


минг сўм


4.

Ҳаракат таркибидаги жами автобусларнинг сотиб олиш қиймати

(2-қатор Х 3-қатор)


минг сўм


5.

Бошланғич бадал миқдори


фоиз


6.

Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун бошланғич бадал суммаси

(4-қатор Х 5-қатор / 100)


минг сўм


7.

Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун кредит суммаси

(4-қатор - 6-қатор)


минг сўм


8.

Кредитнинг қайтариш муддати**


ой


9.

Кредитнинг фоиз ставкаси***


фоиз


10.

Жами кредит тўловлари суммаси (бутун кредит муддатига), шундан****:


минг сўм


10.1.

асосий қарз суммаси


минг сўм


10.2.

кредит бўйича фоиз тўловлари


минг сўм


11.

Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар

(10.3-қатор / 8-қатор Х 12 ой)


минг сўм


         

*) Ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни етказиб берувчи диллерлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган прейскурантлар асосида аниқланади.


**) Автотранспорт воситалари учун Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб, автобусларнинг фойдаланиш муддатига мутаносиб равишда белгиланади.


***) Марказий банк томонидан охирги эълон қилинган автобуслардан фойдаланиш муддатларига (5 йил) мос келадиган миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари.


****) Кредит қайтариш графиклари асосида ҳисобланади.

        

         




Низомга

12-ИЛОВА



______________ автобус йўналишда

босиб ўтиладиган жами йиллик масофанинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

           

Т/р

   

Кўрсаткичлар номи

     

Ўлчов бирлиги

       

Кўрсаткич

     

1.

Йил давомида қатновлар амалга ошириладиган кунлар сони, шундан: (365 кундан ортиқ  бўлиши мумкин эмас)


кун


1.1.

________ кунлар сони*


кун


1.2.

________ кунлар сони*


кун


1.3.

________ кунлар сони*


кун



...




2.

Йўналишдаги автобусларнинг сони




2.1.

________ кунларда*


бирлик


2.2.

________ кунларда*


бирлик


2.3.

________ кунларда*


бирлик



...




3.

Бир кунда амалга ошириладиган қатновлар сони




3.1.

________ кунларда*


бирлик


3.2.

________ кунларда*


бирлик


3.3.

________ кунларда*


бирлик



...




4.

Йўналиш узунлиги*


км


5.

Йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) босқичида босиб ўтиладиган масофа (10 км)


км


6.

Йўналишни якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида босиб ўтиладиган масофа (10 км)


км


7.

Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа, шундан:

(7.1-қатор+7.2-қатор+7.3-қатор)


км


7.1.

________ кунларда, шу жумладан:

(7.1.1-қатор+7.1.2-қатор)


км


7.1.1.

йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида

(1.1-қатор Х 2.1-қатор Х (5-қатор+6-қатор)


км


7.1.2.

йўналишдаги қатновлар жараёнида

(1.1-қатор Х 2.1-қатор Х 3.1-қатор Х 4-қатор)


км


7.2.

________ кунларда, шу жумладан:

(7.2.1-қатор+7.2.2-қатор)


км


7.2.1.

йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида

(1.2-қатор Х 2.2-қатор Х (5-қатор+6-қатор)


км


7.2.1.

йўналишдаги қатновлар жараёнида

(1.2-қатор Х 2.2-қатор Х 3.2-қатор Х 4-қатор)


км


7.4.

________ кунларда, шу жумладан:

(7.3.1-қатор+7.3.2-қатор)


км


7.3.1.

йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида

(1.3-қатор Х 2.3-қатор Х (5-қатор+6-қатор)


км


7.3.1.

йўналишдаги қатновлар жараёнида

(1.3-қатор Х 2.3-қатор Х 3.3-қатор Х 4-қатор)


км



...




        

*) Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида календарь йил давомида кузатиладиган кунлардан келиб чиқиб кўрсатилади.

        

         




Низомга

12а-ИЛОВА



______________ автобус йўналишда ҳаракат

таркибидаги автобусларнинг ўртача сонининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

            

Т/р

      

Кўрсаткичлар номи

    

Ўлчов бирлиги

     

Кўрсаткич

     

1.

Йил давомида қатновлар амалга ошириладиган кунлар сони, шундан: (365 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас)


кун


1.1.

________ кунлар сони


кун


1.2.

________ кунлар сони


кун


1.3.

________ кунлар сони


кун



...




2.

Йўналишдаги автобусларнинг сони




2.1.

________ кунларда


бирлик


2.2.

________ кунларда


бирлик


2.3.

________ кунларда


бирлик



...




3.

Йўналишда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони*

((1.1-қатор Х 2.1-қатор + 1.2-қатор Х 2.2-қатор + 1.3-қатор Х 2.3-қатор) / 1-қатор)


бирлик


       

*) Автобусларнинг ўртача сони 1 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,55 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,55 ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади).

         

           




Низомга

13-ИЛОВА



______________ автобус йўналиши

учун бошланғич нархнинг

ҲИСОБ-КИТОБИ

         

Т/р

Кўрсаткичлар номи

       

Ўлчов бирлиги

     

Кўрсаткич

       

жами

ҳар 1 километр масофа учун

      

1.

Йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, шундан:


минг сўм



1.1.

ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари


минг сўм



1.2.

ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатлари


минг сўм



1.3.

ҳаракат таркибини таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари


минг сўм



1.4.

ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар


минг сўм



1.5.

ижтимоий солиқ суммаси


минг сўм



1.6.

ҳаракат таркибининг амортизация суммаси


минг сўм



1.7.

ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар


минг сўм



1.8.

йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови


минг сўм



1.9.

автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари


минг сўм



1.10.

ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (1 фоиз)


минг сўм



2.

Давр харажатлари


минг сўм



3.

Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар


минг сўм



4.

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда

(6-қатор / 0,85)


минг сўм



5.

Фойда солиғи (Солиқ кодексида белгиланган ставкада ҳисобланади)

(5-қатор Х 0,15)


минг сўм



6.

Соф фойда (таннархига нисбатан 10 фоиз)

(1-қатор Х 10 / 100)


минг сўм



7.

Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа


км


Х

8.

Бошланғич нарх

((1-қатор+2-қатор+3-қатор+4-қатор)/7-қатор)


сўм


Х

           

           




Низомга

14-ИЛОВА





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

___________ вилоят

Транспорт бошқармаси бошлиғи

_________________

(Ф.И.О. ва имзоси)


"___" ___________ 202__ йил

        

______________ автобус йўналиши

учун бошланғич нархнинг

МИҚДОРИ

          

Кўрсаткичлар номи

     

Ўлчов бирлиги

   

Миқдори

      

Бошланғич нарх миқдори

           

1 км/сўм


                     

Изоҳ. Бошланғич нарх миқдори бўйича _________ вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармасининг "___" ___________ 202__ йилдаги ____-сон хулосаси олинган.

            

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 март








































































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск