ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Ижара. Прокат /

Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 25.03.2023 й. 127-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 25 мартдаги

127-сон қарорига

1-ИЛОВА



Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун

ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ахборот тизими - телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ижарага берилиши режалаштирилган ер участкалари рўйхатини шакллантириш, уларни танлов (электрон онлайн-аукцион)га қўйиш ва телекоммуникация операторларига ижарага бериш имконини берувчи махсус электрон ахборот тизими;


ахборот тизими оператори - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ""UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси;


аукцион иштирокчиси - "E-AUKSION" электрон савдо платформасидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш бўйича лицензияга эга бўлган телекоммуникация оператори;


балансда сақловчи - давлат мулки ҳисобланган бино ва ер майдони ёки моддий маданий мерос объектлари ҳисобланган иншоотлар балансида ҳисобга олинган юридик шахс;


ваколатли органлар (ташкилотлар) - ушбу Регламентга мувофиқ телекоммуникация воситаларини жойлаштириш масаласи келишиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;


давлат мулки объекти - электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериладиган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар, моддий маданий мерос объектлари ҳамда уларнинг ер участкалари;


реестр - телекоммуникация операторлари, телекоммуникация воситаларини жойлаштириш бўйича ижара шартномалари ҳамда уларга тегишли бўлган ҳужжатлар тўпламини ўз ичига олувчи маълумотлар базаси;


савдо оператори - "E-AUKSION" электрон савдо платформасида аукционни ташкил этиш ва ўтказиш ваколати берилган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


талабнома - телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур ер участкаларининг майдони ва координаталарини белгилаш ҳамда ер участкасини ижарага олиш бўйича телекоммуникация оператори томонидан тўлдириладиган ва ахборот тизими орқали киритиладиган маълумотлар;


телекоммуникация воситалари - сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;


телекоммуникация оператори - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникация (телефон алоқаси, маълумотлар узатиш, мобил алоқа, телевидение) тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан тегишли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;


шахсий кабинет - ахборот тизими фойдаланувчилари томонидан маълумотларни киритиш, таҳрирлаш, фойдаланиш ва қўллаш имкониятини яратиш учун мўлжалланган махсус ойна;


электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда - аукцион) - "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини ижарага бериш бўйича нархни ошириб бориш тамойили асосида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.


3. Ахборот тизими орқали расмийлаштирилган ва муддати узайтирилган ижара шартномалари ҳамда бошқа хизматлар (аукцион объектини савдога чиқаришда материалларни келишиш, шунингдек савдони ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари бундан мустасно) учун тўловлар ахборот тизими оператори ва телекоммуникация операторлари ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ белгиланади.

Бунда, ахборот тизими орқали ушбу ҳужжатларни расмийлаштириш учун телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизими операторига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов амалга оширилади.


4. "E-AUKSION" электрон савдо платформасида онлайн-аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "E-AUKSION" электрон савдо платформасида онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.

Бунда, бўш ва захирага олинган ер участкалари ҳамда давлат мулки объектини телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича ўтказилган электрон аукционда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам у ўтказилган деб ҳисобланади.

Шунингдек, аукцион ўтказиш аукцион ўтказиладиган кун тўғрисида хабарнома ва лотга оид ахборот "E-AUKSION" электрон савдо платформасида эълон қилингандан ўттиз кун ўтгандан кейинги кунга белгиланади. Байрам ва дам олиш кунларида аукционлар ўтказилмайди.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРЛИГИГА

ДОИМИЙ ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ АСОСИДА

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ АЖРАТИШ ВА УЛАРДА

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик)га доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши режалаштирилган ер участкаларини келишиш ҳамда ажратилган ер участкаларини телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижарага бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Телекоммуникация операторлари томонидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун жойига чиққан ҳолда зарур лойиҳаолди ўрганиш ишлари олиб борилади.


7. Телекоммуникация оператори ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур ер участкаларининг майдони ва координаталарини белгилаб беради ҳамда зарур ер участкаларини ижарага олиш бўйича талабнома тўлдиради.


8. Ахборот тизими оператори телекоммуникация оператори томонидан белгиланган майдон ва координаталар бўйича маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали автоматик тарзда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига сўров жўнатади.

Бунда, ер участкаси маълумотлари (ер участкаларининг майдони ва координаталари) телекоммуникация оператори томонидан нотўғри киритилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат талабномани рад этиш учун асос ҳисобланади ва талабнома бекор қилинади.


9. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси уч иш куни ичида ахборот тизимидаги сўровга жавоб тариқасида ер участкаси ҳақидаги маълумотларни юборади.


10. Ахборот тизими оператори мазкур ер участкасида телекоммуникация воситаларини жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни ваколатли орган (ташкилот)ларга улар билан дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали автоматик тарзда юборади.


11. Антенна-мачта иншоотлари ва бошқа телекоммуникация иншоотларини қуриш билан боғлиқ ҳужжатлар телекоммуникация воситалари турига мос равишда қуйидаги ваколатли орган (ташкилот)лар билан ахборот тизими орқали келишилади:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси;

"Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси.

Антенна-мачта иншоотларидан ташқари бошқа телекоммуникация иншоотларини қуриш билан боғлиқ ҳужжатлар, заруратга кўра, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳам келишилиши мумкин.

Ваколатли орган (ташкилот)лар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришда зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши, келишилиши ва хулосалар қабул қилиниши учун жавобгар ҳисобланади.


12. Ваколатли орган (ташкилот)лар телекоммуникация воситаларини жойлаштириш масаласини уч иш куни ичида келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

Ваколатли орган (ташкилот)лар томонидан келишиш рад этилган ҳолларда, тегишли хулоса телекоммуникация операторига ахборот тизими орқали тақдим этилади ва талабнома бекор қилинади.


13. Ваколатли орган (ташкилот)лар билан келишилгандан сўнг ахборот тизими оператори талабномада кўрсатилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкасини ажратиш учун Вазирлик томонидан бириктирилган масъул ходимнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига жўнатади.


14. Вазирликка ер участкалари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда ажратилади.

Вазирлик томонидан бириктирилган масъул ходим ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар билан танишади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасини ажратиш учун уларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига буюртма юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир иш куни ичида буюртмани (буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳасини илова қилган ҳолда) ер участкасини ажратиш материалларини белгиланган тартибда тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали юборади.

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси беш иш куни ичида шахсий кабинетда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо орқали имзолайди. Шакллантирилган шартномани Вазирликка ахборот тизими орқали юборади.

Вазирлик томонидан бириктирилган масъул вакил бир кун ичида ахборот тизимидаги шахсий кабинетида электрон рақамли имзо орқали шартномани иккинчи томондан имзолайди ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси тузилган шартнома асосида ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштиради.

"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимида келишув жараёнининг ҳар бир босқичи бўйича маълумотни ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали доимий узатиб боради.



3-БОБ. ВАЗИРЛИККА АЖРАТИЛГАН ЕР УЧАСТКАСИНИ

ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-АУКЦИОН САВДОЛАРИГА

ЧИҚАРИШГА ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


15. Ер участкасини ижарага беришнинг бошланғич нархи қуйидаги формула асосида ахборот тизимида ҳисобланади:


С = SxPxT+E,


бунда:

S - ер участкасининг майдони, кв.м;

Р - бир квадрат метр ер участкаси учун ижарага беришнинг минимал қиймати, сўм/кв.м.;

T - ер участкасини ижарага бериш муддати, йил;

E - ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, сўм.

Бир квадрат метр ер участкаси учун ижарага беришнинг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланади.

Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасини ижарага беришнинг минимал қийматини белгилашда ҳудудда мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталари инобатга олинади.

Охирги тасдиқланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.


16. Ахборот тизими оператори Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази) ахборот тизимига Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасини ижарага бериш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани ахборот тизими ёрдамида электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.


17. Буш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳудудий бошқармалари ахборот тизими операторининг аризаси келиб тушганидан сўнг бир иш куни ичида буюртмачи сифатида белгиланган тартибда савдо операторига ер участкасини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртмани юборади.


18. Электрон онлайн-аукцион савдолари натижаси бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай баённома асосида аукцион ғолиби ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг тегишли ҳудудий бошқармаси ўртасида "E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон шаклда ижара шартномаси тузилади.


19. Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасини ижарага беришдан тушган маблағлар белгиланган тартибда тақсимланади.


20. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ахборот тизими ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.


21. Ер участкасини ижарага бериш жараёнида давлат органлари томонидан ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни келишиш ва тасдиқлаш, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар телекоммуникация оператори томонидан қопланади.



4-БОБ. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА

МУЛК ҲУҚУҚИ АСОСИДА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН

ЕР УЧАСТКАЛАРИ, БИНО ВА ИНШООТЛАРДА

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ ЎРНАТИШ

ШАРТНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


22. Жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштириш ушбу Регламентнинг 2-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


23. Телекоммуникация операторлари томонидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур лойиҳаолди ўрганишлар жойига чиққан ҳолда олиб борилади ва мулк ҳуқуқида бўлган ер участкалари ёки биноларнинг мулкдорлари билан ўзаро келишади.


24. Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун мақсадли ер участкалари ёки биноларни ижарага олиш бўйича талабнома электрон шаклда ахборот тизими орқали телекоммуникация операторлари томонидан тўлдирилади, келишув маълумотлари ҳамда манзил ва координаталари киритилади.


25. Ахборот тизими оператори ваколатли орган (ташкилот)ларга мазкур ер участкалари ёки биноларда телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали юборади.

Ваколатли орган (ташкилот)лар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни уч иш куни ичида келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

Ваколатли орган (ташкилот)лар томонидан келишиш рад этилган ҳолларда, тегишли хулоса телекоммуникация операторига ахборот тизими орқали тақдим этилади ва талабнома бекор қилинади.


26. Ваколатли орган (ташкилот)лар билан ижобий келишувга эришилганидан сўнг икки иш куни ичида мулк ҳуқуқидаги ер участкалари ёки бино ва иншоот мулкдори ҳамда телекоммуникация оператори ўртасида ижара шартномаси ахборот тизими орқали имзоланади.

Ижара шартномасини ахборот тизими орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, шартнома қоғоз кўринишида имзоланади ҳамда бу ҳақидаги маълумотлар ва ушбу шартнома нусхаси телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизимига киритилади.


27. Ижара шартномаси асосида телекоммуникация воситалари жойлаштириладиган ер участкаларини дастлабки келишиш, шунингдек ижара шартномасини расмийлаштириш (тарафларнинг келишувига кўра ахборот тизими орқали расмийлаштирилганда) харажатлари билан боғлиқ тўловлар телекоммуникация оператори томонидан ижара шартномаси имзоланганидан сўнг беш иш куни ичида амалга оширилади.


28. Ахборот тизими оператори ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда - Солиқ қўмитаси)га электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказиш учун юборади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


29. Солиқ қўмитаси икки иш куни ичида ижара шартномасини белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказади ва гувоҳномани электрон ахборот алмашинуви орқали ахборот тизимига юборади.


30. Ахборот тизими оператори томонларга ахборот тизими орқали икки томонлама имзоланган шартнома ҳисобдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юборади.



5-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТИДА

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


31. Давлат мулки объектида телекоммуникация воситаларини жойлаштириш ушбу Регламентнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


32. Телекоммуникация операторлари томонидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур лойиҳаолди ўрганишлар жойига чиққан ҳолда олиб борилади ҳамда телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун давлат мулки объектини ижарага бериш бўйича балансда сақловчига мурожаат қилади.


33. Балансда сақловчи томонидан давлат мулки объектини ижарага беришга розилик билдирилган тақдирда, телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун давлат мулки объектини ижарага олиш бўйича талабнома электрон шаклда ахборот тизими орқали телекоммуникация операторлари томонидан тўлдирилади, давлат мулки объекти маълумотлари ҳамда манзил, координаталари, балансда сақловчининг розилик хати ва бошқа тегишли маълумотлари киритилади.

Бунда, моддий маданий мерос объектлари ҳисобланган давлат мулки объектларини ижарага олиш бўйича талабномага маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ваколатли органнинг хулосаси илова қилинади.


34. Ахборот тизими оператори ваколатли орган (ташкилот)ларга мазкур давлат мулки объектига телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали юборади.

Ваколатли орган (ташкилот)лар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни уч иш куни ичида келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

Ваколатли орган (ташкилот)лар томонидан келишиш рад этилган ҳолларда, тегишли хулоса телекоммуникация операторига ахборот тизими орқали тақдим этилади ва талабнома бекор қилинади.


35. Ваколатли органлар билан ижобий келишувга эришилганидан сўнг ахборот тизими оператори Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ахборот тизимига давлат мулки объектини ижарага бериш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.


36. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳудудий бошқармалари ахборот тизими операторининг аризаси келиб тушганидан сўнг бир иш куни ичида буюртмачи сифатида белгиланган тартибда савдо операторига давлат мулки объектини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртмани юборади.


37. Электрон онлайн-аукцион савдолари натижаси бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай баённома асосида аукцион ғолиби ва Буш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг тегишли ҳудудий бошқармаси ўртасида белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилади.


38. Давлат мулки объектини ижарага беришдан тушган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.


39. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ахборот тизими ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.


40. Ижара шартномаси асосида телекоммуникация воситалари жойлаштириладиган ер участкаларини дастлабки келишиш, шунингдек ижара шартномасини расмийлаштириш (тарафларнинг келишувига кўра ахборот тизими орқали расмийлаштирилганда) харажатлари билан боғлиқ тўловлар телекоммуникация оператори томонидан ижара шартномаси имзоланганидан сўнг беш иш куни ичида амалга оширилади.



6-БОБ. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШГА ОИД ШАРТНОМАЛАР ЁКИ

КЕЛИШУВЛАРНИ АХБОРОТ ТИЗИМИГА КИРИТИШ

ВА ТИЗИМДА ШАРТНОМА ВА КЕЛИШУВЛАРНИНГ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТАРТИБИ


41. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришга оид шартномалар ёки келишувларни ахборот тизимига киритиш ва уларнинг муддатини узайтириш ушбу Регламентнинг 4-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


42. Телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизими ишга туширилгунига қадар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришга оид ва айни бир ер участкаси ёки антенна-мачталардан биргаликда фойдаланиш бўйича ахборот тизими ёрдамида имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган ижара шартномалари, келишувлар ва бошқа турдаги ҳужжатлар нусхаси ва унга доир маълумотлар мос равишда ахборот тизими реестрига доимий равишда киритиб борилиши лозим.


43. Ахборот тизими оператори реестрга киритилган ижара шартномалари муддатларини автоматик таҳлил қилиш ишларини олиб боради. Муддати якунланишига икки ой қолган шартномалар рўйхатини қонунчилик ҳужжатларида рухсат этилган ҳолатларда муддатини узайтириш учун телекоммуникация операторларига ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этади.


44. Телекоммуникация операторлари шартнома ва келишув имзоланган томонлар билан ахборот тизими орқали ҳужжат расмийлаштирилиши борасида ўн иш куни ичида музокаралар олиб боради.

Томонлар икки иш куни ичида шартнома шартларига қўшимчалар киритган ҳолда (зарур ҳолларда) ахборот тизими орқали шартномага қўшимча келишувни имзолайдилар.

Ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисидаги қўшимча шартномани ахборот тизими орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, ушбу қўшимча келишув қоғоз кўринишида имзоланади ҳамда бу ҳақидаги маълумотлар ва ушбу хужжат нусхаси телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизимига киритилади.


45. Телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизими орқали кўрсатилган хизматлар учун ахборот тизими операторининг махсус ҳисобварағига тегишли тўловлар амалга оширилади.


46. Ахборот тизими оператори ахборот тизимида яратилган ва имзоланган, реестрдаги муддати якунланишига бир ой муддат қолган ижара шартномалари маълумотларини қонунчилик ҳужжатларида рухсат этилган ҳолатларда муддатини узайтириш учун ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантиради ва телекоммуникация операторларига бу ҳақда хабарнома ва ҳисоб-фактура юборади.


47. Телекоммуникация операторлари беш иш кунидан кечиктирмай тўловларни ахборот тизими операторининг махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.


48. Ахборот тизими оператори тўлов қабул қилинганидан сўнг шартномалар муддатларини узайтиради.

Телекоммуникация операторига муддатлари узайтирилган шартномалар бўйича маълумотни ахборот тизими орқали тақдим этади.

Тўланмаслик ҳоллари кузатилганда, шартномалар муддати узайтирилмайди ва шартнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади.


49. Ижара шартномасининг тўлов миқдорини кейинги муддат учун узайтириш ёки шартномани бекор қилиш истагида бўлган ижарага берувчилар шартноманинг якунланиш муддатидан уч ойдан кам бўлмаган муддатда ушбу ҳақида ахборот тизимига маълумот киритиши лозим.

Бунда, телекоммуникация операторига тегишли маълумот ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилади ва томонларнинг ўзаро келишувидан сўнг шартнома расмийлаштирилади.

Ижара шартномасини бекор қилиш истаги билдирилган ҳолларда томонларга ахборот тизимидаги шахсий кабинетлари орқали маълумотлар тақдим этилади, ўзаро қайта келишиш учун бир ой муддат берилади.


50. Ижара шартномалари беш иш куни ичида мос равишда Солиқ қўмитаси ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказига тегишли реестридан рўйхатдан ўтказилади ва кўчирмаси томонларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади.

Солиқ қўмитаси ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази томонидан ўзининг реестридан рўйхатдан ўтказиш рад этилса, телекоммуникация оператори ва томонларга бу ҳақида маълумот шахсий кабинет орқали юборилади ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш ишларини томонлар ўзаро амалга оширади.

Солиқ қўмитаси Буш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази билан келишилганидан сўнг манфаатдор ташкилотлар томонидан реестрдан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


51. Телекоммуникация операторлари ваколатли органларнинг мурожаатини кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этганлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.


52. Ахборот тизимининг бошқа ташкилотлар билан ахборот алмашиш тартиби ва ўзаро ҳамкорлик қилиш шартлари ташкилотлар ҳамда ахборот тизими оператори ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик бўйича алоҳида технологик йўриқномалар ва битимлар билан белгиланади.


53. Ахборот тизими оператори ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шартнома асосида қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларни тақдим қилиш ҳуқуқига эга.


54. Ушбу Регламент талаблари бузилиши аниқланган ҳолатлар ҳақида телекоммуникация операторларидан келиб тушган мурожаатлар бўйича шартнома бекор қилинади ва амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди.


55. Мазкур Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар

вазирлигига ер участкаларини доимий фойдаланиш

ҳуқуқи асосида ажратиш ва уларда телекоммуникация

воситаларини жойлаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



I. Рақамли технологиялар вазирлигига ер участкаларини ажратиш







1-босқич

Телекоммуникация оператори


Ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур ер участкаларининг майдони ва координаталарини белгилайди ва ушбу ер участкаларини ижарага олиш бўйича талабнома тўлдиради.


Заруратга кўра









2-босқич

Ахборот тизими оператори


Телекоммуникация оператори томонидан белгиланган майдон ва координаталар бўйича маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига сўров жўнатади.


Автоматик тарзда









3-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси


Ахборот тизимидаги сўровга жавоб тариқасида ер участкаси ҳақидаги маълумотларни юборади.


3 иш куни ичида









4-босқич

Ахборот тизими оператори


Ваколатли орган (ташкилот)ларга ер участкасига телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали юборади.


Автоматик тарзда









5-босқич

Ваколатли орган (ташкилот)лар


1. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.


2. Натижани ахборот тизими орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.



3 иш куни ичида









6-босқич

Ахборот тизими оператори


Ер участкаси ҳақидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўриб чиқилиши учун уларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига буюртма юборади.


Автоматик тарзда









7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Буюртмани (буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳасини илова қилган ҳолда) ер участкасини ажратиш материалларини белгиланган тартибда тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасининг шахсий кабинетига юборади.


1 иш куни ичида









II. Ажратилган ер участкаларини телекоммуникация операторларига ижарага бериш







8-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси


Шахсий кабинетда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо ёрдамида имзолайди. Шакллантирилган шартномани Рақамли технологиялар вазирлигига (Вазирлик) ахборот тизими орқали юборади.


5 иш куни ичида









9-босқич

Вазирлик


Ахборот тизимидаги шахсий кабинетида электрон рақамли имзо ёрдамида шартномани иккинчи томондан имзолайди ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.


1 иш куни ичида









10-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси


Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни "YERELEKTRON" ахборот тизимига жойлаштиради.


"YERELEKTRON" ахборот тизимида келишув жараёнининг ҳар бир босқичи бўйича маълумотни ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали доимий узатиб боради.


Белгиланган муддатда





Автоматик тарзда









11-босқич

Ахборот тизими оператори


Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" ДУК ахборот тизимига Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасини ижарага бериш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани ахборот тизими ёрдамида электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.


Автоматик тарзда









12-босқич

"Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" ДУК


Буюртмачи сифатида белгиланган тартибда савдо операторига ер участкасини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртмани юборади.


1 иш кунида









13-босқич

"Электрон онлайн-

аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК



"E-AUKSION" платформасида электрон онлайн-аукционни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.


Белгиланган муддатда









14-босқич

"Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" ДУК


1. Белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилади.


2. Ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизими операторига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.


10 иш куни ичида



Шартнома имзоланганидан сўнг автоматик равишда



        





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи

асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино

ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини

ўрнатиш шартномасини расмийлаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Телекоммуникация оператори


Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун мақсадли ер участкалари ёки биноларни ижарага олиш бўйича талабномани электрон шаклда ахборот тизими орқали тўлдиради, келишув маълумотлари ҳамда манзил ва координаталарини киритади.


Заруратга кўра









2-босқич

Ваколатли органлар


1. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.


2. Натижани ахборот тизими орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.


3 иш куни ичида









3-босқич

Телекоммуникация оператори


Ижара шартномаси маълумотларини ахборот тизимига киритади ва мулк ҳуқуқидаги ер участкалари ёки бино мулкдори ўртасида ижара шартномасини ахборот тизими орқали имзолайди.

Ахборот тизими орқали имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома қоғоз кўринишида имзоланади.


2 иш куни ичида









4-босқич

Ахборот тизими оператори


Ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказиш учун юборади.


Ижара шартномаси имзоланганидан сўнг автоматик равишда









5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси


1. Ижара шартномасини белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказади ҳамда гувоҳнома расмийлаштиради.


2. Гувоҳномани электрон ахборот алмашинуви орқали ахборот тизими операторига юборади.


2 иш кунида ичида









6-босқич

Ахборот тизими оператори


Ахборот тизими оператори томонларга ахборот тизими орқали икки томонлама имзоланган шартнома ва ҳисобдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юборади.


Автоматик тарзда



         





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Давлат мулки объектида телекоммуникация

воситаларини жойлаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Телекоммуникация оператори


1. Давлат мулки объектини телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича балансда сақловчига мурожаат қилади.


2. Балансда сақловчи томонидан давлат мулки объектини ижарага беришга розилик билдирилган тақдирда, унинг розилик хатини илова қилган ҳолда телекоммуникация объектларини жойлаштириш учун давлат мулки объектига доир маълумотларни ахборот тизимига киритади.


Заруратга кўра









2-босқич

Ахборот тизими оператори


Давлат мулки объектига телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ваколатли органларга ахборот тизими орқали юборади.


Автоматик тарзда









3-босқич

Ваколатли органлар


Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.


3 иш куни ичида









4-босқич

Ахборот тизими оператори


Давлат мулки объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани электрон ахборот алмашинуви орқали Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказига юборади.


Автоматик равишда









5-босқич

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳудудий бошқармаси


Буюртмачи сифатида ахборот тизими операторининг аризаси келиб тушганидан сўнг белгиланган тартибда савдо операторига давлат мулки объекти бўйича электрон буюртмани юборади.


1 иш куни ичида









6-босқич

"Электрон онлайн-

аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК


"E-AUKSION" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.


Белгиланган муддатда









7-босқич

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳудудий бошқармаси


1. Белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилади.


2. Ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизими операторига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.


10 иш куни ичида



Шартнома имзоланганидан сўнг автоматик тарзда



          





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш

бўйича ижара шартнома (келишув)ларини тизимга

киритиш ва уларнинг муддатини узайтириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



I. Ахборот тизимида имзоланмаган ижара шартнома (келишув)ларни

тизимга киритиш ва уларнинг муддатини узайтириш







1-босқич

Телекоммуникация оператори


Ахборот тизими ишга туширилгунига қадар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришга оид ва айни бир ер участкаси ёки антенна-мачталардан биргаликда фойдаланиш бўйича ахборот тизими ёрдамида имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган ижара шартнома (келишув)лари нусхаси ва унга доир маълумотларни ахборот тизимидаги реестрга киритиб боради.


Доимий равишда









2-босқич

Ахборот тизими оператори


1. Реестрга киритилган ижара шартнома (келишув)лари муддатларини автоматик таҳлил қилиш ишларини олиб боради.


2. Шартномалар рўйхатини телекоммуникация операторига ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этади.


Белгиланган муддатда



Шартнома муддати якунланишидан 2 ой аввал









3-босқич

Телекоммуникация оператори


Телекоммуникация оператори шартнома (келишув) имзоланган томонлар билан ахборот тизими орқали шартнома (келишув) расмийлаштирилиши борасида музокаралар олиб боради.


10 иш куни ичида









4-босқич

Томонлар (мулкдор, телекоммуникация оператори)


Томонлар шартнома (келишув) шартларига қўшимчалар киритган ҳолда (зарур бўлса) ахборот тизими орқали шартномани имзолайдилар.


2 иш куни ичида









5-босқич

Ахборот тизими оператори


Ижара шартнома (келишув)лари тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказиш учун манфаатдор ташкилотларга электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.


Автоматик равишда









6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги Солиқ қўмитаси, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази


Тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилади ва кўчирмаси томонларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетларига юборади.


2 иш куни ичида









7-босқич

Ахборот тизими оператори


Томонларга муддатлари узайтирилган шартнома (келишув)ларни ва уларни тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича маълумотни томонларнинг шахсий кабинетига юборади.


Автоматик тарзда









II. Ахборот тизимида имзоланган ижара шартнома

(келишув)ларининг муддатини узайтириш







8-босқич

Ахборот тизими оператори


1. Ахборот тизимида яратилган ва амал қилиш муддати тугаётган шартнома (келишув)лар рўйхатини шакллантиради.


2. Телекоммуникация операторларига мазкур шартнома (келишув)ларни расмийлаштириш бўйича ҳисоб-фактура тақдим этади.


Шартнома муддати якунланишидан 1 ой аввал









9-босқич

Телекоммуникация оператори


Ахборот тизими операторининг махсус ҳисобварағига тўловларни ўтказиб беради.


5 иш куни ичида









10-босқич

Ахборот тизими оператори


1. Тўловлар қабул қилинганидан сўнг шартнома (келишув)ларни муддатларини узайтиради.


2. Ижара шартнома (келишув)ларини тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказиш учун манфаатдор ташкилотларга юборади.


Автоматик тарзда









11-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази


Ижара шартнома (келишув)ларини тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказади ва кўчирмаси томонларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетларига юборади.


3 иш куни ичида









12-босқич

Ахборот тизими оператори


Муддатлари узайтирилган шартнома (келишув)ларни ва уларни тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича маълумотни томонларнинг шахсий кабинетига юборади.


Автоматик тарзда



          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 март















































Время: 0.2274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск