ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2023 й. 132-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомототранспорт воситаларига давлат рақами белгиларини бериш жараёнини такомиллаштиришга доир ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2023 й.

N 132



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА ДАВЛАТ

РАҚАМИ БЕЛГИЛАРИНИ БЕРИШ ЖАРАЁНИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларига давлат рақами белгиларини бериш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарори билан гибрид автомобилларини (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари бериладиган электромобиллар рўйхатига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) ҳам берилишини жорий этиш;

юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилишини белгилаш;

ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддатини беш йилдан уч йилга қисқартириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

гибрид автомобиллар (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли) учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 25 мартдаги

132-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларидаги "электромобилларига" ва "электромобилларга" сўзлари тегишлича "электромобилларига ва гибрид автомобилларига (8703 60, 8703 70 ТИФ ТН кодли)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда:


а) 15-бандда:

биринчи хатбошидаги "(почта манзили)" сўзлари ", юридик шахс номи, СТИР рақами" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"64. ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 3 йилни ташкил этади (Автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш, РЎДРБларни ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни тақсимлаш китобидан ташқари).

Автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш, РЎДРБларни ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни тақсимлаш китобининг сақланиш муддати 75 йилни ташкил этади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 март











































Время: 0.0088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск