ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 06.03.2023 й. 3-сон "Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.03.2023 й. 1297-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.03.2023 й.

N 1297-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

06.03.2023 й.

N 3


БУЙРУҒИ



Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 ноябрдаги ПҚ-419-сон "Ҳисобот тақдим этиш ва архив ҳужжатларини сақлаш тартиб-таомилларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур буйруқ иловасининг 4-банди 2023 йилнинг 30 апрелидан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                             Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банддаги "бошқа" деган сўз "нобанк" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда, бошланғич ҳужжатларни ва регистрларни, шунингдек товар-моддий захиралар, пул маблағлари ҳамда иш берувчининг ходимлари билан боғлиқ бўлган ички хўжалик операциялари бўйича қатнашчиларни идентификациялашни таъминлаган ҳолда тузилган ҳисоб ҳужжатларини ахборот тизимлари хизматлари ва ахборот технологиялари орқали юритишга йўл қўйилади. Бунда, мазкур Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши лозим.".


3. 25 ва 26-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида беш йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади.

Бунда:

2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатлар;

давлат солиқ хизмати ва статистика органларига электрон тарзда топширилган молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботлар;

солиқ органининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатлар мажбурий сақланмайди ва архивга топширилмайди.

26. Бошланғич ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни бут сақланиши корхона раҳбари томонидан таъминланиши шарт.".


4. 34-банднинг биринчи хатбошисидаги "Меҳнат кодексининг 203-моддасида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 343-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 март












































Время: 0.2189
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск