ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2023 й. 134-сон "Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга таълим ва тарбия бериш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2023 й.

N 134




ГЕМАТОЛОГИЯ, ОНКОЛОГИЯ, КЛИНИК

ИММУНОЛОГИЯ, БОШҚА СТАЦИОНАР ВА УЗОҚ

МУДДАТЛИ АМБУЛАТОР ДАВОЛАНИШДА БЎЛГАН

БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ БЕРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат тиббиёт муассасаларида гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларни узлуксиз таълим-тарбия жараёнига жалб қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 5 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини самарали ташкил этиш учун "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда - Меҳрли мактаб) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда - тиббиёт муассасалари) Меҳрли мактабнинг юридик шахс бўлмаган филиалларини (кейинги ўринларда - филиаллар) 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Белгилансинки:

а) филиалларнинг асосий мақсади - тиббиёт муассасаларида гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш ҳисобланади;

б) Меҳрли мактабда филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун - Меҳрли мактаб директорининг филиаллар билан ишлаш бўйича ўринбосари, ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун - 1 та штат бирлигидан иборат кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозимлари жорий этилади;

в) филиаллар тегишли тиббиёт муассасаларида ажратилган хоналарга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

г) филиаллар ходимларига Меҳрли мактаб ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

д) филиаллар ходимлари Меҳрли мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

е) ҳар бир филиалда қуйидаги лавозимлар жорий этилади:

мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш учун - ҳар бир гуруҳ учун тарбиячи (1 та штат бирлиги) ва тарбиячи ёрдамчиси (1 та штат бирлиги);

умумий ўрта таълимни ташкил этиш учун - педагог ходимлар (3 та штат бирлиги);

психолог (1 та штат бирлиги);

ж) Меҳрли мактаб директорига, заруратга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда, филиаллар ходимларининг умумий чекланган сони доирасида уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.


4. Қуйидагилар:

"Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш схемаси 1-иловага мувофиқ;

"Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.



5. Ишчи гуруҳ (Ҳ. Умарова, Э. Баситханова)га Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда, филиалларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш вазифаси юклатилсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 5 майдаги 234-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин;

мазкур қарорни амалга ошириш бўйича топшириқлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 мартдаги

134-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Меҳрли мактаб" давлат таълим

муассасаси филиалларини ташкил этиш

ва фаолиятини йўлга қўйиш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

     


       

Субъектлар

     


    

Тадбирлар

       


     

Муддат

      


































1-босқич


Соғлиқни сақлаш

вазирлиги


       

"Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси филиалларини (филиаллар) очиш учун шарт-шароитларни ўрганади ва ўрганиш якунлари тўғрисида "Меҳрли мактаб" филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳ (Ишчи гуруҳ)га маълумот тақдим этади.

           


Ҳар йили

1 сентябрга қадар


































2-босқич


Ишчи гуруҳ


          

1. Тақдим этилган маълумотларни ўрганади ва филиаллар очишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.


2. Ишчи гуруҳ хулосасини Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.

         


15 кун ичида


































3-босқич


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1. Ижобий хулоса асосида филиаллар очиладиган тиббиёт муассасаларининг биноларини бюджет маблағлари ҳисобидан тайёрлайди (таъмирлаш, қурилиш ишларини бажариш ҳамда жиҳозлаш).

2. Филиалнинг жойлашуви ҳамда унинг фаолият бошлашга тайёрлиги ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини хабардор қилади.


Хулоса

олингандан сўнг

3 ой ичида


































4-босқич


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


          

1. Филиални у очиладиган тиббиёт муассасалари хоналарига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўради.


2. Филиал фаолиятини йўлга қўйиш, белгиланган лавозимлар бўйича штатларни киритиш, унинг низомини тасдиқлашни назарда тутувчи буйруқ чиқаради.

           


Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хабардор қилингандан бошлаб 10 кун ичида


































5-босқич


Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги


           

Филиални ходимлар билан таъминлайди, шунингдек, уни моддий-техника базасини мустаҳкамлайди.

           


2 ой давомида




          

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 мартдаги

134-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси

филиалларини ташкил этиш ва фаолиятини

йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

           

1. Ҳ.Ў. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Э.И. Баситханова

-

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. А.В. Шин

-

мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари - Мактабгача таълим агентлиги директори


4. Б.К. Юсупалиев

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси


5. Н.И. Алимова

-

"Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси директори, ишчи гуруҳ котиби

         

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифани бажариш юкланган шахслар киритилади.

Ишчи гуруҳга, заруратга кўра, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари жалб этилиши мумкин.

        

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 мартдаги

134-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасиниг

"Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник

иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун

мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим

бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2022 йил 5 майдаги 234-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида".


2. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга узлуксиз таълим-тарбия беришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:".


3. 2-бандда:

а) иккинчи хатбошидаги "Халқ" сўзи "Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) тўртинчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигига Молия вазирлиги билан келишилган" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) бешинчи хатбошидаги "(Марказ томонидан қопланадиган харажатлардан ташқари) Халқ" сўзлари "(тиббиёт муассасалари томонидан қопланадиган харажатлардан ташқари) Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) олтинчи хатбошидаги "Марказда" сўзи "тиббиёт муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) еттинчи хатбошидаги "Халқ" сўзи "Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) тўртинчи-еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:".


5. 4-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "Молия" сўзи "Иқтисодиёт ва молия" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидаги "Халқ" сўзи "Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 6-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "Халқ" сўзи "Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидан "Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин;


7. 8-банддаги "халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин" сўзлари "мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов" сўзлари билан алмаштрилсин.


8. Илова (Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисидаги низом)да:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа

стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда

бўлган болаларга мактабгача ва умумий ўрта

таълим беришни ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ";

         

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ҳамда гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор шароитда тегишли давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда - тиббиёт муассасалари) даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим бериш жараёнларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим бериш жараёнлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс бўлган "Меҳрли мактаб" давлат таълим муассасаси ҳамда унинг юридик шахс бўлмаган филиаллари (кейинги ўринларда - Меҳрли мактаб) томонидан ташкил этилади";


в) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Марказда" сўзи "тиббиёт муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "даволанаётларнинг" сўзи "даволанаётганларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардан "Меҳрли мактабда" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Марказнинг" сўзи "тиббиёт муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 8-банддаги "Мактабгача таълим" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 9-банддаги "Марказда" сўзи "Меҳрли мактабда" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 14-банддаги "дарсдан" сўзи "таълим жараёнидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 15-банддан "Марказда ётган," сўзлари чиқариб ташлансин;


к) 17-банддаги "машғулотлар жадвали" сўзлари "болалар фаолиятининг кун тартиби" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 24-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


м) 26-банддаги "Марказда даволанаётганлар учун Халқ" сўзлари "Даволанаётганлар учун Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 27-банддаги "Халқ" сўзи "Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 28-банддаги "Марказда" сўзи "тиббиёт муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 29-банддан "Марказда" сўзи чиқариб ташлансин;


р) 31-банддаги "Марказга" сўзи "тиббиёт муассасаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 32-банддаги "Марказдан" сўзи "тиббиёт муассасаларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) 34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Даволанаётганларнинг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тиббиёт муассасаларида даволаниш вақтига тўғри келганда якуний давлат аттестацияси Меҳрли мактаб томонидан, филиалларда эса асосий мактаб томонидан даволаниш муддати тугагандан сўнг ташкил этилади";


у) 35-банддаги "Марказда" сўзи "тиббиёт муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


ф) 36-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Марказларда дарс машғулотининг давомийлиги 30 дақиқа бўлади. Болаларнинг саломатлик ҳолатига кўра дарс машғулотлари қисқартирилиши мумкин";


х) 39-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Халқ" сўзи "Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Филиалнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси филиал психологига юклатилади";


ц) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Меҳрли мактаб директори ва унинг ўринбосарлари Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.

Меҳрли мактаб ходимлари Меҳрли мактаб директори томонидан тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилади";


ч) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Меҳрли мактаб ходимларининг лавозим мажбуриятлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади";


ш) 44-банддаги "Халқ" сўзи "Мактабгача ва мактаб" сўзлари билан алмаштирилсин;


э) 45-бандда:

биринчи хатбошидан "тажриба-синов тариқасида" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича директор ўринбосари - 1 нафар штат бирлиги;

кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор - 1 нафар штат бирлиги;";

бешинчи-еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 45-1-банд билан тўлдирилсин:

"45-1. Меҳрли мактабнинг ҳар бир ташкил этиладиган филиаллари учун уларда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш мақсадида қуйидаги лавозимлар жорий этилади:

умумий ўрта таълимни ташкил этиш учун - педагог ходимлар (3 та штат бирлиги);

мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш учун - ҳар бир гуруҳ учун тарбиячи (1 та штат бирлиги) ва тарбиячи ёрдамчиси (1 та штат бирлиги);

психолог (1 та штат бирлиги)";


ю) 46-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳрли мактаб директор ўринбосарлари учун ўқувчилар контингентининг биринчи гуруҳи учун белгиланган умумтаълим муассасалари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг базавий тариф ставкаси қўлланилади;";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 48-1-банд билан тўлдирилсин:

"48-1. Меҳрли мактаб директорининг филиаллар билан ишлаш бўйича ўринбосари:

филиаллар фаолиятини мувофиқлаштиради;

филиаллар томонидан олиб бориладиган таълим ва тарбия жараёнини назорат қилади;

филиалларга қабул қилинадиган ходимларни ишга қабул қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

филиалларда таълим ва тарбия олган болаларнинг мониторингини юритади;

филиалларда таълим олган болаларга бериладиган маълумотнома тайёрлайди ҳамда Меҳрли мактаб раҳбари имзоси билан филиалларга юборади;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган лавозим мажбуриятларига киритилган бошқа вазифаларни бажаради".






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 мартдаги

134-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сон

қарорини амалга ошириш бўйича топшириқлар

РЎЙХАТИ


1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:

а) Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳаси йўналишларидаги ўқув дастурларига Даволаш педагогикаси модулини киритиш ҳамда мазкур фанни ўқув жараёнларига жорий этиш;

Масъуллар: олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдураҳмонов, мактабгача ва мактаб таълими вазири - Ҳ.Ў. Умарова.

Ижро муддати: 2023 йил 1 октябрь;

б) Меҳрли мактабнинг уставига белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриш.

Масъул: вазир - Ҳ.Ў. Умарова.

Ижро муддати: икки ҳафта.


2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида манзилли ўрганишлар асосида тиббиёт муассасаларида филиалларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифларни шакллантирган ҳолда, Ишчи гуруҳга тақдим этиб бориш.

Масъул: соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари - Э.И. Баситханова.

Ижро муддати: ҳар йили 1 сентябрга кадар.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

а) 2023 йилда филиаллар фаолиятини ташкил этишда талаб этиладиган зарур маблағларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларига республика ва маҳаллий бюджетларга ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминлаш;

Масъул: иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари - лавозими бўйича.

Ижро муддати: 2023 йил 1 май;

б) 2024 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ республика бюджети ва маҳаллий бюджетларда ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни назарда тутиш.

Масъул: иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозими бўйича.

Ижро муддати: 2024 йил 1 январь.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 март

































































Время: 0.0253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск