Внимание!

NB! Мазкур Конуннинг 1-моддаси ва 2-моддаси 7-бандининг иккинчи, учинчи хамда тўртинчи хатбошилари суднинг ушбу Конун расмий эълон килингунига кадар конуний кучга кирган карорига кўра жазони ўтаётган махкумларга нисбатан татбик этилмайди. Мазкур шахсларни манзил-колонияларга ўтказиш, шунингдек уларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод килиш ва жазони енгилроги билан алмаштириш ушбу Конун расмий эълон килингунига кадар амалда бўлган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 23.03.2023 й. ЎРҚ-825-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.02.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 02.03.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.03.2023 й.

N ЎРҚ-825



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ

ҲАМДА ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ КОДЕКСЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 22 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 2 мартда маъқулланган


Мамлакатимизда маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, уларнинг тузалиш йўлига ўтишини таъминлаш ҳамда ижтимоийлашувини жадаллаштириш орқали уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, ижтимоий қоидалар ва анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда ички ишлар органларининг жазони ижро этиш тизими такомиллаштирилиб, маҳкумларни сақлаш шароитлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди, ушбу соҳадаги қонунчилик такомиллаштирилди.

Ўтказилган ислоҳотлар натижасида маҳкумларнинг жазони ўташ шароитлари сифат жиҳатидан тубдан ўзгартирилиб, уларнинг ахлоқан тузалишига қаратилган ишлар самарадорлиги оширилди, жумладан кейинги йилларда маҳкумларни озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш даражаси оширилди, қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш механизмлари яратилди, маҳкумларнинг жазони ижро этиш колонияларидаги ҳуқуқлари кенгайтирилди.

Шу билан бирга бугунги кунда манзил-колонияларда жазони ўташ даврида айрим маҳкумларнинг ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузган ҳолда жазони ўташ муассасаси ҳудудини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, энг ачинарлиси, оғир ва ўта оғир жиноятларга қайта қўл уриши ҳоллари кузатилмоқда. Манзил-колонияларда маҳкумларга яқин қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлар сони чекланмаганлиги натижасида айрим маҳкумлар томонидан бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда турли суиистеъмолликларга йўл қўйилмоқда. Мазкур муаммоларни ҳал этиш учун маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказиш тартибини, жазони ижро этиш муассасасининг ички тартиб-қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарур.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этиб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказиш, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш механизмлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ички тартиб-қоидаларга риоя этиши билан боғлиқ механизмлар такомиллаштирилмоқда.

Ушбу Қонун жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларига маҳкумлар томонидан риоя этилишига, уларнинг тузалиш йўлига ўтишига, жиноятчиликнинг олдини олишга, шунингдек маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 466-моддалар, N 6, 575-модда, N 10, 981-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 73-модда учинчи қисмининг:

"б" бандидаги "ярмини" деган сўз "учдан икки қисмини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"в" бандидаги "учдан икки" деган сўзлар "тўртдан уч" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 74-модда учинчи қисмининг:

"б" бандидаги "учдан бир қисмини" деган сўзлар "ярмини" деган сўз билан алмаштирилсин;

"в" бандидаги "ярмини" деган сўз "учдан икки қисмини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 3, 165-модда, N 5, 267-модда, N 8, 469-модда, N 9, 588, 592-моддалар, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 6, 337-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 18-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга туширишга ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги билан, шунингдек жазони ижро этувчи органнинг рухсатига асосан йўл қўйилади. Маҳкумларнинг хавфсизлигини ва қўриқланишини таъминловчи объектларни тасвирга олишга жазони ижро этувчи муассасанинг ёки органнинг рухсати билан йўл қўйилади";


2) 76-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумлар қариндошлари билан ёки муассаса бошлиғининг рухсатига асосан бошқа шахслар билан муддати тўрт соатгача бўлган қисқа муддатли учрашув олиши мумкин";


3) 105-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазони ўташ тартибини бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

огоҳлантириш;

ҳайфсан;

енгиллаштирилган сақлаш шароитларини бекор қилиш;

навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш;

интизомий бўлинмага киритиб қўйиш";

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ишни рад қилиш ёки ишдан" деган сўзлар "маҳкумнинг меҳнатдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар маҳкум қуйидаги ҳаракатлардан бирини содир этса, меҳнатдан бўйин товлаган деб ҳисобланади:

узрли сабабларсиз ишга чиқмасликни ёки ишга бир ой ичида икки ва ундан ортиқ марта кечикишни;

иш вақти давомида иш жойини узрли сабабларсиз ўзбошимчалик билан тарк этишни ёки ишлаб чиқариш вазифаларини қасддан бажармасликни ёхуд бажаришни рад этишни.

Интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазо чораси жазони ўташ тартибини биринчи марта бузган маҳкумларга нисбатан қўлланилмайди, бундан жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш мустасно";


4) 111-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган қилмишни содир этиш, йил мобайнида камида икки марта меҳнатдан бўйин товлаш, шунингдек ички тартиб-қоидалар билан тақиқланган буюмлар ва нарсаларни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ҳамда улардан фойдаланиш жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади";


5) 112-модданинг:

иккинчи қисмидаги "йигирма тўрт соатдан" деган сўзлар "ўн икки соатдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Режимни" деган сўз "Сақлаш режимини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 16-боб қуйидаги мазмундаги 112-1-модда билан тўлдирилсин:


"112-1-модда. Сақлаш режимини ашаддий бузганлик оқибатлари


Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:

манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан - турмага ўтказиш тўғрисида;

манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан - махсус тартибли колонияга, колониядан - турмага қайтариш ҳақида.

Тақдимнома Жиноят-процессуал кодексининг 537-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади";


7) 113-модданинг:

иккинчи қисми:

иккинчи хатбошисидаги "тўртдан" деган сўз "учдан" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "учдан бир қисмини" деган сўзлар "ярмини" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жазони ўташ даврида ушбу Кодекснинг 112-1-моддасида назарда тутилган тартибда манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказилган, шунингдек умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга қайтарилган маҳкумлар суд томонидан бу ҳақда ажрим чиқарилган кундан эътиборан камида икки йил мобайнида;

манзил-колонияда жазони ўташ вақтида жиноят содир этган ва суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган маҳкумлар";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8) 114-модданинг:

биринчи қисми:

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пул ва қимматли буюмларни сақлаши, улардан чекланмаган миқдорда фойдаланиши мумкин";

еттинчи хатбошисидаги "чекланмаган миқдорда" деган сўзлар "ишдан бўш вақтда чекланмаган миқдорда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳкумлар чекланмаган миқдорда қисқа муддатли учрашувлар, йил мобайнида йигирма тўрт марта узоқ муддатли учрашувлар олиш ҳуқуқига эга. Учрашувлар, қоида тариқасида, ишдан бўш вақтда берилади. Манзил-колония ҳудудида узоқ муддатли учрашув ўтказиш имконияти бўлмаса, учрашув маҳкумнинг аризасига биноан манзил-колония ҳудудидан ташқарида, ушбу колония жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида ўтказилиши мумкин";

учинчи қисмидаги "ундан ташқарида" деган сўзлар "манзил-колония жойлашган туман (шаҳар) ҳудудида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Манзил-колония ҳудудидан ташқарида яшаш ҳуқуқи Жиноят кодекси 73-моддаси тўртинчи қисмининг "в" ва "г" бандларида кўрсатилган маҳкумларга берилмайди".


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва 2-моддаси 7-бандининг иккинчи, учинчи ҳамда тўртинчи хатбошилари суднинг ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар қонуний кучга кирган қарорига кўра жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан татбиқ этилмайди. Мазкур шахсларни манзил-колонияларга ўтказиш, шунингдек уларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар амалда бўлган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 март













































Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск