ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Курилиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2023 й. ПҚ-106-сон "Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
30.03.2023 й.
N ПҚ-106
ЖАҲОН БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ
"ЎЗБЕКИСТОН БИНОЛАРИ УЧУН ТОЗА
ЭНЕРГИЯ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги "Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4779-сон ва 2022 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-459-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш, электр энергияси ҳамда иссиқлик энергияси сарфини тежаш, уларни энергия тежайдиган технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан таъминлаш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши 2022 йил 24 июнда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикасига 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 143,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари ажратилишини маъқуллагани;
б) Лойиҳа:
138,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга "Жамоат биноларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда тоза энергия учун инвестиция киритиш" компоненти;
5,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга "Лойиҳа доирасида техник кўмак бериш, персоналлар салоҳиятини ошириш ҳамда унинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш" компонентидан иборат эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Лойиҳа 2023-2028 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга оширилади;
Лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) томонидан дастлабки босқичларда ушбу соҳада тажрибага эга бўлган халқаро консультантлар жалб қилинади ҳамда юридик шахс сифатида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;
Лойиҳани амалга ошириш жараёнига умумий ҳолда назорат қилиш ва мувофиқлаштиришга масъул Лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ва харидларни амалга ошириш учун Идоралараро харид комиссияси тузилади;
Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Лойиҳани амалга ошириш доирасида қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади;
Жамғарманинг ижрочи директорига Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари ва ходимларига қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан иш ҳақига қўшимча ҳақ ва устамалар белгилаш ҳуқуқи берилади;
Жамғарма ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига, истисно тариқасида, Лойиҳа доирасида тижорат банкларида миллий ва чет эл валюталарида махсус ҳисоб рақамлар очишга рухсат берилади.
3. Қуйидагилар:
Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарз маблағларидан фойдаланиш, уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш бўйича прогноз графиги 2-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия таркиби 4-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга Ўзбекистон Республикаси номидан Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиявий битимни имзолаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирига Лойиҳани амалга оширувчи ташкилот битимини имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров икки ой муддатда Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиявий битим имзоланишини таъминласин.
Бунда, қарз маблағларини қайтариш манбалари сифатида қуйидагилар белгилансин:
модернизация қилинган объектларда коммунал хизматларни тўлаш бўйича харажатлар учун маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми;
иқтисод қилинган маблағларнинг етмаган қисми бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичларида (модернизация қилинадиган объектларда коммунал хизматларни тўлаш бўйича харажатлар учун маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми шакллангунга қадар) қарз маблағларининг ўзлаштирилган қисми бўйича фоиз тўловлари қоплаб берилиши;
модернизация қилинадиган объектларда коммунал хизматларни тўлаш бўйича харажатлар учун маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмини доимий тарзда Лойиҳани қайта молиялаштириш мақсадида Жамғармага ўтказиб берилишини таъминласин.
Бунда, коммунал хизматларни тўлаш бўйича харажатлар учун маблағларнинг иқтисод қилинган қисми объектларга ўрнатилган норматив миқдорларга нисбатан ҳисоблансин.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар вa Тошкент шаҳри ҳокимликлари Лойиҳанинг амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шу жумладан харид қилинадиган техника, қурилмалар ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун махсус жойлар (хоналар) тайёрланишини таъминласин.
Бунда, Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда миллий қонунчилик талабларига мувофиқ Лойиҳа доирасида зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши юзасидан жавобгарлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар вa Тошкент шаҳри ҳокимликларининг биринчи раҳбарларига юклатилсин.
7. Қуйидагилар:
а) Энергетика вазирлиги ва Жамғарма:
Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишга жавобгар этиб;
жалб этилаётган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, харидларни амалга ошириш, реконструкция ишларини назорат қилиш ва ҳисоботларни юритиш учун масъул ижро этувчи органлар этиб;
б) Жамғарма, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги модернизация (реконструкция) қилиниши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати шакллантирилиши ҳамда Лойиҳанинг мазкур рўйхатга киритилган объектларда муваффақиятли амалга оширилишига, уларнинг ҳудудий бошқармалари ва маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари эса - модернизация (реконструкция) қилинган объектларни қабул қилиб олишга масъул этиб белгилансин.
8. Энергетика вазирлиги Жамғарма билан биргаликда икки ой муддатда молиявий битим доирасида ажратилган қарз маблағларидан фойдаланиш, ижтимоий соҳа объектларини модернизация ва реконструкция қилиш жараёнини назорат қилиш ҳамда мазкур ишлар якунланганидан сўнг уларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Комиссияга киритсин.
9. Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Халқаро тараққиёт уюшмаси билан имзоланадиган молиявий битим юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши;
Энергетика вазирлиги билан биргаликда бинолар энергия аудитидан ўтказилишининг мувофиқлаштирилиши;
Лойиҳа доирасида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назорати олиб борилишини таъминласин.
Бунда, Лойиҳа доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва бажариш бўйича фаолиятни йўлга қўйишдан олдин, белгиланган тартибда давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан сўнг қурилишга рухсат берилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 30 мартдаги
ПҚ-106-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон
бинолари учун тоза энергия" лойиҳасининг
АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ
ПАРАМЕТРЛАРИ
минг АҚШ доллари
Т/р |
Бўлим номи
|
Жами*
|
Молиялаштиришнинг тахминий миқдори
|
|
қарз маблағлари |
республика бюджети маблағлари
|
|||
I. |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
175 611 |
143 000 |
32 611 |
II. |
Инвестициялар миқдори |
143 000 |
143 000 |
- |
III. |
Лойиҳа компонентлари |
|||
1. |
1-компонент: Жамоат биноларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда тоза энергия учун инвестиция киритиш |
138 000 |
138 000 |
- |
қурилиш молларини (иссиқлик изоляция материаллари, қувурлар, эшик ва ойна ромлари, қурилиш материаллари) ва ускуналарни (қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иситиш тизими, иситиш қозонлари ва ҳ.к.) сотиб олиш; қурилиш-монтаж ишлари; энергия аудит хизматлари. |
138 000 |
138 000 |
- |
|
2. |
2-компонент: Лойиҳа доирасида техник кўмак бериш, персоналлар салоҳиятини ошириш ҳамда унинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш |
5 000 |
5 000 |
- |
консультантларни жалб қилиш учун харажатлар; аудит ўтказиш учун харажатлар; Лойиҳа доирасида тадбирларни амалга ошириш; Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини яратиш; Жамғарманинг моддий-техника базасини яратиш; Лойиҳа доирасидаги зарур ускуналар (энергия аудити учун керакли ускуналар)ни харид қилиш; мутахассисларни ўқитиш ва тренинглар ўтказиш; Лойиҳа доирасидаги операцион харажатлар. |
5 000 |
5 000 |
- |
|
IV. |
Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўловлари бўйича қўшган ҳиссаси** |
21 450 |
- |
21 450 |
V. |
Молиявий харажатлар |
11 161 |
- |
11 161 |
VI. |
Лойиҳани амалга ошириш даври |
2023-2028 йиллар |
||
VII. |
Қарз маблағларини қайтариш муддати |
30 йил |
||
шу жумладан, асосий қарзнинг имтиёзли даври |
5 йил |
*) Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, товарларни етказиб бериш юзасидан тендерлар ва хизматларни бажариш натижалари бўйича аниқланади.
Энергетика вазирлигига Лойиҳа доирасида ажратилиб, иқтисод қилинган маблағларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан келишилган ҳолда қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади.
**) Лойиҳа доирасидаги солиқлар ва молиявий ушланмалар лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг лойиҳадаги ўз улуши сифатида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши назарда тутилган.
Президентининг
2023 йил 30 мартдаги
ПҚ-106-сон қарорига
2-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги
"Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия"
лойиҳасини амалга ошириш доирасида
Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан
ажратиладиган қарзлардан фойдаланиш,
уларни қайтариш, комиссия ва фоиз
тўловларини амалга ошириш бўйича
ПРОГНОЗ ГРАФИГИ
Кредит муддати - 30 йил
Имтиёзли давр - 5 йил
Хизмат кўрсатиш учун комиссия - 0,75% + созлаш ставкаси (0,56%)
Фоиз ставкаси - 1,25% + созлаш устамаси (0,10%)
Захирага қўйиш учун комиссия тўлови - 0,50%
Тўлов санаси |
Ўзлаштириш |
Кредит баланси |
Хизмат кўрсатиш комиссияси
|
Фоиз тўловлари |
Захирага қўйиш учун комиссия тўлови
|
Асосий қарздан тўловлар |
Жами тўловлар |
*/15/2023 |
5,500 |
5,500 |
358 |
358 |
|||
8/15/2023 |
5,500 |
11,000 |
36 |
37 |
344 |
417 |
|
2/15/2024 |
8,615 |
19,615 |
72 |
74 |
330 |
476 |
|
8/15/2024 |
8,615 |
28,230 |
128 |
132 |
308 |
569 |
|
2/15/2025 |
11,465 |
39,695 |
185 |
191 |
287 |
662 |
|
8/15/2025 |
11,465 |
51,160 |
260 |
268 |
258 |
786 |
|
2/15/2026 |
15,405 |
66,565 |
335 |
345 |
230 |
910 |
|
8/15/2026 |
15,405 |
81,970 |
436 |
449 |
191 |
1,076 |
|
2/15/2027 |
16,195 |
98,165 |
537 |
553 |
153 |
1,243 |
|
8/15/2027 |
16,195 |
112,001 |
643 |
663 |
112 |
2,360 |
3,777 |
2/15/2028 |
14,320 |
123,961 |
734 |
756 |
72 |
2,360 |
3,921 |
8/15/2028 |
14,320 |
135,922 |
812 |
837 |
36 |
2,360 |
4,044 |
2/15/2029 |
133,562 |
890 |
917 |
2,360 |
4,167 |
||
8/15/2029 |
131,203 |
875 |
902 |
2,360 |
4,136 |
||
2/15/2030 |
128,843 |
859 |
886 |
2,360 |
4,104 |
||
8/15/2030 |
126,484 |
844 |
870 |
2,360 |
4,073 |
||
2/15/2031 |
124,124 |
828 |
854 |
2,360 |
4,042 |
||
8/15/2031 |
121,765 |
813 |
838 |
2,360 |
4,010 |
||
2/15/2032 |
119,405 |
798 |
822 |
2,360 |
3,979 |
||
8/15/2032 |
117,046 |
782 |
806 |
2,360 |
3,948 |
||
2/15/2033 |
114,686 |
767 |
790 |
2,360 |
3,916 |
||
8/15/2033 |
112,327 |
751 |
774 |
2,360 |
3,885 |
||
2/15/2034 |
109,967 |
736 |
758 |
2,360 |
3,853 |
||
8/15/2034 |
107,608 |
720 |
742 |
2,360 |
3,822 |
||
2/15/2035 |
105,248 |
705 |
726 |
2,360 |
3,791 |
||
8/15/2035 |
102,889 |
689 |
710 |
2,360 |
3,759 |
||
2/15/2036 |
100,529 |
674 |
694 |
2,360 |
3,728 |
||
8/15/2036 |
98,170 |
658 |
679 |
2,360 |
3,697 |
||
2/15/2037 |
95,810 |
643 |
663 |
2,360 |
3,665 |
||
8/15/2037 |
93,451 |
628 |
647 |
2,360 |
3,634 |
||
2/15/2038 |
91,091 |
612 |
631 |
2,360 |
3,602 |
||
8/15/2038 |
88,732 |
597 |
615 |
2,360 |
3,571 |
||
2/15/2039 |
86,372 |
581 |
599 |
2,360 |
3,540 |
||
8/15/2039 |
84,013 |
566 |
583 |
2,360 |
3,508 |
||
2/15/2040 |
81,653 |
550 |
567 |
2,360 |
3,477 |
||
8/15/2040 |
79,294 |
535 |
551 |
2,360 |
3,445 |
||
2/15/2041 |
76,934 |
519 |
535 |
2,360 |
3,414 |
||
8/15/2041 |
74,575 |
504 |
519 |
2,360 |
3,383 |
||
2/15/2042 |
72,215 |
488 |
503 |
2,360 |
3,351 |
||
8/15/2042 |
69,856 |
473 |
487 |
2,360 |
3,320 |
||
2/15/2043 |
67,496 |
458 |
472 |
2,360 |
3,289 |
||
8/15/2043 |
65,137 |
442 |
456 |
2,360 |
3,257 |
||
2/15/2044 |
62,777 |
427 |
440 |
2,360 |
3,226 |
||
8/15/2044 |
60,418 |
411 |
424 |
2,360 |
3,194 |
||
2/15/2045 |
58,058 |
396 |
408 |
2,360 |
3,163 |
||
8/15/2045 |
55,699 |
380 |
392 |
2,360 |
3,132 |
||
2/15/2046 |
53,339 |
365 |
376 |
2,360 |
3,100 |
||
8/15/2046 |
50,980 |
349 |
360 |
2,360 |
3,069 |
||
2/15/2047 |
48,620 |
334 |
344 |
2,360 |
3,038 |
||
8/15/2047 |
43,758 |
318 |
328 |
4,862 |
5,509 |
||
2/15/2048 |
38,896 |
287 |
295 |
4,862 |
5,444 |
||
8/15/2048 |
34,034 |
255 |
263 |
4,862 |
5,379 |
||
2/15/2049 |
29,172 |
223 |
230 |
4,862 |
5,315 |
||
8/15/2049 |
24,310 |
191 |
197 |
4,862 |
5,250 |
||
2/15/2050 |
19,448 |
159 |
164 |
4,862 |
5,185 |
||
8/15/2050 |
14,586 |
127 |
131 |
4,862 |
5,121 |
||
2/15/2051 |
9,724 |
96 |
98 |
4,862 |
5,056 |
||
8/15/2051 |
4,862 |
64 |
66 |
4,862 |
4,991 |
||
2/15/2052 |
32 |
33 |
4,862 |
4,927 |
|||
Жами |
143,000 |
28,577.26 |
29,449.85 |
2,677.65 |
143,000 |
203,704.75 |
*) Молиявий битим имзолангандан сўнг, тўловнинг дастлабки санаси аниқланади.
Президентининг
2023 йил 30 мартдаги
ПҚ-106-сон қарорига
3-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги
"Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия"
лойиҳасини амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирнинг номи
|
Муддати
|
Масъул ижрочилар
|
1. |
Жаҳон банки тартиб-таомилларига мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш бўйича қўлланмани (Project Operation Manual) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2023 йил май |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов) |
2. |
Лойиҳа доирасида тегишли ва масъул бўлган шахслар имзоларининг намуналарини тасдиқлаш ва Халқаро тараққиёт уюшмасига тақдим этиш. |
2023 йил май |
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов) |
3. |
Халқаро тараққиёт уюшмаси билан қарз маблағларини олиш бўйича молиявий битимни имзолаш. |
2023 йил май |
Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов) |
4. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ўртасида Лойиҳани амалга ошириш бўйича битим имзолаш. |
2023 йил май |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов) |
5. |
Жаҳон банки талабларига мувофиқ идоралараро харид комиссияси таркибини шакллантириш. |
2023 йил июнь |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов) |
6. |
Жаҳон банки талабларига мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш. |
2023 йил сентябрь |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов) |
7. |
Жаҳон банки талабларига мувофиқ Лойиҳани амалга оширишга кўмаклашиш учун халқаро консультантларни жалб қилиш. |
2023 йил июнь |
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов) |
8. |
Лойиҳа доирасида реконструкция (модернизация) қилиниши кўзда тутилган объектлар рўйхатини шакллантириш. |
2023 йил май |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Соғликни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов) |
9. |
Лойиҳани амалга ошириш мобайнида йиллик белгиланган ўзлаштириш прогнозларининг бажарилиши, Лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, Лойиҳанинг бюджет параметрлари ҳамда кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш. |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов), Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (Э.Рахманов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Соғликни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) |
10. |
Жалб қилинган қарз маблағларини Халқаро тараққиёт уюшмасига ўз вақтида қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш. |
доимий |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) |
Президентининг
2023 йил 30 мартдаги
ПҚ-106-сон қарорига
4-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон
бинолари учун тоза энергия" лойиҳасининг
амалга оширилишини мувофиқлаштириш
бўйича идоралараро комиссия
ТАРКИБИ
1. Ж.Т. Мирзамаҳмудов |
- |
энергетика вазири, Комиссия раиси |
2. И.И. Норқулов |
- |
иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари |
3. Н.Қ. Холмуродов |
- |
инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
4. У.Ю. Собиров |
- |
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари |
5. Т.К. Комилов |
- |
мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари |
6. Э. Б. Рахманов |
- |
Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ижрочи директори |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 1 апрель