ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2023 й. ПҚ-104-сон "Гидроэнергетика соҳасини янада ислох, қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2023 й.

N ПҚ-104



ГИДРОЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИ

ЯНАДА ИСЛОХ, ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

           

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида"ги ПФ-101-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Гидроэнергетика қувватларини янада кўпайтириш мақсадида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг (кейинги ўринларда - Жамият):

а) 2030 йилга қадар гидроэнергетиканинг умумий қувватини

4 999 МВтга етказиш, шу жумладан Жамият томонидан қўшимча 2 311 МВт ҳамда хусусий инвесторлар иштирокида 615 МВт қувватларни яратиш;

б) 2023 йилдан бошлаб қуйидаги қўшимча истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида умумий қуввати 876 МВт бўлган Юқорипскем, Қоронғитўғай, Толдиқсой гидроэлектрстанцияларини, Ойгаин гидроэлектрстанциялари каскадини ҳамда Юқорипскем гидротўплаш электр станциясини қуриш;

Наманган вилояти Норин дарёсида умумий қуввати 225 МВт бўлган Норин гидроэлектр станциялари каскадини қуриш;

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида умумий қуввати 264 МВт бўлган Юқоритўполанг гидроэлектр станциялари каскадини қуриш (кейинги ўринда - истиқболли лойиҳалар) тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2023-2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) тасдиқлансин:

1-иловага мувофиқ 2023-2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш ва гидросалоҳиятдан фойдаланиш даражасини оширишнинг янгиланган мақсадли кўрсаткичлари;

2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган ва 2023-2027 йилларда амалга ошириладиган умумий қуввати 748,5 МВт бўлган 9 та инвестиция лойиқаларининг рўйхати;

3-иловага мувофиқ 2024-2030 йилларда мавжуд гидросалоҳиятдан фойдаланиш даражасини ошириш, гидроэлектрстанцияларнинг янги қувватларини яратиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган умумий қуввати 2 749,5 МВт бўлган 47 та инвестиция лойиҳалари рўйхати;

4-иловага мувофиқ Кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш ва улардан фойдаланишда зарур бўлган ҳамда 2023-2025 йилларда кооперация асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар рўйхати.

Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг 2 - 3-иловаларига, зарур ҳолларда, Дастурнинг умумий параметрлари ҳамда кўрсаткичларини сақлаган ҳолда тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-44-сон қарори талаблари Дастурда назарда тутилган лойиҳаларга татбиқ этилади;

электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори ташкил қилингандан сўнг ростловчи гидроэлектрстанциялар, шу жумладан гидротўплаш электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун тўлов алоҳида тартиб (қувват учун тўлов) асосида амалга оширилади;

давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар Жамият таркибидаги гидроэлектрстанциялар ва у томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга ўзаро боғлиқ бўлган ва бевосита таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолларда Жамият давлат шериги сифатида ёки хусусий инвестор билан ҳамкорликда иштирок этиши мумкин;

Жамият таркибидаги "Сувсаноатмаш" АЖнинг тегишли активларини белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали сотиш ҳамда ундан тушган маблағлар ва Жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан хорижий ҳамкорларни жалб қилган ҳолда гидроэлектрстанциялар қурилмаларини ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга рухсат берилади.


4. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Жамиятнинг:

5-иловада назарда тутилган истиқболли лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитларни ҳамда бошқа хорижий кредитларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

истиқболли лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудудларга олиб борувчи йўл ва бошқа зарур инфратузилма объектларининг қурилишини Жамият маблағлари ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда, Жамият томонидан мазкур ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида белгиланган пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

Жамият тизимидаги ташкилотлар томонидан ўрнатилган тартибда ўтказиладиган давлат харидларида Жамият тизимидаги бошқа ташкилотларнинг иштирок этишига рухсат бериш;

Жамият томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун жалб қилинадиган "Гидропроект" АЖни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан шакллантириладиган Ягона етказиб берувчилар реестрига ягона етказиб берувчи сифатида киритиш;

Жамият ва унинг тизимидаги ташкилотларга "MACLEC Technical Project Laboratory Pvt Ltd" компанияси (Ҳиндистон) билан сувда сузиб турувчи қурилмаларни харид қилиш бўйича шартномани тўғридан-тўғри тузишга рухсат бериш;

Жамиятнинг устав капиталида давлат улушини ошириш ҳисобига унга "Ўзсувлойиҳа" АЖнинг давлатга тегишли акциялар пакетини ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Жамият билан биргаликда:

уч ой муддатда тегишли халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий тижорат банклари билан истиқболли лойиҳаларга молиявий манбаларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказсин;

музокаралар натижасига кўра, бир ой муддатда истиқболли лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига киритилишини таъминласин.

Бунда;

истиқболли лойиҳаларга Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бўлмаган хорижий кредитларни жалб қилиш учун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ мазкур лойиҳалар доирасида ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йилдан кам бўлмаган муддатда лойиҳада белгиланган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси билан келишилган тариф бўйича кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади;

истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланмагунига қадар, ушбу лойиҳаларга талаб этиладиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолати тақдим этилмайди.


6. Жамият 2024 йил 1 февралга қадар маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб этган ҳолда потенциал инвесторлар билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.


7. Белгилансинки, Жамият қуйидагиларни назарда тутувчи соҳани диверсификация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади:

гидроэлектрстанциялар ва сув омборларига ёндош ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш орқали бўш турган ер майдонларидан янада самарали фойдаланиш;

2023 йил 1 августдан бошлаб республика ҳудудидаги дарё ва каналларда босимсиз ишлайдиган инновация технологияларини кенг жорий этиш орқали қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошлаш;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар гидроэлектрстанцияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун "яшил сертификат"ни жорий этиш;

тизимдаги корхоналар ишлаб чиқариш базасида 2024 йил 1 январга қадар қуввати 1 МВтгача бўлган, 2025 йил 1 январга қадар қуввати 15 МВтгача бўлган гидроагрегатларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

қуввати 5 МВтдан юқори бўлган гидроэлектрстанциялар ва гидротўплаш электр станцияларини қуришга қаратилган лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш.


8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Жамиятда қуйидагиларни назарда тутувчи корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойиллари жорий этилади:

экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ва 2025 йилга қадар ESG рейтингини олиш;

Жамият тизимида корпоратив ва стратегик маслаҳатчи хизматини ташкил этиш, шунингдек, кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 4 нафарга етказиш;

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб экологик стандартларга мувофиқ ахборотларни ошкор этиш амалиётини йўлга қўйиш;

2023 йил 1 июлдан бошлаб соҳадаги етакчи чет эл компаниялари билан "бенчмаркинг" усулида таққослаш орқали Жамиятнинг операцион самарадорлигини ошириб бориш.


9. Белгилансинки, 2024 йил якунига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи "Гидроэнергетика соҳасини рақамли трансформация қилиш" лойиҳаси амалга оширилсин:

гидроэлектрстанциялар ва сув омборларини ягона ҳимояланган корпоратив тармоққа бирлаштириш;

сув омборларининг назорат-ўлчов қурилмаларини автоматлаштириш ҳамда улардаги маълумотларни олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тизимини жорий этиш;

сув омборларига келадиган сув ҳажми прогнозининг аниқлик даражасини ошириш мақсадида замонавий технологиялар ва дастурий таъминотларни ўрнатиш;

гидроэлектрстанциялар ва сув омборларидаги диспетчерлик пунктларида вазиятни реал вақт режимида кузатиб бориш ва баҳолаш тизимини жорий этиш;

гидроэлектрстанциялар ва сув омборларининг хавфсиз фаолиятини таъминлаш ва гидротехник иншоотларнинг ҳолатини онлайн мониторинг қилиб боришга қаратилган Вазиятларни мониторинг ва таҳлил қилиш марказини ташкил этиш.


10. Жамият бир ой муддатда Энергетика вазирлиги билан келишилган қолда мазкур қарордан келиб чиқиб, гидроэнергетика соқасини ислоҳ қилиш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни Жамиятнинг кузатув кенгашига тасдиқлаш учун киритсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ва Кадастр агентлигининг гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 6-иловага мувофиқ жами 89,64 гектар, шундан 82,96 гектар суғориладиган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:

Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда гидроэлектрстанциялар қурилиши белгиланган ер участкаларининг амалдаги ердан фойдаланувчилардан белгиланган тартибда давлат захирасига қайтарилишини;

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун танланган ер участкалари, шу жумладан белгиланган тартибда захирага олинган ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳалари доирасида вақтинча фойдаланиладиган ер участкаларига қурилиш даврида ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланишини таъминласин.


12. Энергетика вазирлиги ажратилган ер участкалари Ер кодексининг 24-1-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда Жамиятга ижарага берилишини таъминласин.


13. Белгилансинки, Жамият томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди;

кесилишига мораторий жорий этилган давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари мавжуд бўлганда, улар Жамият маблағлари ҳисобидан кўчирилади, кўчириш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳар бирининг ўрнига ўнтадан кам бўлмаган дарахтлар компенсация сифатида экиб берилади, кўчирилган ва янги экилган дарахтлар камида 5 йил парваришлаб берилади.


14. 2023 йил 1 майдан бошлаб қуввати 5 МВтгача бўлган микро ва кичик гидроэлектрстанциялар қуриш учун ер участкаларини хусусий инвесторларга ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

микро ва кичик гидроэлектрстанциялар қуриш учун мўлжалланган ер участкалари ҳақидаги маълумотлар Энергетика вазирлиги, Жамият, ташаббускор тадбиркорлар - жисмоний ва юридик шахслар томонидан "Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизимининг очиқ порталига киритилади;

электрон онлайн-аукционга чиқариш учун ер участкаларини танлаш материаллари қонунчиликда белгиланган тартибда тайёрланади ва ваколатли органлар билан келишилади;

танланган ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан электрон онлайн-аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан микро ва кичик гидроэлектрстанциялар қуриш учун чиқарилади;

электрон онлайн-аукцион ғолиби туман (шаҳар) ҳокими билан ер участкаси ижараси шартномасини тузиш, ваколатли орган билан эса ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-44-сон қарорига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


16. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси А.А. Сангинов белгилансин.

Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

      

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 мартдаги

ПҚ-104-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2030 йилларда гидроэнергетикани

янада ривожлантириш ва гидросалоҳиятдан

фойдаланиш даражасини оширишнинг

янгиланган мақсадли кўрсаткичлари

          

Т/р

  

Номи

   

2022 йил якуни

бўйича ишлаб

чиқариш

қуввати

(амалда)

       

Ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга

топшириш прогнози*

        

2022 йилга нисбатан

ўсиш суръати,

%

       

2023 й.

       

2024 й.


2025 й.


2027 й.


2028 й.

      

2029 й.


2030 й.


2027 й.


2030 й.

       


Жами


2 072,9

2 273,0

2 386,5

2 576,8

3 122,8

4 196,3

4 488,3

4 999,2

150,6

241,2

1.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг ишлаб чиқариш қувватлари


2 072,9

2 253,9

2 330,8

2 494,8

2 952,0

4 025,5

4 317,5

4 828,4

142,4

232,9


шу жумладан ДХШ лойиҳалари






19,0

216,5

416,5

444,5



II.

Хусусий сектор иштирокидаги лойиҳалар бўйича



19,1

55,7

82,0

170,8

170,8

170,8

170,8



           

*) Фойдаланишга топшириладиган қувватлар ҳажми ва муддатига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ТИА (ишчи лойиҳа)га асосан аниқлик киритилади.

         

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 мартдаги

ПҚ-104-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга

мўлжалланган инвестиция дастурига киритилган

ва 2023-2027 йилларда амалга ошириладиган

инвестиция лойиҳаларининг

РЎЙХАТИ

       

Т/р

      

Лойиҳалар номи

       

Лойиҳа

қуввати

(МВт)

     

шу жумладан

қўшимча

қувват

(МВт)

     

Йиллик

ўртача ишлаб

чиқариш

(млн кВт-с)

       

шу жумладан

қўшимча

ишлаб

чиқариш

(млн кВт-с)

       

Амалга

ошириш

муддати

        

Лойиҳанинг

умумий

қиймати

(мпн долл.)

       

шу жумладан

молиялаштириш

манбалари:

       

ўз маблағлари

      

кредит маблағлари

      


ЖАМИ


748,5

718,5

2 150,9

2 040,9


1 280,7

983,5

297,2


1. 2023 йилда фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар


188,6

158,6

537,3

427,3


118,4

53,0

65,4

1.

Самарқанд вилояти Дарғом каналида Шаудар КГЭС қурилиши


7,2

7,2

37,8

37,8

2020-2023 йй.

14,9

2,8

12,1

2.

Дарғом каналининг 102+00 пикетида КГЭС қурилиши


6,4

6,4

32,S

32,5

2020-2023 йй.

19,1

4,1

15,0

3.

"Тўпаланг ГЭС" УКни модернизация қилиш


175,0

145,0

467,0

357,0

2019-2023 йй.

84,4

46,1

38,3


II. Йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар*


559,9

559,9

1 613,6

1 613,6


1 162,3

930,5

231,8

4.

Чотқол дарёсида Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши


90,0

90,0

292,0

292,0

2020-2025 йй.

169,5

126,1

43,4

5.

Рабат, Чаппасуй, Тамшуш ГЭСлари қурилиши


24,0

24,0

105,1

105,1

2020-2024 йй.

69,5

9,5

60,0

6.

Пском дарёсида Пском ГЭС қурилиши


400,0

400,0

946,0

946,0

2018-2027 йй.

799,6

724,0

75,6

7.

Наманган вилояти Катта Андижон каналида кичик ГЭСлар каскади қурилиши


23,0

23,0

172,5

172,5

2023-2025 йй.

67,9

42,7

25,2

8.

Андижон вилояти Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 КГЭС қурилиши


6,9

6,9

33,0

33,0

2023-2024 йй.

19,1

4,2

14,9

9.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Зарчоб-3 КГЭС қурилиши


16,0

16,0

65,0

65,0

2022-2024 йй.

36,7

24,0

12,7

         

*) Лойиҳаларнинг якуний қиймати, амалга ошириш муддатлари ва молиялаштириш манбалари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишчи лойиҳалар ва имзоланган шартномаларга асосан аниқлаштирилади.

           

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 мартдаги

ПҚ-104-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024-2030 йилларда

мавжуд гидросалоҳиятдан фойдаланиш

даражасини ошириш, гидроэлектрстанциялар

янги қувватларини яратиш ва мавжудларини

модернизация қилишга қаратилган

инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

      

Лойиҳалар номи

    

Лойиҳа қуввати

(МВт)

     

шу жумладан қўшимча қувват

(МВт)

    

Йиллик ўртача ишлаб чиқариш

(млн кВт-с)

     

шу жумладан қўшимча ишлаб чиқариш

(млн кВт-с)

     

Амалга

ошириш

муддати

    

Лойиҳанинг

тахминий

қиймати

(млн долл.)

   


ЖАМИ


2 749,5

2 217,8

9 354,2

7 186,6


4 886,8

        

1. Йирик гидроэлектростанцияларни қуриш

(30 МВтдан юқори) режалаштирилган

инвестиция лойиҳалари

         

1.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Муллалақ ГЭС қурилиши


170,0

170,0

396,0

396,0

2023-2028 йй.

338,4

2.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Хўжакент гидротўплаш станцияси (ГТЭС) қурилиши


200,0

200,0

400,0

400,0

2025-2029 йй.

320,0

3.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Юқори Пском ГЭС қурилиши


120,0

120,0

270,0

270,0

2024-2028 йй.

240,0

4.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Юқори Пском гидротўплаш станцияси (ГТЭС) қурилиши


200,0

200,0

216,0

216,0

2024-2028 йй.

400,0

5.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Толдиқсой ГЭС қурилиши


170,0

170,0

515,0

515,0

2024-2028 йй.

290,0

6.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Қоронғитуғой ГЭС қурилиши


170,0

170,0

485,0

485,0

2024-2028 йй.

280,0

7.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ойгаин ГЭСлар каскади қурилиши


216,0

216,0

648,7

648,7

2024-2028 йй.

400,0

8.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Киштут ГЭС қурилиши


50,0

50,0

200,0

200,0

2025-2029 йй.

100,0

9.

Сурхондарё вилояти Юқори Тўпаланг ГЭСлар каскади қурилиши


189,0

189,0

771,0

771,0

2024-2030 йй.

540,0

10.

Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши


225,0

225,0

1 125,0

1 125,0

2026-2030 йй.

675,0

11.

Бўстонлиқ тумани Оқбулоқ дарёсида Оқбулоқ ГЭС қурилиши


50,0

50,0

180,0

180,0

2026-2030 йй.

120,0


Жами


1 760,0

1 760,0

5 206,7

5 206,7


3 703,4

       

II. Ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш

(5-30 МВт) режалаштирилган

инвестиция лойиҳалари

         

12.

Наманган вилояти Поп тумани Оҳангарон дарёсида Қамчиқ КГЭСлар каскади қурилиши (1-босқич)


19,0

19,0

71,1

71,1

2024-2027 йй.

40,0

13.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Мизот КГЭС қурилиши


25,0

25,0

100,0

100,0

2025-2029 йй.

55,0

14.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Кўксув дарёсида Қуйи Кўксув КГЭС қурилиши


8,9

8,9

31,0

31,0

2024-2028 йй.

28,6

15.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қизилдарё дарёсида ГЭСлар каскади қурилиши


13,6

13,6

52,1

52,1

2024-2028 йй.

31,5

16.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Навлисой ГЭСлар каскади қурилиши


17,0

17,0

59,7

59,7

2025-2029 йй.

34,3

17.

Жанубий Фарғона канали (ПК-571) ЖФК-5 ГЭС қурилиши


13,8

13,8

60,0

60,0

2023-2027 йй.

14,0

18.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида ГЭС-2 қурилиши


15,0

15,0

25,0

25,0

2024-2025 йй.

9,0

19.

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри Дўкентсой дарёсида Дўкентсой ГЭС қурилиши


5,0

5,0

24,2

24,2

2025-2028 йй.

12,6

20.

Наманган вилояти Поп тумани Оҳангарон дарёсида Қамчиқ КГЭСлар каскади қурилиши (2-босқич)


28,0

28,0

96,0

96,0

2026-2030 йй.

60,0


Жами


145,3

145,3

519,1

519,1


285,0

         

III. Кичик ва микро гидроэлектростанцияларни қуриш

(5 МВтгача) режалаштирилган инвестиция лойиҳалари

        

21.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёси Зарчоб-1 ГЭСи қошида КГЭС-1а қурилиши


3,0

3,0

13,3

13,3

2023-2025 йй.

4,9

22.

Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёси Зарчоб-2 ГЭСи қошида КГЭС-2а қурилиши


3,0

3,0

13,7

13,7

2023-2025 йй.

5,2

23.

Жанубий Фарғона канали (ПК-371) ЖФК-4 ГЭС қурилиши


4,4

4,4

20,0

20,0

2024-2027 йй.

8,9

24.

Қашқадарё вилояти Ҳисорак сув омбори қошида ГЭС қурилиши


3,5

3,5

5,5

5,5

2022-2023 йй.

1,9

25.

Тошкент вилояти Оҳангарон сув омбори қошида ГЭС қурилиши


2,5

2,5

6,6

6,6

2022-2023 йй.

2,3

26.

Фарғона вилояти Фарғона тумани Кўксув дарёсида Шоҳимардон ГЭС қурилиши


2,0

2,0

13,0

13,0

2022-2023 йй.

4,8

27.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Испайсой-2 микро ГЭС қурилиши


0,2

0,2

1,8

1,8

2022-2023 йй.

0,8

28.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Угом дарёсида ГЭСлар каскади қурилиши


лойиҳага асосан аниқланади

        

2023-2024 йй.

лойиҳага асосан аниқланади

      


Жами


18,6

18,6

73,9

73,9


28,8

         

IV. Мавжуд қувватларни модернизация қилиш

режалаштирилган инвестиция лойиҳалари

        

29.

"Қуйи Бозсув ГЭСлар каскади"УКни (ГЭС-19) модернизация қилиш


9,0


36,8

14,8

2024-2027 йй.

23,0

30.

"Шаҳрихон ГЭСлари каскади" УК (ГЭС-5а) модернизация қилиш


7,6


29,9

9,9

2024-2025 йй.

10,0

31.

"Шаҳрихон ГЭСлари каскади" УК (ГЭС-ба) модернизация қилиш


3,7


13,7

6,2

2024-2025 йй.

6,4

32.

"Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-28) модернизация қилиш


124,0

4,0

437,1

14,1

2027-2030 йй.

35,0

33.

"Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-7) модернизация қилиш


86,0

2,0

465,8

10,8

2027-2030 йй.

40,0

34.

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-18) модернизация қилиш


7,5

0,5

25,0

12,0

2027-2030 йй.

18,0

35.

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-22) модернизация қилиш


4,7

0,3

27,0

5,0

2027-2030 йй.

10,0

36.

"Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-23) модернизация қилиш


19,0

1,4

88,2

16,2

2027-2030 йй.

36,0

37.

"Қодирия ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-15) модернизация қилиш


10,2

1,2

60,1

6,1

2027-2030 йй.

15,0

38.

"Тошкент ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-21) модернизация қилиш


4,0

0,4

20,9

1,9

2027-2030 йй.

10,0

39.

"Қодирия ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-12) модернизация қилиш


12,7

1,5

65,2

70,1

2027-2030 йй.

25,0

40.

"Тошкент ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-4) модернизация қилиш


7,0

0,6

45,0

5,0

2027-2030 йй.

18,0

41.

"Чирчиқ ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-8) модернизация қилиш


74,0

2,0

400,5

15,5

2027-2030 йй.

45,0

42.

"Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-27) модернизация қилиш


170,0

5,0

600,0

50,0

2027-2030 йй.

50,0

43.

"Қодирия ГЭСлар каскади" УКни (ГЭС-11) модернизация қилиш


11,2


90,0


2027-2030 йй.

20,0


Жами


550,6

18,9

2 405,2

237,6


361,4

      

V. Қайта тикланувчи энергия

манбаларидан фойдаланишни жорий

этиш бўйича инвестиция лойиҳалари

         

44.

Гидроэлектрстанциялар ва сув омборларига ёндош ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш


80,0

80,0

184,0

184,0

2023-2026 йй.

80,0

45.

Гидроэлектрстанциялар ва сув омборларига ёндош ҳудудларда шамол станцияларини қуриш


20,0

20,0

50,0

50,0

2023-2026 йй.

28,0


Жами


100,0

100,0

234,0

234,0


108,0

        

VI. Хусусий сектор иштирокидаги қайта тикланувчи

энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этиш

бўйича инвестиция лойиҳалари*

         

46.

Сув юзасида сузиб турувчи кинетик турбинали агрегатларни ўрнатиш


50,0

50,0

240,3

240,3

2023-2026 йй.

100,2

47.

Микро ва кичик ГЭСлар қурилиши


125,0

125,0

675,0

675,0

2023-2026 йй.

300,0


Жами


175,0

175,0

915,3

915,3


400,2

     

VII. Сув омборларнинг фаолияти хавфсизлигини

ошириш бўйича инвестиция лойиҳалари

          

48.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ тизимидаги сув омборларининг фаолияти хавфсизлигини босқичма-босқич ошириш


объект


объект


2021-2026 йй.

лойиҳага асосан аниқланади

      


Жами








            

Лойиҳа кўрсаткичларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ТИА (ишчи лойиҳа)га асосан аниқлик киритилади.

Лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари уни амалга ошириш муддатларидан олдинроқ ишлаб чиқилиши мумкин.


*) Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича хусусий инвесторлар томонидан ташаббус билдирилмаган тақдирда, ушбу лойиҳалар "Ўзбекгидроэнерго" АЖ томонидан амалга оширилади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 мартдаги

ПҚ-104-сон қарорига

4-ИЛОВА



Кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш

ва улардан фойдаланишда зарур бўлган ҳамда

2023-2025   йилларда   кооперация   асосида

маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган

асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар

РЎЙХАТИ

             

Т/р


ТИФ TН

коди

         

Маҳсулот номи

    

        

1 босқич. 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилиши йўлга

қўйиладиган кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш ва улардан

фойдаланиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар,

бутловчи ва эҳтиёт қисмлар

          

1.

7305 31 000 0

Сув келувчи қувур


2.

8481 80 990 7

Сув тўсувчи қурилма


3.

7308 90 980 9

Чиқиндиларни ушлаб қолувчи панжара


4.

8410 11 000 0

Спирал камераси


5.

8428 90 900 0

Винтли кўтарувчи қурилма


6.

7305 31 000 0

Чиқувчи конус қувури


7.

8410 11 000 0

Гидравлик турбина (қуввати 1 МВтгача)


        

II босқич. Кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш ва улардан

фойдаланишда зарур бўлган ҳамда 2024-2025 йилларда хорижий

ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб этган ҳолда кооперация

асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган

асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар

         

8.

8501 62 000 0

Пастки крестовина


9.

8501 62 000 0

Юқори крестовина


10.

8410 11000 0

Компенсатор


11.

8501 62 000 0

Ток ҳалқаси (Статор)


12.

8410 11000 0

Турбина вали


13.

8410 11 000 0

Қайта тиклаш қопқоғи


14.

8410 12 000 0

8410 13 000 0


Гидравлик турбина (қуввати 1 МВтдан юқори)


15.

8410 11 000 0

Йўналтирувчи аппарат кураги


16.

8410 11 000 0

ТВС фланецлар


         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 мартдаги

ПҚ-104-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси кафолати

остидаги хорижий кредитларни ҳамда

бошқа хорижий кредитларни жалб этиш

режалаштирилган гидроэнергетика

соҳасидаги истиқболли лойиҳалар

РЎЙХАТИ

            

Т/р

     

Лойиҳалар номи

      

Лойиҳа қуввати

(МВт)

     

Йиллик ўртача

ишлаб чиқариш

(млн кВт/соат)

   

Амалга ошириш

муддати

       

ЖАМИ

          

1 365,0

4 330,7


1.

Пском дарёсида Юқори Пском ГЭС қурилиши


120

270

2024-2028 йй.

2.

Пском дарёсида Юқори Пском гидротўплаш станцияси (ГАЭС) қурилиши


200

216

2025-2029 йй.

3.

Пском дарёсида Толдиқсой ГЭС қурилиши


170

515

2024-2028 йй.

4.

Пском дарёсида Қоронғитўқай ГЭС қурилиши


170

485

2024-2028 йй.

5.

Пском дарёсида Ойгаинг ГЭСлар каскади қурилиши


216

649

2024-2028 йй.

6.

Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскади қурилиши


225

1125

2024-2028 йй.

7.

Сурхондарё вилоятида Юқори Тўполанг ГЭСлар каскади қурилиши (шу жумладан Мизот ва Кштут ГЭСлари қурилиши лойиҳалари)


264

1071

2024-2028 йй.

         

Изоҳ: лойиҳа кўрсаткичларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ТИАга асосан аниқлик киритилади.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 мартдаги

ПҚ-104-сон қарорига

6-ИЛОВА



Гидроэнергетика соҳасидаги инвестиция

лойиҳаларини амалга ошириш учун қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат

ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

тоифасига ўтказилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

     

Ҳудудлар номи

     

Ердан фойдаланувчи

    

Контур рақами

     

Жами ер

майдони,

га

  

Шундан

       

Тупроқ

балл

бонитети

    

суғориладиган

ерлар, га

       

лалми, яйлов

ва бошқа

ерлар, га

       

ҲАММАСИ

          

89,64

82,96

6,68


        

"Наманган вилояти Катта Андижон каналида

гидроэлектр станциялар каскади қуриш" инвестиция

лойиҳасини амалга ошириш учун

      

       

Учқўрғон тумани

          

1.

М.Хамзаобод массиви


"Холмирза ҳожи ота" фермер хўжалиги


2138к

1,15

1,14

0,01

81

2.

М.Хамзаобод массиви


"Истиқболли тегирмон" фермер хўжалиги


2142к, 2143к

3,24

3,08

0,16

81

3.

М.Хамзаобод массиви


"Нурли истиқбол сари" фермер хўжалиги


2145к

10,21

9,86

0,35

81

4.

М.Хамзаобод массиви


Туман ҳокимлиги захираси


213бк,2148к

0,13


0,13


5.

М.Хамзаобод массиви


"Агро-Пилла" МЧЖ


2134к

0,78

0,70

0,08

81

6.

М.Хамзаобод массиви


Фуқаро Алимбоева Онахон дала шийпони


213бк

0,14

0,01

0,1350

81

7.

М.Хамзаобод массиви


Катта Андижон канали

(Фарғона бирлашган диспетчерлик маркази)


2141к

1,14

0,38

0,76

73,7

8.

Порлоқ Юлдуз массиви


"Самандар Севинчой Фарангиз" фермер хўжалиги


1842к

9,41

9,35

0,06

81,2

9.

Порлоқ Юлдуз массиви


"Иминжон Мухаррамбону" фермер хўжалиги


1858к

5,37

5,29

0,08

67,7

10.

Порлоқ Юлдуз массиви


"Хомиджон Дилшод Умрихон" фермер хўжалиги


1902к

5,19

5,14

0,05

68,4

11.

Порлоқ Юлдуз массиви


Туман ҳокимлиги захираси


1919к

0,06


0,06


12.

Порлоқ Юлдуз массиви


Деҳқон хўжаликлари


1858к, 1919к

4,14

4,14


71,3

13.

Порлоқ Юлдуз массиви


"Агро-Пилла" МЧЖ


1840к, 1841к

1,67

1,61

0,06

68,4

14.

Порлоқ Юлдуз массиви


Катта Андижон Канали

(Фарғона бирлашган диспетчерлик маркази)


1772к,1821к

1,05

0,43

0,63

73,6

15.

У. Мададкор массиви


"Қўғай Ўлмас текстиль" фермер хўжалиги


1648к

0,91

0,88

0,03

81

16.

У. Мададкор массиви


Туман ҳокимлиги захираси


1646к

0,07


0,07


17.

У. Мададкор массиви


Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжалиги ерлари


1646к

0,16

0,16


81

18.

У. Мададкор массиви


Норин Ҳаққулобод ИТБ хизмат уйи

(Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси)


1647к, 1647к,

0,34

0,16

0,18

81

19.

У. Мададкор массиви


Норин Ҳаққулобод ИТБ сув кўтариш иншооти (Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси)


1646к

0,10

0,10


81

20.

Порлоқ Юлдуз массиви


"Хорунхон мўл ҳосили" фермер хўжалиги


1978к, 1979к, 1980к, 1981к


2,84

2,72

0,12

71,3

21.

Порлоқ Юлдуз массиви


Деҳқон хўжаликлари


1978к

0,10

0,10


68,4

Туман бўйича жами


48,19

45,23

2,96


        

Норин тумани

        

22.

Бўстон массиви


"Қизил тов имкониятлари (Исақов Искандар)" фермер хўжалиги


1582к,1592к, 1594к

7,06

6,87

0,19

77,7

23.

Бўстон массиви


"Тошлоқлик Муҳаммадциёр" фермер хўжалиги


1569к, 1576к, 1578к, 1708к

9,81

9,66

0,15

77,6

24.

Бўстон массиви


Катта Андижон канали ва қирғоқ минтақаси (Фарғона бирлашган диспетчерлик маркази)


1567к,1568к

0,36

0,24

0,12

76

25.

Бўстон массиви


"Акрамжон Маматов" фермер хўжалиги


1679к, 1680к, 1687к, 1689к

6,15

5,97

0,18

70,9

26.

Бўстон массиви


"Отажон ота саховати" фермер хўжалиги


1675к

4,32

4,28

0,04

76,5

27.

Бўстон массиви


"Тошлоқ гранд" фермер хўжалиги


1718к

0,02

0,02


71

28.

Бўстон массиви


Фуқаро Назаров Иброхимжон

(боғдорчилик)


1690к

0,004

0,004


76

29.

Бўстон массиви


Фуқаро Отабоев Пирназар

(теракчилик)


1690к

0,024

0,024


76

30.

Бўстон массиви


Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжалиги ерлари


1690к

0,214

0,214


76

31.

Бўстон массиви


Катта Андижон канали ва қирғоқ минтақаси (Фарғона бирлашган диспетчерлик маркази)


1676к, 1677к, 1678к

2,93

1,29

1,64

71

32.

Хўжаобод массиви


"Акрам ота Бекзода" фермер хўжалиги


1810к

0,20

0,18

0,02

76,5

33.

Хўжаобод массиви


"Гулҳаё Шарифжон қизи" фермер хўжалиги


1812к,1820 к

2,58

2,55

0,03

72,6

34.

Хўжаобод массиви


Туман ҳокимлиги захираси


1809к, 1811к, 1821к

0,80


0,80


35.

Хўжаобод массиви


Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжалиги ерлари


1811к

2,50

2,50


75

36.

Хўжаобод массиви


Катта Андижон канали

(Фарғона бирлашган диспетчерлик маркази)


1822к

0,52

0,43

0,09

72,7

Туман бўйича жами


37,49

34,23

3,26


Вилоят бўйича жами


85,68

79,46

6,22


       

"Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида

Зарчоб-3 гидроэлектр станциясини қуриш" инвестиция

лойиҳасини амалга ошириш учун

      

  

Сариосиё тумани

      

1.

Г.Хидиров массиви


Туман ҳокимлиги захираси


379к, 392к, 393к, 394к

3,96

3,50

0,46


Туман бўйича жами


3,96

3,50

0,46


          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 мартдаги

ПҚ-104-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 10 декабрдаги "Гидроэнергетикани

янада  ривожлантириш  бўйича  қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-44-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

           

1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "3 416 МВт" сўзлари "4 999 МВт" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-банд ҳамда қарорга 1 - 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 март
































































Время: 0.0561
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск