ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 30.03.2023 й. ПК-106-сон карорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 30 мартдаги

ПҚ-106-сон қарорига

5-ИЛОВА



Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон

бинолари учун тоза энергия" лойиҳасининг

амалга оширилишини мувофиқлаштириш

бўйича идоралараро комиссия тўғрисида

НИЗОМ

       

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) мақоми, асосий вазифаларини, Комиссия аъзоларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солади.


2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга оширишда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ҳамда маълумот алмашинувини мувофиқлаштириш;

Лойиҳа доирасида модернизация (реконструкция) қилинадиган объектлар рўйхатининг ўз вақтида ва сифатли шакллантирилишини таъминлаш;

шакллантирилган рўйхат бўйича объектларни қўшиш ва чиқариб ташлаш масалаларини ҳал қилиш;

Лойиҳани амалга ошириш жараёни, шу жумладан қурилиш ишлари ва консультантлар фаолиятини доимий назорат қилиш ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш;

Лойиҳа доирасида маблағларнинг мақсадли сарфланиши, шунингдек, амалга оширилаётган ишлар ва ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида белгиланган тартибда тузиладиган ишчи гуруҳларнинг ҳисоботларини доимий равишда эшитиб бориш;

Лойиҳа доирасида маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, асоссиз амалга оширилган харажатлар ва етказилган зарарни қоплаш ҳамда суиистеъмол қилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш.



2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

             

3. Комиссия ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур бўлган қарорлар қабул қилиш;

Лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш;

Лойиҳа доирасида бажарилган ишлар бўйича ахборот ва материалларни талаб қилиб олиш;

Лойиҳа доирасида бажарилаётган ишлар бўйича аффилланган шахслар билан тузилаётган шартномаларни кўриб чиқиш;

Лойиҳанинг самарали амалга оширилишини таъминлаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериш.

Комиссия қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


4. Комиссия ҳуқуқлари ижро этиш учун учинчи шахсларга, шу жумладан Комиссиянинг бошқа аъзоларига ўтказилиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.


5. Комиссия Лойиҳанинг самарали ва мақсадли бошқарилишини, шу жумладан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ваколатлари ҳамда жавобгарлиги тақсимланишини, манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини ва уларнинг бартараф этилишини таъминлайдиган бошқарувнинг ташкилий тузилмасини белгилайди ҳамда унинг жорий этилиши устидан назоратни амалга оширади.



3-БОБ. КОМИССИЯ ТАРКИБИ

          

6. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.



7. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



4-БОБ. КОМИССИЯ РАИСИ

           

8. Комиссия раиси Комиссия фаолиятини ташкил этади, Комиссия мажлисларида раислик қилади ҳамда Комиссия мажлисларининг баённомаси юритилишини назорат қилади.


9. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини Комиссия раисининг ўринбосари амалга оширади.


10. Комиссия аъзолари ўртасидаги функцияларни тақсимлаш Комиссия раиси томонидан Комиссиянинг ҳар бир маълум аъзоси учун амалга оширилади.



5-БОБ. КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

           

11. Комиссия аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Комиссия мажлисида шахсан иштирок этиш ва регламент билан ажратилган вақт доирасида мажлисда муҳокама қилинадиган масала бўйича сўзга чиқиш;

ўзи ифода этаётган вазирлик (идора) тасарруфидаги объектлар модернизацияси (реконструкцияси) бўйича таклифлар бериш;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.


12. Комиссия аъзолари ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда Лойиҳани амалга ошириш манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши, ўз вазифаларини ваколатлари доирасида ҳалол бажариши, Лойиҳа истиқболи йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан иш кўриши, шунингдек, Лойиҳа билан боғлиқ бўлган тижорат сирини ошкор қилмаслиги шарт.


13. Комиссия аъзолари Лойиҳани амалга оширишда ўз вазифаларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



6-БОБ. КОМИССИЯ МАЖЛИСИ

             

14. Комиссия мажлисининг кун тартиби Комиссия раиси томонидан белгиланади.


15. Комиссия мажлиси Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


16. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.


17. Комиссия мажлисларида овоз бериш бюллетенни тўлдириш орқали амалга оширилади.

Бюллетенни расмийлаштиришда мажлиснинг кун тартиби, мажлис ўтказиш санаси, вақти ва жойи, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир масала бўйича овоз бериш учун "Рози", "Қарши" ёки "Бетараф" устунларига "+" ёхуд "" белгилардан бири қўйилиши ҳамда Комиссия аъзосининг исми ва фамилияси кўрсатилган қаторга имзо қўйиш лозимлиги тўғрисида акс эттирилади.


18. Комиссия қарорлари Комиссия мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Комиссия мажлисининг баённомаси Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


19. Комиссиянинг мажлиси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

мажлис ўтказилган сана, вақти ва жойи;

мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

мажлиснинг кун тартиби;

овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарор мазмуни.


20. Комиссия мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамғарманинг ижрочи директорига ва (ёки) Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбарига ижро этиш учун топширилади.


21. Комиссия аъзолари томонидан тўлдирилган ва ўз қўли билан имзоланган овоз бериш бюллетенлари Комиссия котибига топширилади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

             

22. Комиссия қарорларининг ижросини назорат қилиш Комиссия раиси томонидан амалга оширилади.


23. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 апрель






































































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск