ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

O`z DSt 1.19:2022. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Учинчи томондан бериладиган мувофиқликни тасдиқлаш белгилари. Шакли, чизмаси, асосий ўлчамлари (АВ томонидан 26.01.2023 й. 143-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 28.12.2022 й. 05-1497-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 26 январда 143-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2022 йил 28 декабрдаги

05-1497-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 1.19:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Учинчи томондан бериладиган

мувофиқликни тасдиқлаш белгилари.

Шакли, чизмаси, асосий ўлчамлари

         

        

Ушбу давлат стандарти муайян маҳсулот ёхуд хизмат стандартга ёки бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиладиган мувофиқлик белгиларининг шакли, чизмаси ва асосий ўлчамларига умумий талабларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

         

1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги ҳужжатларга ҳаволалар берилган:


O`z DSt ISO/IEC 17030:2021 - Мувофиқликни баҳолаш. Учинчи томоннинг мувофиқлик белгиларига қўйиладиган умумий талаблар;


ГОСТ 26.020-80 - Ўлчаш ва автоматлаштириш воситалари учун шрифтлар. Чизма ва асосий ўлчамлар (расмий манба: ГОСТ 26.020-80 Шрифты для средств измерений и автоматизации. Начертания и основные размеры).


2. Мазкур давлат стандартида O`z DSt ISO/IEC 17030:2021 га мувофиқ атамалар қўлланилган.



2-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

3. Мувофиқлик белгилари ўзида маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга тушириладиган шартли график тасвирни ифодалайди.


4. Мувофиқлик белгилари маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатларни идентификациялашда қўлланилади.


5. Мувофиқлик белгилари маълум бир мақсадни ифодаловчи ҳарфли белги ва унинг остида қўшимча белгиларни (менежмент тизимлари, ORGANIC стандартларининг белгиланиши ва ҳоказо) жойлаштириш учун ўрнатилган қаторга эга ягона композит блокдан иборат.


6. Мувофиқлик белгиларининг тасвирланиши ва шакли мазкур давлат стандартининг 3-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.



3-БОБ. МУВОФИҚЛИК БЕЛГИЛАРИНИНГ

РАМЗИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

         

7. Мувофиқлик белгиларининг рамзий ифодаланиши ташқи берк контур ичидаги "O`z" (Ўзбекистон) ҳарфлар бирикмасининг тасвиридир.


8. Мувофиқлик белгилари рамзининг контурли график тасвири, элементларининг ўзаро жойлашуви, базавий ўлчамига нисбатан асосий ўлчамлари ва қўшимча белгиларни жойлаштириш майдони мазкур давлат стандартининг 1-иловасида келтирилган.


9. Мувофиқлик белгиларининг график рамзи ифодаланган тасдиқлаш белгилари:

ички эллипс (ёки овал) (мувофиқлик белгилари рамзи контур тасвирининг 1-нуқтаси);

таркибий қисмида маълум услубга солинган "O`" ҳарфининг битта умумий горизонтал марказга эга (концентрик) айланаси (мувофиқлик белгилари рамзи контур тасвирининг 2-нуқтаси);

горизонтал симметрик ўқда тўғри бурчак тасвиридаги "z" (мувофиқлик белгилари рамзи контур тасвирининг 8-нуқтаси) айлана;

мувофиқлик белгилари рамзи контур тасвирининг 2-нуқтаси билан 3 ва 4 нуқталарида туташган ва эллипс кўринишидаги ташқи контурнинг 5-нуқтаси ички элементлари 6, 7 ва 11-нуқталари билан туташган ҳолатда бўлиши лозим.


10. Мувофиқлик белгилари рамзининг тасвири рамз тасвири рангидан кескин фарқ қиладиган (контраст) бир рангли асосда тасвирланиши керак.

Органик маҳсулотлари учун қўлланиладиган мувофиқлик белгиси яшил рангда бўлиши лозим.


11. Мувофиқлик белгилари тўғридан-тўғри (2.1-расм) ёки тескари (инверс) (2.2-расм), оқ-қора ёки рангли кўринишда тасвирланиши мумкин.



4-БОБ. МУВОФИҚЛИК БЕЛГИЛАРИГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

         

12. Мувофиқлик белгиларининг тасвири қуйидаги тавсифли ҳарфлар бирикмаси билан марказий айланада симметрик жойлашган тасдиқлаш белгиларининг рамзли тасвиридан шакллантирилади:

"St" - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;

"O`T" - Ўзбекистон ўлчашлар тизими;

"KT" - Ўзбекистон калибрлаш тизими;

"O`U" - Ўзбекистон ўлчашлар услубиёти;

"ST" - Ўзбекистон сертификатлаштириш тизими.


13. Тасдиқлаш белгиларининг тавсифли ҳарф бирикмалари лотин алифбосининг бош ҳарфларида ва ГОСТ 26.020-80 бўйича Pr3 шрифтида катталиги 0.33Н тенг ҳарфларда бўлиши лозим.

Қўшимча белгилар қаторининг ўнг чегараси бўйлаб қўшимча ҳарф ва рақамлар лотин алифбосининг бош ҳарфларида ва ГОСТ 26.020-80 бўйича Pr3 шрифтида катталиги 0.33Н тенг ҳарфлар ва рақамларда бўлиши лозим.

Қўшимча белгиларни 0,21Н тенг бўлган ҳарф ва рақамларда белгилашга рухсат этилади.

Мувофиқлик белгилари рамзи ифодаланган тасдиқлаш белгилари тасвири билан тавсифининг ҳарфлар ва қўшимча белгилари бир хил рангда ифодаланади.


14. Тасдиқлаш белгиларининг Н базавий ўлчамининг номинал қиймати 3, 4,8, 7,5, 12, 18, 30, 48, 75, 120, 180, 300 mm қаторидан танланиши лозим.


15. Тасдиқлаш белгилари бир хил рангда бўлиши ва улар туширилган юзаси фонининг рангидан кескин фарқ қилган ҳолда тасвирланиши керак. Рамзий ифодаланган тасдиқлаш белгилари тасвирида тасдиқлаш белгиси тўғридан-тўғри ва тескари (инверсли) тасвирда белгиланиши мумкин.

Мувофиқлик белгисини тасвирлашда (белги жойлаштирилган юзанинг рангини ҳисобга олган ҳолда) кўк (зангори), оқ, яшил (фақатгина ORGANIC) ёки қора ранглардан фойдаланиш мумкин.

Компьютер графикаси усулларини қўллаб тасдиқлаш белгиларини шакллантиришда, тавсифланган ҳарф бирикмалари ва қўшимча белгиларини тасвирлашда Arial Narrow шрифтидан фойдаланиш мумкин.


16. Мувофиқлик белгилари рамзи ифодаланган тасдиқлаш белгиларини тўғридан-тўғри ва тескари (инверсли) тасвирда қўллаш мазкур давлат стандартининг 2 ва 3-иловаларида келтирилган.


17. Қўшимча белгиларни ўз ичига олган тасдиқлаш белгиларни тасвирлаш мисоллари мазкур давлат стандартининг 4 ва 5-иловаларида келтирилган.


18. Мувофиқлик белгисини тушириш усули ва қўйиш жойи (маҳсулотга, қадоққа, ҳужжатга ва бошқалар) мазкур белгини қўллаш ҳуқуқига эга ташкилот (корхона) томонидан ихтиёрий танланиши мумкин.


19. Мувофиқлик белгиларининг ўлчами оддий кўз билан унинг элементларини аниқ кўришни ва фарқланишини таъминлаши керак.

Мувофиқлик белгиларини қўйиш услуби мувофиқлик белгиси туширилган объектдан фойдаланишнинг бутун даври давомида белгининг аниқ кўринишини ва фарқланишини таъминлаши лозим.


20. Мувофиқлик белгиларини қўллаш O`z DSt ISO/IEC 17030:2021 га мувофиқ белгиланади.

         

           




Давлат стандартига

1-ИЛОВА



Мувофиқлик белгилари рамзининг

контур тасвири

        

        

          

Рамзий ифодалашнинг барча элементларини ҳошия чизиқларининг қалинлиги - 0,02Н.

1-ички эллипс (овал); 2-айлана; 3.4-айлана ва "z" ҳарфи тасвирининг туташган нуқталари; 5-ташқи эллипс (овал); 6, 7, 11-ташқи эллипс туташ нуқталари; 8-"z" ҳарфини тасвири; 9-қўшимча белгиларнинг жойлашув қатори; 10-тавсифланган ҳарфлар бирикмасимининг жойлашув қатори.

        

        




Давлат стандартига

2-ИЛОВА



Мувофиқлик белгилари рамзи тасвирининг шакли

ва чизмаси намунаси

          

          

           

2.1 расм.

Тўғри тасвир

       

          

         

2.2 расм.

Тескари (инверсли) тасвир

         

         




Давлат стандартига

3-ИЛОВА



Мувофиқлик белгиларининг

тасвирланиши ва шакли

           

          

           




Давлат стандартига

4-ИЛОВА



Ўз ичига қўшимча белгини олган

мувофиқлик белгиси намунаси

         

           

           




Давлат стандартига

5-ИЛОВА



Органик маҳсулотлар учун

мувофиқлик белгиси

         

          

Тўғри тасвир

       

          

Тескари (инверсли) тасвир

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).






































































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск