ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Марказий банк Бошқарувининг 03.03.2023 й. 357-В-5-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 24.02.2023 й. 7-сон "Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.04.2023 й. 3266-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.04.2023 й.

N 3266-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.03.2023 й.

N 357-В-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

24.02.2023 й.

N 7


ҚАРОРИ



Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар

тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-В ва 13-сон қарори (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й, 10/20/3266/1110-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

        





Қарорга

ИЛОВА



Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар

тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ички назорат хизмати - тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг ички назорат тизимини бошқаришга жавобгар бўлган тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг махсус бўлинмаси;";

тўртинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички назорат тизими - жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга қаратилган ташкилий тузилма, методика ва тартиб-таомиллар мажмуи;";

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

"юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси - чет давлатнинг қонунчиликка мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилма (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари);

аккаунт - тўлов тизими оператори ёки электрон пуллар тизими оператори ёҳуд тўлов ташкилотининг мобил иловасида мижоз тўғрисидаги маълумотлар мажмуини ўз ичига оладиган ҳисобга олиш ёзуви.".


2. Қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Тўлов тизими оператори ёки электрон пуллар тизими оператори ёҳуд тўлов ташкилотининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;

комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;

махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.".


3. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ички назорат масъул ходими сифатида фақат тўлов тизими операторининг, электрон пуллар тизими операторининг ёки тўлов ташкилотининг ижро этувчи (ижроия) органи аъзоси ёки раҳбарининг ўринбосари тайинланиши мумкин.".


4. 11-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Масъул ходим мунтазам равишда малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курсларда иштирок этиб бориши лозим.".


5. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни;

юридик шахснинг раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар.

Ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасига нисбатан ҳам қўлланилади.

Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими орқали олинади, ушбу тизимдан маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар бевосита мижозни ўзидан олинади.".


6. 28-бандда:

биринчи хатбошидаги "Юридик шахс ва юридик шахс бўлмаган ташкилотларни" деган сўзлар "Юридик шахсларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "юридик шахс ёки юридик шахс бўлмаган ташкилотнинг" деган сўзлар "юридик шахснинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 31-банднинг тўртинчи хатбошисидан "ва юридик шахс бўлмаган ташкилотлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. 33-бандда:

биринчи хатбошидаги "камайтириш бўйича тегишли чораларни кўришлари керак" деган сўзлар "минималлаштириш юзасидан тегишли режаларни ишлаб чиқиши ва амалга оширишга доир чораларни кўришлари керак" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларидан ўзларида ўтказилган таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини сўраб олишга ҳақли.".


9. 34-банд қуйидаги мазмундаги "г-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г-1) аккаунтларига 20 та ва ундан ортиқ банк карталари бириктирилган шахслар;".


10. 37-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи-ўн биринчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

"1 та аккаунт ёки электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига ёҳуд электрон ҳамёнларга ўтказилиши;

1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёҳуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши;

5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёндан бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;

5 та ва ундан ортиқ электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 1 та хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;

1 та аккаунтдан (электрон ҳамёндан) мобил илова орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасига ёки хорижий электрон ҳамёнга пул маблағларини ўтказилиши;

1 та электрон ҳамёнга бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида 5 та ва ундан ортиқ хорижий банк картасидан ёки хорижий электрон ҳамёндан пул маблағларини келиб тушиши;";

олтинчи хатбоши тегишли равишда ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


11. 42-банднинг олтинчи хатбошисидан "ёки юридик шахс бўлмаган ташкилот" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.".


13. 47-банднинг тўртинчи хатбошисидан "операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


14. 66-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг фаолияти ички аудит хизмати ёки ташқи аудит томонидан текшириб борилади.".


15. 2-иловада:


номидан ", юридик шахс бўлмаган ташкилотлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


1-банддаги "Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган ташкилотларни" деган сўзлар "Юридик шахсларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


" ж" кичик банддан ", юридик шахс бўлмаган ташкилот" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 апрель

















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск