ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 28.03.2023 й. 8/11-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.04.2023 й. 2693-10-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2023 й.

N 2693-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.03.2023 й.

N 8/11


ҚАРОРИ



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом тижорат банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.".


2. 14-банднинг "г" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"юридик шахслардан жалб қилинган бўлиши;";

иккинчи-ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 18 ва 18-1-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир активнинг жами қийматини унга тегишли бўлган таваккалчилик даражасига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади.

Бунда, активнинг жами қиймати деганда - активнинг банк балансида акс эттирилган асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлари, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг улар бўйича яратилган захира айрилган миқдори тушунилади.

18-1. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 1-3-иловаларида белгиланган таваккалчилик даражалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ажратиладиган кредитларнинг йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида амалга оширилади.".


4. 19-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 1-иловада:


8-позициянинг таваккалчилик даражаси устунидаги "20" рақами "0" рақами билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 10-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

10-1

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар


20%

";


16 ва 17-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

16.

Cифати "қониқарсиз", "шубҳали" ва "умидсиз" деб таснифланган активлар (мазкур илованинг бошқа позицияларидаги шартларни бажаришидан қатъий назар)


200%

17.

Бошқа барча активлар, бундан Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган ҳамда йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб таваккалчиликка тортилган активлар мустасно


100%

".


6. 3-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


7. 4-6-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган

талаблар тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Аҳолига ажратилган ипотека кредитларининг

таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)**


КГН<50%


50%<КГН<75%


75%<КГН<100%


100%<КГН


Таваккалчилик даражаси


35%

50%

100%

150%

      

*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.


**) Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) 6-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 апрель








































Время: 0.1458
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск