Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2023 й. ПҚ-113-сон "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2023 й.

N ПҚ-113



2023 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ,

ҚАЙТА ИШЛАШНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

        

         

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2023 йилда амалга ошириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ички бозорда аҳоли талабини таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Республикада 2023 йил ҳосили учун асосий майдонларнинг 3,2 млн гектар, такрорий майдонларнинг 783 минг гектар, боғ-ток қатор ораларининг 140 минг гектар, дала четларининг 34,6 минг гектар, лалми ерларнинг 373 минг гектар майдонига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг 2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги таклифи 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. 2023 йил 15 апрелдан бошлаб эксперимент тариқасида халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги "Агросервис оператор" ДУК орқали ташаббускорлар лойиҳаларини молиялаштиришнинг қуйидаги янги тизими жорий этилсин, унга кўра:

а) ташаббускорлар томонидан ишлаб чиқилган мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш, логистика қувватларини яратиш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш ҳамда махсус техникаларни, жумладан озиқ-овқат саноатидаги технологияларни харид қилиш йўналишидаги лойиҳалар Агентликнинг тумандаги лойиҳа офисларига тақдим этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) ягона электрон ахборот платформаси орқали "Агросервис оператор" ДУКка етказилади. Бунда:

Агентлик "Агросервис оператор" ДУК билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни шакллантиради ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказига тақдим этади;

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази белгиланган тартибда лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этади;

б) "Агросервис оператор" ДУК мазкур маблағлар ҳисобидан интенсив боғ ва токзорлар, агрологистика объектларини ҳамда технологик линияларни (замонавий иссиқхоналар, лабораториялар, кичик агрологистика марказлари, қайта ишлаш қувватлари), озиқ-овқат саноатидаги линияларни қуриб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топширади. Бунда лизинг тўлови 10 фоизи олдиндан тўлаш, 10 фоизи ташаббускорлар улуши, 80 фоизи 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга оширилади.

Белгилансинки, мазкур тартиб доирасида ажратиладиган маблағлар:

миллий валютада 14 фоиз ставкада ажратилади. Бунда АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади;

хорижий валютада жалб қилинган фоиз ставкасига бир фоизлик пункт қўшилган ҳолда тақдим этилади.

Вазирлик мазкур бандда назарда тутилаётган чора-тадбирларни молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтларидан жалб қилинган 130 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни йўналтирсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Вазирликнинг Геоахборот тизимида 8 та асосий турдаги қишлоқ хўжалиги (пахта, ғалла, шоли, пиёз, сабзи, картошка, маккажўхори ҳамда мойли экинлар) маҳсулотларининг экилишини, вегетация даврини мониторинг ва таҳлил қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда, "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформаси тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан "Электрон ҳукумат" тизимининг тегишли платформалари орқали ўзаро интеграция қилинади.

Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Божхона қўмитаси бир ой муддатда ўзининг тегишли платформалари Вазирликнинг ягона интеграцион платформасига интеграция қилинишини таъминласин;

б) 2023 йил 1 июнга қадар пахта, ғалла, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнлари рақамлаштирилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойилида хизмат кўрсатиш учун "Агроплатформа" ахборот тизими жорий этилади.

Бунда, тижорат банклари имтиёзли кредит ажратиши учун уларга "Агроплатформа" ахборот тизими орқали идоралараро электрон маълумот алмашинуви ёрдамида тақдим этилган ер ижара шартномалари ёки кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реестри кўчирмаларидан фойдаланиш имконияти яратилади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

2024 йил 1 январдан бошлаб "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган жисмоний шахслар 2-иловадаги рўйхатга мувофиқ товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси республика бюджетидан қайтарилади. Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади;

мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тўловлар республика бюджетининг даромадлар қисмида қўшилган қиймат солиғини қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

2023 йил 1 июндан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча субсидиялар Вазирликнинг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш" ахборот тизими орқали амалга оширилади.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-225-сон қарори доирасида Агентликнинг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик имтиёзли давр билан, 2023 йилда 400 миллиард сўм (биринчи ярим йилликда 200 млрд сўм) бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратсин.


6. Вазирлик:

а) 2023 йил 1 ноябрга қадар халқаро молия институтларининг 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, Марҳамат, Тошлоқ, Мингбулоқ, Нукус, Элликқалъа, Урганч, Бухоро, Хатирчи, Булунғур, Жомбой, Қамаши, Яккабоғ, Шеробод, Денов, Шароф Рашидов, Боёвут, Оҳангарон ва Чиноз туманларида хусусий секторни жалб қилган ҳолда мева-сабзавот, картошка, полиз экинларини интенсив усулда етиштириш бўйича кўргазмали дала майдонларини ташкил қилиш чораларини кўрсин;

б) 2024 йил 1 январга қадар халқаро молия институтларининг 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ҳузурида халқаро аккредитациядан ўтган озиқ-овқат ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лабораторияни ташкил этсин;

в) ҳар ойда битта ҳудудда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан Билим ва инновациялар миллий маркази, тегишли илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа илмий муассасаларни жалб қилган ҳолда хорижий ва маҳаллий малакали мутахассислар иштирокида мева-сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва мойли экинлар, доривор ўсимликлар етиштириш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиб борсин;

г) 2023 йил 1 ноябрга қадар Билим ва инновациялар миллий маркази ҳузурида Юқори Чирчиқ туманида, аграр бизнес соҳасидаги мутахассислар, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан агрокластерлар, фермерлар, деҳқон хўжаликларининг билимларини ошириш, уларда янги замонавий технологияларни қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, бизнес лойиҳаларини тайёрлаш бўйича аграр соҳада бизнес мактаб ташкил қилсин.

Бунда, ушбу мактаб "Агробанк" АТБнинг жойлардаги агромарказлари, маъмурий бўйсунувидан қатъи назар, аграр соҳадаги агромаслаҳат ва тавсияларни бериш фаолиятини олиб бораётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли тузилмалари ва илмий муассасалар билан ўзаро мувофиқлашган ҳолда ташкил этилади;

д) республика ҳудудларидаги озиқ-овқат бозорлари ва савдо комплексларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши юзасидан мониторинг олиб борсин ҳамда ушбу маълумотларни Вазирлик сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борсин.

Бунда, Вазирлик ҳузурида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини таҳлил қилиш маркази (юридик шахс мақомига эга бўлмаган) ташкил этилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Cув хўжалиги вазирлиги, Вазирлик 2023 йилда 3-иловада келтирилган прогноз кўрсаткичларига мувофиқ 100,4 минг гектар ер майдонларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилишини таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликлари, Вазирлик, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бир ой муддатда маҳсулот етиштирувчилар билан тайёрлов, таъминотчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи, савдо-харид ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари ўртасида 2023 йил ҳосили учун маҳсулот етказиб бериш ва харид қилиш бўйича шартномалар тузилишига ва уларнинг ўз вақтида бажарилишига масъул этиб белгилансин.


9. Агентлик:

импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат импорт маҳсулотларини, шу жумладан 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини республикада ишлаб чиқариш ва кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашсин ва хизмат кўрсатсин;

Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда 2023 йилда мевали боғ ва узумзорлар барпо этадиган фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари талабидан келиб чиққан ҳолда мувофиқлик сертификатига эга мевали боғ ва узум кўчатлари етказиб беришни ташкил этсин;

ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, 2023 йил баҳор ва куз ойларида ҳар бир вилоятда ўртача 250-300 гектардан намунавий боғ-токзорлар барпо этсин;

уч ой муддатда боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўлиқ рақамлаштирган ҳолда уларнинг паспортлари яратилишини таъминласин.


10. Cув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда суғориш мавсумида тасдиқланган сув олиш лимитлари доирасида қишлоқ хўжалиги экинларини сувга бўлган талабдан келиб чиқиб, суғориш жадваллари асосида ўз вақтида сув билан таъминласин.


11. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасида чорвага озуқа етиштириш учун аҳолига деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдони 2 гектардан 5 гектарга оширилади.


12. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2023 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Вазирлик икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Вазирлик билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

        

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 апрелдаги

ПҚ-113-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республикада 2023 йил ҳосили учун барча

тоифа хўжаликлари томонидан етиштириладиган

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ

           

(тонна)

Т/р

Ҳудуд номи


Жами


шундан қишлоқ хўжалиги экинлари:

         

Сабзавот

       

Полиз


Картошка


Дуккакли

        

Мойли


Шоли


Озуқабоп


Мева


Узум


Бошқалар

       

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


3 469 476


331 421

185 826

144 240

16 590

56 815

147 250

2 490 732

67918

12741

15943

2.

Андижон вилояти


4 823 850


1 853 649

214 711

418 312

25 454

36 740

36 918

1 414 493

725556

93295

4721

3.

Бухоро вилояти


3 613 110


927 000

208 000

249 218

10 453

26 090

13 065

1 601 615

302000

228000

47669

4.

Жиззах вилояти


3 494 610


479 989

287 896

144 807

114 648

48 123

2 400

2 275 490

98146

33927

9183

5.

Қашқадарё вилояти


4 349 528


560 266

189 575

214 007

58 797

22 518

400

3 010 856

172438

111687

8984

6.

Навоий вилояти


1 686 398

338 246

106 074

85 735

15 561

13 161

6 000

897 371

115371

94504

14376

7.

Наманган вилояти


3 596 830


1 001 548

136 836

528 932

85 325

28 027

17 317

1 298 414

346066

154033

332

8.

Самарқанд вилояти


4 686 926


1 941 443

174 007

930 252

65 801

15 100


377 249

390618

709653

82804

9.

Сурхондарё вилояти


3 319 965


1 193 118

345 264

350 518

70 464

12 467

11 458

1 009 822

188377

119796

18680

10.

Сирдарё вилояти


1 904 289


355 287

299 805

74 702

51 693

12 337

59 040

936 208

44043

15320

55856

11.

Тошкент вилояти


4 202 803


1 183 375

67 761

473 474

58 273

24 793

40 100

2 115 256

120596

118680

495

12.

Фарғона вилояти


3 770 121


1 328 192

163 457

361 466

32 632

31 370

48 722

1 181 404

406363

204333

12182

13

Хоразм вилояти


3 055 243


680 099

165 452

144 093

8 849

11 231

144 650

1 680 329

167625

52432

483

14.

Тошкент шаҳри


33 272


18 622


5 354

1 086


920

3 611



3679

Жами:


46 006 422


12 192 255

2 544 665

4 125 109

615 625

338 774

528 240

20 292 848

3 145 117

1 948 400

275 388

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 апрелдаги

ПҚ-113-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га

киритилган жисмоний шахслар томонидан

сотиб олинганда қўшилган қиймат солиғи

суммаси қайтариб бериладиган айрим

турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари

РЎЙХАТИ*

       

1. Қўй гўшти.


2. Парранда гўшти.


3. Мол гўшти.


4. Тухум.


5. Ўсимлик ёғи.


6. Ун.

7. Шакар.

8. Дори воситалари ва тиббий хизматлар.

*) Изоҳ: маҳсулотлар (товарлар ва хизматларнинг) идентификация кодлари (МХИК) асосида аниқланади ва ушбу кодлар Солиқ қўмитаси томонидан мустақил белгиланади.

          

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 апрелдаги

ПҚ-113-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

2023 йилда қайта фойдаланишга киритиладиган

ва ўзлаштириладиган ер майдонларининг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

            

Т/р

Ҳудуд номи

2023 йилда фойдаланишга

киритиладиган

майдон

(гектар)

         

шу жумладан:

          

суғориладиган майдонлар

ҳисобидан

        

лалми-яйлов майдонларни

ўзлаштириш ҳисобидан

          

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


13 175

13 175


2.

Андижон вилояти


1 440

1 440


3.

Бухоро вилояти


15 000

5 000

10 000

4.

Жиззах вилояти


10 661

2 042

8 620

5.

Қашқадарё вилояти


14 000

4 539

9 461

6.

Навоий вилояти


5 048

198

4 850

7.

Наманган вилояти


2 151

2 151


8.

Самарқанд вилояти


6 420


6 420

9.

Сурхондарё вилояти


2 925

1 567

1 358

10.

Сирдарё вилояти


3 501

3 501


11.

Тошкент вилояти


22 115

2 115

20 000

12.

Фарғона вилояти


2 578


2 578

13.

Хоразм вилояти


1 400

1 400


Жами


*100 414

37 128

63 287

         

*) Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-27-сон Фармонида 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 100 минг гектар ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилиши белгиланган.

            

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 апрелдаги

ПҚ-113-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган

стратегиясида белгиланган вазифаларни

2023 йилда амалга ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

       

        

Т/р

      

Тадбирлар номи

        

Амалга ошириш механизми

        

Молиялаштириш

манбалари

       

Ижро

муддати

     

Ижро учун

масъуллар

       

         

I. АҲОЛИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

             

1.

"Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутиш:

озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш, ер ва сув ресурслари, экологик ва молиявий бошқарув тизимларини такомиллаштириш;

самарали бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, шу жумладан стратегик маҳсулотлар захирасини яратиш;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бошқаришда олдиндан огоҳлантириш ва мониторинг платформасини яратиш;

ижтимоий ҳимоянинг миллий тизимларини такомиллаштириш ва барқарорлигини таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги даражасини яхшилаш учун соғлом овқатланиш тамойилларини ҳамда хавфсизликни таъминлаш амалиётлари ва кўрсаткич меъёрларини тарғиб қилишни кўзда тутиш.

Лойиҳани манфаатдор вазирлик идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

         

Маблағ талаб

этилмайди

2023 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2.

Бошоқли дон ҳосилдорлигини ўртача 68 центнерга етказиш.

1. Ҳудудларнинг об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, азотли минерал ўғитлар билан табақалаштирилган ҳолда озиқлантиришни ташкил этиш.


2. Бегона ўт, занг ва бошқа касалликлар ҳамда зараркунанда ҳашаротларга қарши тизимли чора-тадбирлар кўриш.


3. 100 минг га ғалла майдонларини лазерли ер текислаш, 184 минг га ғаллани замонавий сеялкада экишни ташкил этиш.


4. Янги эртапишар, дон сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги юқори бўлган навлар майдонини 585 минг гектарга кенгайтириш.

           

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳсулот етиштирувчи субъектлар маблағлари, банк кредитлари


2023 йил

давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


3.

Юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйиш.


1. Супер ва супер элита уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйиш учун бошланғич материал сифатида юқори ҳосилдорликка эга, сифат кўрсаткичлари яхши, касалликка чидамли, давлат реестрига киритилган картошка навларини танлаш.


Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари


2023 йил

апрель-май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, вилоятлар ҳокимликлари


2. Мавжуд 5 та "in-vitro" лабораториялари томонидан етиштирилган картошка ўсимлигидан махсус иссиқхоналарда ва очиқ жойларда йил якунига қадар 23 млн дона супер ва супер элита уруғлик етиштиришни йўлга қўйиш.


2023 йил

октябрь-

ноябрь


3. Супер ва супер элита уруғлик картошка етиштириш бўйича жойларда кўргазмали семинарлар ўтказиш ва доимий равишда назорат ўрнатиш.


доимий


4. Уруғлик картошка экилган майдонларда агротехник тадбирлар олиб борилиши юзасидан доимий мониторинг юритиш.


мавсум

давомида


4.

Республикадаги мавжуд "in-vitro" лабораторияларида мева ва узумнинг сифатли кўчатларини кўпайтириш.

1. Республикада мавжуд мева-узум кўчатчилигига ихтисослашган 9 та "in-vitro" лабораторияларида вирусдан ҳоли бўлган 8 млн дона кўчатлар, пайвандтаглар ва ўсимликлар тайёрлаш.


2. Кўчатчиликка ихтисослашган хўжаликларнинг очиқ ва ёпиқ махсус дала майдонларида лабораторияда етиштирилган ўсимликларни экиш ва парваришлаш ишларини ташкил этиш.


3. Халқаро молия институтларининг кредит маблағларини жалб этиш.


Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари


2023 йил

давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


5.

Мева (данакли, ёнғоқ мевали, анор) ва узум етиштиришни кўпайтириш учун янги мевали боғ ва узумзорлар барпо этиш.


1. Ҳудудларда 25 минг гектар боғлар ва 35 минг гектар узумзорлар барпо этиш.


2. Талаб этиладиган кўчатлар ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш чораларини кўриш.


3. Иқтисодий самара бермаётган 8 минг гектар яроқсиз боғ ва 3,5 минг гектар яроқсиз узумзорларни реконструкция қилиш.


4. Ерости сувларининг захираси ва таркибини ўрганиш, барпо этиладиган интенсив боғлар учун суғориш тизимини (тик қудуқлар бурғилаш) жорий қилиш.


5. Томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинган субъектларга амалий ёрдам бериш.


Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари


2023 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, "Агросервис оператор" ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


6.

Асосий майдонларда чорва озуқаси экинлари улушини 12 фоизга етказиш.

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли 200 гектар ҳамда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтига тегишли 12,5 гектар майдонларда озуқабоп экинлардан маккажўхори, лавлаги ва оралиқ экинларнинг элита ва супер элита уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш.


2. Етиштирилган уруғларни чорвачилик субъектларига етказиб бериш.


3. Чорва озуқа майдонини 430 минг гектарга етказиш.

Бунда, баҳор ва куз мавсумида 206 минг гектар пахта ва ғалла майдонларида алмашлаб (беда ва бошқа озуқабоп) экишни 10 фоизга етказиш.

Мазкур майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 300 центнер ҳосил олиш ва 12,5 млн тонна озуқабоп маҳсулотлар етиштириш.


4. Асосий майдонларга экилган баҳорги маккажўхоридан бўшаган майдонларнинг 102,2 минг гектарига оралиқ экинлар экиш.


Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари, шу жумладан банк кредитлари


2023 йил

давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


7.

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 3,8 фоизга ошириш.


Чорва моллари бош сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш. Бунда:


1. 1 900 та чорвачилик лойиҳаларини ишга тушириш ҳамда 250 та чорвачилик субъектларини "Наслчилик тоифаси"га ўтказиш.


2. Сунъий уруғлантиришга жалб этилган 3 минг нафар техник осеминаторлардан (уруғлантирувчилар) 15 фоизининг босқичма-босқич малакасини ошириш.


3. Йирик шохли қорамол бош сонини 14,7 млн бошга, қўй-эчкиларни 24,3 млн бошга, парранда бош сонини 100,1 млн бошга етказиш.


Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


8.

Аҳоли жон бошига гўшт (тирик вазнда) ишлаб чиқариш 48 кг, сут ишлаб чиқариш 340 л, тухум ишлаб чиқариш 230 дона ва балиқ ишлаб чиқаришни 9 кгга етказиш чораларини кўриш.


1. Аҳоли жон бошига зарур бўладиган гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича (Қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик) янги лойиҳалар ишга туширилишини таъминлаш.


2. Барча тоифа хўжаликлари томонидан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда наслни яхшилаш, тўла қийматли озиқлантиришни қўллаш ва сақлаш шароитларини яхшилаш орқали гўшт ишлаб чиқаришни 2,8 млн тоннага, сут ишлаб чиқаришни 12,3 млн тоннага, тухум ишлаб чиқаришни 8,7 млрдга ҳамда балиқ етиштиришни 400 минг тоннага етказиш.


Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


9.

Пиллачиликда йиллик ўсиш суръатларини камида 6 фоизга етказиш ҳамда ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш.

1. Пиллачилик мавсумларида 443,5 минг қути ипак қурти парваришлаш ҳамда 25,7 минг тонна пилла ишлаб чиқариш.


2. Озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида жами 123,8 млн туп тут кўчатлари экиш ишларини ташкил этиш.


3. 3,1 трлн сўмлик ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йиллик прогноз ўсишни таъминлаш.


Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


10.

Чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини ривожлантириш.


1. Бирламчи уруғчилик етиштириш учун ер майдонларини танлаш.


2. 3,6 минг гектар яйлов майдонларига чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш.


3. Мавжуд чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилик майдонлари ҳисобидан 15 турдаги 42 тн чўл яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғи захирасини яратиш.


Тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


11.

Паррандачилик йўналишида наслчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш.


Паррандачилик йўналишидаги 281 та лойиҳани амалга ошириш.

Бунда, паррандачилик йўналишида наслчилик хўжаликлари сонини 52 тага етказиш;

инкубацион тухум ишлаб чиқаришни 290 млн донага етказиш.


Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

"Паррандасаноат" уюшмаси, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


12.

Балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш.


Балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Бунда, ҳудудлардаги ҳосилдорлиги паст бўлган сунъий сув ҳавзаларини босқичма-босқич интенсивлаштириш ва балиқ етиштириш ҳосилдорлигини 4-5 баробарга ошириш;

3 та оқсилга бой омухта ем ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш;

ишлаб чиқаришга мўлжалланган 7 та балиқ личинкаларини ишлаб чиқарувчи замонавий инкубация цехлари ва репродуктор ҳавзалар барпо этиш.


Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағи


2023 йил

давомида

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Сув хўжалиги вазирлиги, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


13.

Асаларичиликни ривожлантириш ва асал етиштиришни кўпайтириш.


1. 2023 йилда асалари оилалари сонини 1,4 млн донага етказиш ва 31 минг тонна асал етиштириш.


2. Асалари пакетлари экспортини 350 минг донага етказиш.


Банк кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


           

II. ҚУЛАЙ АГРОБИЗНЕС МУҲИТИНИ ВА

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИНИ ЯРАТИШ

           

14.

"Қишлоқ хўжалиги кооперативи" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш.


1. "Қишлоқ хўжалиги кооперативи" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


3. Қонуннинг қабул қилинишини таъминлаш.


Маблағ талаб

этилмайди

2023 йил

сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши


15.

Озиқ-овқат тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш мақсадида импорт ўрнини босувчи 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўриш.


1. Озиқ-овқат саноати учун хомашё базасини босқичма-босқич кенгайтириш.

Бунда, қайта ишлаш қувватларини мева-сабзавотда 3,2 млн тоннага, сутда 3 млн тоннага ва гўштда 450 минг тоннага етказиш;

қайта ишлаш даражасини мева-сабзавотда 18 фоизга, гўштда 22 фоизга, сутда 28 фоизга етказиш чораларини кўриш.


2. Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат импорт маҳсулотларини республикада ишлаб чиқариш ва кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш.


Ҳисоб-китоблар

асосида

2023 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


16.

Ҳудудларда 10 та агрологистика марказлари ва 41 та совиткичли сиғимларни ташкил этиш.


1. Республика ҳудудларида ташкил этиладиган агрологистика марказлари ва сақлаш корхоналарининг манзилли рўйхатини шакллантириш.


Ташаббускорлар ўз маблағлари, хорижий инвестициялар ва банк кредитлари


2023 йил

апрель


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


2. Амалга ошириладиган лойиҳаларда инвестиция маблағларининг ўзлаштирилиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар бўйича ойлик мониторинг ўрнатиш.


3. Лойиҳаларни ишга тушириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш.


2023 йил

давомида

17.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 1,6 млрд долларга етказиш.


1. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан йирик савдо тармоқлари рўйхатини ва буюртмалар портфелини шакллантириш.


2. Асосий турдаги мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги нарх-наво конъюнктурасини таҳлил қилиш.


3. 2,5 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга йўналтириш.


4. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхоналарига халқаро стандартлар (Organic, Global G.A.P. ва бошқалар) талабларини жорий қилиш.


5. GSP+ доирасида маҳсулотлар экспорти ҳажмини 2 баробарга ошириш.


6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва экспорт географиясини ошириш.


Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


18.

Умумий озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт ҳажмида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улушини 30 фоиздан 37 фоизга етказиш чораларини кўриш.


1. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар (Европа ва Яқин Шарқ давлатлари, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина, Латвия, Корея, БАА, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Хитой ва бошқалар) томонидан йирик савдо тармоқлари рўйхатини ва буюртмалар портфелини шакллантириш.


2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги нарх-наво конъюнктурасини таҳлил қилиб бориш.


3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш.


Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


19.

Қишлоқ хўжалигида ҳар гектар суғориладиган ердан олинадиган ўртача даромадни 4,8 минг АҚШ долларига етказиш.


1. Инновацион технологияларни қўллаш орқали пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва даромадни ошириш.


2. Мева-узумчиликда "in-vitro" лаборатория-ларида 8 млн дона сертификатланган кўчатларни кўпайтириш учун 4 гектар иссиқхоналар ташкил этиш.


3. Сабзавотчиликда 28,2 минг гектарда интенсив усулда маҳсулот етиштиришни ташкил этиш.


4. Ғалладан бўшаган 783 минг гектар экин майдонларида такрорий экинларни экиш асосида қўшимча даромад олишни таъминлаш.


Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


20.

2023 йилда халқаро ва маҳаллий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда мева-сабзавотчилик йўналишидаги кластер ва кооперативларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашган ҳолда уларнинг бизнес режалари ва ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази орқали жалб қилинган 1,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш.


Халқаро молия институтлари маблағлари


2023 йил

давомида

Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги


       

III. СОҲА БОШҚАРУВИДА ДАВЛАТ ИШТИРОКИНИ КАМАЙТИРИШ

ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШ

          

21.

Маҳсулот етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳудудларнинг тупроққлим шароити, сув билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича тавсия бериш, ички ва ташқи бозорлардаги жорий ҳамда прогноз нархлари тўғрисида хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш механизмини ишлаб чиқиш.


1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳудудларнинг тупроққлим шароити, сув билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича тавсия бериш.


2. Ички ва ташқи бозорлардаги жорий ҳамда прогноз нархлар тўғрисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш.


Маблағ талаб

этилмайди

2023 йил

июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


22.

Ҳудудлардаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида "Карантин хизмати - деҳқонга кўмакчи" тизимини жорий этиш.


1. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига "Карантин хизмати - деҳқонга кўмакчи" шиори остида зарарли организмлардан ҳимоя қилишда уйғунлашган қарши кураш бўйича инспекторлар томонидан кўргазмали семинар ва тақдимотлар ўтказиш.


2. Уйғунлашган қарши кураш (IPM) бўйича ихчам ва оммабоп флаерларни (5 млн дона) жойларга етказиш.


3. Инновацион "Agroko`makchi" мобил иловасидан фойдаланиш усулларини кенг оммага етказиш.


4. Агросаноат мажмуи таркибидаги идоралар ходимларини уйғунлашган қарши кураш бўйича ўқитиб, тренер сифатида тайёрлаш.


5. Маҳсулот етиштирувчи субъектларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш, маҳсулотларни экспортга тайёрлаш соҳасидаги билим ва савияларини доимий равишда ошириб бориш.


Маблағ талаб

этилмайди

2023 йил

давомида

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари


23.

Аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 млрд доллардан ортиқ маблағларни йўналтириш.


1. Халқаро молия институтлари билан биргаликда жалб қилинадиган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш.

Бунда, аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 386,2 млн доллар имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш.


2. Давлат ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида шакллантирилган 711 млн долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.


3. Лойиҳаларни ишга тушириш ва уларнинг бажарилиши устидан мониторинг юритиш.


Халқаро молия институтлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар ўз маблағлари


2023 йил

давомида

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


24.

Ҳудудларда фитосанитар лабораториялар фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Жиззах, Наманган вилоятларида фитосанитар лабораторияларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш.


2. Ҳудудий лабораториялар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.


3. Лабораториялар ходимларини хорижда ёки хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитиш ва малакасини ошириб бориш.


4. Хорижий давлатларнинг фитосанитар лабораториялари билан ўзаро таққослама лаборатория таҳлилларини ўтказиш.


Халқаро молия институтлари ва давлат бюджети маблағлари


2023 йил

давомида

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Навоий, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари


         

IV. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

ВА АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИ ТАЪМИНЛАШ

           

25.

Ерларнинг шўрланиш даражасини пасайтириш тадбирларини амалга ошириш.


Ерларнинг шўрланиш даражасини пасайтириш. Бунда:

14,3 минг км коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш;

2,1 минг дона мелиоратив қудуқларга ерости сувлари минераллашувини онлайн назорат қилувчи қурилмаларни ўрнатиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича шўрланган майдонлар харитасини ишлаб чиқиш.

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети ва тадбиркорлар маблағлари

2023 йил

давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


26.

Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда сувни тежайдиган инновацион суғориш технологиялари жорий этиладиган экин майдонларини кенгайтириш орқали 7 млрд метр куб сувни иқтисод қилиш.


1. 300 минг гектар майдонда сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда 200 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини лазерли текислагич ёрдамида текислаш ишларини амалга ошириш.


2. Ирригация (428 км канал, 39 км лоток тармоқлари) объектларини қуриш ва реконструкция қилиш.


3. 411 км коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.


4. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 13057 та объектга рақамли технологияларни жорий қилиш.


Республика ва маҳаллий бюджет ҳамда ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


27.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "E-IJARA" ахборот тизими орқали аҳолига 92,6 минг гектар ер майдонини деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадида очиқ электрон танлов орқали ажратиш.


1. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадлари учун захирадаги ер майдонларини лотлар асосидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда очиқ электрон танловларга чиқариш.


Маблағ талаб этилмайди


2023 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


2. Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аҳолига, жумладан ижтимоий эҳтиёжманд оилаларга ер майдонларини очиқ электрон танлов орқали ажратиш ишларини самарали ташкил этиш.


2023 йил

давомида

28.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 100 минг гектар (37,1 минг га фойдаланишдан чиққан суғориладиган ер ҳисобидан, 63,3 минг га лалми-яйловлар ҳисобидан) ер майдонларини фойдаланишга киритиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан шакллантирилган манзилли рўйхатга мувофиқ, фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида 1745 км ирригация тармоқларини ва 1844 км мелиоратив тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, 995 дона суғориш қудуқларини қазиш, 111 дона насос агрегатларини қуриш, 306 дона трансформаторлар ўрнатиш ва 463 км электр тармоқларини тортиш тадбирларини амалга ошириш.


2. Қайта фойдаланишга киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларда экинларнинг жойлаштирилиши юзасидан мониторинг юритиш.


Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


29.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш.


1. "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, амалдаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ихтисослигини ўзгартириш;

суғориладиган экин ерларда боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш тартибини белгилаш;

ердан фойдаланувчиларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер турлари ҳудудида енгил конструкцияли инфратузилма объектларини (кўчма объектлар, контейнерлардан ташкил топадиган дала шийпони, маҳсулот сақланадиган кичик омборлар, қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари) қуриш учун ер участкаларини ажратиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Ушбу тартиблари жорий этиш бўйича мезонлар ва талаблар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади ва унинг хулосалари асосида амалга оширилади.


2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Маблағ талаб

этилмайди

2023 йил

сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


30.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида сув ресурсларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш.


ХМИ маблағларини жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида Австралиянинг "Рубикон" компанияси тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари


2023 йил

декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


         

V. ТАРМОҚНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАВЛАТ ХАРАЖАТЛАРИНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ

         

31.

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низомни қабул қилиш.


1. Субсидиялашнинг устувор йўналишлари ва сиёсий мақсадларини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳни ташкил этиш.


2. Қишлоқ хўжалигига ажратилаётган субсидиялар мониторингини юритиш ва баҳолаш мақсадида вазирлик тизимида бўлим ташкил этиш.


3. Ушбу бўлимга давлат идоралари томонидан секторга тақсимланган барча субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш ва уларнинг таъсирини баҳолаш вазифасини юклаш.


4. Субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатларни қисқартириш.


5. Соҳага янги субсидияларни жорий этишда тарифлар, муддатлар, тартиблар ва жавобгарликларни аниқ белгилаш.


Маблағ талаб

этилмайди

2023 йил

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


32.

Қишлоқ хўжалигида суғурта хизматларини такомиллаштириш.


1. Қишлоқ хўжалигида Туркия ва Испания давлатларининг қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича амалий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳосилни суғурталашни жорий этиш.


Халқаро молия институти маблағлари


2024 йил

II чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Ўзагросуғурта" АЖ


2. Германиянинг "InsuResilience Solutions Fund" фондидан 2,5 млн евро грант маблағлари ажратиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш.


2023 йил

апрель-

июнь


3. Фарғона водийсида гилос, узум, ўрик ҳосилини Германиянинг "KFW" банки билан биргаликда иқлимнинг ноқулай таъсиридан суғурталашни йўлга қўйиш. Бунда, суғурта қилдирувчиларнинг табиий географик жойлашуви, етиштириладиган маҳсулот турини инобатга олиб суғурта хизмати нархларини белгилаш.


2024 йил

II чорак

33.

Қишлоқ хўжалиги техникалари паркининг янгиланиш даражасини 10 фоизга ошириш.


1. Мавжуд 267,8 мингта қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари ҳолатини таҳлил қилиш.


Тижорат банклари кредит маблағлари, лизинг ташкилотлари ресурслари ва ташаббускорлар

маблағлари

2023 йил

апрель


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзагролизинг" АЖ, тижорат банклари

2. Ташаббускор кластерлар, кооперациялар, фермерлар ва машина-трактор парклари рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

май


3. Ташаббускорларга қиймати 2,6 млрд сўмлик 11 мингта қишлоқ хўжалиги техникаларини банк кредити ва лизинг асосида етказиб бериш чораларини кўриш.


2023 йил

давомида


34.

Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш, уни бозор активига айлантириш ва ликвидликни таъминлаш.


Ер участкасининг узоқ муддатли ижара ҳуқуқини реализация қилиш бозорини шакллантириш бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


Маблағ талаб

этилмайди

2023 йил


1 сентябрь

Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


35.

Мевали боғларда бўлғуси ҳосилни кредит таъминоти сифатида фойдаланиш ҳамда суғурта қилиш бўйича Фарғона водийсида пилот лойиҳани ишга тушириш.


Мевали боғларда бўлғуси ҳосилни кредит таъминоти сифатида фойдаланиш ҳамда суғурта қилиш бўйича Фарғона водийсида пилот лойиҳани ишга тушириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Маблағ талаб

этилмайди

Бир ой

муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


         

VI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ,

АХБОРОТ ВА МАСЛАҲАТ ХИЗМАТЛАРИ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

         

36.

Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.


1. Барча ҳудудларда ва 33 та туманда (АКИС) агрохизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Ҳар бир ҳудудий агрохизматлар марказларига 12 нафардан (8 та йўналишда - ўсимликлар ҳимояси ва карантини, зоотехния, механизация, агрокимё-тупроқшунослик, агрономия, ветеринария, иқтисодиёт, ирригация) жами 156 нафар ходимни жалб этиш.


Ҳудудий агрохизматларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


2023 йил

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари фаолиятини хизмат кўрсатишга ихтисослаштириш.

Босқичма-босқич туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини АКИС марказлари билан трансформация қилиш.


3. Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тижоратлаштириш.

Бунда, 2 та илмий-тадқиқот институти фаолияти тижоратлаштирилади, 12 та илмий-тадқиқот институтида тажрибали хорижий экспертларнинг маъруза билан иштирок этиши таъминланади.


Институтларнинг Илмий фаолиятига оид давлат дастурлари грантлари ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

37.

Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (center of excellense) фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар марказини ташкил қилиш юзасидан хорижий ҳамкорлар билан келишувларга эришиш.


2. Марказ концепциясини ишлаб чиқиш.


3. Марказ биносининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уни қуриш билан боғлиқ тегишли тадбирларни амалга ошириш.


4. Марказда юқори технологияли замонавий лабораториялар, ўсимликлар флораси миллий генбанки, стратегик таҳлил марказларини ташкил этиш.


5. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ҳар йили 25 нафар маҳаллий ёш кадрларни тайёрлаш.


Халқаро молия институтлари маблағлари, Илмий фаолиятига оид давлат дастурлари грантлари ва бюджетдан ташқари маблағлар


2023-2024 йиллар давомида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


       

VII. ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

          

38.

Республика ҳудудларида агротуризмни ривожлантириш мақсадида 8 та агротуризм объектини ишга тушириш.


1. Қишлоқ ҳудудларида агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2. Ушбу йўналишда ташаббускорларни аниқлаш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ваколатли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш.


Ташаббускорлар ўз маблағлари, хорижий инвестициялар ва банк кредитлари


2023 йил

август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


         

VIII. ТАРМОҚ СТАТИСТИКАСИНИНГ

ШАФФОФ ТИЗИМИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

           

39.

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформасини яратиш.


1. Лойиҳани жорий этувчи интегратор компанияни танлаш бўйича халқаро тендер танловларини ўтказиш.


Хорижий молия институтлари кредит маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар


2023 йил

апрель-

сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" ДМ, тегишли вазирлик ва идоралар


2. Лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш.


2024 йилдан бошлаб


40.

Сув ресурсларидан фойдаланишни рақамлаштириш.


1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


Хорижий молия институтлари маблағлари, бюджет маблағлари ва ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

июнь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, "Ўзбеккосмос" агентлиги, "Марказий аэрогеодезия" ДУК тегишли вазирлик ва идоралар


2. Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш бўйича танлов ўтказиш.


2023 йил

август


3. Ирригация электрон рақамли хариталарини яратиш (I босқич).


2023 йил

август-

декабрь


4. Ирригация электрон рақамли хариталари орқали сув ҳисобини юритиш, космик суратларни таҳлил қилиш орқали сув билан таъминланганлик даражасини аниқлаш тизимини йўлга қўйиш (II босқич).


2023-2025

йилларда

(алоҳида режа-

графикка мувофиқ)


41.

"Агроплатформа" ахборот тизимини жорий этиш.


1. Ахборот тизимида вазирлик, идора ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ишлаш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


ХМИ маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, ташаббускорлар маблағлари


2023 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари


2. "Агроплатформа" ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.


2023 йил

август


42.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимидан фойдаланишни кенгайтириш.


1. Геоахборот тизимини Интернет тармоғига жойлаштириш ва барча фойдаланувчилар учун эркин фойдаланишни йўлга қўйиш.


Маблағ талаб

этилмайди

2023 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


2. Интеграция жараёнларини кенгайтириш, бозордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиб бориш.


2023 йил

декабрь


           

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 апрелдаги

ПҚ-113-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4709-сон қарорининг 3-банди "в" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "Қорамозор ҳудудидан 20 гектар" сўзлари "Қизилмозор" ҳудудидан 25 гектар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4803-сон қарорининг 5-банди олтинчи хатбошисидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарори 1-бандининг "а" кичик бандидаги "196 655" рақами "92 655" рақами билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-225-сон қарорида:


а) 1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "100 миллиард" сўзлари "400 миллиард" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбоши "доривор ўсимликлар" сўзларидан кейин "тут, пилла" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, олинган қарз маблағларини ўз вақтида қайтарган, ижобий кредит тарихига эга, қўшилган қиймат занжирини яратган тадбиркорлик субъектларига қарз маблағлари фоиз ставкасини бир фоиз бандга туширган ҳолда 13 фоиз миқдорида тақдим этилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-373-сон қарорида:


а) 2-банднинг биринчи хатбошиси, 4-банд "а" кичик бандининг биринчи хатбошиси ва 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "95 169" рақами "92 655" рақами билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-позицияда:

"Жами ер майдони, гектар" устунидаги "18 470" рақами "14 470" рақами билан алмаштирилсин;

"2023 йилда" устунидаги "10 052" рақами "6 052" рақами билан алмаштирилсин;

"Жами" позициясида:

"Жами ер майдони, гектар" устунидаги "196 655" рақами "192 655" рақами билан алмаштирилсин;

"2023 йилда" устунидаги "96 655" рақами "92 655" рақами билан алмаштирилсин;


в) 1.2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Андижон вилояти туманларида фермер хўжаликлари

ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан

қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин

ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан

фуқароларга очиқ электрон танлов орқали

ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин

майдонларининг ҳажмлари

               

Т/р

          

Туман (шаҳар)лар номи

           

Жами ер майдони, гектар

        

шундан, 2022-2023 йилларда

         

2022 йилда

           

2023 йилда

           

1.

Андижон


973

631

342

2.

Асака


899

660

239

3.

Балиқчи


1 436

845

591

4.

Бўстон


608

396

212

5.

Булоқбоши


662

243

419

6.

Жалақудуқ


1 303

785

518

7.

Избоскан


1 282

822

460

8.

Марҳамат


981

612

369

9.

Олтинкўл


810

463

347

10.

Пахтаобод


1 185

761

424

11.

Улуғнор


1 260

410

850

12.

Хўжаобод


393

247

146

13.

Шаҳрихон


1 277

835

442

14.

Қўрғонтепа


1 361

668

693

15.

Хонобод ш.


41

41


Жами


14 470

8 418

6052

".

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 6 апрель



































































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск