язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1999 й. 146-сон "Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.1999 й.

N 146



ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИ УСТИДАН

БАНК ВА СОЛИҚ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш тўғрисида" 1999 йил 29 мартдаги ПФ-2276-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда корхоналар молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги муносабати билан уларни тугатиш учун белгиланган давр давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг счётлари бўйича пул маблағлари ҳаракати тўхтатилиши тўғрисида хабар қилишнинг электрон тизимини уч ой муддатда ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш тўғрисидаги низом;

Тугатилаётган корхоналарнинг бюджетга ўз муддатида тўланмаган тўловларини ҳисобдан чиқариш тартиби лойиҳаларини киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда корхоналарнинг улар ёпилишига олиб келган молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаслиги сабабларини ўрганиб чиқсин ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги рўйхатдан ўтказувчи орган ва давлат солиқ хизмати органининг тақдимномаси бўйича тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектлар муассислари ва мансабдор шахслари рўйхатдан ўтказилган манзилда бўлмаган тақдирда уларнинг қидирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов