Внимание!

NB! Мазкур Низомга 2024 йил май ойида киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 19.04.2024 й. 223-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ер участкаларидан фойдаланганлик учун тўловлар /

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.11.2021 й. 709-сон қарорига 3-1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 ноябрдаги

709-сон қарорига

3-1-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига

эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг

ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини

белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган қўшимча тўловлар (кейинги ўринларда - қўшимча тўловлар) ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартибини белгилайди.


2. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти ҳамда Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Қўшимча тўловларнинг ҳисоби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ юритилади.



2-БОБ. ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


3. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланади ва тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.

4. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.

Қўшимча тўловларнинг ҳисоби туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан юритилади.


5. Қўшимча тўловлар сарфланишини назорат қилиб бориш учун бюджет тизими бюджетлари харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифидан келиб чиқиб, ҳар бир тармоқ харажатлари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.



3-БОБ. ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАРНИ УНДИРИШ

МУДДАТЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


6. Ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда - тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда - танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади.

Қўшимча тўловлар танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.

Бунда танлов ғолиби томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун зиммасига олинган қўшимча тўловнинг дастлабки тўлов сифатида оператор махсус ҳисобварағига тўланган ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган 5 фоиз қисми инобатга олинади ва қўшимча тўлов суммасидан камайтирилади.


7. Қўшимча тўловларнинг бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори тўлаш графигига мувофиқ танлов ғолиби томонидан тўланади.

Тўлаш графигида қўшимча тўловларнинг ҳар бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори ҳисобот йилида 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши назарда тутилади.

Бунда қўшимча тўловлар тўлаш графигида белгиланган муддатдан олдин ҳам тўланиши мумкин.

Қўшимча тўловлар ижара даври муддатига бўлиб тўланганда, қолган сумма тўлов амалга оширилган санадаги норматив қийматни ўтган йилдаги ер норматив қийматига нисбатан ўзгариш коэффициентини кўпайтириш орқали ҳисобланади.


8. Қўшимча тўловлар танлов ғолиби томонидан тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.



4-БОБ. ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАРНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


9. Қўшимча тўловлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли туман (шаҳар)да қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун туман (шаҳар) ҳокими қарорига мувофиқ йўналтирилади.

Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳалари туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ва туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тайёрланади.

Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида қабул қилинади.


10. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарори тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритилади.


11. Туман (шаҳар) бюджетида жамланган маблағларнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда бошқа туман (шаҳар) бюджетига ўтказилишига ёки қайта тақсимланишига йўл қўйилмайди.


12. Қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини бажариш бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш, шунингдек, улар юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни амалга ошириш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Қўшимча тўловларнинг икки йил давомида тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслиги Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига асос бўлади.


14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганда, танлов ғолибининг қўшимча тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлари ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш

СХЕМАСИ

           

    

Босқичлар

    



Субъектлар




Тадбирлар



       

Бажариш

муддатлари

         








1-босқич


Иқтисодиёт

ва молия

вазирлиги


    

Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очади.

         


Белгиланган

муддатларда











2-босқич


Жисмоний

ва юридик

шахслар


     

Танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўловларни ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўлайди.

        


15 апрель ва

15 октябрга

қадар











3-босқич


Туман (шаҳар)

ҳокимлари


      

1. Қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида белгиланган тадбирларни молия-лаштириш учун қарорларни қабул қилади.


2. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарорини тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.

        


Белгиланган

тартибда











4-босқич


        

Халқ

депутатлари

туман (шаҳар)

Кенгаши

      


Туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлайди.


Белгиланган

тартибда











5-босқич


Туман

(шаҳар)

ҳокимлари


         

Қабул қилинган қарор асосида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтиради.

        


Белгиланган

тартибда




      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 апрель





































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск