Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 04.04.2023 й. 142-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 апрелдаги

142-сон қарорига

2-ИЛОВА



Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан

фойдаланиш учун санитария паспортини бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик шахсларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун радиотехник иншоотларга санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - давлат хизматидан фойдаланиш мақсадида мобил алоқа тармоқлари радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни бошлаш учун радиотехник иншоотларга санитария паспортини олиш бўйича мурожаат қилувчи юридик шахснинг раҳбари ёки унинг ишончли вакили;


ваколатли орган - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;


радиотехник иишоот - умумий майдонда жойлашган бир ёки бир нечта антеннада ишлайдиган бир ёхуд бир нечта радио тўлқин узатгичлар;


радиотехник иншоотнинг санитария паспорти - хўжалик ва бошқа фаолият турлари, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари, қурилиш лойиҳалари ва фойдаланиш ҳужжатлари ҳамда электромагнит майдони даражаси ўлчов натижаларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи санитария-эпидемиология ҳужжати.


3. Радиотехник иншоотнинг санитария паспорти ваколатли орган томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали берилади.


4. Радиотехник иншоотнинг санитария паспорти аҳоли яшаш жойлари истиқболли ривожлантирилиши ҳамда санитария муҳофаза зонаси ўзгариши инобатга олинган ҳолда уч йил муддатга берилади.


5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Ариза берувчи радиотехник иншоотнинг санитария паспортини олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи томонидан сўровномага радиотехник иншоотнинг атроф-муҳит муҳофазаси лойиҳаси илова қилинади.


8. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди ҳамда реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


9. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


10. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари Махсус жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи - "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари Махсус жамғармасига ўтказилади.


11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


12. Сўровнома келиб тушгандан сўнг ваколатли орган томонидан 14 кун муддатда ариза берувчига тегишли радиотехник иншоотни Радиотехник иншоотларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилади.

Бунда радиотехник иншоот мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ радиотехник иншоотнинг санитария паспортини QR-код (матрик штрихли код) қўйилган шаклда расмийлаштиради ҳамда давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Агар ваколатли орган томонидан радиотехник иншоот санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига номувофиқ деб топилса, ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани давлат хизмати кўрсатилишини рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ҳолда расмийлаштиради ва уни давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Давлат хизматлари маркази паспорт олингандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон почта манзилига юборади ва бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга паспортни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.


13. Давлат хизматини кўрсатиш радиотехник иншоот Радиотехник иншоотларнинг жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига зид бўлганда рад этилади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун олти ой ичида такроран мурожаат қилинганда, давлат хизматини кўрсатишни рад этишда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат хизматини кўрсатиш рад этилишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ариза берувчи ҳақида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талабларининг ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


16. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


17. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш

учун санитария паспортини бериш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

(юридик шахслар)


Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.


Хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни электрон тарзда ваколатли давлат органига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. Ариза берувчи

(юридик шахслар)



2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли давлат органига юборади.


2. Автоматик тарзда







3-босқич

Ваколатли орган

(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-

эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)


1. Радиотехник иншоотларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.


2. Санитария паспортини QR-код қўйилган шаклда расмийлаштиради ёки расмийлаштиришни рад этади.


3. Санитария паспортини ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат этувчига юборади.


14 кун давомида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП


1. Санитария паспортини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



1. Реал вақт режимида


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, унга санитария паспортини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.


2. Ариза берувчининг сўровига асосан


         





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Радиотехник иншоотнинг санитария

паспортини расмийлаштириш учун

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:


1. Тўлиқ номи:



2. СТИР:



3. Ташкилий ҳуқуқ шакли:



4. Радиотехник иншоотнинг жойлашган манзили (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй):



5. Радиотехник иншоотнинг санитария паспортини олиш мақсади (аниқ кўрсатилади)



6. Телефон рақами:



7. Электрон почта манзили: (мавжуд бўлганда):



            

Радиотехник иншоотнинг санитария паспортини расмийлаштириш учун илова қилинадиган ҳужжат:


Радиотехник иншоотнинг атроф-муҳит муҳофазаси лойиҳаси



         





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


Радиотехник иншоотнинг санитария

ПАСПОРТИ



Серия






Рақам









      

1. Радиотехник иншоотнинг номи:


2. Манзили:


3. Ишга туширилган вақти:


4. Ускуна (жиҳоз) тури:


Реконструкция тўғрисида маълумот:


5. Радиотехник иншоот ситуацион режасининг санитария-ҳимоя минтақаси ва қурилиш чегараланган ҳудудлар кўрсатилган ҳолда (схема илова қилинади), шундан:

- яқин масофада аҳоли яшаш пунктлари (ҳовли, кўп қаватли уйлар ҳисобга олинади) ва санитария ҳимоя минтақасида жойлашган уйларнинг мўлжалланганлиги:


6. Антенна тўғрисида маълумот:

База станцияси номи

- антенналар сони: ________________

- антенналари тури: ________________

- кучланиш коэффициенти: ________________

- антеннанинг ерга нисбатан баландлиги: ________________

- антеннанинг томга нисбатан баландлиги: ________________

- ишчи частотаси: ________________

- модуляция типи: ________________

- йўналиш диаграммаси ________________

- горизонтал ва вертикал йўналиш диаграммаси: ________________

- антенналар оғиш бурчаги (мех.+ эл.) ________________


7. Ҳар бир узатгичнинг сони ва чиқиш қуввати: ________________

- иш режими ва нурланиш давомийлиги: ________________


8. Радиотехник иншоотнинг ҳудудида электромагнит майдони тарқалиш даражаларининг ҳисоботи:

Антенна оғиш бурчаги










Антеннадан масофа, м










ЭММ даражалари, мкВт/кв.см










        

Антеннанинг юқори даражаси йўналишида қувватнинг оқим зичлиги___________ чегарагача масофани ташкил этади. ___________________  ___________________


Техник қаватларида жойлашган хоналардаги қувватнинг оқим зичлиги даражаси _________ ташкил этади.


8-1. Ўрганилаётган Радиотехник иншоотдан тарқалаётган нурланиш қўшни жойлашган бошқа радиовоситаларни инобатга олган ҳолда, электромагнит майдони даражалари ҳисоботи (телевизион узатгичлар, уяли алоқа база станциялари ва бошқалар).


9. Иш частоталарида электромагнит майдони даражаларининг ўлчов натижалари.

База станцияси:

Ўлчов жойи


1

2

3

4

5

6

7

8

ППЭ, мкВт/кв.см










     

9-1. Радиотехник иншоот атрофида жойлашган бошқа частотада Радиотехник иншоотлардан электромагнит майдонини ўлчаш натижалари (Е ва ППЭ ни умумий кўрсаткичларини аниқланган ҳолда). Қўлланилаётган асбоб-ускуна тури ва рақами, қиёслашдан ўтказилган санаси кўрсатилиши шарт. Ўлчов воситаларини ўлчаш частота диапазони объектдан тарқалаётган нурланиш частотасига мос бўлиши шарт.


Изоҳ: 1. Ўлчов жойлари жойлашув режаларида кўрсатилади.

Изоҳ: 2. Ўлчовлар олиб борилган:

                 

(Ўлчовлар олиб борилган ташкилот номи)

Асбоб-ускуна тури _______ завод рақами _______-сон

_________ йил ____-сон қиёслаш далолатномаси

10. Ўрганиш натижалари бўйича мутахассиснинг хулосаси:


          

11. Электромагнит майдони нурланишларини меъёрлаштириш учун таклифлар:

          

12. Радиотехник иншоотнинг ўрганиш санаси: _______________


13. Паспорт амал қилиш муддати: _______________

QR-код



         





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш ҳақида

ХАБАРНОМА


қонунчилик ҳужжатларида

(ваколатли органнинг номи)


белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил "____"

______________________даги

                  (йил, кун, ой)

__________________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _______________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.


Рад этиш асослари:

1.

2.

3.

(масъул шахснинг лавозими)


(Ф.И.О)

QR-код



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 апрель










































Время: 0.2215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск