ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2023 й. ПҚ-114-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2023 й.

N ПҚ-114



МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР

ДОИРАСИДА ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;

Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг хусусий секторга ўтказиладиган функциялари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ёшларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгилансин:

2023-2024 йиллар давомида "Ёшлар дафтари" тизими орқали ёшларга кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турлари 1,5 баробаргача оширилади;

ёшларга ижтимоий-иқтисодий хизматларни кўрсатишда уларнинг иқтидоридан унумли фойдаланишга қаратилган ижтимоий шартномалар амалиёти жорий этилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими "Ёшлар баланси" асосида ёшларнинг ижтимоий ҳолати, қизиқиши ва муаммоларининг хусусиятидан келиб чиқиб йўлга қўйилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ зарур бўлган маълумотларни шакллантириш мақсадида "Электрон ҳукумат" тизими Идоралараро интеграциялашув платформасининг тегишли ахборот ресурслари базалари Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига интеграция қилинади;

давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳар йили 1 февралга қадар ўз тизимларида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган йиллик "Ёшлар дастури"ни Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди;

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ҳар ярим йилда камида бир маротаба давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти натижадорлиги ҳамда қабул қилинган "Ёшлар дастури" ижросини танқидий муҳокама қилиб боради.


3. 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси асосида амалга оширилиши йўлга қўйилсин. Бунда:

Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси ҳар йили декабрь ойи якунига қадар давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида шакллантирилади;

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, иштирокчи ёшларни рағбатлантириш Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартиб асосида амалга оширилади;

Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар yoshlarportali.uz ягона электрон платформасига жойлаштириб борилади ва тадбирларда иштирок этадиган ёшларни платформа орқали электрон рўйхатга олиш йўлга қўйилади;

2023 йил 1 декабрга қадар yoshlarportali.uz ягона электрон платформасига давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги маълумотлар базалари улар томонидан интеграция қилинади.


4. 2024 йил 1 январга қадар спорт соҳасини рақамлаштириш бўйича 24 та йўналишдаги ахборот тизимларини ўз ичига олган "ERP Sport" ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилсин ҳамда УзАСБО дастуридаги маълумотлар билан интеграция қилиниши таъминлансин. Бунда:

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан марказлашган тартибда маблағ олувчи барча ташкилотлар ушбу тизимга тўлиқ уланади ҳамда спорт соҳасидаги харажатлар тизимда шаффоф ва очиқ тарзда акс эттирилади;

жойларда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган спорт объектлари ва иншоотларининг камида 30 фоизи мазкур электрон тизим орқали ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.


5. 2023 йил 1 июлдан бошлаб спортчи идентификация карталари учун тўловлар миқдори уч баробарга камайтирилсин ҳамда улардан фойдаланиш муддати 5 йил этиб белгилансин.

Белгилансинки:

а) 2024 йил 1 мартдан бошлаб спорт турлари бўйича ўтказиладиган расмий мусобақалар, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида иштирок этиши учун спортчиларнинг мансублиги ва уларнинг малакасини идентификация карталари (ID-карта) орқали аниқлаш тартиби жорий этилади;

б) 2024 йил 1 июлдан бошлаб:

спортчилар ва уларга бириктирилган тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг барча маълумотлари "ERP Sport" ягона электрон бошқарув тизимида юритилади. Бунда, фақат ушбу тизим орқали олинган маълумотлар ҳаққоний ҳисобланади;

спортчилар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи (халқаро спорт федерация/ассоциациялари талаблари бўйича жорий этиладиган ҳужжатлар бундан мустасно) бошқа ҳар қандай спортчи паспортини жорий этиш қатъиян тақиқланади.


6. Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, олимпия ва паралимпия спорт турлари (ёш тоифалари) бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб:

Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш бўйича ҳар йили қабул қилинадиган қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида спорт соҳасини ривожлантириш дастурлари учун назарда тутилган маблағлар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ажратилиб, вазирлик томонидан мустақил тақсимланади;

ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича таҳлилий материаллар ва ташкилотларга Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигидан ажратилган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари ва бошқа коммуникация манбалари орқали кенг жамоатчиликка эълон қилиб борилади.


8. Қуйидагилар ёшлар сиёсати ва спорт соҳасига ажратилаётган Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш ва ўзини ўзи молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

тадбирларни молиялаштириш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ажратилаётган маблағлар манзиллилиги ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича "хавфни таҳлил қилиш"ни йўлга қўйиш ва онлайн назорат тизимини яратиш;

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасини шакллантириш ва спорт тадбирларини ўтказишнинг илғор хориж тажрибасига асосланган замонавий механизмларини жорий этиш;

нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи ёшлар ҳамда уларнинг тренерларини рағбатлантиришни тизимлаштириш;

тизимдаги бино ва иншоотлар ҳамда спорт объектлари ва иншоотларида энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни босқичма-босқич жорий этиш;

бюджетдан молиялаштириладиган спорт объектлари ва иншоотлари фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйиш ва хусусий сектор иштирокида спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.


9. Белгилансинки:

а) тегишинча Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳузурида, Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳузурида маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги тартибини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғарма сифатида фаолият юритади;

в) Жамғармага жисмоний шахслар томонидан ажратилган ҳомийлик ва хайрия маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми мазкур шахсларни нуфузли халқаро спорт тадбирларига юбориш учун йўналтирилади;

г) ҳомийлик кўрсатган жисмоний шахслар орасидан хорижда ташкил қилинадиган халқаро спорт тадбирларига юбориладиганларни аниқлаб олиш учун "ERP Sport" ягона электрон бошқарув тизими орқали улар ўртасида лотерея ўйинларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади;

д) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшлар ва спорт соҳасига оид барча ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади;

е) ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда спорт соҳасига бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган ёшларга оид инфратузилмалар, спорт объектлари ва иншоотларининг лойиҳа ҳужжатлари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан мажбурий равишда келишилади.


10. Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган, шунингдек, иқтидорли спортчи ёшларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:

а) 2023 йил 1 июлдан бошлаб "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси" жорий этилсин. Бунда:

стипендия тўловлари учун маблағлар спортчи лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан ажратилади ва унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 (уч) баравари этиб белгиланади;

"Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси" тайинланган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади;

б) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига идоравий мансуб бўлган тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда умрбод бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

           

          

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 апрелдаги

ПҚ-114-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёшлар сиёсати ва спорт

вазирлиги тизимидаги муассасаларни

қайта ташкил қилиш дастури

            

N

        

Ташкилотнинг амалдаги

тўлиқ (расмий) номи

        

Ташкилотнинг таклиф қилинаётган

тўлиқ (расмий) номи

          

Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг

фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

       

1.

Республика олий спорт маҳорати мактаблари


Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари этиб қайта ташкил қилинмоқда


а) Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги давлат муассасалари шаклида сақлаб қолинади ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

б) Марказлар фаолияти тегишли спорт федерация (ассоциация)лари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун спортчилар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда бу борадаги ишларни тизимлаштириш ва натижадорликни таъминлашга йўналтирилади;

в) ҳудудлардаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари Марказларнинг захира спортчиларни тўғридан-тўғри етказиб берувчи ҳудудий тузилмаси сифатида фаолият юритади;

г) Марказларга спорт турлари бўйича амалдаги тренерлар контингенти доирасида фақатгина миллий терма жамоа бош тренери, катта тренери ва тренерлари фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этилишига рухсат берилади;

д) Марказлар бошқа ходимларининг иш ҳақлари республика олий спорт маҳорати мактаблари ходимлари учун белгиланган амалдаги миқдорларда сақлаб қолинади ва уларга, шунингдек, тренерларга устамалар фақатгина Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ва совриндорлари учун тўланади.

Бунда, айрим спорт турлари бўйича табақалаштирилган тўлов тизими жорий этилади, шунингдек, истисно тариқасида жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий Осиё чемпионатлари хам ҳисобга олинади.

Марказларга Республика олий спорт маҳорати мактабларининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда товар-моддий бойликлари ўтказилади.


2.

"Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази" ДУК


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги муассислигидаги "Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази" МЧЖ этиб қайта ташкил қилинмоқда


Ахборот хавфсизлиги сиёсатини сақлаб қолган ҳолда унинг устав капиталидаги давлат улушининг 3/1 қисми хусусий секторга ўтказилади.


3.

"Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси" ДУК


Хусусий секторга ўтказилади

"Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси" ДУК фаолияти тугатилиб, унинг функция ва вазифалари ҳамда кўрсатадиган хизматлари тўлиқ хусусий сектор орқали амалга оширилади.


4.

"Спорт" газетаси таҳририяти" ДУК

Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотилади


"Спорт" газетаси таҳририяти" ДУКнинг давлат улуши оммавий савдолар орқали тўлиқлигича хусусий секторга сотилади.

Ушбу йўналишдаги хизматларни хусусий сектор иштирокида ташкил этиш орқали, истеъмолчиларга йўналтирилган замонавий, очиқ, шаффоф спортга оид ислоҳот ва ахборотларни етказиб бериш йўлга қўйилади.


         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 апрелдаги

ПҚ-114-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида

ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим

фаолиятини трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

       

             

N


Чора-тадбирлар номи


Амалга

ошириш

муддати

        

Масъул

бўлган вазир

ўринбосарлари

      

Бажарилган ишларнинг

пировард натижаси

          

          

I. ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ АСОСИЙ

ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ, ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИ, СТРАТЕГИЯЛАР

ВА КОНЦЕПЦИЯЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

          

1.

Вазирликнинг ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларидаги фаолият йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Бунда:

ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларидаги вазирлик зиммасига юклатилган асосий вазифаларни (10 дан ортиқ) белгилаш;

вазирликка юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб, марказий аппарат, таркибий тузилмалар, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг функцияларини (150 га яқин) белгилаш;

вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.

Вазирлик ва Ёшлар агентлигининг мазкур нормаларни ўзида акс эттирган низомларини тасдиқлаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

2-чорак

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Ш.Махмудов

Д.Рахимова


Вазирлик ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг бирлаштирилиши ва қайта ташкил этилиши муносабати билан уларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.

Бир-бирини такрорловчи, бугунги кунда амалда бўлган, лекин ўз аҳамиятини йўқотган 10 га яқин функциялар чиқариб ташланади.

Ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларида ваколатли орган ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти тўғри йўлга қўйилади.


2.

Ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган концепция, стратегия ва "йўл хариталари"ни қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилиш ҳамда уларни Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2023 йил

3-чорак

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Ш.Махмудов

Д.Рахимова


Ёшлар сиёсати ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган концепция, стратегия, "йўл хариталари" қайта кўриб чиқилади ва таҳлил қилинади ҳамда улар Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларига мувофиқлаштирилади.


         

II. СОҲАЛАРДА ҲАЛ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

МАСАЛАЛАРГА ЕЧИМ ТОПИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ВА МОЛИЯВИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР,

АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, ФУҚАРОЛАРНИНГ

ТИЗИМЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ

           

3.

"Спорт соҳасида ҳуқуқий кўмак маркази" муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда молиялаштириш манбалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

давлат ижтимоий буюртмаси доирасида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларининг шартнома асосида Марказга ажратиладиган бюджетдан ташқари маблағлари;

шартнома (пуллик) асосида кўрсатиладиган хизматлар;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


2023 йил

2-чорак

Ш.Махмудов

М.Исмаилов

Спорт соҳасида ҳуқуқий муносабатлар ривожлантирилади, спортчи ва тренерларнинг профессионал фаолияти давомида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш янада кучайтирилади ҳамда уларни ҳуқуқий маслаҳат хизмати билан таъминлаш тизими жорий қилинади.


4.

Спорт арбитражи соҳасини ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Бунда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда спорт арбитражи соҳасини тартибга солиш бўйича қонунчилик базасини шакллантириш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини киритиш.


2024 йил

1-чорак

Ш.Махмудов

М.Исмаилов

Спорт арбитражи тартибга солинади ҳамда спорт соҳасида келиб чиққан низоларни тез фурсатда ҳал қилиш такомиллаштирилади.


5.

Спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари негизида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Спорт турларини ривожлантириш республика марказларини (кейинги ўринларда - Марказлар) ташкил этиш.

Бунда:

Марказлар фаолиятини тегишли спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун спортчилар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда бу борадаги ишларни тизимлаштириш ва натижадорликни таъминлашга йўналтириш;

ҳудудлардаги спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларининг Марказларнинг захира спортчиларни тўғридан-тўғри етказиб берувчи ҳудудий тузилмаси сифатида фаолият юритишини белгилаш;

Марказларга спорт турлари бўйича амалдаги тренерлар контингенти доирасида фақатгина миллий терма жамоа бош тренери, катта тренери ва тренерларини фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этишга рухсат бериш;

Марказлар бошқа ходимларининг иш ҳақларини спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари ходимлари учун белгиланган амалдаги миқдорларда сақлаб қолиш;

уларга ва тренерларга устамалар фақатгина Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ва совриндорлари учун тўлашни назарда тутиш ҳамда ушбу мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тартибини белгилаш;

спортнинг айрим турлари бўйича табақалаштирилган тўлов тизимини жорий этиш, шунингдек, истисно тариқасида жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий Осиё чемпионатлари (футбол бўйича Осиё кубоклари)нинг ҳам ҳисобга олинишини назарда тутиш;

Марказларга спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларни бириктириш;

Марказлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда спортчи ва тренерларни рағбатлантириш тартибини белгилаш бўйича юқоридаги нормаларни ўзида акс эттирган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

3-чорак

Ш.Махмудов

М.Исмаилов

Д.Рахимова

Спорт турларини ривожлантириш республика марказларини ташкил этиш ҳисобига миллий терма жамоалар билан ишлаш тизими яхшиланади, натижадорлик ўсади.

Ғолиб ва совриндор спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети ҳисобидан рағбатлантириш тартиби белгиланади.

Спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар ушбу Марказларга бириктирилади.


6.

Ёшлар ишлари агентлиги тизимида Рақамлаштирилган ситуацион-таҳлилий марказни ташкил этиш. Бунда:

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳузурида ушбу марказнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлим сифатида фаолиятини йўлга қўйиш;

марказ фаолиятини ёшлар билан ишлаш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш, тизимли муаммолар ечимига қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва ушбу таклифларни амалиётга татбиқ этиш бўйича Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этиб боришга йўналтиришни назарда тутиш.


2023 йил

3-чорак

А.Саъдуллаев

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳузурида Рақамлаштирилган ситуацион-таҳлилий марказ фаолиятини йўлга қўйиш орқали ёшлар муаммоларини ўрганиш, истиқболли йўналишларни олдиндан белгилаш ҳамда соҳада илмий тадқиқотлар жараёнларини юқори даражада ташкил этиш имкониятлари кенгайтирилади.


      

III. БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ ВА ОҚИЛОНА

ФОЙДАЛАНИШ, ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ШАФФОФЛИГИНИ ОШИРИШ,

ШУНИНГДЕК, ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН ТЕНГ

ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИШ ОРҚАЛИ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ

ЖАРАЁНИДА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

         

7.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мусулмонлар идораси ва Давлат хавфсизлик хизмати Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Туркия Республикасининг "Sportloto" тизимини Ўзбекистонга жорий этиш юзасидан жойида ўрганишлар олиб бориш ва якуни юзасидан Ҳукуматга ахборот киритиш.

Бунда, ушбу тизимни Ўзбекистонга жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

3-чорак

М.Исмаилов

Натижада жамғарилган маблағлар эвазига спорт майдончалари, спорт заллари ва иншоотлари қурилишига йўналтирилади.


8.

Давлат органлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ягона календарь режа асосида ўтказилишини йўлга қўйиш. Бунда:

давлат органларининг таклифлари асосида Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини шакллантириш;

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, иштирокчи ёшларни рағбатлантириш ишларини Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий Низом асосида амалга ошириш;

календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон платформасига жойлаштириб бориш ҳамда тадбирларда иштирок этадиган ёшларни ушбу тизим орқали электрон рўйхатга олишни йўлга қўйиш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ўзларининг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти бўйича маълумотлар базасини ягона электрон платформасига интеграция қилинишини таъминлаш.

Мазкур нормаларни ўзида акс эттирган тегишли низом лойиҳасини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

4-чорак

А.Саъдуллаев

Д.Рахимова

Вазирлик ва идоралар томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ягона тизимга бирлаштирилади.

Шунингдек, жойларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган турли тадбирлар режали амалга оширилади ҳамда сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.


9.

Ёшлар сиёсатини амалга ошириш ҳамда спортни ривожлантириш учун давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш жараёни самарадорлиги ва ҳисобдорлигини ошириш мақсадида соҳани молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.

Бунда:

ёшлар билан ишлаш ва спорт тадбирларини молиялаштириш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ажратилаётган маблағлар манзиллилиги ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича онлайн назоратни йўлга қўйиш;

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасини шакллантириш ва спорт тадбирларини ўтказишнинг илғор хориж тажрибасига асосланган замонавий механизмларини жорий этиш;

нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган тренерларни рағбатлантириш тартибини тизимлаштириш;

тизимни молиялаштириш, инфратузилмани яратиш, спорт таълим муассасаларини инвентарлар билан жиҳозлаш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жойларда спорт объектлари ва иншоотларини барпо этишни овоз бериш йўли билан аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжини аниқлаш орқали амалга ошириш;

спорт туризмини ривожлантириш бўйича соҳага ҳомийлик ва хайрия кўрсатган шахсларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишлари учун улар ўртасида лотерея ўйинларини ташкил этиш.


2024 йил

4-чорак

М.Исмаилов

Ш.Махмудов

Давлат бюджетидан спортга ажратилаётган маблағларнинг мақсадлилиги ва самарали назорат тизими йўлга қўйилади.

Ушбу жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади ва ягона "шаффоф спорт" электрон платформаси ишга туширилади.

Мазкур платформага бюджетдан маблағ олувчи барча давлат ва нодавлат спорт ташкилотлари уланади.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига старт берилиб, босқичма-босқич бюджетдан маблағ олиш камайтириб борилади.


10.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида сифатли ва мақбул спорт жиҳозлари ҳамда бошқа инвентарларни харид қилишнинг амалдаги тизими ҳамда бу борада юзага келаётган муаммо ва масалалар ечими юзасидан давлат хариди тизимини такомиллаштириш бўйича Ҳукуматга пухта ишланган таклифларни киритиш. Бунда:

буюртмачилар томонидан тақдим этилган техник талаб ва топшириқларга асосан товарлар нархини ўрганиш ва хулоса бериш бўйича давлат экспертиза хулосаси якуний бўлишини таъминлаш;

хarid.uzex.uz порталида тоифалар бўйича товарларнинг ўртача нархини эълон қилиб борувчи интерактив хизматни жорий этиш;

хarid.uzex.uz порталида рўйхатдан ўтказилган маҳаллий товар, иш ва хизматларнинг техник талаблари бўйича интерактив хизматни жорий этиш;

давлат харидларида рақобатни таъминлаш учун тадбиркорларнинг мавжуд салоҳияти, молиявий имконияти, бажарган ишлари ва сифати бўйича уларнинг рейтингини жорий этиш. Бунда:

етказиб берилган товар, иш ва хизматлар сифати, мақбуллиги, шартнома мажбуриятининг ўз муддатида бажарилиши каби муҳим мезонларни инобатга олиш;

товар, иш хизматларнинг сифатлилиги, белгиланган талаблар ва шартнома шартларини таъминламаган етказиб берувчиларга нисбатан шартли жарима балларини қўллаш ва буни рейтинг балларидан камайтириб бориш тизимини йўлга қўйиш;

товар, иш ва хизматларни мақбул бўлмаган сунъий нархларда етказиб бериш таклифини такрорий билдирган ёки шартнома-шартларини бузган етказиб берувчиларга йўл қўйган камчиликлари ва бунинг такрорийлигидан келиб чиқиб, уларни давлат харидлари тизимида 6 ойдан 3 йилгача иштирок этишдан четлатиш бўйича нормаларни белгилаш.


2023 йил

2-чорак

М.Исмаилов

Тизимда давлат харидларини амалга ошириш тартиби такомиллашади ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишда очиқлик ва шаффофлик таъминланади.


11.

Спорт турлари бўйича спорт жиҳозлари, ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш (зарурий жиҳозлар ва анжомлар ва бошқа воситаларнинг энг кам миқдори, номенклатураси, шунингдек, улардан фойдаланиш муддатлари) меъёрларини белгилаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқланишини таъминлаш.


2023 йил

3-чорак

М.Исмаилов

Тизим ташкилотларини спорт жиҳозлари, ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлашда ноаниқликлар бартараф этилади.


    

IV. ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАШ, УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА СОҲАГА ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ

МАНБАЛАРИНИ КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ

         

12.

Давлат бюджети маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан намунавий тарзда ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан ёшлар сиёсати ва спорт соҳаси тизимидаги ташкилотлар балансидаги бино-иншоотларга қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш.


2023 йил

давомида

М.Исмаилов

Намунавий тарзда ҳар бир ҳудудда тизимдаги биноларга қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Келгуси йиллардан бошлаб, ушбу амалиёт кенгайтириб борилади.


13.

Ҳудудларда барпо этилаётган барча типдаги спорт майдончаларини ёритиш учун сарфланадиган анъанавий электр энергиясидан бутунлай воз кечган ҳолда, унинг ўрнига замонавий муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йилдан бошлаб

М.Исмаилов

Тизимдаги бино ва иншоотларда энергия сарфини камида 20 фоизга қисқартиришга эришилади.


      

V. ТЕГИШЛИ СОҲАЛАРДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИК ВА АУТСОРСИНГ МЕХАНИЗМЛАРИНИ КЕНГ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ, 2023 ЙИЛДАН БОШЛАБ ВАЗИРЛИК ВА

ИДОРАЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

АЙРИМ ФУНКЦИЯЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

ХУСУСИЙ СЕКТОРГА ЎТКАЗИШ

          

14.

Ҳар бир ҳудудда тажриба-синов тариқасида камида 1 тадан давлат спорт таълим муассасасини босқичма-босқич қисман ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023 йил

4-чорак

М.Исмаилов

Спорт таълим муассасасида хизмат кўрсатиш кўлами ва сифатини ошириш, бюджет маблағларини тежаш, коррупция ва суиистеъмолчилик ҳолатларини минималлаштиришга эришилади.


15.

Давлат спорт таълим муассасаларида хўжалик, жумладан спортчи-ўқувчиларни овқатлантириш хизматларини аутсорсинг асосида амалга оширишни йўлга қўйиш.

Бунда, спорт соҳасида аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

3-чорак

М.Исмаилов

Ушбу тизимни йўлга қўйиш орқали спорт таълим муассасаларида спортчиларни мақбул овқатлантириш ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш имкониятлари кенгаяди.


16.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш.

Бунда:

тизимдаги спорт мактабларининг ёпиқ ва очиқ сузиш ҳавзаларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга бериш ҳамда ушбу йўналишда спортчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

"Ёшлар дафтари"га кириш бўйича мурожаатлар билан ишлайдиган "1093" қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини аутсорсингга бериш орқали ташкил этиш;

ёшлар билан ишлаш соҳасида ўтказиладиган форум, тадбир, ярмарка ва бошқа шу каби тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган хизматларни хусусий сектор орқали амалга ошириш;

давлат спорт таълим муассасаларининг спортчи-ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш ва овқатлантириш хизматлари;

соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш бўйича хизматлар;

ёшлар онгида миллий ғурурни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган публицистик чизма, фото ва видео материаллар тайёрлаш каби хизматларни хусусий сектор орқали амалга ошириш.


2023-2026 йилларда

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Спорт мактабларида мавжуд бўлган 100 дан ортиқ ёпиқ ва очиқ сузиш ҳавзалари фаолияти хусусий сектор иштирокида янгидан йўлга қўйилади.

Ушбу хизматлар бўйича ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтилади ва бюджетдан молиялаштириш қисқартирилади.

Тадбирларни ўтказиш хусусий сектор иштирокида соғлом рақобат асосида амалга оширилади.


            

VI. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

(УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ДАВЛАТ ТОМОНИДАН СУБСИДИЯ,

ИМТИЁЗ БЕРИШ ВА БОШҚАЧА ТАРТИБДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ)

ҲАМДА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

17.

"Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси"ни таъсис этиш ҳамда стипендияни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.


2023 йил

4-чорак

Ш.Махмудов

М.Исмаилов

Стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари этиб белгиланади.

Маблағлар спортчи лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади.


18.

"Ёшлар дафтари" орқали ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш тизимини такомиллаштириш.

Бунда:

ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турларини 30 тага етказиш (2022 йилда 20 та);

ногиронлиги бўлган 500 нафаргача ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш (2022 йилда 240 нафар);

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш билан бирга иқтидорли ёшларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;

"Ёшлар дафтари" ахборот тизимини рақамлаштириш даражасини 80 фоизга етказиш (2022 йилда 60 фоиз);

ижтимоий-иқтисодий хизматларни кўрсатишда уларнинг иқтидоридан унумли фойдаланишга қаратилган ижтимоий мажбуриятларни қўллаш амалиётини жорий этиш;

"Ёшлар дафтари" орқали кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизматлар, жумладан ёшларга субсидия, компенсация ва моддий ёрдам бериш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023 йил

давомида

А.Саъдуллаев

Д.Рахимова

"Ёшлар дафтари" тизими такомиллаштирилиши натижасида 300 минг нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳал этилади ҳамда иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади.


19.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолияти ва чет тилларини ўрганишини рағбатлантириш ҳамда иқтидорини қўллаб-қувватлаш. Бунда:

интеллектуал ўйинларни оммалаштириш орқали 1 млн нафар ёшларни қамраб олиш (2022 йилда 1,3 млн нафар);

халқаро имтиҳон тизимлари (IELTS, TOEFL, GMAT, GRЕ, SAT ва б.) бўйича юқори балл (даража) тўплаган 10 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;

чет тилларини ўрганишни оммалаштиришга қаратилган лойиҳалар орқали 50 минг нафар ёшларни қамраб олиш (2022 йилда 30 минг нафар);

онлайн фан олимпиадаларини ташкил этиш орқали нуфузли халқаро фан олимпиадаларига 300 минг нафар ёшларни тайёрлаш (2022 йилда 246 минг нафар);

таълим муассасалари ўқувчи-талабаларининг лидерлик кўникмаларини ривожлантириш, истиқболли ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган "Ёшлар стипендияси"ни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023 йил

давомида

А.Саъдуллаев

1,4 млн нафар ёшларнинг интеллектуал салоҳияти оширилади, уларнинг илмий фаолияти ва чет тилларини ўрганиши рағбатлантирилади.


        

VII. ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ТИЗИМИДАГИ ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАЛАРИ (МУАССАСАЛАРИ),

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТЛАР ҲАМДА ДАВЛАТ УЛУШИ

БЎЙИЧА АКЦИЯЛАР ПАКЕТИ БОШҚАРУВИГА БЕРИЛГАН ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА КЎРИБ

ЧИҚИШ, ШУНИНГДЕК, УЛАРДАГИ ДАВЛАТ УЛУШИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФ ТАЙЁРЛАШ

         

20.

Вазирлик тасарруфидаги "Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси фаолиятини тугатиш ҳамда унинг функция, вазифалари ва кўрсатадиган хизматларини хусусий сектор орқали амалга ошириш.


2023 йил

2-чорак

М.Исмаилов

ДУК фаолиятини тугатиш орқали тадбирларни ўтказиш хусусий сектор иштирокида соғлом рақобат ва маблағларни иқтисод қилган ҳолда амалга оширилади.


21.

"Рақамлаштириш ва сертификатлаш" давлат унитар корхонаси фаолиятини хусусий сектор иштирокида қайта ташкил этиш орқали соҳага замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва рақамлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар, донор ва халқаро молия институтларининг техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак (грант) маблағларини жалб этиш.


2023 йил

4-чорак

М.Исмаилов

ДУК фаолиятини хусусий сектор иштирокида қайта ташкил этиш орқали замонавий Ай-Ти тизимлари жорий этилади.


22.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфидаги "Спорт" газетаси таҳририяти ДУКнинг давлат улушини тўлалигича хусусий секторга сотиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023 йил

4-чорак

М.Исмаилов

ДУК фаолиятини хусусий секторга ўтказиш орқали истеъмолчиларга йўналтирилган замонавий, очиқ, шаффоф спортга оид маълумотлар ва ислоҳотларни етказиб беришга кенгроқ имкониятлар яратилади.


        

VIII. ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА

УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ВА АҲОЛИГА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МОДЕЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

23.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида кўрсатиладиган давлат хизматлари кўламини кенгайтириш ва соддалаштириш, шунингдек, спорт соҳасидаги бошқа хизматлар ҳажмини 2 баробаргача ошириш чораларини кўриш. Бунда:

ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш ҳамда асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш тизимини янада соддалаштириш;

халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилиш тизимини такомиллаштириш;

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари кўламини 1,5 баробаргача ошириш ва моделини такомиллаштириш;

тизимда бюджет юкини камайтириб бориш мақсадида спорт таълим муассасаларида асосий дарс машғулотларидан ташқари вақтларда аҳолига пуллик хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида пуллик хизматлар учун масофадан туриб тўловларни амалга ошириш имкониятини яратишни назарда тутиш.


2023 йил

4-чорак

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Ёшлар билан ишлаш ва спорт соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматлари янада соддалаштирилади ва улар сони икки баробарга оширилади.


           

IX. ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАРДА ҲАМДА УЛАР

ТАРКИБИГА КИРАДИГАН ТАШКИЛОТЛАР КЕСИМИДА

КОРРУПЦИЯ АВЖ ОЛГАН СОҲАЛАРДА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ

САБАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИНИ ЎРГАНИШ АСОСИДА УШБУ

СОҲАЛАРНИНГ ҲАР БИРИГА "ТАШХИС ҚЎЙИШ" ҲАМДА

КОРРУПЦИЯВИЙ ОМИЛЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

          

24.

Ёшлар ва спорт соҳаси тизими ташкилотлари ҳамда спорт таълим муассасаларида юзага келиши мумкин бўлган сунъий монополия, ёпиқ схемалар ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқбузарлик хавфини автоматик тарзда таҳлил қилиш тизимини йўлга қўйиш.


2023 йил

4-чорак

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Вазирлик ва тизим ташкилотлари, қолаверса, спорт таълим муассасалари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик таъминланади.

Давлат бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш самарадорлиги бевосита ўрганиб борилади.

Тизимда очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини йўлга қўйиш орқали давлат бошқарувида самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилади.


25.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

тизим ташкилотлари ва спорт таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишда инсон омилини қисқартириш ҳамда тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш орқали коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш;

тизимда олдиндан "ташхис қўйиш" амалиётини ҳамда электрон дастурий таъминот ёрдамида "хавфни таҳлил қилиш" орқали масофадан туриб назорат қилиш тартибини жорий этиш;

спорт таълим муассасалари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш самарадорлигини ўрганиш натижаларини ўзининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларига жойлаштириб бориш ҳамда ушбу йўналишда жамоатчилик фикрини тизимли равишда таҳлил қилиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқотни таъминлайдиган жамоатчилик билан ҳамкорликнинг замонавий шаклларини кенг жорий этиш;

тизимда коррупцияга мойиллиги юқори деб баҳоланган ҳамда соҳа йўналишлари ва ташкилотлари бўйича электрон реестр юритилишини ташкил этиш ҳамда уларнинг профилактикасини амалга ошириш.


Доимий

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Ш.Махмудов

Д.Рахимова

         

X. СОҲАГА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ,

ШУ ЖУМЛАДАН ВАЗИРЛИК ВА ИДОРАЛАРНИНГ

ИШ ЖАРАЁНИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

         

26.

Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасини 24 та йўналишда рақамлаштириш бўйича "ERP Sport" ягона электрон платформасини тўлиқ ишга тушириш.

2024 йил

1-чорак

М.Исмаилов

Ёшлар билан ишлаш ва спорт тизимини рақамлаштириш учун зарур ахборот тизимлари ишга туширилади ҳамда тизимда очиқ ва шаффоф маълумотлар базаси яратилади.

Шунингдек, ушбу электрон платформани "УзАСБО" дастурига интеграция қилиш орқали Давлат бюджети маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш таъминланади.


27.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларида соғлом турмуш тарзи ва спортга бўлган қизиқишни уйғотиш бўйича ўйинли дастурлар, мультфильмлар яратилишини таъминлаш.


2023 йил

4-чорак

М.Исмаилов

Мактабгача ва мактаб таълими тизимига қамраб олинган болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича миллий контентлар яратилади.


28.

Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасини рақамлаштириш, бу билан боғлиқ бўлган йўналишлар кесимида зарур ахборот тизимларини ишга тушириш, уларни тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар электрон тизимлари билан интеграция қилиш.


2023 йил

4-чорак


А.Саъдуллаев

Д.Рахимова

М.Исмаилов

Ёшлар билан ишлаш ва спорт тизимини рақамлаштириш учун зарур ахборот тизимлари ишга туширилади.

Давлат спорт таълим муассасаларининг спортчи ўқувчиларини идентификация карталар билан таъминлаш кўрсаткичи амалдаги 40 фоиздан 60 фоизга етказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматларини 2 баробарга ошириш орқали улар сони 12 тага етказилади.

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ва Университет фаолиятини рақамлаштириш бўйича ишлар 2023 йил якунига қадар ўртача ҳисобда 50 фоизга етказилади.


Бунда:

спортни молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш, жумладан Давлат бюджетидан соҳага ажратиладиган маблағларнинг мақсадли сарфланиши назорати юритиладиган ягона электрон платформани ишга тушириш ҳамда ушбу платформага бюджетдан маблағ олувчи барча давлат ва нодавлат спорт ташкилотларини интеграция қилиш;

давлат спорт таълим муассасалари ўқувчиларини идентификация карталар (ID-карта) билан таъминлаш даражасини ошириш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ташкилий-бошқарув жараёнини 60 фоизга, ўқув-услубий жараёнини 60 фоизга, илмий-тадқиқот жараёнини 30 фоизга рақамлаштириш;

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг ўқув-услубий жараёнини 50 фоизга, илмий-тадқиқот жараёнини 30 фоизга рақамлаштириш.


2023 йил

давомида


            

XI. СОҲАДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН ХОДИМЛАРНИНГ

КАСБИЙ МАҲОРАТИ ВА МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ, ТИЗИМ

ТАШКИЛОТЛАРИГА ТАШАББУСКОР, ФИДОЙИ, САДОҚАТЛИ, ЎЗ

УСТИДА ДОИМИЙ ИШЛАЙДИГАН КАДРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ САЛОҲИЯТИНИ ДОИМИЙ

РАВИШДА ОШИРИБ БОРИШ

            

29.

Тизимда фаолият юритаётган энг истиқболли кадрларни ўқитиш ҳамда илғор хорижий давлатларга стажировкага босқичма-босқич юбориш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган дастурни қабул қилиш.


2023 йил

2-чорак

А.Саъдуллаев

Тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг малакаси ва профессионаллик даражаси ошириб борилади.


30.

Фаолияти давомида юқори билим ва кўникма орттирган, малакали ва чуқур назарий билимларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажариб намуна кўрсатган ёшлар етакчиларини тизим ташкилотларидаги юқори лавозимларга тавсия этиш бўйича "социал лифт" лойиҳасини амалга ошириш.


2023 йил

2-чорак

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Ш.Махмудов

Д.Рахимова

Маҳаллалардаги 9 370 нафар ёшлар етакчиси фаолияти самарадорлиги оширилади.


         

XII. ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ТИЗИМИГА КИРИТИЛГАН МУАССАСАЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

31.

Вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг тузилмаларини тасдиқлаш.

Бунда:

вазирлик тизимига кирувчи бўлинмалар ва тизим ташкилотлари фаолиятини таҳлил қилиб, уларни қайта ташкил этиш чораларини кўриш;

вазирлик марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини лавозимларга тайинлаш ва қайта тайинлаш;

вазирлик марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотларини малакали, чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдириш.


2023 йил

2-чорак

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Вазир ўринбосарлари, бош бошқарма ва бўлимлар ҳамда ҳудудий ва таркибий тузилмаларнинг йўналишлар бўйича аниқ вазифалари белгилаб берилади.

Кадрлар танлаб олинади, мутахассис кадрларнинг йўналиши ва салоҳиятига қараб иш юритиши тартибга келтирилади.


32.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибий тузилмаларига бошқарув, кадр, молия ва бошқа йўналишлардаги вазифа ва талабларни аниқ белгилаш орқали уларнинг бу борадаги мустақиллигини ошириш ва масъулиятини кучайтириш.

Бунинг учун, таркибий бўлинма ва тузилмалар Низомлари ҳамда бошқа ички меъёрий ҳужжатларини тубдан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2023 йил

2-чорак

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Тизим фаолиятини самарали ташкил этишда бошқарув, кадр, молия ва бошқа йўналишларда инсон омили, сансоларлик, бюрократия ва ҳар хил ёпиқ схемалар ишлашининг олди олинади.

Асосий энергия ва ресурслар инсон омилини бошқаришга эмас, балки тизимни такомиллаштиришга йўналтирилади.


       

XIII. ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТЎЛИҚ ХАТЛОВДАН

ЎТКАЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

БИР-БИРИГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ

              

33.

Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чораларини кўриш.

Бунда, қуйидагиларга асосий эътиборни қаратиш:

қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;

қонунчилик ҳужжатларида такрорланиш, коллизия, ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ва бартараф этиш;

тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни ишлаб чиқиш ҳисобига қонуности ҳужжатларнинг улушини камайтириш;

тартибга солиш юкини ва ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтириш ҳисобига ҳуқуқни қўллаш амалиётини соддалаштириш.


2023 йил

4-чорак

А.Саъдуллаев

М.Исмаилов

Ёшлар билан ишлаш ва спорт йўналишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси тизимлаштирилади ҳамда бир-бирини такрорловчи ҳужжатлар сони қисқартирилади.


          

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 апрелдаги

ПҚ-114-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда

Ёшлар ишлари агентлигининг хусусий секторга

ўтказиладиган функциялари рўйхати

         

N

      

Функция

     

Ваколатли орган

       

Функцияни хусусий секторга ўтказиш муддати

     

1.

Спорт соҳасини рақамлаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-технологияларини кенг жорий этиш хизматлари


Ёшлар сиёсати ва

спорт вазирлиги

2023 йил

4-чорак

2.

Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида истеъмолчиларга йўналтирилган замонавий, очиқ, шаффоф маълумотларни ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш билан боғлиқ ноширлик хизматлари


3.

Айрим давлат спорт-таълим муассасалари тасарруфидаги спорт иншоотлари, жумладан ёпиқ ва очиқ сузиш ҳавзаларида аҳолига хизмат кўрсатиш ва спортчилар тайёрлаш


2024 йил

1-чорак

4.

Айрим давлат спорт-таълим муассасаларининг спортчи-ўқувчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш


5.

Ёшлар ва спорт соҳасидаги тадбирлар, соҳага оид публицистик, чизма, фото ва видео материаллар тайёрлаш хизмати


Ёшлар ишлари

агентлиги

2023 йил

2-чорак

6.

Ёшларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ягона "Call-маркази" орқали кўрсатиладиган хизматлар


         

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 апрелдаги

ПҚ-114-сон қарорига

7-ИЛОВА



Олимпия ва Паралимпия, Осиё

ва Параосиё ўйинлари, олимпия ва паралимпия

спорт турлари (ёш тоифалари) бўйича жаҳон

чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган

спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган

тренерларни Давлат бюджети маблағлари

ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари

           

1. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 200 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 100 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 50 000 АҚШ доллари.


2. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 50 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 25 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 12 500 АҚШ доллари.


3. Ёшлар Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 20 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 10 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 5 000 АҚШ доллари.


4. Ёшлар Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 2 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 1 250 АҚШ доллари.


5. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 15 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 7 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 3 750 АҚШ доллари.


6. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 7 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 3 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 1 750 АҚШ доллари.


7. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 3 500 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 1 750 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 875 АҚШ доллари.


8. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 2 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 1 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 500 АҚШ доллари.


9. Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 10 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 5 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 2 500 АҚШ доллари.


10. Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 2 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 1 250 АҚШ доллари.


11. Ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 2 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 1 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 500 АҚШ доллари.


12. Ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун - 1 500 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун - 750 АҚШ доллари;

бронза медаль учун - 375 АҚШ доллари.


13. Тренерларга назарда тутилган рағбатлантириш миқдори ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни охирги бир йил давомида тайёрлаган тренерларга берилади.

Бунда, ушбу маблағлар спортчини тайёрлашда сўнгги 4 (тўрт) йилда иштирок этган тренер ва бошқа мутахассислар ўртасида тегишли Тренерлар кенгашининг қарорига асосан қайта тақсимланиши мумкин.


14. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича бошқа йирик халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни рағбатлантиришнинг алоҳида миқдорлари белгиланиши мумкин.

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 апрель


"Халқ сўзи", 2023 йил 8 апрель


































































Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск