ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Халқ табобатини ривожлантириш марказларига тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 07.04.2023 й. 3426-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 03.04.2023 й. 7-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 7 апрелда 3426-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2023 йил 3 апрелдаги

7-сон буйруғига

ИЛОВА



Халқ табобатини ривожлантириш марказларига

тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Халқ табобатини ривожлантириш марказларининг (бундан буён матнда Ҳудудий марказлар деб юритилади) халқ табобати бўйича тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш ёхуд малака ошириш курсларига (бундан буён матнда ўқув курслари деб юритилади) тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


талабгор - ўқув курсларига кириш истагини билдирган ҳамда камида умумий ўрта ёки ўрта махсус ёхуд профессионал маълумотга эга бўлган халқ табобати бўйича мутахассис, тиббиёт ходими ва тиббий маълумотга эга бўлмаган шахс;


тингловчи - ўқув курсларига қабул қилинган халқ табобати бўйича мутахассис, тиббиёт ходими ва тиббий маълумотга эга бўлмаган шахс;


битирувчи - ўқув курсларини тамомлаган халқ табобати бўйича мутахассис, тиббиёт ходими ва тиббий маълумотга эга бўлмаган шахс;


тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларни тайёрлаш (бундан буён матнда тайёрлаш деб юритилади) - тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларнинг халқ табобати фаолиятини амалга ошириши учун касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажмини эгаллашга қаратилган таълим тури;


халқ табобати бўйича мутахассис ва тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш (бундан буён матнда қайта тайёрлаш деб юритилади) - таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган, шунингдек халқ табобати фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажмини эгаллашга қаратилган таълим тури;


халқ табобати бўйича мутахассис ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш (бундан буён матнда малака ошириш деб юритилади) - халқ табобати бўйича мутахассислар ва тиббиёт ходимларининг касбий билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш, уларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қилишга қаратилган таълим тури.


2. Тингловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ҳудудий марказлар томонидан амалга оширилади.


3. Ўқув курсларида тингловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тингловчиларнинг асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади.

Ҳудудий марказларда аудитория ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.


4. Ўқув курсларида тингловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда Соғлиқни сақлаш вазирлиги деб юритилади) томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича пуллик асосда амалга оширилади.

Бунда, ўқув курсларида тингловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қийматининг миқдори Республика халқ табобати илмий-амалий маркази (бундан буён матнда Республика маркази деб юритилади) томонидан белгиланади.



2-БОБ. ҲУДУДИЙ МАРКАЗЛАРГА

ТАЛАБГОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


5. Ўқув курсларида ўқиш учун талабгорлар Республика марказига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.


6. Республика маркази томонидан талабгорнинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.


7. Талабгор томонидан ариза мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилмаган бўлса ёки аризада тегишли маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд нотўғри кўрсатилган бўлса, Республика маркази томонидан талабгорга камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.


8. Талабгор томонидан тақдим этилган аризада мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган камчиликлар аниқланмаган тақдирда Республика маркази ва талабгор ўртасида уни ўқитиш юзасидан шартнома тузилади.


9. Шартномада кўрсатилган ўқитиш қиймати талабгор томонидан шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўлангандан сўнг, талабгор Республика маркази директорининг буйруғи билан тегишли ўқув курсларига ўқишга қабул қилинади.


10. Талабгор томонидан шартнома имзоланмаган ёки ўқитиш қиймати шартномада белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, талабгор ўқишга қабул қилинмайди ҳамда талабгорга бу ҳақда Республика маркази томонидан шу куннинг ўзида ёзма равишда хабарнома юборилади.


11. Қуйидагилар ўқув курсларига ўқишга қабул қилинмайди:

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турадиган шахслар;

камида умумий ўрта ёки ўрта махсус ёхуд профессионал маълумотга эга бўлмаган шахслар.

Бунда, Республика маркази томонидан мазкур банднинг иккинчи - бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали зарур бўлган ҳужжат ва маълумотларни сўраб олиш орқали аниқланади.



3-БОБ. БИТИРУВЧИЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


12. Халқ табобати бўйича мутахассис ёки тиббиёт ходими бўлган битирувчиларни аттестациядан ўтказиш учун Ҳудудий марказлар, тиббиёт олий таълим муассасалари, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва давлат тиббиёт ташкилотларининг мутахассислари ичидан Республика маркази директорининг буйруғи билан камида беш кишидан иборат таркибда Аттестация комиссияси (бундан буён матнда Аттестация комиссияси деб юритилади) Ҳудудий марказларда ташкил этилади.


13. Тиббий маълумотга эга бўлмаган битирувчилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан Ҳудудий марказларда аттестациядан ўтказилади.


14. Аттестация комиссияси ҳамда Махсус комиссия йиғилишлари уларда тегишлилигига кўра, ўз аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганида ваколатли ҳисобланади.


15. Битирувчиларнинг аттестацияси ўқув курслари тугагандан сўнг 10 кунлик муддат ичида ўтказилади.


16. Республика маркази ўқув режалари ва дастурлари мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда аттестация саволларини шакллантиради.


17. Аттестация саволлари аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин тингловчилар эътиборига етказилиши лозим.


18. Республика маркази битирувчилар сонидан келиб чиқиб, аттестация саволлари вариантларини тузади ҳамда уларнинг ошкор этилмаслигини таъминлайди.


19. Аттестация ўтказиладиган хонага мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоблар, луғат, шпаргалкалар ва бошқа материаллар олиб кирган, аттестация жараёнида улардан фойдаланган тингловчилар аттестация ўтказиш тартибини бузган деб ҳисобланади ҳамда далолатнома асосида аттестациядан четлаштирилади.


20. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади ва унинг натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Битирувчи 86-100 баллар оралиғида балл тўпласа, унинг билими "аъло" деб, 71-85 баллар оралиғида балл тўпласа "яхши" деб, 56-70 баллар оралиғида балл тўпласа, "қониқарли" деб баҳоланиб, аттестациядан ўтган деб ҳисобланади.


21. Аттестация натижалари бўйича битирувчи 55 ва ундан кам балл тўплаган ҳолларда унинг билими "қониқарсиз" деб баҳоланиб, аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.


22. Битирувчининг билимини баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

а) "аъло" баҳо (86 - 100 балл) олиш учун битирувчи:

ҳамма саволларга тўлиқ жавоб бериши, мустақил ва ижодий фикрлай олиши ва тўғри қарорлар қабул қилиши, эгаллаган кўникмаларни халқ табобатида қўллай олиши, савол мазмуни ва хусусиятларини тушуниши;

ўқув дастурининг барча бўлимлари бўйича тизимли, тўла ва чуқур билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;

халқ табобати бўйича терминологиядан аниқ, ўз ўрнида фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри ифодалаши;

муаммоли ҳолатларда ўз позициясини асослаб бера олиши;

б) "яхши" баҳо (71 - 85 балл) олиш учун битирувчи:

ҳамма саволларга жавоб бериши, ижодий фикрлай олиши, тўғри қарорлар қабул қилиши, эгаллаган кўникмаларни халқ табобатида қўллай олиши, савол мазмуни ва хусусиятларини тушуниши;

ўқув дастурининг бўлимлари бўйича тизимли ва керакли билимга эга бўлиши, зарур далиллар билан асослантириши;

халқ табобати бўйича терминологиядан ўз ўрнида фойдаланиши, саволларга жавобни мантиқан тўғри ифодалаши;

муаммоли ҳолатларда ўз позициясини асослаб бера олиши;

в) "қониқарли" баҳо (56 - 70 балл) олиш учун битирувчи:

саволларга қисман жавоб бериши, савол мазмуни ва хусусиятларини тушуниши, савол ва фан мавзуси тўғрисида тасаввурга эга бўлиши, эгаллаган кўникмаларни халқ табобатида қисман қўллай олиши;

ўқув дастурининг бўлимлари бўйича билимга эга бўлиши, далиллар билан қисман асослантириши;

халқ табобати бўйича терминологиядан фойдаланиши, саволларга жавобни тўғри ифодалай олиши;

муаммоли ҳолатларда ўз позициясини қисман ифодалай олиши;

г) битирувчининг билим даражаси "қониқарсиз" баҳо билан (0 - 55 баллгача) баҳоланади, агар:

саволларга жавоб бера олмаса, савол мазмуни ва хусусиятларини тушунмаса, савол ва фан мавзуси тўғрисида тасаввурга эга бўлмаса, эгаллаган кўникмаларни амалиётда қўллай олмаса;

ўқув дастурининг бўлимлари бўйича етарли билимга эга бўлмаса, фақат айрим билимларга эга бўлса, зарур далиллар билан асослантира олмаса;

терминологиядан аниқ, ўз ўрнида фойдалана олмаса, саволларга жавобни тўғри ифодалай олмаса;

муаммоли ҳолатларда ўз позициясини ифодалай олмаса.


23. Аттестация натижалари у ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, тегишли комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.


24. Республика маркази томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига асосан қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган битирувчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган битирувчига эса сертификат тақдим этилади.

Бунда, Ҳудудий марказларнинг тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган, тиббий маълумотга эга бўлмаган битирувчиларга Махсус комиссиянинг хулосаси асосида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда халқ табобатининг тегишли йўналишларида фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.

Аттестациядан муваффақиятли ўтмаган битирувчига сертификат ёки диплом ёхуд гувоҳнома берилмайди. Бунда, битирувчига ўқув курсларида ўқишда қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.


25. Ҳудудий марказларнинг ўқув режалари ва дастурларини ўзлаштирган, бироқ аттестацияда узрли сабабларга кўра (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, меҳнат таътили, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) иштирок этмаган ёки унда "қониқарсиз" баҳоланган битирувчилар ўқиш муддати тугагандан бошлаб 1 йил муддат ичида ўз аризасига мувофиқ қайта аттестацияни топшириш ҳуқуқига эга.

Бунда, битирувчи томонидан қайта аттестацияни топшириш учун тўлов ундирилмайди.



4-БОБ. БИТИРУВЧИЛАРНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ

ШИКОЯТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


26. Битирувчиларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.

Ҳудудий марказларда аттестацияни ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.


27. Аттестация комиссияси ва Махсус комиссиянинг қароридан норози бўлган битирувчилар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.

Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган битирувчини шикоят кўриб чиқилишидан 2 кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.


28. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб 3 кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган битирувчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


29. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


30. Апелляция комиссияси аттестация жараёнида битирувчининг берган жавобларини улар акс этган видеотасвирларни кўриш орқали текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида битирувчига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.


31. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

аттестация натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

аттестация натижаларига ўзгартириш киритиш.

Апелляция шикоятини кўришда битирувчининг аттестация натижасида олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.


32. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган битирувчига ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.


33. Апелляция комиссиясининг аттестация натижаларига ўзгартириш киритиш ва битирувчини синов имтиҳонларини муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида битирувчига тегишли сертификат ёки диплом ёхуд гувоҳнома берилади.


34. Апелляция комиссияси қарори устидан битирувчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


35. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Халқ табобатини ривожлантириш марказларига

талабгор томонидан тақдим этиладиган аризанинг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

      

Республика халқ табобати илмий-амалий марказига

       

1.

Ариза берувчи шахснинг Ф.И.О:



2.

Яшаш манзили (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади):



3.

ЖШИР рақами:



4.

Паспорт ёки ID-карта маълумотлари:

(серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)



5.

Боғланиш учун телефон:



7.

Маълумоти:

(умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий)



8.

Тугатган таълим муассасасининг номи:



9.

Диплом (шаҳодатнома) бўйича мутахассислиги, унинг серияси, рақами, берилган санаси ва берган таълим муассасасининг номи:



10.

Малака оширганлик тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва қайси ташкилот томонидан берилгани, серияси ва рақами, қайси мавзу бўйича малака оширганлиги):



11.

Малака тоифасига эга эканлиги тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва қайси ташкилот томонидан берилгани, серияси ва рақами, қайси ихтисослик бўйича тоифа берилгани):



12.

Халқ табобати мутахассислиги бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малакасини ошириш(бири танланади):



13.

Таҳсил олиш истагини билдирган Ҳудудий марказнинг номи



14.

Ариза тўлдирилган сана:



15.

Шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга розилиги (ариза берувчи шахснинг имзоси):



          





Низомга

2-ИЛОВА

       





Низомга

3-ИЛОВА

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 апрель











































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск