ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2023 й. 142-сон "Давлат ёнғин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2023 й.

N 142



ДАВЛАТ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ҲАМДА

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, давлат ёнгин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг аниқ ҳуқуқий асослари мавжуд эмаслиги, хизмат кўрсатиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги, ариза берувчилар билан мулоқот анъанавий тарзда амалга оширилаётганлиги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бюрократик талабларни ҳамда ортиқча оворагарчиликларни келтириб чиқармоқда.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва уларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Рақамли технологиялар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган регламентларга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


3. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. "Лицензия" ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими, "Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизими, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ушбу Қоидалар ва ёнгин хавфсизлиги талаблари белгиланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан берилади.

Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ахборот тизимлари орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса 10 иш куни ичида берилади.

Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, хулоса бериш рад этилади".


5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев, адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиғи Б.Қ. Юсупалиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 апрель






























Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск