Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 04.04.2023 й. 142-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 4 апрелдаги

142-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги

талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари томонидан бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - давлат хизматидан фойдаланиш мақсадида бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахслар;


хулоса - Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари томонидан давлат хизматидан фойдаланиш жараёнида юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;


ваколатли орган - Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари.


3. Мазкур Регламент қоидалари қонунчилик ҳужжатларига асосан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида композит тарзда бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериладиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ваколатли орган томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали берилади.


5. Бино (иншоот) ва хоналарнинг сони, ҳажми, қавати ёки жойи ўзгартирилганда, бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса қайта олиниши лозим.


6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.


9. Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.


11. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи - "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.


12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


13. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг ваколатли орган бино (иншоот) ва хоналарни 10 иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.

Бунда бино (иншоот) ва хоналар мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ хулосани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган шаклда расмийлаштиради ҳамда давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Агар ваколатли орган томонидан бино (иншоот) ва хоналар ёнғин хавфсизлиги талабларига номувофиқ деб топилса, ваколатли орган мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани давлат хизмати кўрсатилишини рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ҳолда расмийлаштиради ва уни давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.


14. Давлат хизматини кўрсатиш бино (иншоот) ва хоналар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига зид бўлганда рад этилади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун олти ой ичида такроран мурожаат қилинганда, давлат хизматини кўрсатишни рад этишда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат хизматини кўрсатиш рад этилишига йўл қўйилмайди.


15. Давлат хизматлари маркази бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ёки давлат хизматини кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра давлат хизматлари маркази ариза берувчига хулосани ёки хабарномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талабларининг ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


18. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат ёнғин назорати органлари томонидан

бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги

талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс)


Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни электрон тарзда ваколатли органга юборади.



1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. Ариза берувчи

(жисмоний ёки юридик шахс)


2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади.


2. Автоматик тарзда







3-босқич

Ваколатли орган

(Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнгин назорати органлари)


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.


2. Хулосани QR-код қўйилган шаклда расмийлаштиради ёки расмийлаштиришни рад этади.


3. QR-код қўйилган хулосани ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.


10 иш куни ичида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП


1. Хулосани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.



1. 10 дақиқа мобайнида


2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, унга хулосани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.


2. Ариза берувчининг мурожаатига асосан

            





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги

талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:



1. Тўлиқ номи:



2. СТИР:



3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:



4. Хулоса олинаётган бино (иншоот) ва хоналарнинг манзили

(вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй ва бошқалар.):



5. Хулосани олиш мақсади (аниқ кўрсатилади)



6. Телефон рақами:



7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):



             

II. Ариза берувчи - жисмоний шахс:



1. Ф.И.О.:



2. ЖШШИР (мавжуд бўлганда):



3. Хулоса олинаётган бино (иншоот) ва хоналарнинг манзили

(вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй ва бошқалар.):



4. Хулосани олиш мақсади (аниқ кўрсатилади)



5. Телефон рақами:



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):



              





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги

талабларига мувофиқлиги тўғрисида

ХУЛОСА


Серия






Рақам









Ушбу бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса


га

(жисмоний ёки юридик шахс)


        

(кўрсатилган ҳудуднинг жойлашиши, вилоят, туман/шаҳар, қишлоқ/кўча/уй)


да жойлашган


мақсадларда берилди.

20___ йил "___" _____________

(масъул шахснинг лавозими)


(Ф.И.О)

QR-код



          





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш ҳақида

ХАБАРНОМА


қонунчилик ҳужжатларида

(ваколатли органнинг номи)


белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил "____"

______________________даги

              (йил, кун, ой)


_______________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.

Рад этиш асослари:

1.

2.

3.

(масъул шахснинг лавозими)


(Ф.И.О)

QR-код



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 апрель
































Время: 0.0168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск