ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.04.2023 й. 143-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 6 апрелдаги

143-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза

қилиш академияси магистратурасига ўқишга

қабул қилиш ва ўқитишни ташкил

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

      

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (кейинги ўринларда - Академия) магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Академиянинг Мувофиқлаштириш-васийлик кенгаши (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) - Академиянинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (кейинги ўринларда - Бош прокурор) раҳбарлик қиладиган жамоатчилик бошқаруви органи;


Академия қабул комиссияси - "тергов фаолияти" магистратура мутахассислиги (кейинги ўринларда - "тергов фаолияти" мутахассислиги)дан бошқа мутахассисликлар бўйича ўқишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш, номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва уларга маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш учун ҳар йили Бош прокурор буйруғи билан камида 7 нафар аъзодан иборат таркибда тузиладиган Академия бошлиғи раислигида тузиладиган комиссия;


ваколатли давлат органлари - қонунчиликка мувофиқ суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органлари;


Идоралараро қабул комиссияси - "тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш, номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва уларга маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш учун Бош прокурор буйруғи билан ваколатли давлат органларидан камида 7 нафар аъзодан иборат таркибда тузиладиган Васийлик кенгашининг ваколатли аъзоси раислик қиладиган комиссия;


номзод - Академияга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу Низом талаблари асосида танловларда иштирок этувчи шахслар;


Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг кенгаши (кейинги ўринларда - Академия кенгаши) - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Академия фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш мақсадида тузиладиган коллегиал маслаҳат органи.

Ушбу бандда қайд этилган комиссиялар фаолиятига Академия ва ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, тегишли фанлар бўйича экспертлар жалб қилиниши мумкин.


3. Академия магистратурасига (кейинги ўринларда - магистратура) ўқишга қабул қилиш:

"тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича - Васийлик кенгаши томонидан ваколатли давлат органларининг ҳудудлар кесимидаги эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиладиган таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган;

бошқа мутахассисликлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда - Бош прокуратура) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган;

белгиланган қабул параметрларидан ташқари Академия кенгаши томонидан белгиланадиган табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Магистратурага қуйидаги шахслар танлов асосида қабул қилинадилар:

а) "тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича:

Академиянинг "тергов фаолияти" бакалавриат таълим йўналишини тамомлаган битирувчилари;

ваколатли давлат органларида камида 3 йил хизматни ўтаган "Юриспруденция" бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилари);

б) бошқа мутахассисликлар бўйича:

"Юриспруденция" бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга шахслар (кейинги ўринларда - ташқи номзодлар);

"Юриспруденция" бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга прокуратура органларининг ходимлари (шу жумладан, амалдаги кадрлар захирасидаги ходимлари), шунингдек бошқа мутахассислик йўналишлари бўйича олий маълумотга ва бевосита прокуратура органларида камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари (кейинги ўринларда - ички номзодлар).

Давлат гранти асосида ўқишни тамомлаган Академия бакалавриатининг битирувчилари ўқишга қабул қилинган тақдирда, магистратурадаги ўқиш даври уларнинг ваколатли давлат органларида камида уч йил ишлаб бериш (хизматни ўташ) мажбуриятини ҳисоблашда инобатга олинмайди.


5. Магистратурага ўқишга қабул қилиш номзодлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.


6. "Тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул параметрлари доирасида магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ички номзодларни ўқитиш бепул асосда амалга оширилади.

Бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул параметрлари доирасида танловда энг юқори балл тўплаган номзодлар давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар рейтинг баллари асосида тўлов-контракт, шунингдек квотадан ташқари Академия кенгашининг қарорига мувофиқ белгиланадиган табақалаштирилган тўлов-контракт асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади.

Тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдорини белгилаш бир талабани ўқитиш билан боғлиқ асосланган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда Академия кенгаши томонидан амалга оширилади.

Ички номзодларни табақалаштирилган тўлов-контракт асосида магистратурага ўқишга қабул қилиш унинг аризаси ва бевосита раҳбари томонидан имзоланган тавсияномаси асосида амалга оширилади.


7. Танлов ҳар йили фақат бир марта ўтказилади.

"Тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш уч босқичда, яъни тест шаклида ўтказиладиган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон (эссе) ва чет тилидан тест синови орқали амалга оширилади.

Бошқа мутахассисликлар бўйича танлов ташқи номзодлар учун абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Ички номзодлар учун танлов ўтказиш тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.


8. Махсус психологик танлов, қоида тариқасида, июль ойида, ёзма имтиҳон ва тест синовлари эса август ойида бир ҳафта муддатда, магистратурада ўқитиладиган тилда ўтказилади.


9. Ёзма имтиҳон номзодларнинг мутахассислик фанлари бўйича таҳлил, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни баён этиш борасида қобилиятларини аниқлашга қаратилган.

Шунингдек, номзодларнинг чет тилларини билишнинг тегишли даражасини аниқлаш мақсадида тест синови ўтказилади.


10. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


11. Магистратурада ўқув жараёни таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этилади.

Магистратурада ўқиш муддати:

кундузги ва кечки таълим шаклида - бир йил;

сиртқи ва масофавий таълим шаклида - ўқув дастурларидан келиб чиқиб, Академия кенгашининг қарори билан бир ярим йилдан икки йилгача этиб белгиланади.

Магистратурадаги таълимнинг сиртқи шаклидаги ўқув жараёни, қоида тариқасида, махсус дастурий таъминот ёрдамида онлайн, модуллар бўйича назорат синовлари эса анъанавий тарзда амалга оширилади.


12. Магистратуранинг "тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича таълимнинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассисликлар бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Академияда ўқиш даври ваколатли давлат органлари ходимлари учун пенсияга чиқиш, унвон (даража) олиш ва кўп йиллик хизматини ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи умумий хизмат (ҳарбий хизмат) стажига ўқишнинг бир йили хизмат (ҳарбий хизмат)нинг бир йилига тенглаштирилган ҳолда киритилади.


13. Магистратура битирувчиларига тегишли мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги диплом ва "ҳуқуқ магистри" даражаси, шунингдек Бош прокурор томонидан тасдиқланадиган намунадаги академик кўкрак нишони берилади.

Академия магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳарбий хизмат (хизмат)ни ўташда Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари Академиясининг икки йиллик магистратура дастурини, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг иккинчи даражадаги магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга тенглаштирилади.

Ўқиш якунлари бўйича юқори натижаларга эришган ваколатли давлат органлари ходимлари магистратурани тамомлаши билан, қоида тариқасида, илгари эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланади.

Ўқишда юқори натижалар қайд этган ташқи номзодлар эса Академия кенгашининг қарорига кўра прокуратура органларига хизматга тавсия этилган тақдирда, улар фақат офицерлар таркибига кирувчи даражали унвон берилиши кўзда тутилган лавозимларга тайинланади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

        

14. Идоралараро қабул комиссияси ва Академия қабул комиссияси (кейинги ўринларда - Қабул комиссиялари) томонидан ҳар йили 1 майдан бошлаб ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари, қабул параметрлари тўғрисидаги маълумотлар Академия ва ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши таъминланади.

Қабул комиссиялари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ушбу комиссияларнинг масъул котиблари томонидан амалга оширилади.

Қабул комиссияларининг масъул котиби Бош прокурор томонидан белгиланади.

Қабул комиссиялари фаолиятида унинг уч ва ундан ортиқ аъзолари ҳамда комиссия раиси иштирок этганда, у ваколатли ҳисобланади.


15. Магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили:

"тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича - 10 майдан 10 июнга қадар;

бошқа мутахассисликлар бўйича - 10 июндан 31 июлга қадар қабул қилинади.


16. Магистратурага ўқишга қабул қилиш учун номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

маълумотнома-объективка;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID карта) нусхаси;

олий маълумот тўғрисидаги диплом (иловаси билан) ёки дипломдан кўчирма (Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун);

ташқи номзодлар учун - чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларнинг электрон нусхаси (ички номзодлар учун мавжуд бўлганда);

ички номзодлар учун - номзоднинг бевосита раҳбари томонидан имзоланган тавсиянома ҳамда аттестация комиссияси қарори.


17. Номзодлар томонидан ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) махсус электрон платформаси орқали тақдим этилади.

Номзодлар иш тажрибаси ва касб малакасига оид қўшимча маълумотларни ҳам тақдим этишлари мумкин.


18. Номзодлар томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг, уларга шу куннинг ўзида ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида электрон шаклда хабарнома юборилади.


19. Ҳужжатлар белгиланган муддатда тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, номзодга камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.


20. Ҳужжат топширган номзодларнинг рўйхати электрон шаклда автоматик тарзда шакллантириб борилади.


21. Прокуратура органлари ходимларининг хизмат бўйича лавозимга лойиқлигини аниқлаш мақсадида, шунингдек ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш ҳамда магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этилган ички номзодларнинг рўйхатини шакллантириш мақсадида Бош прокурорнинг буйруғи билан аттестация комиссиялари тузилади.

Ички номзодларнинг назарий билим ва амалий салоҳияти даражаси, шунингдек илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган қобилият ва кўникмаларга эга эканлигини аниқлаш мақсадида тегишлилиги бўйича улар хизмат олиб бораётган жойдаги прокуратура органларининг аттестация комиссияси томонидан суҳбат ўтказилади ва ички номзодларнинг шахсий йиғмажилдларидаги ҳужжатлари ўрганилади.


22. Ички номзодлар билан ўтказилган суҳбат ҳамда уларга оид ҳужжатларни ўрганиш натижасига кўра, аттестация комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ички номзодни магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида;

ички номзодни магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этишни рад қилиш тўғрисида.


23. Аттестация комиссияларида ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш, суҳбат натижасига кўра магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этилган ички номзодларнинг рўйхатини шакллантириш магистратурага кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунига қадар амалга оширилади.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

           

24. Танловни ушбу Низомга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш Қабул комиссияларига юклатилади. Танлов Қабул комиссиялари ва (ёки) у томонидан белгиланган бошқа ваколатли ташкилот томонидан ўтказилади.


25. Масъул котиб танловни ўтказиш санасини белгилаш ҳамда унда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган номзодлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Қабул комиссияларига тақдимнома киритади ва бу ҳақда Қабул комиссиялари раисларининг тегишли буйруғи қабул қилинади.


26. "Тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича танловга киритилган фанлар дастури, қоида тариқасида, ёзма имтиҳон ўтказилишидан бир ой олдин Академия расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


27. Танлов бошлангунга қадар Идоралараро қабул комиссияси тасдиқлаган жадвалга мувофиқ консультациялар ташкил этади.


28. Идоралараро қабул комиссияси раиси томонидан комиссия аъзолари, Академиянинг бошқа ходимлари ва келишув асосида жамоатчилик вакиллари аудиторияларга масъул (аудитория кузатувчиси) этиб жалб қилинади.

Танловни ўтказиш жараёни видеотасвирга олинади ва ундан нусха кўчириш тақиқланади.


29. Танлов ўтказиладиган бинода имтиҳон материалларини тарқатиш, йиғиб олиш ва сақлаш учун имтиҳон вақтида сейфлар билан жиҳозланган махсус хона-штаб тайёрланади.


30. Танлов ўтказиладиган бино ва аудиторияларда уларни ўтказиш учун санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига, ёнғин хавфсизлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилади.


31. "Тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича имтиҳон топшириқлари психологик танлов, мутахассислик фанлари ҳамда чет тиллари бўйича саволлар ва вазифалар шаклида тузилади.


32. Имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузишда қуйидаги талабларга алоҳида эътибор қаратилади:

а) психологик танлов бўйича:

психологик танлов номзодларнинг қуйидаги индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлашга йўналтирилади:

ақл заковати, умумий интеллектуал салоҳияти;

мантиқий фикрлаши, зийраклиги, фикрлаш тезлиги ва таҳлил қилиш қобилиятлари;

б) мутахассислик фанлари бўйича:

номзодларда таҳлилий фикрлаш даражасини, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш, шунингдек ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни баён этиш қобилиятини аниқлашга қаратилиши;

тегишли фан ўқув дастурига, шунингдек тегишли соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги;

мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини акс эттириши;

лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши;

фойдаланилган тушунча ва атамаларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида ва фанда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилиши;

умумқабул қилинган грамматик, орфографик, пунктуация қоидаларига мувофиқ расмий тил услублари ва юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда тузилиши;

в) чет тиллари бўйича:

номзодларнинг матн ва атамаларни тушуниш ҳамда улардан фойдалана олиш даражасини аниқлашга қаратилиши;

қисқа, аниқ ва тушунарли тил билан ифодаланиши ҳамда В2 даражасига мувофиқлиги;

умумқабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқлиги.


33. Ёзма имтиҳон саволлари ва вазифаларини тузиш мақсадида Академия ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат таркибда Академия бошлиғи томонидан эксперт гуруҳи ташкил этилади.

Имтиҳон саволлари ва вазифаларининг сифати ҳамда тўғри тузилганлиги бўйича масъулият эксперт гуруҳи раҳбарига юкланади.


34. Чет тилидан кириш имтиҳонлари саволлари ва вазифалари инглиз, немис, француз тилида ёки Идоралараро қабул комиссияси қарорига кўра, номзоднинг хоҳишини инобатга олиб, бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.


35. Эксперт гуруҳи томонидан билетлар шаклида тузилган кириш имтиҳонлари саволлари ва вазифалари масъул котибга сақлаш учун топширилади.


36. Танловларни ўтказиш вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотлар Идоралараро қабул комиссияси томонидан танловлар бошланишидан камида бир ҳафта олдин номзодлар эътиборига етказилиши лозим.


37. Танловда иштирок этиш учун номзодлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан белгиланган вақт ва жойга келишлари лозим.

Белгиланган вақтдан кеч қолган номзодлар имтиҳонга киритилмайди, шунингдек келмаган номзодлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди ва бундай номзодларга тегишли имтиҳон учун "0" балл қўйилади.


38. Имтиҳон куни аудиторияга ўқув адабиёти, луғат, маълумотнома, жадвал, конспект, ёзув дафтари, қоғоз ёки электрон шаклдаги шпаргалкалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, калькулятор, алоқа воситалари, аудио, фото ва видео ёзиш қурилмаларини олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек имтиҳон саволлари ва вазифалари юзасидан номзодларнинг ўзаро суҳбатлашиши тақиқланади.


39. Номзодларнинг имтиҳон давомида аудиториядан чиқиши тақиқланади. Соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа зарур ҳолатларда номзодларга имтиҳон материалларини қолдириб, кузатув остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади.


40. Белгиланган тартибни бузган номзод кириш имтиҳонларидан четлаштирилади, бунда аудитория кузатувчиси томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, ушбу номзоднинг имтиҳон жавоблари баҳоланмайди ҳамда у имтиҳонда иштирок этмаган деб ҳисобланади.


41. Танлов ўтказилаётган вақтда Идоралараро қабул комиссияси аъзолари ва ушбу комиссия томонидан танловни ўтказишга жалб этилганлардан ташқари шахсларнинг танлов ўтказиладиган бинога (аудиторияга) кириши тақиқланади.


42. Кириш имтиҳонлари учун максимал балл 150 баллни ташкил этади, ушбу баллар қуйидагилардан ташкил топади:

мутахассислик фанлари бўйича ёзма имтиҳон - 0 баллдан 100 баллгача.

Бунда, ҳар бир жавоб 100 баллик тизимда баҳоланиб, ушбу баллар қўшилади ҳамда саволлар ва вазифалар сонига бўлинади, ҳосил бўлган қиймат тегишлича имтиҳондан олинган якуний балл ҳисобланади;

чет тили бўйича ёзма имтиҳон - 0 баллдан 50 баллгача.


43. Кириш имтиҳонлари натижалари Идоралараро қабул комиссияси томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.


44. Танлов натижалари Академия қабул комиссиялари томонидан Академия расмий веб-сайтида дарҳол эълон қилинади.



4-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ

         

45. Танлов психологик танлов, мутахассислик фанларидан ёзма имтиҳон (эссе) ва чет тили фани бўйича тест синовидан иборат бўлади.


46. Эксперт гуруҳи томонидан танловни ўтказиш учун мутахассислик фанлари бўйича савол ва вазифалар тузилади. Бунда, мутахассислик фанларидан ёзма имтиҳон, қоида тариқасида, 2 та савол ва вазифадан иборат бўлади.


47. Ёзма имтиҳон учун таклиф этиладиган савол ҳамда вазифаларнинг таркибини тасдиқлаш Идоралараро қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.


48. Психологик танлов учун 50 та ва чет тилидан 30 та тест саволлари ҳамда вазифалари Агентлик томонидан тузилади ва ўтказилади.


49. Махсус психологик танлов Агентлик томонидан қуйидаги мезон асосида баҳоланади:

тест топшириқларини бажариш учун тест саволларига 40 дақиқа (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) вақт берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилади;

махсус психологик танлов натижалари 0 баллдан 100 баллгача баҳоланади, 20 баллдан паст балл тўплаган номзодлар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди;

махсус психологик танлов натижалари апелляция тартибида кўриб чиқилмайди.


50. Шакллантирилган ёзма имтиҳон билетлари конвертларга солинади, улар ўз навбатида тегишли мутахассисликлар бўйича аудиториялар сонини ҳисобга олган ҳолда алоҳида пакетларга солинади. Конвертлар ва пакетлар Идоралараро қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ва штабда сақланади.


51. Аудитория кузатувчилари номзодлар гувоҳлигида ёзма имтиҳон билетлари солинган конвертлар муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилгач, уларни очади.

Аудитория кузатувчилари ёзма имтиҳон билетларига жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб, муҳрланган дафтарларни тартиб билан тарқатади.

Бунда, дафтарларнинг варақлари алмаштириш имконини истисно қиладиган тарзда Идоралараро қабул комиссияси муҳри ва комиссия раисининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.


52. Аудитория кузатувчилари номзодларга дафтар муқовасида ўз фамилияси, исми, отасининг исмини кўрсатиши, дафтар варақларини букламаслик, фарқ қилувчи белгилар қўймаслик, ёзувлар тагига чизмаслик, жавобларни белгилашда кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа ручкадан фойдаланмаслик ҳақида тушунтириш бериши, шунингдек ушбу талабларни бузиш ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида уларни огоҳлантириши лозим.


53. Ёзма имтиҳон (эссе)ни ёзишга, қоида тариқасида, тўрт соат вақт берилади.


54. Ёзма имтиҳон (эссе) якунлангач, аудитория кузатувчилари ҳар бир дафтарнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтарлар муқовасини йиртиб олади ва дафтарлар солинган қутиларни, шунингдек муҳрланиб, имзоланган конвертга солинган дафтарлар муқоваларини масъул котибга топширади.


55. Ёзма ишларни текшириш ва баҳолаш мақсадида имтиҳон якунланган куннинг ўзида Академия бошлиғининг буйруғи билан махсус комиссия ташкил этилади.


56. Махсус комиссия аъзолари томонидан ёзма ишларни текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар, бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш тақиқланади.

Ёзма ишларни текшириш жараёнини онлайн кузатиб боришни таъминлаш мақсадида мазкур жараён Академия расмий веб-сайтида тўғридан-тўғри намойиш этиб борилади.


57. Махсус комиссия раиси дафтарлар солинган қутиларни масъул котибдан қабул қилиб олиб, махсус комиссия аъзолари иштирокида очади ва дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.

Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки номзоднинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилар мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади. Бундай ишлар текширилмайди.


58. Ёзма иш натижалари тегишли шифрлар билан алоҳида қайдномага киритилади.

Дафтарлар ва ёзма иш натижалари қайдномаси қутиларга солинади ҳамда махсус комиссия раиси томонидан масъул котибга топширилади.

Ўқишга қабул қилинган номзодларнинг ёзма ишлари уларнинг ўқиш даврлари мобайнида, қабул қилинмаган номзодларнинг ёзма ишлари 6 ой давомида сақланади, сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.


59. Ёзма иш натижалари Идоралараро қабул комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома шаклидаги қарор билан расмийлаштирилади.


60. Чет тили бўйича имтиҳон Агентлик томонидан ушбу Низом қоидаларини инобатга олган ҳолда, Академия билан келишилган тартибда ўтказилади ва баҳоланади.


61. Миллий сертификат ёки халқаро сертификатларнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган номзодларга чет тилидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади:

инглиз тили учун - B2 ("Multilevel" тест синовида камида 51 балл) ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5.5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун - B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун - B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Diplome d'Etudes en Langue Francaise (DELF), Тest de Connaissance du Francais (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун - B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT N 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар (испан, турк, араб, ҳинд, хитой, корейс, итальян) учун - миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаси B2 ва ундан юқори.



5-БОБ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

ШИКОЯТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

         

62. Танлов натижаларидан норози бўлган номзодлар натижалар Академия расмий веб-сайтида эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида Апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.


63. Танлов натижалари бўйича номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун қабул комиссиялари фаолиятида иштирок этмаган шахслар орасидан камида 5 нафар аъзодан иборат Бош прокурор буйруғи билан апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси тақдим этилган апелляцияни у келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Номзод апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Апелляция кўриб чиқиладиган кун ҳақида номзодга хабар берилади.


64. Апелляция комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқишда танловнинг тўғри ўтказилганлиги, ёзма имтиҳон жавобларининг холис текширилганлиги ва тўғри баҳоланганлигига баҳо берилади ҳамда унинг натижаси бўйича апелляция комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;

танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва номзоднинг шикоятини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида.

Апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмаган номзодга апелляцияни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинган қарор тўғрисида қарор қабул қилинган куни ахборот-коммуникация воситалари орқали хабар берилади.

Апелляция комиссияси қарори комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


65. Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига махсус комиссия аъзолари, аудитория кузатувчилари ва бошқа шахслар жалб қилиниши мумкин.


66. Номзоднинг шикояти қаноатлантирилган тақдирда, апелляция комиссияси номзоднинг имтиҳон ишига узил-кесил балл қўяди.

Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



6-БОБ. МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

          

67. Қабул комиссияси томонидан номзодларнинг танловда олган баллари жамланиб, умумий қайдномада ҳар бир мутахассислик бўйича ташқи ва ички номзодларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилади.

Рўйхатда номзодлар ҳар бир мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида ҳамда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлар кетма-кетлигида жойлаштирилади.

Бунда, таълимнинг кундузги шакли бўйича бир ўқув йилида қабул параметрлари доирасида ички номзодлардан:

бир ҳудуддан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокуратуралари ва унга тенглаштирилган прокуратуралар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросидан номзоднинг тўплаган бали кетма-кетлигига кўра кўпи билан 2 нафардан;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси марказий маҳкамасининг таркибий бўлинмаларидан 1 нафардан, Академиядан кўпи билан 2 нафар номзод ўқишга қабул қилиниши мумкин.


68. Қабул параметрлари ва танлов натижаларидан келиб чиқиб, Академия қабул комиссияси томонидан минимал ўтиш баллари белгиланади.


69. Танлов натижаларига кўра, қабул параметрлари бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинади.


70. "Тергов фаолияти" мутахассислигидан бошқа мутахассисликлар бўйича тасдиқланган қабул квоталари тўлмай қолган тақдирда, бошқа мутахассисликка ўқишга кириш учун ҳужжат топшириб, белгиланган минимал ўтиш балидан кам балл тўплаган номзодлар баллар кетма-кетлиги бўйича Қабул комиссиясининг қарори асосида тўлмай қолган мутахассислик квотаси доирасида ўқишга тавсия этилади.


71. Умумий қайднома асосида Идоралараро қабул комиссияси томонидан "тергов фаолияти" мутахассислиги, бошқа мутахассисликлар бўйича Академия қабул комиссияси томонидан номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, тасдиқланади.


72. Қабул комиссиялари баённомаларига асосан Академия бошлиғининг номзодларни давлат гранти асосида магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳамда тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади ҳамда бу ҳақдаги маълумот Академия расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тавсия этилган номзодлар шартномада белгиланган тўлов суммасининг тегишли қисмини белгиланган муддатда тўлаган тақдирда Академия бошлиғининг магистратура тингловчилари сафига қабул қилиш ҳақида буйруғи чиқарилади.


73. Тўлов-контракт асосида дарсга қўйилган номзодлар шартномада белгиланган муддатда тўлов суммасини тўлиқ амалга оширишлари лозим.

Тўлов-контракт бўйича шартнома шартларини белгиланган муддатда бажармаган номзодлар ўқишдан четлаштирилади ва бу ҳақда Академия бошлиғининг буйруғи чиқарилади.

Ўқишдан четлаштирилган номзоднинг ўрнига Академия қабул комиссиянинг қарорига асосан баллар кетма-кетлиги бўйича рўйхатдаги кейинги номзод тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.


74. Академия магистратурасининг кундузги ёки кечки шаклига ўқишга қабул қилинган тингловчилар аризаларига кўра ўқишни сиртқи ёки масофавий шаклига ўтказиши мумкин.

Сиртқи ёки масофавий шаклдаги магистратурага ўқишга қабул қилинган тингловчилар ўқиш даври давомида таълимни кундузги ёки кечки шаклига ўтказилишига йўл қўйилмайди.


75. Магистратурага ўқишга кириш учун номзодлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг электрон нусхалари номзодлар ўқишни якунлагунга қадар дастурий таъминотда сақланади.


76. Магистратурада ўқитишни ташкил этиш жараёни Магистратура факультети томонидан Академиянинг кафедра, марказ ва бўлимлари билан биргаликда амалга оширилади.


77. Магистратурада ўқитиш тингловчиларни прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек ваколатли давлат органларининг тергов фаолиятига доир илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга тайёрлаш мақсадида, уларни зарур ўқув-методик ва моддий-техник база билан таъминлаган ҳолда ташкил этилади.


78. Магистратурада академик кредит тизимининг жорий этилиши, Академия ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқув-методик, илмий-педагогик фаолияти, амалиёт ўташи, магистрлик диссертациясини тайёрлаши ва ўқитишни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар Академия томонидан белгиланади.



7-БОБ. ТИНГЛОВЧИНИ ЎҚИШДАН

ЧЕТЛАШТИРИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ

       

79. Тингловчи Академия магистратураси тингловчилари сафидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

ўз хоҳишига биноан;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

ўқув интизомини ва Академия магистратурасида ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун Академия кенгаши қарори асосида;

академик қарздорлиги туфайли Академия кенгаши қарори асосида;

ўқув йили давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда (ушбу ҳолатда тингловчилар сафидан четлаштирилганлар қайта тикланмайди);

вафот этганлиги сабабли ёки суд қарорига асосан бедарак йўқолган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда.


80. Интизомий жазога тортилган тингловчи ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан Бош прокурорга шикоят қилиши мумкин.


81. Тингловчига нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғмажилдида сақланади.


82. Магистратуранинг "тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича кундузги шаклда ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассисликлар бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимлари тингловчилар сафидан четлаштирилганда, унга ўқишдан четлаштирилгунига қадар тўланиб келинган ойлик иш ҳақини қайтариш масаласи иш берувчи томонидан кўриб чиқилади.


83. Магистратуранинг "тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича кундузги шаклда ўқишга қабул қилинган ваколатли давлат органлари ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассисликлар бўйича магистратуранинг кундузги шаклига ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимлари ўқиш даврида ўз хоҳишига кўра хизматдан бўшаган тақдирда, улар тўлиқ ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини тўлаши лозим бўлади.


84. Тингловчи Академиядан четлаштирилганда унга академик маълумотнома берилади.


85. Тингловчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари асосида ўқишини қайта тиклаш ва кўчириш ҳуқуқига эга.


86. Давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида магистратурада таҳсил олаётган тингловчилар тингловчилар сафидан четлаштирилган тақдирда улар кейинги ўқув йилида тўлов-контракт асосида ўқишга тикланади.

Ўқишга тикланган тингловчилар модуллар бўйича олинмай қолган кредитларга мос равишда тўлов-контракт суммасини тўлайди.


87. Фанлар бўйича қайта таълим олиш учун тўлов қиймати Академия томонидан бутун ўқув йилининг контракт суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Қайта таълим олиш учун тўлов механизми Академия томонидан бир кредит қийматини ҳисоблаш асосида белгиланади. Бир кредит қиймати ўқув йили давомидаги таълим олиш учун тўланадиган умумий суммани режалаштирилган кредитлар миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади.


88. Тингловчи томонидан четлаштирилгунга қадар ўзлаштирган синов бирликлари миқдори Академия томонидан тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинади. Академик қарздорлиги туфайли тингловчилар сафидан четлаштирилган тингловчилар кейинги ўқув йилида тегишли ўқув семестридан бошлаб фақат ўзлаштира олмаган модулларни такроран ўқиши мумкин.


89. Шартнома асосида бир тингловчи ўқишни қайта тиклаш сони чегараланмайди.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

         

90. Мазкур Низомда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Академия ҳамда ваколатли органларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади.


91. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

       

           




Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза

қилиш академияси магистратурасига қабул

қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

            

    

Босқичлар

     


       

Масъуллар

   


     

Ўтказиладиган тадбирлар

      


     

Бажариш муддатлари

    








































1-босқич


Ҳуқуқни муҳофаза

қилиш академияси

(Академия)


   

Ўқишга қабул қилиш муддатлари, мутахассислик номлари ва қабул параметрлари тўғрисида Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш.

      


Ҳар йили

1 майдан бошлаб








































2-босқич


Номзодлар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Агентлик)


1. Номзодлар томонидан Агентликнинг махсус платформаси орқали ўқишга кириш учун зарур ҳужжатларни топшириш.

Бунда, ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида номзодларга махсус платформа орқали дарҳол хабарнома юборилади.


         

10 май - 10 июнь

("тергов фаолияти"

мутахассислиги

бўйича)

       

10 июнь - 31 июль

(бошқа мутахассисликлар бўйича)





Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари, прокуратура органлари аттестация комиссиялари

      


2. Аттестация комиссияларида ички номзодлар билан суҳбат ўтказиш, суҳбат натижасига кўра магистратурага танловда иштирок этишга тавсия этилган ички номзодларнинг рўйхатини шакллантириш.


Ўқишга кириш учун

ҳужжатларни қабул

қилиш муддати

тугагунига қадар








































3-босқич


Агентлик


        

"Тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича ўқишга киришга номзодлар учун психологик танлов (тест шаклида) ўтказиш.

        


Ҳар йили июль ойида

(бир ҳафта ичида)








































4-босқич


Академия,

Агентлик


         

"Тергов фаолияти" мутахассислиги бўйича номзодлар учун ёзма имтиҳон (эссе шаклида) (Академия томонидан) ва тест синови (Агентлик томонидан) ўтказиш.

Бошқа мутахассисликлар бўйича ташқи номзодларнинг бакалавриат диплом балли ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат учун берилган баллни ҳисоблаш. Бунда, бошқа мутахассисликлар бўйича ички номзодлар учун танлов тартиби Бош прокурор томонидан белгиланади.

         


Ҳар йили август ойида

(бир ҳафта ичида)








































5-босқич


Академия қабул

комиссиялари


       

Танлов натижаларини Академия расмий веб-сайтида эълон қилиш.

        


Танлов якунлангандан

сўнг дарҳол








































6-босқич


Номзодлар


1. Танлов натижалари бўйича шикоят қилиш.


          

Танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб

3 иш куни ичида





Апелляция комиссияси


2. Шикоятларни кўриб чиқиш.


2 иш куни ичида








































7-босқич


Академия


Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларни магистратурага ўқишга қабул қилишга тавсия этиш.


    

Танлов натижалари

эълон қилингандан

эътиборан 10 кун

ичида

         











































8-босқич


Академия бошлиғи


            

1. Номзодларни давлат грантлари асосида магистратурага қабул қилиш ва тўлов-контракт асосида номзодларни дарсга қўйиш ҳақида буйруқ чиқариш.



Қабул комиссияси ўз ишини якунлагандан сўнг 3 кун ичида






2. Номзодларни тўлов-контракт асосида магистратурага қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш.


Тўлов-контракт суммасининг тегишли қисми тўлангандан сўнг 3 кун ичида

          




          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 апрель





































































Время: 0.2207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск