ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2023 й. ЎРҚ-828-сон "Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.01.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 02.03.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.04.2023 й.

N ЎРҚ-828



МОЛИЯВИЙ ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ

БЕРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН "ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИНГ 15-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА

  

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 17 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 2 мартда маъқулланган

      

       

Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг таълим олиши, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, шунингдек кредитлар олиш имкониятини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қонунчиликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган истеъмол товарларини (хизматларни) сотиб олиш учун молиявий истеъмол кредити бериш тўғрисидаги талабнинг мавжудлиги аҳоли учун ноқулайлик туғдирмоқда ҳамда товарларни (хизматларни) кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олиш имкониятини чеклаб қўймоқда.

Ушбу Қонун билан "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жисмоний ва юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар (хизматлар) учун, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун молиявий истеъмол кредити бериш тартибини такомиллаштириш ва соддалаштиришга, шунингдек мамлакатимиз аҳолисининг таълим олиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 майда қабул қилинган "Истеъмол кредити тўғрисида"ги ЎРҚ-33-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 5, 216-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 4, 340-модда) 15-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.

Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         

       

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев

         

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 апрель


"Халқ сўзи", 2023 йил 11 апрель































































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск