ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2023 й. ПҚ-118-сон "Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
10.04.2023 й.
N ПҚ-118
ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ
ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ
ШЕРИКЛИК АСОСИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ
ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
1. Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги 69 та ижтимоий соҳа объектини иссиқлик энергияси билан таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023-2026 йилларда республика ҳудудларида фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлашни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин. Бунда:
биринчи босқичда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 5 722 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизимларини хусусий сектор иштирокида модернизация қилиш ва бошқариш тизими жорий қилинсин;
давлат ижтимоий соҳа объектларида мавжуд иситиш тизимларининг жорий ҳолатидан келиб чиқиб, 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)ларида ҳамда бошқа вилоятларнинг 2-иловага мувофиқ туман (шаҳар) ларида давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошлансин;
хусусий шерикка ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд соз ҳолатида бўлган иситиш қозонларидан фойдаланиш, биринчи босқичда эски ва самарасиз қозонларни алмаштириш ҳамда кейинги босқичларда лойиҳа давомида қолган қозонларни алмаштириш ҳуқуқи берилсин.
3. Қуйидагилар:
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш тизимини жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича 2023 йилда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни имзолаш режаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини 2023 йилда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини ташкиллаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Республика ишчи гуруҳи) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари учун талаб этиладиган кўмир ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлашга кўмаклашиш;
ҳар чоракда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва жалб қилинган хусусий шериклар томонидан бажарилган ишлар натижадорлигини ўрганиш ва мунтазам мониторинг қилиб бориш;
давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилишда юзага келадиган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш;
туман (шаҳар) ҳокимликларининг лойиҳалар ижроси юзасидан ахборотларини қабул қилиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий материалларни киритиб бориш;
мазкур қарорда кўрсатилган топшириқларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилиб бориш.
5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2-иловада белгиланган ҳудудлар бўйича:
бир ой муддатда туман (шаҳар)лардаги давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун танлов асосида лойиҳа институтларини жалб қилсин ҳамда мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказган ҳолда нуқсонлар тўғрисида далолатномаларни расмийлаштирсин;
жорий йил 1 июнга қадар жалб қилинган лойиҳа институтлари кўмагида туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин. Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
хусусий шерикка ижтимоий соҳа муассасаларининг фойдаланилмаётган, бўш турган бино ва иншоотларини фойдаланиш учун вақтинчалик ижарага бериш ёки омборхона қурилиши учун ер участкасини (ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи берилмаган ҳолда) ажратиш;
жорий йил 1 июлга қадар туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаларининг (кейинги ўринларда - Лойиҳалар) концепцияларини тасдиқласин;
жорий йил 1 августдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошласин.
6. Лойиҳаларни амалга оширишда:
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтлари - электрон тендер (танлов) савдолари платформалари орқали ва (ёки) Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши қарорлари асосида энг мақбул таклифлари асосида танлаб олинади ва танлов асосида жалб қилинган лойиҳа институтлари билан Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ўртасида шартномалар расмийлаштирилади;
давлат шериги этиб - туман (шаҳар) ҳокимликлари белгилансин;
хусусий шериклар - Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ тендер ўтказиш ва (ёки) Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали аниқлансин.
7. Белгилаб қўйилсинки, Лойиҳаларни амалга оширишда қуйидаги вазифа ва мажбуриятлар бажарилиши таъминланади:
а) давлат шериклари томонидан:
давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини хатловдан ўтказиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказишни таъминлаш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган энергия тежамкор қозонларни ўрнатиш ва объектлардаги ички иссиқлик тармоқларини модернизация қилишни назарда тутиш;
Лойиҳалар бўйича концепцияларни тасдиқлаш;
Лойиҳаларни амалга ошириш учун тендерларни ташкил қилиш ҳамда хусусий шерикларни шаффоф ва очиқ шартларда танлаш;
жалб қилинган хусусий шериклар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларга иситиш объектлари ва тизимларини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатда вақтинчалик бепул фойдаланишга бериш;
Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларнинг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатларда ва миқдорларда йўналтириб борилишини таъминлаш;
хусусий шериклар томонидан бажариладиган ишлар ва хизматлар сифатини доимий назорат қилиб бориш, натижаси бўйича ҳар чоракда Республика ишчи гуруҳига ахборот бериш;
хусусий шериклар томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган шартлар бажарилмаган тақдирда битимни бир томонлама бекор қилиш;
б) хусусий шериклар томонидан:
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ижтимоий соҳа объектларининг ички қисмларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида иссиқлик ҳароратини лозим даражада таъминлаш. Бунда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик қуввати ҳисобини юритишнинг онлайн тизимларини жорий этиш бўйича талаб қўйилиши мумкин;
иситиш учун меъёр бўйича талаб этиладиган кўмир ва электр энергияси харажатларини камида 20 фоизга ва иссиқлик энергияси йўқотишларини 30 фоизга камайтириш;
ижтимоий соҳа объектларида Ўзбекистон Республикасида камида бир йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган қозонларни ўрнатиш;
ўрнатиладиган иситиш қозонларининг сифатини кафолатлаш ва муддатидан олдин яроқсиз ҳолатга келган иситиш қозонларини ўз маблағлари ҳисобидан янгилаш. Бундай ҳолларда Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилмайди;
ижтимоий соҳа объектларини иситиш билан боғлиқ барча масалаларни ўз зиммасига олиш.
Лойиҳаларни амалга оширишда модернизация қилиш ва таъмирлаш харажатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади;
хусусий шериклар томонидан кўмир маҳсулотлари захирасини яратишга бюджетдан режалаштирилган маблағлар доирасида олдиндан 50 фоизгача бўнак маблағлари молиялаштирилади ҳамда қолган маблағлар 1 сентябрга қадар молиялаштирилади;
хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоизни, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларида (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектлар учун камида 30 фоизни ҳамда объектларни эксплуатация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади;
лойиҳаларни бошқариш ва эксплуатация қилиш даври давомида хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар 2023 йилда маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар, шунингдек, мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳамда энергия ресурсларини тежаш ҳисобига иқтисод қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларда (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектларнинг эксплуатация харажатларига 2023 йилда маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларга нисбатан қўшимча 30 фоизгача маблағ ажратилиши мумкин;
айрим ҳудудларда ижтимоий соҳа иситиш тизими табиий газдан кўмирга ўтказилишини ҳамда кўмир харажатларининг нормалари ва нархини ошишини инобатга олиб, маҳаллий бюджет параметрларида эксплуатация харажатлари учун кўзда тутилган маблағларни ҳисоб-китобларга кўра оширишга рухсат берилади вa улар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ёки мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик энергияси йўқотишларини камайтириш ва объектнинг энергия самарадорлигини ошириш тадбирлари кўзда тутилиши мумкин;
туман (шаҳар) ҳокимлари ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари тўлақонли фаолият кўрсатиши учун масъул ва шахсий жавобгар ҳисобланади;
маҳаллий иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хом-ашё ва эҳтиёт қисмларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғини 6 ой муддатга фоизлар ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
туман (шаҳар) ҳокимлари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида хусусий шерикка ўз мажбуриятларини бажаришга ҳар томонлама, шу жумладан кўмир ёқилғисини муддатидан олдин жамлаб қўйишда амалий ёрдам кўрсатсин.
9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига хусусий шерикларнинг энг мақбул таклифларини танлаб олишда қуйидаги талабларга эътибор қаратиш тавсия этилсин:
хусусий шериклар маблағларининг улуши камида 50 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларда (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектлар учун камида 30 фоиз ва ундан юқори бўлиши;
хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун харажатлар миқдори маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларга нисбатан кам бўлиши;
хусусий шерикларнинг солиқ тўловчи сифатида ишончли бўлиши ва охирги йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади 3 млрд сўмдан кам бўлмаслиги.
10. Белгилансинки:
Лойиҳалар ҳар бир ижтимоий соҳа объекти бўйича алоҳида лотга ажратган ҳолда амалга оширилади;
туман (шаҳар)лардаги мавжуд ижтимоий соҳа объектларининг сонидан, муассасаларнинг олис ҳудудларда жойлашувидан ҳамда ташаббускор хусусий тадбиркорлик субъектларининг таклифларидан келиб чиқиб, Республика ишчи гуруҳи билан келишувга кўра икки ва ундан ортиқ лойиҳаларни бирлаштирган ҳолда лотларга ажратишга рухсат берилади.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2023 йилда республика бўйича давлат-хусусий шериклик асосида давлат ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш учун жами 500 млрд сўм ажратсин ҳамда давлат-хусусий шериклик битими расмийлаштирилишига қараб молиялаштириб борилишини таъминласин.
Бунда, ушбу харажатлар 2023 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳамда республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплансин.
12. Иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган (импорт қилинадиган), республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона божидан озод қилинсин.
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М. Юнусов) иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда олиб келинадиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
13. Электротехника саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ (Д. Султанов) маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан бирга:
бир ой муддатда икки хил, жумладан қаттиқ ёқилғида ишлайдиган иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
уч ой муддатда соҳадаги мавжуд корхоналар базасида энергия тежовчи ва хавфсизлик даражаси юқори бўлган иситиш қозонлари (ҳар хил ёқилғида ишлайдиган) ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин.
14. Республика ишчи гуруҳи (Ш. Кудбиев):
манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан туман ҳамда шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўз тасарруфидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизими модернизация қилингандан сўнг ечиб олинадиган ва фойдаланишга яроқли бўлган иситиш қозонлари эҳтиёжи мавжуд бўлган бюджет ташкилотларига беғараз ўтказиб берилишини ташкиллаштирсин;
уч ой муддатда Энергетика вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси Лойиҳаларни амалга ошириш учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назорат тадбирлари ҳар йили ўтказилишини таъминласин.
Бунда, давлат шериги ва хусусий шерик Лойиҳалар учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланиши учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) Лойиҳалар бўйича тасдиқланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши ва битим шартларига риоя этилиши юзасидан доимий мониторингни амалга ошириб борсин.
Бунда, мониторинг натижасида биринчи марта аниқланган камчиликлар учун йиллик тўлов миқдорини 10 фоизга, иккинчи марта аниқланган камчиликлар учун 20 фоизга камайтириш ҳамда учинчи марта аниқланган камчиликлар учун битимни бекор қилиш каби жазо чораларини қўллаш механизми татбиқ этилсин.
17. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов) тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида турли учрашувлар, тематик давра суҳбатлари ташкил этсин ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсин.
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев):
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқиб, барча туман (шаҳар) ҳокимликларига тақдим қилсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 10 апрелдаги
ПҚ-118-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш
тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида
модернизация қилиш ва бошқаришни
жорий этиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р
|
Чора-тадбирлар
|
Амалга ошириш механизмлари
|
Муддати
|
Масъул вазирлик ва идоралар
|
1. |
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги ижтимоий соҳа объектлари бўйича мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
1. Ижтимоий соҳа объектлари бўйича мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказиш. |
2023 йил апрель |
Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдуразаков), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров) |
2. Иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказиш орқали нуқсонлар тўғрисида далолатномаларни расмийлаштириш. |
2023 йил май |
|||
3. Ҳар бир объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатини ишлаб чиқиб, давлат экспертизасидан ўтказиш. |
2023 йил июнь |
|||
2. |
Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларнинг туман (шаҳар)ларидаги ижтимоий соҳа объектларида мавжуд иситиш тизимларини хатловдан ўтказиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
1. Ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказиш. |
2023 йил апрель |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров) |
2. Мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб, 2023 йилда модернизация қилинадиган объектлар рўйхатини шакллантириш. |
2023 йил май |
|||
3. Ҳар бир объектни хатловдан ўтказиб, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш. |
2023 йил июнь |
|||
3. |
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларнинг айрим ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасининг концепцияларини тасдиқлаш. |
1. Лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2023 йил июнь |
Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдуразаков), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев) |
2. Лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш. |
2023 йил июль |
|||
4. |
Маслаҳат хизматини кўрсатиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатларини маблағ билан таъминлаш. |
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича тегишли чоралар кўриш ва молиялаштириш. |
Заруратга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
5. |
Ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш. |
1. Ҳар бир туман (шаҳар) кесимида тендер комиссиялари таркибини шакллантириш. |
2023 йил май |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
2. Тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. |
2023 йил май |
|||
6. |
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда республиканинг айрим ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш. |
1. Тендерни эълон қилиш, тендер таклифларини баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш. |
2023 йил сентябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
2. Тендер ғолиби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни расмийлаштириш. |
2023 йил октябрь |
Президентининг
2023 йил 10 апрелдаги
ПҚ-118-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятлардаги давлат ижтимоий соҳа
объектлари бўйича 2023 йилда давлат-хусусий
шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш
РЕЖАСИ
Т/р
|
Ҳудудлар номи
|
Ижтимоий соҳа объектлари сони
|
шундан, соҳалар кесимида
|
|||
умумтаълим мактаблари
|
мактабгача таълим ташкилотлари
|
соғлиқни сақлаш муассасалари
|
маданият, мусиқа ва спорт муассасалари
|
|||
Ҳаммаси |
13 376 |
6 479 |
4 031 |
2 117 |
749 |
|
жумладан: |
||||||
I. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 554 |
758 |
447 |
222 |
127 |
1. |
Нукус шаҳри |
187 |
60 |
59 |
39 |
29 |
2. |
Амударё тумани |
164 |
87 |
51 |
16 |
10 |
3. |
Беруний тумани |
149 |
73 |
53 |
13 |
10 |
4. |
Қораўзак тумани |
66 |
34 |
16 |
10 |
6 |
5. |
Кегейли тумани |
73 |
40 |
16 |
12 |
5 |
6. |
Қўнғирот тумани |
103 |
51 |
32 |
14 |
6 |
7. |
Қонликўл тумани |
51 |
25 |
13 |
9 |
4 |
8. |
Мўйноқ тумани |
49 |
19 |
18 |
8 |
4 |
9. |
Тахтакўпир тумани |
54 |
25 |
16 |
8 |
5 |
10. |
Тўрткўл тумани |
128 |
69 |
33 |
19 |
7 |
11. |
Хўжайли тумани |
86 |
45 |
24 |
11 |
6 |
12. |
Чимбой тумани |
99 |
50 |
30 |
13 |
6 |
13. |
Шуманай тумани |
60 |
35 |
12 |
9 |
4 |
14. |
Элликқалъа тумани |
134 |
73 |
34 |
15 |
12 |
15. |
Нукус тумани |
64 |
33 |
16 |
11 |
4 |
16. |
Тахиатош тумани |
54 |
24 |
16 |
8 |
6 |
17. |
Бўзатов тумани |
33 |
15 |
8 |
7 |
3 |
II. |
Андижон вилояти |
1 642 |
774 |
533 |
268 |
67 |
1. |
Андижон шаҳри |
161 |
58 |
57 |
38 |
8 |
2. |
Хонобод шаҳри |
25 |
8 |
9 |
5 |
3 |
3. |
Андижон тумани |
119 |
59 |
33 |
23 |
4 |
4. |
Асака тумани |
152 |
71 |
50 |
25 |
6 |
5. |
Балиқчи тумани |
123 |
63 |
36 |
20 |
4 |
6. |
Булоқбоши тумани |
80 |
37 |
24 |
14 |
5 |
7. |
Жалақудуқ тумани |
113 |
57 |
35 |
16 |
5 |
8. |
Избоскан тумани |
130 |
54 |
49 |
24 |
3 |
9. |
Марҳамат тумани |
99 |
47 |
31 |
17 |
4 |
10. |
Олтинкўл тумани |
101 |
56 |
27 |
15 |
3 |
11. |
Пахтаобод тумани |
108 |
52 |
35 |
16 |
5 |
12. |
Улуғнор тумани |
64 |
31 |
18 |
11 |
4 |
13. |
Қўрғонтепа тумани |
132 |
66 |
44 |
16 |
6 |
14. |
Шаҳрихон тумани |
153 |
75 |
57 |
17 |
4 |
15. |
Хўжаобод тумани |
82 |
40 |
28 |
11 |
3 |
III. |
Қашқадарё вилояти |
2 090 |
1 194 |
417 |
348 |
131 |
1. |
Қарши шаҳри |
147 |
47 |
40 |
42 |
18 |
2. |
Қарши тумани |
126 |
69 |
27 |
23 |
7 |
3. |
Миришкор тумани |
91 |
43 |
20 |
21 |
7 |
4. |
Ғузор тумани |
134 |
76 |
30 |
21 |
7 |
5. |
Деҳқонобод тумани |
147 |
103 |
11 |
26 |
7 |
6. |
Қамаши тумани |
148 |
96 |
23 |
18 |
11 |
7. |
Косон тумани |
176 |
101 |
43 |
22 |
10 |
8. |
Китоб тумани |
155 |
95 |
28 |
24 |
8 |
9. |
Муборак тумани |
71 |
33 |
19 |
14 |
5 |
10. |
Нишон тумани |
93 |
42 |
24 |
20 |
7 |
11. |
Касби тумани |
117 |
60 |
29 |
19 |
9 |
12. |
Чироқчи тумани |
168 |
125 |
18 |
19 |
6 |
13. |
Шаҳрисабз тумани |
161 |
83 |
39 |
29 |
10 |
14. |
Яккабоғ тумани |
160 |
100 |
29 |
24 |
7 |
15. |
Шаҳрисабз шаҳри |
75 |
23 |
33 |
11 |
8 |
16. |
Кўкдала тумани |
121 |
98 |
4 |
15 |
4 |
IV. |
Наманган вилояти |
1 625 |
716 |
603 |
246 |
60 |
1. |
Наманган шаҳри |
119 |
55 |
34 |
25 |
5 |
2. |
Давлатобод тумани |
67 |
23 |
25 |
10 |
9 |
3. |
Янги Наманган тумани |
57 |
23 |
21 |
12 |
1 |
4. |
Косонсой тумани |
118 |
57 |
39 |
18 |
4 |
5. |
Мингбулоқ тумани |
122 |
49 |
57 |
12 |
4 |
6. |
Наманган тумани |
89 |
36 |
36 |
13 |
4 |
7. |
Норин тумани |
115 |
45 |
52 |
15 |
3 |
8. |
Поп тумани |
159 |
73 |
53 |
28 |
5 |
9. |
Тўрақўрғон тумани |
127 |
62 |
43 |
18 |
4 |
10. |
Уйчи тумани |
116 |
46 |
50 |
16 |
4 |
11. |
Учқўрғон тумани |
121 |
49 |
48 |
20 |
4 |
12. |
Чортоқ тумани |
117 |
56 |
37 |
21 |
3 |
13. |
Чуст тумани |
162 |
77 |
63 |
18 |
4 |
14. |
Янгиқўрғон тумани |
136 |
65 |
45 |
20 |
6 |
V. |
Фарғона вилояти |
2 455 |
1016 |
909 |
401 |
129 |
1. |
Фарғона шаҳри |
185 |
52 |
65 |
42 |
26 |
2. |
Қўқон шаҳри |
136 |
50 |
48 |
30 |
8 |
3. |
Қувасой шаҳри |
75 |
33 |
23 |
12 |
7 |
4. |
Марғилон шаҳри |
96 |
39 |
35 |
15 |
7 |
5. |
Бағдод тумани |
154 |
64 |
59 |
23 |
8 |
6. |
Бешариқ тумани |
155 |
64 |
67 |
15 |
9 |
7. |
Бувайда тумани |
123 |
58 |
43 |
16 |
6 |
8. |
Данғара тумани |
132 |
46 |
61 |
18 |
7 |
9. |
Ёзёвон тумани |
86 |
42 |
27 |
14 |
3 |
10. |
Қува тумани |
161 |
70 |
61 |
23 |
7 |
11. |
Қўштепа тумани |
120 |
52 |
39 |
24 |
5 |
12. |
Олтиариқ тумани |
123 |
49 |
44 |
27 |
3 |
13. |
Риштон тумани |
155 |
70 |
64 |
17 |
4 |
14. |
Сўх тумани |
82 |
35 |
28 |
14 |
5 |
15. |
Тошлоқ тумани |
103 |
53 |
29 |
18 |
3 |
16. |
Ўзбекистон тумани |
170 |
74 |
64 |
24 |
8 |
17. |
Учкўприк тумани |
129 |
60 |
42 |
24 |
3 |
18. |
Фарғона тумани |
157 |
65 |
56 |
29 |
7 |
19. |
Фурқат тумани |
113 |
40 |
54 |
16 |
3 |
VI. |
Бухоро вилояти |
526 |
228 |
172 |
97 |
29 |
1. |
Бухоро тумани |
121 |
55 |
38 |
23 |
5 |
2. |
Вобкент тумани |
102 |
44 |
34 |
20 |
4 |
3. |
Ромитан тумани |
105 |
44 |
34 |
21 |
6 |
4. |
Когон тумани |
55 |
26 |
14 |
11 |
4 |
5. |
Қоровулбозор тумани |
30 |
10 |
9 |
7 |
4 |
6. |
Пешку тумани |
113 |
49 |
43 |
15 |
6 |
VII. |
Жиззах вилояти |
327 |
191 |
70 |
45 |
21 |
1. |
Арнасой тумани |
43 |
22 |
11 |
6 |
4 |
2. |
Дўстлик тумани |
50 |
21 |
18 |
6 |
5 |
3. |
Зарбдор тумани |
60 |
35 |
13 |
9 |
3 |
4. |
Ғаллаорол тумани |
131 |
92 |
16 |
18 |
5 |
5. |
Зафаробод тумани |
43 |
21 |
12 |
6 |
4 |
VIII. |
Навоий вилояти |
220 |
104 |
51 |
55 |
10 |
1. |
Ғозғон шаҳри |
10 |
3 |
4 |
2 |
1 |
2. |
Навбаҳор тумани |
78 |
37 |
17 |
21 |
3 |
3. |
Томди тумани |
36 |
17 |
8 |
8 |
3 |
4. |
Конимех тумани |
70 |
37 |
15 |
15 |
3 |
5. |
Учқудуқ тумани |
26 |
10 |
7 |
9 |
|
IX. |
Самарқанд вилояти |
871 |
442 |
273 |
100 |
56 |
1. |
Жомбой тумани |
116 |
56 |
34 |
18 |
8 |
2. |
Нарпай тумани |
147 |
70 |
57 |
12 |
8 |
3. |
Тайлоқ тумани |
128 |
61 |
44 |
15 |
8 |
4. |
Каттақўрғон тумани |
198 |
105 |
64 |
19 |
10 |
5. |
Самарқанд тумани |
124 |
53 |
42 |
18 |
11 |
6. |
Иштихон тумани |
158 |
97 |
32 |
18 |
11 |
X. |
Сурхондарё вилояти |
556 |
296 |
145 |
90 |
25 |
1. |
Ангор тумани |
88 |
47 |
24 |
13 |
4 |
2. |
Бандихон тумани |
73 |
43 |
13 |
14 |
3 |
3. |
Музработ тумани |
104 |
58 |
23 |
18 |
5 |
4. |
Жарқўрғон тумани |
134 |
67 |
46 |
15 |
6 |
5. |
Қизириқ тумани |
90 |
49 |
22 |
15 |
4 |
6. |
Термиз тумани |
67 |
32 |
17 |
15 |
3 |
XI. |
Сирдарё вилояти |
663 |
308 |
198 |
118 |
39 |
1. |
Гулистон тумани |
68 |
32 |
21 |
12 |
3 |
2. |
Сайхунобод тумани |
73 |
41 |
15 |
14 |
3 |
3. |
Мирзаобод тумани |
72 |
34 |
20 |
15 |
3 |
4. |
Гулистон шаҳри |
48 |
18 |
20 |
6 |
4 |
5. |
Ширин шаҳри |
16 |
4 |
6 |
3 |
3 |
6. |
Янгиер шаҳри |
29 |
11 |
12 |
3 |
3 |
7. |
Боёвут тумани |
114 |
55 |
34 |
21 |
4 |
8. |
Сардоба тумани |
47 |
21 |
14 |
9 |
3 |
9. |
Ховос тумани |
66 |
31 |
16 |
14 |
5 |
10. |
Оқолтин тумани |
39 |
18 |
10 |
8 |
3 |
11. |
Сирдарё тумани |
91 |
43 |
30 |
13 |
5 |
XII. |
Тошкент вилояти |
576 |
318 |
144 |
88 |
26 |
1. |
Бўка тумани |
93 |
54 |
20 |
16 |
3 |
2. |
Бекобод тумани |
100 |
53 |
26 |
18 |
3 |
3. |
Паркент тумани |
95 |
54 |
20 |
15 |
6 |
4. |
Пискент тумани |
80 |
42 |
21 |
13 |
4 |
5. |
Бўстонлиқ туман |
102 |
55 |
28 |
14 |
5 |
6. |
Оҳангарон тумани |
106 |
60 |
29 |
12 |
5 |
XIII. |
Хоразм вилояти |
251 |
114 |
69 |
39 |
29 |
1. |
Хива тумани |
84 |
42 |
18 |
14 |
10 |
2. |
Янгибозор тумани |
83 |
33 |
29 |
12 |
9 |
3. |
Янгиариқ тумани |
84 |
39 |
22 |
13 |
10 |
XIV. |
Тошкент шаҳри |
20 |
20 |
|||
1. |
Бектемир тумани |
4 |
4 |
|||
2. |
Мирзо Улуғбек тумани |
2 |
2 |
|||
3. |
Сергели тумани |
6 |
6 |
|||
4. |
Янгиҳаёт тумани |
5 |
5 |
|||
5. |
Яшнобод тумани |
3 |
3 |
Изоҳ: 2023 йилда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлари имзоланадиган давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича ҳудудлар рўйхати ва соҳалар кесимида объектлар сони Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини 2023 йилда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини ташкиллаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи йиғилиш баённомалари билан ўзгартирилиши мумкин.
Президентининг
2023 йил 10 апрелдаги
ПҚ-118-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятларда давлат ижтимоий соҳа
объектларининг иситиш тизимларини 2023 йилда
давлат-хусусий шериклик асосида модернизация
қилиш ишларини ташкиллаштириш бўйича
республика ишчи гуруҳи таркиби
1. Ш. Кудбиев |
- |
иқтисодиёт ва молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари |
2. Д. Султанов |
- |
иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
Ишчи гуруҳ аъзолари |
||
3. лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
4. О. Жўраева |
- |
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари |
5. А. Қобилов |
- |
тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари |
6. А. Жуманазаров |
- |
энергетика вазирининг ўринбосари |
7. Т. Комилов |
- |
мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари |
8. О. Фазилкаримов |
- |
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари |
9. Н. Сабиров |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ижтимоий соҳалар иқтисодиёт ва молияси департаменти директори ўринбосари |
10. Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари ва вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари, иқтисодиёт ва молия бошқармалари бошлиқлари, солиқ бошқармалари бошлиқлари, тегишли ижтимоий соҳа бошқармалари бошлиқлари |
11. З. Бозоров |
- |
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва давлат функцияларини қисқартириш департаменти директори ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 11 апрель
"Халқ сўзи", 2023 йил 11 апрель