ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Маҳаллий бюджет /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2023 й. ПҚ-117-сон "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2023 й.

N ПҚ-117



ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ

АМАЛИЁТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА ФАОЛ МАҲАЛЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида бюджет маблағларининг бир қисмини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида фуқароларнинг фаоллигини ошириш ҳамда ўтган давр мобайнида жамланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда мазкур жараённи янада такомиллаштириш ҳамда уни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:


1. 2023 йил биринчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида қиймати 1,5 триллион сўм бўлган 1 666 та лойиҳа ғолиб бўлганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил биринчи мавсум доирасида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 1,3 трлн сўм маблағни 1-иловага мувофиқ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, қўшимча ажратилаётган маблағ 2023 йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида режалаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтирилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика бюджетидан маблағларни бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтириш чораларини кўрсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:

мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ қўшимча ажратилаётган маблағларнинг бир ҳафта муддатда Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига ўтказилишини ҳамда мазкур жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланилишини;

объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида инсон омилисиз ўтказиладиган электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланишини;

ҳар бир лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичлари назорат қилиб борилишини ҳамда лойиҳаларнинг ижроси натижаларига кўра ташаббускор фуқаролар иштирокида уларни қабул қилиб олиш тадбирлари ташкил этилишини таъминласин.


3. Туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этилган Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссиялар 2023 йил биринчи мавсумда ғолиб деб топилган 2 975 та лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини қатъий назоратга олсин. Шунингдек, буюртмачилар томонидан пудратчилар билан шартномаларни расмийлаштиришда:

жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг сўнгги муддати этиб жорий йилнинг июль ойи;

қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг сўнгги муддати этиб жорий йилнин август ойи белгиланиши назарда тутилсин.


4. Ҳисоб палатаси (Б.Турабов) ва Давлат молиявий назорати инспекцияси (Л.Умурзақов)га ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилиш;

ҳар ойда камида бир маротаба барча лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни доимий назорат қилиб бориш;

қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг якунида қурилишда назорат ўлчовини ўтказиш.


5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар "Очиқ бюджет" ахборот порталига келиб тушган ва ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳалар таҳлиллари асосида жиҳозлаш билан боғлиқ лойиҳаларда кўзда тутилган товар (хизмат)ларни харид қилиш харажатлари 2024 йил учун бюджет сўровида кўзда тутилишига эътибор қаратсин.


6. Белгилансинки, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифлансин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида ўтказилиши ҳамда "Фуқаролар ташаббуси жамғармалари" маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича шахсан масъул эканлиги белгилансин.


8. Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларини янада такомиллаштириш, жойларда кузатилаётган айрим камчиликларни бартараф этиш ҳамда ушбу жараёнларнинг янада шаффоф ва ҳаққоний ташкил этилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2-иловасидаги чора-тадбирлар режасида назарда тутилган топшириқлар ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ташаббусли бюджетлаштириш жараёни доирасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 апрелдаги

ПҚ-117-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023 йилнинг февраль-апрель ойлари давомида

ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида ҳар

бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб

деб топилмаган 1309 та лойиҳани амалга ошириш

учун ажратилаётган маблағлар

МИҚДОРИ

Т/р

Ҳудуд номи


Лойиҳалар сони

(бирлик)


Маблағ миқдори

(млн сўм)


Республика бўйича жами


1309

1 310 928

Қорақалпоғистон Республикаси


29

27 513

1

Амударё тумани


9

9 800

2

Кегайли тумани


1

900

3

Қораўзак тумани


2

2 400

4

Қўнғирот тумани


5

5 300

5

Нукус тумани


1

1 000

6

Нукус шаҳри


1

440

7

Тўрткўл тумани


8

6 645

8

Элликқалъа тумани


2

1 028

Андижон вилояти


111

113 706

9

Андижон тумани


13

14 350

10

Андижон шаҳри


5

4 730

11

Асака тумани


16

15 400

12

Балиқчи тумани


10

11 100

13

Бўстон тумани


2

1 000

14

Булоқбоши тумани


1

1 200

15

Жалақудуқ тумани


2

2 200

16

Избоскан тумани


3

3 600

17

Қўрғонтепа тумани


7

8 150

18

Марҳамат тумани


10

10 578

19

Олтинкўл тумани


11

11 300

20

Пахтаобод тумани


11

11 198

21

Хўжаобод тумани


2

2 200

22

Шаҳрихон тумани


18

16 700

Бухоро вилояти


50

45 820

23

Бухоро шаҳри


13

8 420

24

Вобкент тумани


1

850

25

Ғиждувон тумани


20

23 600

26

Жондор тумани


1

600

27

Олот тумани


1

1 000

28

Ромитан тумани


6

4 250

29

Шофиркон тумани


8

7 100

Жиззах вилояти


82

87 760

30

Арнасой тумани


2

1 000

31

Бахмал тумани


14

12 100

32

Ғаллаорол тумани


7

7 640

33

Жиззах шаҳри


17

20 250

34

Зарбдор тумани


2

1 750

35

Зафаробод тумани


3

2 100

36

Зомин тумани


5

5 600

37

Пахтакор тумани


5

6 000

38

Фориш тумани


4

3 720

39

Шароф Рашидов тумани


23

27 600

Қашқадарё вилояти


128

141 047

40

Ғузор тумани


10

11 572

41

Деҳқонобод тумани


5

5 700

42

Касби тумани


13

13 095

43

Китоб тумани


11

12 600

44

Косон тумани


14

14 750

45

Кўкдала тумани


8

9 600

46

Қамаши тумани


10

10 100

47

Қарши тумани


12

14 200

48

Қарши шаҳри


1

700

49

Муборак тумани


1

1 000

50

Чироқчи тумани


12

13 680

51

Шаҳрисабз тумани


9

8 050

52

Шаҳрисабз шаҳри


3

3 400

53

Яккабоғ тумани


19

22 600

Навоий вилояти


57

47 733

54

Кармана тумани


7

6 700

55

Қизилтепа тумани


3

1 800

56

Навбаҳор тумани


10

7 460

57

Навоий шаҳри


20

19 725

58

Нурота тумани


5

3 148

59

Хатирчи тумани


12

8 900

Наманган вилояти


182

154 421

60

Давлатобод тумани


7

6 625

61

Косонсой тумани


15

10 500

62

Мингбулоқ тумани


5

3 400

63

Наманган тумани


13

8 291

64

Наманган шаҳри


36

30 220

65

Норин тумани


10

9 756

66

Поп тумани


20

23 100

67

Тўрақўрғон тумани


21

3 950

68

Уйчи тумани


8

8 394

69

Учқўрғон тумани


8

8 050

70

Чортоқ тумани


6

4 700

71

Чуст тумани


7

6 735

72

Янгиқўрғон тумани


26

30 700

Самарқанд вилояти


135

137 669

73

Булунғур тумани


9

9 100

74

Жомбой тумани


7

7 871

75

Иштихон тумани


13

12 695

76

Каттақўрғон тумани


18

19 400

77

Қўшработ тумани


7

7 500

78

Нарпай тумани


5

5 099

79

Нуробод тумани


8

9 400

80

Оқдарё тумани


3

3 600

81

Пастдарғом тумани


2

2 000

82

Пайариқ тумани


5

6 000

83

Самарқанд тумани


16

15 050

84

Самарқанд шаҳри


23

18 404

85

Тойлоқ тумани


2

1 300

86

Ургут тумани


17

20 250

Сирдарё вилояти


13

8 445

87

Боёвут тумани


9

6 095

88

Гулистон тумани


2

1 650

89

Сайхунобод тумани


1

450

90

Сардоба тумани


1

250

Сурхондарё вилояти


110

111 754

91

Ангор тумани


3

2 700

92

Бандихон тумани


1

900

93

Бойсун тумани


2

650

94

Денов тумани


19

21 950

95

Жарқўрғон тумани


5

4 285

96

Қизириқ тумани


3

3 500

97

Қумқўрғон тумани


8

6 570

98

Музработ тумани


5

5 250

99

Олтинсой тумани


16

16 880

100

Сариосиё тумани


15

13 184

101

Термиз тумани


1

935

102

Термиз шаҳри


8

8 050

103

Узун тумани


8

9 250

104

Шеробод тумани


11

11 850

105

Шўрчи тумани


5

5 800

Тошкент вилояти


84

87 603

106

Бекобод тумани


2

1 550

107

Бекобод шаҳри


2

1 500

108

Бўка тумани


5

5 628

109

Зангиота тумани


1

1 200

110

Қибрай тумани


4

4 455

111

Қуйи Чирчиқ тумани


3

3 560

112

Оққўрғон тумани


9

7 450

113

Оҳангарон тумани


5

6 000

114

Оҳангарон шаҳри


2

730

115

Паркент тумани


10

11 020

116

Пискент тумани


1

1 200

117

Тошкент тумани


8

9 400

118

Ўрта Чирчиқ тумани


2

2 200

119

Чиноз тумани


8

8 070

120

Чирчиқ шаҳри


6

5 570

121

Юқори Чирчиқ тумани


10

11 650

122

Янгийўл тумани


6

6 420

Тошкент шаҳри


44

43 610

123

Мирзо Улуғбек тумани


4

4 080

124

Олмазор тумани


6

7 046

125

Чилонзор тумани


16

17 600

126

Шайхонтоҳур тумани


2

1 800

127

Юнусобод тумани


14

10 684

128

Янгиҳаёт тумани


2

2 400

Фарғона вилояти


201

226 238

129

Бешариқ тумани


5

5 450

130

Бағдод тумани


25

29 675

131

Бувайда тумани


8

9 475

132

Данғара тумани


9

10 787

133

Ёзёвон тумани


4

3 660

134

Қўштепа тумани


18

20 992

135

Қува тумани


15

16 660

136

Қувасой шаҳри


12

12 648

137

Қўқон шаҳри


3

2 450

138

Марғилон шаҳри


2

1 550

139

Олтиариқ тумани


11

12 600

140

Риштон тумани


14

15 900

141

Тошлоқ тумани


8

7 985

142

Ўзбекистон тумани


37

43 240

143

Учкўприк тумани


12

13 273

144

Фарғона тумани


7

7 800

145

Фурқат тумани


11

12 094

Хоразм вилояти


83

77 609

146

Боғот тумани


1

800

147

Гурлан тумани


8

9 195

148

Қўшкўпир тумани


20

21 749

149

Урганч тумани


7

3 140

150

Урганч шаҳри


13

11 700

151

Ҳазорасп тумани


5

4 550

152

Хива тумани


3

1 725

153

Шовот тумани


13

15 270

154

Янгиариқ тумани


7

4 130

155

Янгибозор тумани


6

5 350

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 апрелдаги

ПҚ-117-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини

янада такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга

ошириш

шакли


Ижро

муддатлари


Масъул

ижрочилар


1.

Оммавий ахборот воситалари орқали ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича кампаниялар ўтказилиши юзасидан эълонлар бериш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил

15 майга

қадар


ЎзМТРК (А.Хаджаев), АОКА (А.Ходжаев)


2.

Ҳудудларда фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш.

Бунда:

ҳар бир туманда график асосида фуқаролар иштирокида очиқ муҳокамалар ташкил этиш;

"Telegram" ижтимоий тармоғида таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилиш учун махсус бот ишга тушириш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил

15 июнга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


3.

Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда халқаро амалиётда республикамизда кузатилган ҳолатларга ўхшаш муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан амалга оширилган ишларни ўрганиш ҳамда муносиб деб топилган тажрибаларни мамлакатимизда татбиқ этиш мақсадида таклифлар ишлаб чиқиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2023 йил

15 июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)

4.

Келиб тушган таклифларни ОАВ вакиллари, блогер ва мустақил изланувчилар ўртасида муҳокама қилиш ва ташаббусли бюджет жараёнига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича дастлабки рўйхатни шакллантириш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил

31 июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), АОКА (А.Ходжаев)

5.

Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган ўзгартириш ва қўшимчаларни Олий Мажлис палаталарида муҳокама қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар


2023 йил

август


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


Олий Мажлис палаталаридаги муҳокама натижаларига кўра умумлаштирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш.


Ахборот хати

2023 йил

август

6.

Ташаббусли бюджет жараёнларини тартибга солиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш.

Бунда, қуйидагилар назарда тутилади:

амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш орқали "Очиқ бюджет" тизимини такомиллаштириш;

ташаббусли бюджет доирасида овоз бериш тартибини янада такомиллаштириш бўйича кенг муҳокамалар ўтказиш;

Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия таркибини танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда ҳудудларда лойиҳаларни шакллантириш ва саралаш босқичларида турли хил маъмурий аралашувларнинг олдини олиш мақсадида комиссия таркибига ўзгартиришлар киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


7.

Ташаббусли бюджет жараёнининг 2023 йил биринчи мавсумида фаол иштирок этган 10 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳамда 20 нафар фаол фуқароларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш, жумладан, эсдалик совғалари билан тақдирлаш чораларини кўриш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил

1 май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


8.

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 15 апрель

Вазирлар Маҳкамаси (А.Джурабоев)


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 10 апрелдаги

ПҚ-117-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4756-сон қарорига 1-илованинг 13-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

13.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси




Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти




Шаффофлик ва солиқ мақсадларида ахборот алмашинуви бўйича глобал форум




Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассоциацияси




Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси


".

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5072-сон қарорининг 3-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"туман ва шаҳар бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоиз қисми ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади";


б) учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-409-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, 2023 йилга мўлжалланган дастурларни ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали шакллантириш, лойиҳалар пакети учун ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорини 8 миллиард сўм этиб белгилаш, дастурларни молиялаштириш учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 4 триллион сўм, 2023 йил учун истисно тариқасида 2,7 триллион сўм маблағ йўналтириш назарда тутилсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-471-сон қарорида:


а) 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги "1 апрелга қадар" сўзлари "1 июнга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-иловада:


4-позициясининг "Ижро муддатлари" устунидаги "2023 йил 1 март" сўзлари "2023 йил 1 июль" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-позициясининг "Ижро муддатлари" устунидаги "2023 йил 1 апрель"сўзлари "2023 йил 1 июнь" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 7-иловада:


4-позициянинг "Ижро муддатлари" устунидаги "2023 йил 1 апрель" сўзлари "2023 йил 1 июнь" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-позициянинг "Ижро муддатлари" устунидаги "2023 йил 1 март" сўзлари "2023 йил 1 июнь" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 апрель



















































Время: 0.2388
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск