ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 11.04.2023 й. ЎРҚ-829-сон "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.03.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.04.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.04.2023 й.

N ЎРҚ-829



ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИ,

ЭРКИНЛИКЛАРИ ҲАМДА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ

ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

         

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 23 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 6 апрелда маъқулланган

      

       

Мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларда бир қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларига дахл қилувчи жиноий қилмишлар учун мутаносиб санкциялар белгиланмаган, хотин-қизларни шилқимлик ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари мавжуд эмас, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордернинг амал қилиш муддати (ўттиз кун) хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари етарли даражада ҳимоя қилинишини таъминлаш имконини бермайди, алиментларни тўламаганлик учун жазо сифатида жарима солиниши янада кўпроқ молиявий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Бундан ташқари Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссиясининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) идоралараро комиссияларининг фаолияти ислоҳ этилиб, улар тегишинча Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) комиссиялари этиб қайта ташкил этилди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси қонунларига хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий соҳада ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга оширишида қўллаб-қувватлаш масалаларини тартибга солувчи қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришни назарда тутувчи, шунингдек болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб қўювчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун хотин-қизлар ва болаларга нисбатан шилқимлик ҳамда зўравонликнинг олдини олишга, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ халқаро индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилашга хизмат қилади, шунингдек Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) комиссиялари фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 4, 218-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 5, 267-модда, N 11, 791-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 5, 466-модда) 8-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ягона мувофиқлаштирувчи органидир".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, N 12, 1194-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 6, 570-модда, N 10, 984-модда) 13-моддасининг иккинчи қисмидаги "туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг" деган сўзлар "маҳалла хотин-қизлар фаоли, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, таълим муассасаларининг, оилавий врачлик пунктларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, N 3, 217-модда, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 966, 968, 973-моддалар, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 466-моддалар, N 6, 575-модда, N 10, 981-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 17-модданинг:

иккинчи қисми "119" рақамидан кейин "-моддалари, 126-1-моддасининг тўртинчи - саккизинчи қисмларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг 122, 123, 125-1-моддаларида, 126-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 127, 127-1, 128-1, 144, 146, 193 - 195, 205 - 210, 225, 226, 230 - 232, 234, 235, 279 - 302-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар";


2) 58-модда иккинчи қисмининг "б" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятлар учун, шунингдек қуйидагилар билан:

жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан;

ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан;

ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан;

вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан;

вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан;

ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун жазолар тайинлашда қўлланилмайди";


3) 66-1-модданинг биринчи қисмидаги "121-моддасининг биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш)" деган сўзлар "121-моддасининг биринчи қисмида (шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш), 126-1-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида (оилавий (маиший) зўравонлик)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 73-модда тўртинчи қисмининг "г" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди";


5) 87-модданинг биринчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияда" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 104-модда биринчи қисмининг диспозицияси "ва ушбу Кодекснинг 126-1-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 105-модда биринчи қисмининг диспозицияси "ушбу Кодекснинг 126-1-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 109-модда иккинчи қисмининг диспозицияси "ушбу Кодекснинг 126-1-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 110-модда биринчи қисмининг диспозицияси "104, 105-моддаларида" деган сўзлардан кейин "126-1-моддасининг тўртинчи -саккизинчи қисмларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10) 115-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";


11) 118-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Номусга тегиш:

а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;

б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 119, 121, 128 ва (ёки) 129-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан;

г) ўлдириш билан қўрқитиб;

д) ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Номусга тегиш:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

б) яқин қариндошга, собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан;

в) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан;

г) оммавий тартибсизликлар иштирокчиси томонидан;

д) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

е) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, -

ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


12) 119-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 121, 128 ва (ёки) 129-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан;

г) ўлдириш билан қўрқитиб;

д) ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

б) яқин қариндошига, собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан;

в) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан;

г) оммавий тартибсизликлар иштирокчиси томонидан;

д) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

е) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатлар ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -

ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


13) 121-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"121-модда. Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш

         

Хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатдан айбдорга қарам бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур этиш, -

уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат оғир оқибатларга олиб келса, -

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, -

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракат:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

б) яқин қариндошига, собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан;

в) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 119, 128 ва (ёки) 129-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

г) оғир оқибатларга олиб келса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


14) қуйидаги мазмундаги 126-1-модда билан тўлдирилсин:


"126-1-модда. Оилавий (маиший) зўравонлик

           

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек башарти бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, -

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

в) ўта шафқатсизлик билан;

г) ғаразли ниятларда;

д) диний таассублар замирида;

е) бир гуруҳ шахслар томонидан;

ж) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 97, 104 ва (ёки) 105-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

з) ўта хавфли рецидивист томонидан;

и) қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса, -

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотишга ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқишига ёки унинг функциялари тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатнинг бузилишига ёки соғлиқнинг бошқача тарзда ёмонлашувига, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг йўқолишига ёки ҳомиланинг тушишига ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса, -

беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

б) вояга етмаган шахсга нисбатан;

в) ўта шафқатсизлик билан;

г) ғаразли ниятларда;

д) диний таассублар замирида;

е) бир гуруҳ шахслар томонидан;

ж) қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса, -

етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 97 ва (ёки) 104-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

в) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

г) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, -

ўн йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


15) 128-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, -

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали содир этилган бўлса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 119, 121 ва (ёки) 129-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) яқин қариндошига ёки бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга нисбатан;

в) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан содир этилган бўлса, -

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


16) 128-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"128-1-модда. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган

шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки

мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор

этиш орқали жинсий алоқа қилиш

         

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, -

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


17) 129-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш, -

икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан;

б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

в) ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

г) ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;

д) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 119, 121 ва (ёки) 128-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

е) яқин қариндошига ёки бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга нисбатан;

ж) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан содир этилган бўлса, -

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


18) 130-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш, -

беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


19) 130-1-модданинг:

номидаги "Зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар "Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг диспозициясидаги "Зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар "Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) қуйидаги мазмундаги 141-3-модда билан тўлдирилсин:


"141-3-модда. Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини

камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган

томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш

         

Шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 5-моддалар, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430, 431-моддалар, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469-модда, N 9, 589, 592-моддалар, N 10, 671-модда, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 204-модда, N 5, 296-модда, N 12, 689-модда; 2021 йил, N 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, N 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 973-модда, N 12, 1193-модда; 2022 йил, N 2, 81-модда, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда, N 6, 575-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 84-модда бешинчи қисмининг 3-бандидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 325-модданинг биринчи қисми "141-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "141-3-моддасида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 334-модданинг биринчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 345-модданинг бешинчи қисмидаги "121-моддаси иккинчи қисмида, 122-1-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 124-моддасида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 127-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддаси иккинчи қисмида" деган сўзлар "121-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 122-1-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 124-моддасида, 126-1-моддаси бешинчи - саккизинчи қисмларида, 127-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 127-1-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 128, 128-1-моддаларида, 129-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 381-2-модда биринчи қисмининг 1-бандидаги "125, 125-1, 126-моддаларида, 127-моддаси биринчи қисмида, 127-1-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи қисмида, 128-1-моддасида, 129-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар "125, 125-1, 126-моддаларида, 126-1-моддаси биринчи - тўртинчи қисмларида, 127-моддаси биринчи қисмида, 127-1-моддаси биринчи қисмида, 129-моддаси биринчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 536-модданинг учинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 537-модданинг учинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 542-модданинг олтинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 551-модданинг матнидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияни" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 562-модданинг:

номидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 564-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вояга етмаган шахсни Жиноят кодекси 87-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жавобгарликдан озод қилиб, материалларни болалар масалалари бўйича комиссияда кўришга топшириш чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1189-модда) қуйидаги қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 7-модданинг иккинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 14-модданинг:

биринчи қисмидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 23-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1) ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш";


4) қуйидаги мазмундаги 28-1-модда билан тўлдирилсин:


"28-1-модда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига

мажбурий равишда жалб этиш

         

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилади.

Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар - ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади.

Ҳуқуқбузар жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ўталмаган муддатини ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг тўрт соати учун маъмурий қамоқнинг бир кунига тенг жазо билан ёхуд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг саккиз соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг жарима билан алмаштиради. Бунда маъмурий қамоқнинг муддати ўн беш суткадан, жариманинг миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаслиги керак.

Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди";


5) 29-1-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси фуқаросига алимент тўлаш бўйича мажбуриятларга эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди";


6) қуйидаги мазмундаги 41-1-модда билан тўлдирилсин:


"41-1-модда. Шаҳвоний шилқимлик қилиш

         

Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


7) 47-4-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


8) 47-5-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


9) қуйидаги мазмундаги 47-7-модда билан тўлдирилсин:


"47-7-модда. Ота-онанинг ўз вояга етмаган

болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича

мажбуриятларини бажармаслиги

        

Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда ёхуд улар ўз ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


10) 52-модда иккинчи қисмининг диспозицияси "башарти ушбу Кодекснинг 59-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11) қуйидаги мазмундаги 59-2-модда билан тўлдирилсин:


"59-2-модда. Оилавий (маиший) зўравонлик

           

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни, қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади";


12) 189-1-модданинг:

номидаги "Зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар "Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

диспозициясидаги "Зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар "Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

санкциясидаги "зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар "тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 242-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари";


14) 243-модданинг:

номидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 245-модданинг биринчи қисмидаги "40, 41, 42, 43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно), 44, 45, 46, 46-1, 46-2-моддаларида, 47-моддасининг иккинчи - тўртинчи қисмларида, 47-1, 47-2, 47-4, 47-5, 47-6, 48, 49-1, 49-4, 51-1, 51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9, 52, 56, 57, 58, 59, 59-1-моддаларида" деган сўзлар "40, 41, 41-1, 42, 43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно), 44, 45, 46, 46-1, 46-2-моддаларида, 47-моддасининг иккинчи - тўртинчи қисмларида, 47-1, 47-2, 47-4, 47-5, 47-6, 47-7, 48, 49-1, 49-4, 51-1, 51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9, 52, 56, 57, 58, 59, 59-1, 59-2-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 247-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"247-модда. Болалар масалалари бўйича комиссиялар

           

Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари вояга етмаган шахслар содир этган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекснинг 194 ва 194-1-моддаларида назарда тутилган ишлар мустасно. Ушбу Кодекснинг 61, 116-1, 116-2, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 183, 185, 185-1, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар фақат ўзига мазкур ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш келиб тушган орган (мансабдор шахс) уни болалар масалалари бўйича комиссияларга кўриб чиқиш учун топширган ҳоллардагина ушбу комиссиялар томонидан кўриб чиқилади. Болалар масалалари бўйича комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналарига ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли бўлган, ушбу Кодекс 47-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади";


17) 304-модданинг тўртинчи қисмидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 8, 469-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 199-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 970-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 464-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 80-модданинг иккинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 170-модданинг матнидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-139-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 1, 1-модда; 2009 йил, N 12, 471-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 12, 881-модда; 2020 йил, N 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 5, 464-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 3-модданинг ўн тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола - ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ёки чекланганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги ёхуд муомалага лаёқати чекланганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги ёхуд ота-она қарамоғи мавжуд бўлмаган бошқа ҳолатлар сабабли ота-она ёки ягона ота (она) қарамоғидан маҳрум бўлган бола";


2) 10-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қўлланилган жазо чорасидан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганлигидан қатъи назар, қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёхуд унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналар ташкил этганлик ёки сақлаганлик, терроризм учун илгари ҳукм қилинган шахсларнинг таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларида ишлаши ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг реестрини шакллантириш ва юритиш, шунингдек ундан ахборот олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрда қабул қилинган "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-263-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 343-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда, N 9, 592-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модданинг учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларни" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"болалар масалалари бўйича комиссиялар";


3) 9-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9-модда. Болалар масалалари бўйича комиссиялар";

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 12-модданинг олтинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияни" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 14-модда:

иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 16-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларни" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 21-модданинг тўртинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 24-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 26-модданинг иккинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 28-модданинг:

биринчи қисмидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 29-модда:

биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 30-модда:

биринчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссияга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 31-модданинг иккинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январда қабул қилинган "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги ЎРҚ-364-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 1, 1-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2020 йил, N 1, 3-модда, N 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 970-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 7-модда:

биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги";

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан - вояга етмаганларга нисбатан";


2) 8-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлигини ҳамда мол-мулкини ҳисобга олишнинг электрон ахборот тизимини (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) ташкил этиш ва юритиш тартибини ҳамда унга киритиладиган маълумотлар рўйхатини белгилайди";


3) 9-модда:

номи ва биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача

ва мактаб таълими вазирлигининг ҳамда Соғлиқни

сақлаш вазирлигининг васийлик ва ҳомийлик

соҳасидаги ваколатлари

         

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин";


4) 10-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги еттинчи - ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"ахборот тизимини юритади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал этади;

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш механизмларини яратади ва такомиллаштиради;

оилага тарбияга олинган (патронат) болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини мониторинг қилади;

етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олиш учун назарда тутилган маблағларнинг тақсимланиши ҳамда уларнинг ўз эгаларига берилиши устидан назорат ўрнатади";


5) 12-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларининг васийлик

ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари";

         

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ўз ваколатлари доирасида";

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонунчиликда белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади";

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ";

тўққизинчи хатбошисидаги "туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради" деган сўзлар "туман, шаҳар ҳокими учун хулоса тайёрлайди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин";


6) 13-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "давлат реестрига" деган сўзлар "ахборот тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 15-модданинг:

номидаги "Давлат реестрига" деган сўзлар "Ахборот тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Васийлик ва ҳомийлик органлари васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда ахборот тизимига киритади";

иккинчи қисмидаги "туман, шаҳар ҳокимлигини" деган сўзлар "туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 16-модданинг биринчи қисми "маълумотларни" деган сўздан кейин "ахборот тизими орқали ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "давлат реестрига киритиш учун улар ҳақиқатда турган жойдаги туман, шаҳар ҳокимлигига" деган сўзлар "ахборот тизимига киритиш учун улар ҳақиқатда турган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 18-модданинг:

номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"18-модда. Ахборот тизимини юритиш

          

Ахборот тизимини туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари юритади";

иккинчи қисмидаги "Давлат реестрига" деган сўзлар "Ахборот тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Давлат реестрини" деган сўзлар "Ахборот тизимини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.

Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши шарт. Бу ҳолда васийлик ёки ҳомийлик агар боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.

Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетишидан камида бир ой олдин ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризани ўзи вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органига бериши керак.";


12) 36-модданинг бешинчи қисмидаги "давлат реестрига тегишли маълумотларни киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига" деган сўзлар "ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 40-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс маблағлари ҳисобидан қопланади, бу маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг таъминоти учун васий ва ҳомийга қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тайинланиши мумкин".


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-371-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 129-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 589, 591-моддалар, N 10, 674-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда; 2022 йил, N 1, 5-модда, N 5, 466-модда) 36-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрда қабул қилинган "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-444-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 9, 508-модда; 2019 йил, N 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) комиссиялари";


2) 9-модда:

номи ва биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Болалар масалалари бўйича миллий

комиссиянинг ҳамда болалар масалалари бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар,

туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг болаларни уларнинг

соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш

соҳасидаги ваколатлари

           

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) комиссиялари ўз ваколатлари доирасида";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) комиссиялари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин".


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-561-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 9, 586-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 12, 1194-модда) қўйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модда:

саккизинчи хатбошисидаги "шилқимлик" деган сўз "шилқимлик, таъқиб этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"таъқиб этиш - жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши, унинг икки ёки ундан ортиқ марта қаршилик кўрсатганлигига ёхуд огоҳлантирганлигига қарамай содир этиладиган, жабрланувчини қидиришда, у билан оғзаки, телекоммуникация тармоқлари воситасида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёки бошқа усулларни қўллаш йўли билан мулоқотга киришишда, унинг иш, ўқиш ва (ёки) яшаш жойига боришда ифодаланган ҳамда жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотирлик қўзғатадиган ҳаракатлар";

ўн иккинчи хатбошиси ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 12-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни

қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва

хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизларни тазйиқ ва

зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари";

          

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси";

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ижтимоий реабилитация қилишга ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказади";


3) 18-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 23-модда:

номидаги "ва унинг муддатини узайтириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс бир жойда ишласа ёки ўқиса, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширувчи ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан жабрланувчига ҳимоя ордери берилганидан кейин бир иш куни ичида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг иш ёки ўқиш жойига, агар тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс ташкилот раҳбари бўлса, юқори турувчи органга, жабрланувчи ва тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш тўғрисида тақдимнома юборилади.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ишлаётган ёки таълим олаётган ташкилот раҳбари тақдимномани олганидан кейин, уч иш куни ичида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф этишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади";

бешинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча еттинчи - ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

еттинчи қисмидаги "ўттиз кунгача" деган сўзлар "бир йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "узайтириш" деган сўз чиқариб ташлансин;

тўққизинчи қисмидаги "уни берган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) қуйидаги мазмундаги 23-1-модда билан тўлдирилсин:


"23-1-модда. Ҳимоя ордерининг амал қилиш

муддатини узайтириш

            

Тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир этиш хавфи бартараф этилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра, бир иш куни ичида ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича материаллар тайёрланади ҳамда ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома расмийлаштирилган ҳолда жабрланувчининг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборилади.

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида ёпиқ суд мажлисида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс ҳозирлигида кўриб чиқилади.

Илтимосномани судда кўришда адвокат иштирок этиши мумкин.

Жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахснинг суд мажлисига келиши ички ишлар органи ходими кузатуви остида амалга оширилади.

Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахснинг суд мажлисида узрсиз сабабларга кўра ҳозир бўлмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди. Агар суд мазкур шахснинг судда ҳозир бўлишини шарт деб топса, суд уни мажбуран олиб келиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Судья иш материаллари билан танишиб чиққанидан кейин ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ёки ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор чиқаради.

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар, қарорни қабул қилган суднинг номи, судьянинг, тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, машғулотининг тури ҳамда яшаш жойи;

ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар;

тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга нисбатан қўлланилган, ушбу Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган чекловларнинг рўйхати.

Суднинг ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва ички ишлар органлари томонидан дарҳол ижро этилади.

Судья тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга қарор устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатини, шунингдек ҳимоя ордери талабларини ҳамда уларни бажармаслик оқибатларини тушунтиради.

Қарорнинг кўчирма нусхаси тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахсига, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига, шунингдек тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга дарҳол топширилади.

Агар улар суд мажлисига келмаган бўлса, қарорнинг кўчирма нусхаси бир сутка ичида почта орқали тарафларга юборилади.

Суднинг ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарори устидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс, агар ишда иштирок этган бўлса, уларнинг адвокати, қонуний вакили томонидан 72 соат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиниши унинг ижро этилишини тўхтатиб турмайди.

Ҳимоя ордери талабларининг бажарилиши устидан назорат ички ишлар органи томонидан амалга оширилади";


6) 24-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш ҳамда уни узайтириш тўғрисидаги ариза уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади";


7) 26-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш масаласини ҳал қилишда, суд мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловлардан ташқари қуйидаги чекловларни қўллашга ҳақли:

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг муайян жойларга боришини тақиқлаш;

наркологик касалликдан амбулатория ёки стационар шароитларда даволаниш каби мажбуриятлардан бирини ёки бир нечтасини тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига юклатиш;

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчи яшайдиган уй-жой майдонидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш, жабрланувчининг иш жойига ёки у жойлашган бошқа жойларга яқинлашиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "биринчи қисмида" деган сўзлар "биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Агар ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани" деган сўзлар "Агар ҳимоя ордерини бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалани" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 28-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг вояга етмаган болалари улар билан бирга махсус марказларга жойлаштирилиши мумкин";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга, шунингдек уларнинг ўзи билан бирга махсус марказларга жойлаштирилган вояга етмаган болаларига ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар тазйиқ ўтказганликда ва зўравонлик содир этганликда айбдор деб топилган шахсдан ундирилиши мумкин".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-562-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2019 йил, N 9, 587-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 12, 1187-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 12-модда қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг қўмита фаолияти ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисидаги ахборотини эшитади";


2) қуйидаги мазмундаги 12-1-модда билан тўлдирилсин:


"12-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни

қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила

ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий

бўлинмаларининг ваколатлари

           

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:

жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришишга қаратилган ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;

қонунчиликда белгиланган хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш чораларини кўради;

хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режаларини ва стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;

қонунчиликда белгиланган хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини бериш тўғрисидаги статистик маълумотларни ва ахборотни мунтазам равишда йиғишни ҳамда таҳлил қилишни таъминлайди;

давлат бошқаруви органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари, шунингдек уларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга аризалар (шикоятлар) ва даъволар беради;

қонунчиликда белгиланган хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

зарур ҳолларда, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилади, ишчи гуруҳлар тузади.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин".


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар; 2023 йил, N 2, 816-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 43-банд билан тўлдирилсин:

"43) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари - хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан";


2) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:

"17) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари - хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бериладиган аризалар, шикоятлар ва даъволар юзасидан";


3) 12-модданинг 1-бандидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, N 10-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суд қарорларини ижро этиш чоғида қонунчиликка риоя этилиши учун масъул бўлган давлат органлари назорати остида суднинг қонуний кучга кирган қарори бўйича жазо сифатида бажариладиган ишни ўз ичига олмайди";


2) 422-модданинг матнидаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар" деган сўзлар "болалар масалалари бўйича комиссиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин".


16-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


17-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


18-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 7-моддаси 2-бандининг учинчи хатбошиси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонун 3-моддасининг 4-банди суднинг ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар қонуний кучга кирган қарорига кўра жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан татбиқ этилмайди. Мазкур шахсларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар амалда бўлган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

          

             

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 апрель


"Халқ сўзи", 2023 йил 12 апрель


































































Время: 0.1940
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск