Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Регулирование и контроль перемещения товаров (работ, услуг) через таможенную границу / Ввоз, вывоз и транзит поднадзорных ветеринарной службе грузов /

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.04.2023 й. 148-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 апрелдаги

148-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат ветеринария хизмати назорати

остидаги товарлар экспорти, импорти ва

транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария

сертификатини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

    

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

         

1. Ушбу Низом давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг (кейинги ўринларда - назоратдаги товарлар) экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария сертификатини (кейинги ўринларда - рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар) бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари -ветеринария соҳасидаги талабларни белгиловчи, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар риоя этиши шарт бўлган ҳужжатлар;


ветеринария, ветеринария-санитария талаблари - давлат ҳудудини четдан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари қўзғатувчиларининг кириб келишидан ва ветеринария-санитария жиҳатдан хавфли саналган назоратдаги товарларнинг келтирилишидан ҳимоялашга қаратилган, барча юридик ва жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий ҳисобланган, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан импорт қилинувчи назоратдаги товарларга нисбатан қўйиладиган талаблар;


ветеринария сертификати - Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария хизмати томонидан барча турдаги назоратдаги товарларга бериладиган ҳайвонларнинг ўта хавфли ва карантин касалликлари бўйича соғлом ҳудудданлигини ҳамда ҳайвонотга мансуб хомашё ва маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертизасидан ўтганлигини, ветеринария-санитария талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган, назоратдаги товарларни ишлаб чиқарган мамлакатнинг давлат ветеринария врачи томонидан белгиланган намунада бериладиган халқаро ҳужжат;


импорт қилувчи мамлакат - охирги манзили белгиланган давлат;


рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар - назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга ваколатли орган томонидан бериладиган рухсатнома, шунингдек, назоратдаги товарларни экспорт, импорт қилишда Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг чегара ва транспортдаги ветеринария пункт (участка)лари расмийлаштирадиган ветеринария сертификатлари;


транзит мамлакати - назоратдаги товарларни импорт қилувчи мамлакатга етказишда ҳудуди орқали ўтиладиган ёки чегара ва транспортдаги ветеринария пункт (участка)лари доирасида вақтинча тўхтаб ўтиладиган давлат;


чегара ва транспортдаги ветеринария пункти (участкаси) (кейинги ўринларда - ЧТВП) - назоратдаги товарларни халқаро, давлатлараро, зарурат туғилганда эса - мамлакат ичида барча транспорт турларида ташиш юзасидан чегара ветеринария назоратини амалга оширувчи орган;


экспорт қилувчи мамлакат - назоратдаги товарларни бошқа мамлакатга жўнатувчи давлат;


ҳайвон - барча сут эмизувчилар, сув ҳайвонлари ёки паррандалар (қушлар), асаларилар.


3. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар рўйхатига нисбатан қўлланилади.


4. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар ветеринария, ветеринария-санитария талаблари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун масъул ҳисобланади.


5. Назоратдаги товарларни эпизоотик жиҳатдан барқарор бўлган бошқа давлатлардан экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади.


6. Ушбу Низомга 2-илованинг 1-бандида назарда тутилган назоратдаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномалар ваколатли орган томонидан, экспорт ва импорт учун ветеринария сертификатлари Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси томонидан электрон ҳужжатлар шаклида ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар ва маълумотларнинг таҳлил қилинишини таъминловчи автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда берилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ махсус қоғоз бланкаларда расмийлаштириш талаб қилинган ҳолларда қоғоз шаклида берилиши мумкин.


7. Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома мурожаат қилинган календарь йил учун берилади.


8. Назоратдаги товарлар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида жойлашган чегара ветеринария назорати пунктлари (участкалари) орқали ўтказилади.


9. Назоратдаги товарларни импорт қилишдан олдин юридик ва жисмоний шахслар экспорт ва транзит қилувчи мамлакатлардаги эпизоотик вазият тўғрисида давлат ветеринария хизматидан бепул ахборот олиш ҳуқуқига эга.



2-БОБ. РУХСАТ БЕРИШГА ДОИР

ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР

         

10. Назоратдаги товарларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларнинг экспорт-импорти билан шуғулланувчи барча юридик ва жисмоний шахслар идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, давлат ветеринария хизмати назоратида бўлади.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган назоратдаги товарлар ЧТВПда давлат ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.


12. Бошқа давлатлар ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари, ҳайвонларнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ялпи касалликлари ва ҳайвонларнинг илгари қайд этилмаган юқумли касалликлари пайдо бўлган тақдирда, назоратдаги товарларни олиб ўтишга тақиқ ёки чеклов жорий этиш ҳамда уларни олиб ўтишни тиклаш тўғрисидаги қарор ваколатли орган раҳбари томонидан қабул қилинади.


13. Ўзбекистон Республикасига кирувчи ёки ундан чиқиб кетувчи шахсларга тегишли ит, мушук ва бошқа номаҳсулдор ҳайвонлар (2 тадан кўп бўлмаган) ва паррандалар (қушлар) (10 тадан кўп бўлмаган) учун ветеринария сертификати ваколатли орган рухсатисиз Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг ветеринария ҳужжат (хулоса)лари асосида ЧТВПларда расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетувчи шахсларга тегишли ит, мушук ва бошқа номаҳсулдор ҳайвонлар ва паррандалар (қушлар) учун ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган миқдордан кўп бўлмаган ҳолда, қабул қилувчи мамлакатнинг талаби асосида ветеринария сертификати расмийлаштирилади.


14. Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи ҳайвонот турларини импорт қилиш экспорт қилувчи давлатнинг ваколатли органи томонидан ушбу Конвенцияга мувофиқ берилган рухсатномаси (ҳимоя маркаси) мавжуд бўлганда амалга оширилади.


15. Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирувчи ҳайвон турларини экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги томонидан ушбу Конвенцияга мувофиқ берилган рухсатнома (ҳимоя маркаси) мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги билан ҳамкорлик қилади.


16. Назоратдаги товарларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларнинг экспорт-импорти билан шуғулланувчи барча юридик ва жисмоний шахслар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларининг ветеринария-санитария хулосаларига эга бўлиши талаб қилинади.

Фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган назоратдаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларнинг назоратдаги товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат берилади.


17. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни импорт ва экспорт қилиш ваколатли орган томонидан бериладиган ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишлари бўйича лицензия мавжуд бўлганда ва улар давлат рўйхатига олинган тақдирда амалга оширилади.


18. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни импорт ва экспорт қилишда уларни ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан бериладиган сифати ва зарарсизлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда, ветеринария сертификати расмийлаштирилади.


19. Назоратдаги товарларни экспорт, импорт ва транзит қилишда давлат ветеринария назоратининг ҳужжатли, жисмоний (товарни кўрган ҳолда) ва лаборатория турлари қўлланилади.


20. Ҳужжатли давлат ветеринария назоратида қуйидагилар текширилади:

назоратдаги товарларнинг ветеринария жиҳатидан хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

назоратдаги товарларни импорт, экспорт ёки транзит қилишга (тегишлилиги бўйича) ветеринария рухсатномаси ҳамда сертификати ёки сифати ва зарарсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

берилган ҳужжатлар мазмунининг ветеринария талабларига мувофиқлиги.


21. Жисмоний давлат ветеринария назорати қуйидагиларни ўз ичига олади:

назоратдаги товарларни ёки ҳайвонларни кўздан кечириш;

кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган назоратдаги товарлар мавжудлигини ҳамда ўзаро мос келмайдиган товарларнинг биргаликда ташилишини истисно қилиш мақсадида назоратдаги товарларнинг тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш;

транспорт воситасининг назоратдаги товарларни ташишдаги белгиланган ветеринария-санитария талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;

кўчириб ўтказиш (ташиш) шартлари ва режимини назорат қилиш;

қадоқлаш ва ёрлиқларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилиш;

ҳайвонларни импорт, экспорт, транзит қилишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўтказиш (ташиш)да, суғориш ва озиқлантириш пунктларида уларнинг ҳар бир партияси текширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтиш пунктида ўтказилаётган муайян турдаги назоратдаги товарларнинг очиқ қисмини текширишга йўл қўйилади.


22. Лаборатория давлат ветеринария назорати:

давлат ветеринария назорати жараёнида;

ташилаётган назоратдаги товарлардаги ўзгаришлар аниқланган ҳолларда;

ҳайвонларнинг юқумли касалликларини истисно этиш мақсадида тегишли лабораторияларда текширувлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


23. Давлат ветеринария назорати турларининг натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими томонидан назоратдаги товарларга нисбатан ветеринария ҳужжатларига ёки назоратдаги товарларнинг бошқа ҳужжатларига (сабабларини кўрсатган ҳолда) ўтказиш, ўтказишни тўхтатиб туриш, импортни тақиқлаш ёки қайтариш белгиларидан бири қайд этилади.


24. Назоратдаги товарларга нисбатан қабул қилинган қарор ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими томонидан ветеринария ҳужжатларига ва товарларга илова қилинадиган ҳужжатларга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли штамплар қўйиш орқали расмийлаштирилади.


25. Назоратдаги товарлар турлари ва ҳудуднинг эпизоотик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, транспорт воситаси (темир йўл вагони, рефрижератор секцияси, контейнер ва бошқалар) юкларни ортишдан олдин ва туширишдан кейин ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ҳужжат берилган ҳолда ветеринария-санитария ишловига юборилади.


26. ЧТВП мансабдор шахси ўз ваколатларини амалга оширишда ўтиш пунктларида назорат ўтказиш ваколати берилган бошқа ваколатли органлар мансабдор шахслари, шунингдек, чегарадош давлатлар ўтиш пунктларидаги ветеринария мутахассислари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар.


27. ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими ўз хизмат вазифаларини ўташ вақтида ўзлари билан хизмат гувоҳномасини олиб юриши ҳамда белгиланган намунадаги махсус кийимда бўлиши шарт.


28. Назоратдаги товарларни импорт, экспорт ва транзит қилиш, шунингдек, мамлакат ҳудуди доирасида ўтказиш (ташиш) экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органлари ва давлат ветеринария хизматининг ваколатли шахслари томонидан берилган ветеринария сертификатлари илова қилинган ҳолда амалга оширилади.


29. Назоратдаги товарларни халқаро ташиш фаолияти доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўтказиш (ташиш)да ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар. Аниқланган қонун бузилишлари тўғрисида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.


30. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида давлат ветеринария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахс ёки ходимнинг ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


31. Барча турдаги ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш, ветеринария талабларини бажариш, шунингдек, ветеринария ишлови ва лаборатория текширувлари ҳамда халқаро, давлатлараро ва мамлакат ичида белгиланган тартибда ветеринария кузатуви, импортда аудит ҳамда инспекция ўтказилади ва улар билан боғлиқ бошқа турдаги иш ва хизматлар бўйича харажатлар назоратдаги товарларнинг эгаси томонидан қопланади.

Иш ва хизматлар бўйича харажатларнинг тўлов миқдори ва шартлари белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланади.


32. Импорт қилувчи мамлакат талабларига ёки Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг (ХЭБ/OIE) халқаро кодекслари нормаларига мувофиқ ветеринария сертификатлари шакли ёки тури ваколатли орган томонидан ўзгартирилиши ва тасдиқланиши мумкин.


33. Агар импорт қилувчи мамлакатнинг ветеринария талабларида Ўзбекистон Республикасининг ветеринария тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар ёки талаблар белгиланган бўлса, импорт қилувчи мамлакатнинг ветеринария талаблари қўлланилади.



3-БОБ. НАЗОРАТДАГИ ТОВАРЛАРНИ ЭКСПОРТ

ҚИЛИШДА РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИШ БЎЙИЧА АРИЗАНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ, РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ ЁКИ БЕРИШНИ РАД

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

       

34. Назоратдаги товарларни экспорт қилишга рухсатнома ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ схема бўйича олинади.


35. Назоратдаги товарларни экспорт қилишга рухсатномани олиш учун экспорт қилувчи товарлар эгаси автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилади.


36. Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тушган ариза барча маълумотлар тўлиқ кўрсатилганда ваколатли орган томонидан қабул қилинади.

Аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда, ариза берувчига аризани қайта юбориш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хабар юборилади. Бунда ариза берувчининг рухсатномани бериш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этишга муддат берилади.

Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тушган ва маълумотлар тўлиқ кўрсатилган ариза ваколатли орган томонидан икки иш кунида кўриб чиқилади ҳамда ариза берувчига натижаси бўйича дарҳол хабар берилади.


37. Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқади, муайян турдаги назоратдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши учун рухсатнома бериш ёки асосли сабабларни кўрсатган ҳолда уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


38. Рухсатнома берилган куннинг ўзида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига, шунингдек, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасига ва унинг ЧТВПларига ва товарлар эгасига юборилади.

Вақтинча олиб чиқиш учун назоратдаги товарларга қайта олиб кириш шартлиги кўрсатилган рухсатнома берилади.

Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, рад этиш хати ваколатли орган томонидан назоратдаги товарлар эгасига бир иш кунида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилади ҳамда ушбу хат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, шунингдек, Давлат чегараси ва транспортида давлат ветеринария назорати бошқармаси кўриши ва юклаб олиши учун автоматлаштирилган ахборот тизимида имконият яратилади.


39. Рухсатнома олган назоратдаги товарларнинг эгаси товарларнинг хорижий давлатлар ҳудудидан транзит бўйича ўтиши масаласини ҳал қилиш учун ваколатли органга автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилган кундан) мурожаат этишга ҳақли.

Агар рухсатнома берилган назоратдаги товар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида кўрсатилган давлатлар ҳудудидан транзит ўтиши лозим бўлса, ваколатли орган, товарнинг эгаси мурожаат қилиш ёки қилмаслигидан қатъи назар, рухсатнома берилган куннинг ўзида тегишли давлатнинг марказий ветеринария органига транзит масаласини ҳал қилишни (рухсатнома беришни) сўраб мурожаат қилади.

Транзит бўйича аризалар транзит давлатларнинг миллий қонунчилиги талабларига, шунингдек, халқаро келишув ва қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.

Тегишли давлатдан транзит бўйича олинган рухсатнома ваколатли орган томонидан назоратдаги товарлар эгасига тақдим этилади.

Транзит бўйича аризаларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


40. Назоратдаги товарларни экспорт қилишда ветеринария сертификати ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ схема бўйича олинади.


41. Назоратдаги товарларни экспорт қилишга ветеринария сертификатини олиш учун экспорт қилувчи товарлар эгаси автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан тегишли ЧТВПларга мурожаат қилади.


42. ЧТВП томонидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тушган ариза кўриб чиқилади.

Аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда, аризани қайтадан юбориш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ариза берувчига хабар юборилади. Бунда, ариза берувчининг ветеринария сертификатни бериш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига камчиликларни кўрсатиб, уларни бартараф этишга муддат беради.

Аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилган ҳолда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тушган ариза ЧТВП томонидан қабул қилинади.

Ариза етти иш кунида кўриб чиқилади ва ариза берувчига ветеринария сертификати берилади ёки уни бериш рад этилади.


43. ЧТВП аризани автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини, ҳудуднинг эпизоотик ҳолатини ва ҳайвонлар карантинини ўрганиш, шунингдек, импорт қилувчи мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати ветеринария талабларига мувофиқлиги бўйича ветеринария ҳужжатини (хулосасини) олиш учун бир иш кунида юборади.


44. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари ЧТВП томонидан юборилган аризани унда кўрсатилган назоратдаги товарларни экспорт қилиш имкониятини, импорт қилувчи мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати талабларини бажариш имкониятини, товарлар тавсифларини ва маъмурий ҳудуддаги эпизоотик вазиятни ҳисобга олган ҳолда назоратдаги товарлар эгаси ёки унинг вакили иштирокида олти иш кунида кўриб чиқади.

Бунда ўта хавфли касалликларни аниқлаш мақсадида карантин ёки қўшимча лаборатория текширувлари ўтказиш зарурати юзага келганда, белгиланган муддат уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин, бу ҳақда ваколатли орган ва тегишлилиги бўйича ЧТВП хабардор қилинади ва шу куни ариза берувчига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилган кундан) маълум қилинади.


45. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради, лаборатория текширувлари ва ўрганишлар натижалари бўйича тузилган ҳужжатларни (хулосаларни) тасдиқлайди ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) тегишли ЧТВПга юборади.


46. Назоратдаги товарларни ортишдан олдин транспорт воситаси ветеринария-санитария ишловидан ўтказилган бўлиши лозим.


47. ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими тақдим этилган ветеринария ҳужжатларини (хулосаларини) ва импорт қилувчи мамлакатнинг давлат ветеринария хизмати ветеринария талабларини таҳлил қилган ҳолда, ветеринария сертификатини бериш ёки асосли сабабларни кўрсатган ҳолда уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ветеринария сертификатини бериш рад этилган тақдирда, назоратдаги товарлар эгаларига бир иш куни ичида бу ҳақда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хабар юборилади.


48. Ветеринария сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими ветеринария сертификатини 4 соат ичида расмийлаштириб беради.

Бунда ветеринария сертификати тегишлича ушбу Низомга 9, 10, 11, 12 ва 13-иловаларга мувофиқ шаклда ёки импорт қилувчи мамлакатнинг ветеринария талабларига мувофиқ келишилган шаклда ваколатли органнинг рухсатнома рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.


49. Назоратдаги товарлар эгасининг аризасига кўра товарларни ўтказиш йўналишидаги хорижий мамлакатларнинг чегара ветеринария пунктлари сонига мувофиқ равишда сертификатнинг дубликатлари расмийлаштирилади.


50. Назоратдаги товарларга берилган ветеринария сертификати охирги манзилга етиб боргунга қадар амал қилади ва назоратдаги товарлар эгаси импорт қилувчига уларнинг етказилишини ўз вақтида таъминлаши лозим.


51. Ўтказиш пунктидаги ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими назоратдаги товарларнинг ҳужжатли назорат таҳлили натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда тегишли товарларнинг кузатув ҳужжати ва ветеринария сертификатига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда "Чиқишга рухсат" ёки "Чиқиш тақиқланади" штампини қўяди ҳамда ўз исми ва фамилиясини қайд этади.

Агар назоратдаги товарларни экспорт қилишда транзит МДҲ мамлакатлари орқали амалга оширилса, ушбу мамлакат марказий давлат ветеринария хизматининг транзит рухсатномаси олингандан сўнг товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариш мақсадга мувофиқ.


52. Импорт қилувчи мамлакат талабларига асосан назоратдаги товарлар рўйхатида кўзда тутилмаган товарларга ветеринария сертификатларини расмийлаштириш зарур бўлганда, назоратдаги товарлар эгаси қоғоз шаклида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ариза билан тегишли ЧТВПга мурожаат қилади.

Ветеринария сертификатлари импорт қилувчи мамлакатнинг ветеринария қоидалари ва нормалари бажарилган ҳолда, ЧТВП томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари ҳужжатлари (хулосалари) асосида, ваколатли орган рухсатисиз ушбу Низомнинг 42, 43, 47, 48, 49, 50 ва 51-бандларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


53. Назоратдаги товарларни экспорт қилиш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

мамлакатда ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича эпизоотик ҳолат юзага келиши;

экспорт қилинаётган назоратдаги товарларнинг сақланиши, ишлаб чиқарилиши (қайта ишланиши) бўйича импорт қилувчи мамлакатнинг белгиланган ветеринария қоидалари ва нормаларига экспорт қилувчи корхонанинг ҳолати ёки назоратдаги товарлари мувофиқ эмаслиги;

экспорт қилувчининг аризасида зарур маълумотларнинг йўқлиги ёхуд экспорт қилувчи аризасига зарур иловаларнинг мавжуд эмаслиги;

экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;

экспорт қилинадиган назоратдаги товарлар ҳажмининг қайд этилган корхоналарда ишлаб чиқариш қувватига номувофиқлиги;

мамлакатга ёки экспорт қилувчига нисбатан импорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органи томонидан тақиқ (чеклов) ўрнатилганлиги;

миллий қонунчиликка мувофиқ ветеринария-санитария хулосалари мавжуд эмаслиги;

назоратдаги товарларни экспорт қилувчи корхона импорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органи реестрига киритилмаганлиги ёки импорт қилувчи корхона рухсатномасининг мавжуд эмаслиги (заруратга кўра);

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни экспорт қилишда ветеринария дори воситасининг савдодаги номи (савдо маркаси), препарат шакли, қадоғи, ишлаб чиқарилган ветеринария дори воситаси ва озуқабоп қўшимча ваколатли орган томонидан рўйхатга олинмаганлиги;

ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган рухсат беришга доир бошқа талаблар ва шартлар бажарилмаганлиги.

Ваколатли орган ёки ЧТВПлар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тегишлича "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28 ва 29-моддалари ҳамда "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда рад этилади.


54. Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олган назоратдаги товарлар эгаси зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

назоратдаги товарларни экспорт қилишда Ўзбекистон Республикасининг ветеринария қонунчилиги ва импорт қилувчи мамлакатнинг ветеринария, ветеринария-санитари талабларига риоя этиш;

экспорт қилиниши режалаштирилаётган назоратдаги товарлар тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимини хабардор қилиш;

импорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органи томонидан назоратдаги товарларга нисбатан белгиланган импорт мақсади бўйича экспортни амалга ошириш;

ушбу Низомнинг тегишли талаб ва шартларини бажариш;

Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария хизмати мансабдор шахсларининг ушбу бандда белгиланган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш.



4-БОБ. НАЗОРАТДАГИ ТОВАРЛАРНИ ИМПОРТ

ҚИЛИШДА РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИШ БЎЙИЧА АРИЗАНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ, РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ ЁКИ БЕРИШНИ РАД

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

      

55. Назоратдаги товарларни импорт қилишда рухсатнома ушбу Низомга 14-иловага мувофиқ схема бўйича олинади.


56. Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга рухсатномани олиш учун импорт қилувчи товарлар эгаси автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилади.


57. Фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган назоратдаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига киритилган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахсларнинг назоратдаги товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат берилади.

Рухсатномани бериш рад этилган ёки товар эгаси берилган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


58. Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тушган ариза ундаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилганда ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади.

Аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда, ариза берувчига аризани қайта юбориш тўғрисида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хабар юборилади. Бунда ариза берувчининг рухсатномани бериш ҳақидаги аризасини биринчи марта кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этишга муддат берилади.

Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тушган ва маълумотлар тўлиқ кўрсатилган ариза ваколатли орган томонидан қабул қилинади ҳамда ўн саккиз иш кунида кўриб чиқилади.

Назоратдаги товарнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, ваколатли орган аризани автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига бир иш кунида юборади.


59. Ушбу Низомнинг 60-бандида белгиланган муддатда ваколатли орган томонидан импорт қилинадиган товарнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, экспорт қилувчи мамлакатнинг эпизоотик ҳолати ва бошқа таҳлилий маълумотлар Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг (ХЭБ/OIE) ва (ёки) экспорт қилувчи мамлакат марказий давлат ветеринария хизматининг расмий веб-сайтлари орқали ўрганилади, ушбу маълумотлар ҳам рухсатнома бериш ёки уни рад этишга асос бўлади.


60. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари ваколатли орган томонидан юборилган аризада кўрсатилган импорт қилинадиган назоратдаги товарларни сақлаш шартлари, улардан фойдаланиш (эркин сотувга қўйиш, лабораторияда ва бошқа текширишлар, қайта ишлаш ва бошқалар) ҳамда тегишли ҳудуднинг эпизоотик ҳолатини ва карантин тадбирларини ўтказиш шароитини назоратдаги товар эгаси ёки унинг вакили иштирокида беш иш кунида ўрганиб чиқади.


61. Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари аризани кўриб чиқиш натижасида ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги далолатномани расмийлаштиради, ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича тузилган ҳужжатларни (хулосаларни) тасдиқлайди ва бир иш кунида ваколатли органга автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) тақдим этади.

Ўта хавфли касалликларни аниқлаш мақсадида карантин ёки қўшимча лаборатория текширувлари ўтказиш зарур бўлганда, белгиланган муддат уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ваколатли орган хабардор қилинади.


62. Ушбу Низомнинг 59 ва 61-бандларига асосан тақдим этилган маълумотлар ва ветеринария ҳужжатлари (хулосалар) ваколатли орган томонидан беш иш кунида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикасига назоратдаги товарларнинг олиб кирилиши учун ваколатли орган уч иш кунида рухсатнома беради ёки асосли сабабларни кўрсатган ҳолда уни рад этади.


63. Ваколатли орган томонидан назоратдаги товарларни импорт қилишга рухсатнома ёки уни рад этиш автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.


64. Ўзбекистон Республикасига тирик ҳайвонларни импорт қилишда экспорт қилувчи мамлакатдаги эпизоотик вазиятини инобатга олиб, келтириладиган ҳайвонларга карантин тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария врачининг экспорт қилувчи мамлакатга хизмат сафари учун зарур вақт ҳисобга олиниши керак.


65. Берилган рухсатнома ваколатли орган томонидан ушбу Низомнинг 62-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига, шунингдек, Давлат чегараси ва транспортида давлат ветеринария назорати бошқармасига ва унинг ЧТВПларига, назоратдаги товарларнинг эгасига юборилади.

Вақтинча олиб кириш учун назоратдаги товарларга олиб чиқилиши кўрсатилган рухсатнома берилади.

Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, рад этиш хати ваколатли орган томонидан назоратдаги товарлар эгасига бир иш кунида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилади ҳамда ушбу хат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, шунингдек, Давлат чегараси ва транспортида давлат ветеринария назорати бошқармаси кўриши ва юклаб олиши учун автоматлаштирилган ахборот тизимида имконият яратилади.


66. Рухсатнома олган назоратдаги товарларнинг эгаси товарларнинг хорижий давлатлар ҳудудидан транзит бўйича ўтиши масаласини ҳал қилиш учун ваколатли органга автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мурожаат этишга ҳақли.

Агар рухсатнома берилган назоратдаги товар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўрсатилган давлатлар ҳудудидан транзит ўтишида алоҳида нормалар белгиланган бўлса, ваколатли орган товарларнинг эгаси мурожаат қилиш ёки қилмаслигидан қатъи назар, рухсатнома берилгандан кундан бошлаб уч иш кунида тегишли давлатнинг марказий ветеринария органига транзит масаласини ҳал қилишни (рухсатнома беришни) сўраб мурожаат қилади.

Транзит бўйича аризалар транзит давлатларнинг миллий қонунчилиги талабларига, шунингдек, халқаро келишув ва қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.

Тегишли давлатдан транзит бўйича олинган рухсатнома ваколатли орган томонидан икки иш кунида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига, шунингдек, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасига ва назоратдаги товарлар эгасига тақдим этилади.


67. Экспорт қилувчи мамлакатда ҳайвонлар орасида хавфли юқумли касалликлар пайдо бўлган тақдирда, ваколатли орган "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ рухсатнома амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек, ушбу товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига зарур текширувларнинг натижаларига асосан тегишли назоратдаги товарларнинг киритилишига рухсат бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш ваколатли орган томонидан берилган импорт рухсатномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг чегара-текширув пунктлари орқали амалга оширилади.

Чегара-текширув пунктларида назоратдаги товарларни ветеринария назоратидан ўтказиш жўнатувчи давлатнинг ветеринария сертификати ва бошқа кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.

Ўтказиш пунктидаги ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими ҳужжатли назорат таҳлили натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда товарларни жўнатувчи давлат томонидан берилган кузатув ҳужжати ва ветеринария сертификатига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ "Киришга рухсат" ёки "Кириш тақиқланади" штампини қўяди ҳамда ўз исми ва фамилиясини қайд этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига киришда ЧТВП томонидан автотранспорт воситаларига ветеринария-санитария жиҳатидан ишлов берилади.


68. Назоратдаги товарларга ветеринария сертификати ушбу Низомга 15-иловага мувофиқ схема бўйича олинади.


69. Назоратдаги товарлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилгандан кейин ветеринария сертификатини олиш учун импорт қилувчи товарлар эгаси автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан тегишли ЧТВПларга мурожаат қилади.


70. ЧТВП томонидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тушган ариза кўриб чиқилади.

Аризада зарур маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда, аризани қайтадан юбориш бўйича ариза берувчига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хабар юборилади.

Зарур маълумотлар тўлиқ кўрсатилган ҳолда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тушган ариза ва унга илова сифатида бириктирилган ҳужжатлар ЧТВП томонидан қабул қилинади.

Ариза тўрт иш кунида кўриб чиқилади ва ариза берувчига ветеринария сертификати берилади ёки уни бериш рад этилади.


71. Олиб кирилган назоратдаги товарларнинг кўриги хавфлилик даражаларидан келиб чиқиб, хавфни таҳлил қилиш натижаларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.


72. ЧТВП аризани автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини ўрганиш ва ҳайвонларни карантинга қабул қилишда иштирок этиш учун бир иш кунида юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари томонидан икки иш кунида назоратдаги товарлар эгаси ва ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими иштирокида назоратдаги товар келтирилган жойда ўрганилади ва ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари аризани кўриб чиқиш натижасига кўра ветеринария ҳужжатларини (хулосаларини) тасдиқлайди ҳамда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) ЧТВПга юборади.

Ўта хавфли касалликларни аниқлаш мақсадида карантин ёки қўшимча лаборатория текширувлари ўтказиш зарур бўлганда, белгиланган муддат уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин.


73. ЧТВП назоратдаги товарлар туширилгандан кейин транспорт воситасини ветеринария-санитария ишловидан ўтказишга юборади.


74. ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари раҳбари томонидан тақдим этилган ветеринария ҳужжатларини (хулосаларини) таҳлил қилган ҳолда, ветеринария сертификатини бериш ёки асосли сабабларни кўрсатган ҳолда уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ветеринария сертификатини бериш рад этилган тақдирда, бир иш кунида бу ҳақда назоратдаги товарлар эгасига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали хабар юборилади.


75. Ветеринария сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими экспорт қилувчи мамлакатнинг ветеринария сертификати ўрнига ёки келиб чиқиши ёхуд сифат сертификатига асосан электрон шаклда ветеринария сертификатини 4 соат ичида расмийлаштириб беради.

Бунда ветеринария сертификати тегишлича ушбу Низомга 16, 17, 18, 19 ва 20-иловаларга мувофиқ шаклда ваколатли органнинг рухсатнома рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади.

Назоратдаги товарлар қайтарилган тақдирда, давлат чегарасидаги ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими ушбу Низомга 21 ва 22-иловаларга мувофиқ шаклда назоратдаги товарларни қайтариш тўғрисидаги далолатнома ва декларацияни расмийлаштиради.

Агар экспорт қилувчи мамлакатнинг ветеринария хизмати томонидан ушбу Низомда белгиланган ветеринария сертификатлари расмийлаштирилган бўлса, ЧТВП мансабдор шахси ёки ходими томонидан ветеринария сертификатлари қайта расмийлаштирилмаган ҳолда экспорт қилувчи мамлакат томонидан расмийлаштирилган ветеринария сертификатининг асл нусхасига "Киришга рухсат" ёки "Кириш тақиқланади" штампи қўйилади ҳамда ушбу ходимнинг исми ва фамилияси қайд этилиши мумкин.


76. Назоратдаги товарларни импорт қилиш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

экспорт қилувчи мамлакатда ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича эпизоотик ҳолат юзага келиши;

экспорт қилувчи мамлакатнинг назоратдаги товарларида белгиланган тартибда тақиқланган кимёвий ёки биологик моддалар мавжудлиги аниқланиши;

импорт қилувчининг аризасида зарур маълумотларнинг йўқлиги ёхуд импорт қилувчи аризасига зарур иловаларнинг мавжуд эмаслиги;

импорт қилувчи томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги;

импорт қилувчи томонидан тақдим этилаётган назоратдаги товарларнинг сақланиши, ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши бўйича ташкилотларнинг ветеринария-санитария ҳолати ветеринария қоидалари ва нормаларига мувофиқ эмаслиги;

импорт қилинадиган назоратдаги товарлар ҳажмининг қайд этилган корхоналар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш қувватига номувофиқлиги;

маҳсулот етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи давлатларга нисбатан тақиқ (чеклов) ўрнатилганлиги;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлови амалга оширилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган назоратдаги товарларни ишлаб чиқарадиган, қайта ишлайдиган ва сақлайдиган экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар (хорижий экспорт қилувчилар) реестрига экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар киритилмаганлиги;

ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган рухсат беришга доир бошқа талаблар ва шартлар бажарилмаганлиги.

Ваколатли орган ёки ЧТВПлар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тегишлилиги бўйича "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28 ва 29-моддалари ҳамда "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда рад этилади.


77. Назоратдаги товарлар эгаси зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда ветеринария қонунчилиги талабларига риоя этиш;

назоратдаги товарлар импорт қилиниши режалаштирилаётган тегишли туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимини хабардор қилиш;

келтирилган назоратдаги товарларни фақат тегишли ветеринария-санитария хулосасига эга бўлган корхоналарда сақлаш (қайта ишлаш);

келтирилган назоратдаги товарлардан фақат рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган шартларга мувофиқ фойдаланиш;

ушбу Низомнинг тегишли талаб ва шартларини бажариш;

Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария хизмати мансабдор шахсларининг ушбу бандда белгиланган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш.



5-БОБ. НАЗОРАТДАГИ ТОВАРЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ

ТРАНЗИТИГА РУХСАТНОМАНИ ОЛИШ БЎЙИЧА

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, РУХСАТНОМАНИ

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

       

78. Назоратдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома ушбу Низомга 23-иловага мувофиқ схема бўйича олинади.


79. Халқаро ташиш билан шуғулланувчи шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида назоратдаги товарларни транзит қилиш учун импорт ёки экспорт қилувчи мамлакатнинг марказий ветеринария органлари автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) ёки қоғоз шаклида ваколатли органга транзит учун рухсатнома бериш бўйича мурожаат қилади.

Манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар (МДҲ давлатлари вакилларидан ташқари) автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) ваколатли органга транзит учун рухсатнома бериш бўйича мурожаат қилишга ҳақли.

Мурожаатда жўнатувчи ва олувчининг номи, маршрут йўналиши, транспорт тури, назоратдаги товарлар номи, товарларнинг келиб чиқиши ва миқдори кўрсатилади. Ушбу мурожаат асосида ваколатли орган ўттиз кун муддатда транзит рухсатномасини расмийлаштиради ҳамда уни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) ёки қоғоз шаклида импорт ёки экспорт қилувчи мамлакатнинг марказий ветеринария органларига, шунингдек, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасига ва унинг ЧТВПларига, назоратдаги товарлар эгасига беради.


80. Назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари орқали транзит қилиш ваколатли орган томонидан берилган транзит рухсатномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойидаги ЧТВП орқали амалга оширилади.

Назоратдаги товарларнинг транзити ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун рухсатнома олиш назоратдаги товарлар эгаси зиммасига юкланади.


81. Ўтказиш пунктларида назоратдаги товарларни ветеринария назоратидан ўтказиш ветеринария сертификати ва бошқа ветеринария кузатув ҳужжатлари тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.


82. Ҳужжатли назорат ишлари якунига етгач, юқумли касалликлар мавжудлигига шубҳа пайдо бўлганда, ҳайвонлар ветеринария текширувидан ўтказилади, бунда ҳайвонларнинг идентификация рақамлари (татуировка, чиплар, белги, тамға ва бошқалар) ветеринария сертификатларида кўрсатилган рақамлар билан солиштирилади, ташиш шартлари, ҳайвонларнинг ҳолати ва уларни кейинчалик ўтказиш имкониятлари текширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали бошқа назоратдаги товарлар транзитида текширишлар ўтказилмайди.

Назоратдаги товарларни транзит вақтида текшириш (ҳайвонлар бундан мустасно) фақат давлат назорати органлари қарорига биноан ўтказиш пунктларида ёки назоратдаги товарларнинг аризадагига мувофиқ эмаслиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда амалга оширилади.


83. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига киришда ЧТВП томонидан автотранспорт воситаларига ветеринария-санитария жиҳатидан ишлов берилади.


84. Ўтказилган назорат натижаларига кўра ЧТВП мансабдор шахси қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда ветеринария сертификатига ва кузатув ҳужжатларига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги "Транзитга рухсат" ёки "Транзит тақиқланади" штампларини қўяди, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқаришда эса "Транзит якунланди" штампини қўяди ва муҳрлайди ҳамда ўзининг исми-фамилиясини кўрсатган ҳолда имзоси билан тасдиқлайди.


85. Барча зарур маълумотлар транзитни ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади ва электрон ҳисоб тизимига киритилади (жорий этилишига кўра).


86. Назоратдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатномани олиш бўйича мурожаатни кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

мурожаатда ушбу Низомнинг 79-бандида белгиланган маълумотларнинг кўрсатилмаганлиги;

назоратдаги товарлар экспорт қилувчи ёки транзит ўтувчи мамлакатлардаги эпизоотик вазият мураккаблашган ҳолат халқаро шартномаларга мувофиқ мамлакатга салбий таъсир этиши белгиланганлиги;

транзит қилиш халқаро шартномаларнинг бошқа талабларига зид бўлиши.

Ваколатли орган томонидан назоратдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома бериш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28 ва 29-моддаларига мувофиқ ёки халқаро шартномалар талабларига риоя этган ҳолда рад этилади.


87. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун рухсатнома олган назоратдаги товарлар эгаси:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига киришда автотранспорт воситаларини ветеринария-санитария ишловидан ўтказиши;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига кирган автотранспорт воситалари билан Давлат чегарасидан чиқилишини таъминлаши;

Ўзбекистон Республикаси ветеринария қонунчилиги талабларига риоя этиши лозим.



6-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИГА НАЗОРАТДАГИ ТОВАРЛАРНИНГ

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ҚЎЛ ВА БАГАЖ

ЮКЛАРИ, ШУНИНГДЕК, ПОЧТА ЖЎНАТМАЛАРИ

ОРҚАЛИ ОЛИБ КИРИШДА ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ

НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

       

88. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги ЧТВП, шу жумладан, халқаро почта алмашинув жойларида товарларни қўл ва багаж юки, почта жўнатмалари орқали жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиши мақсадида тегишли рухсатномасиз назоратдаги товарни жўнатувчи мамлакатнинг ветеринария сертификатисиз киритилишига йўл қўймаслик бўйича ишларни ташкил этади, битта жисмоний шахс учун 5 килограммгача бўлган, завод ўрамларидаги, ҳайвонотга мансуб маҳсулот бундан мустасно.

Жўнатилган мамлакатга қайтариб юбориш имкони бўлмаган назоратдаги товарлар белгиланган тартибда йўқ қилинади (зарарсизлантирилади).



7-БОБ. РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТЛАР ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ, РУХСАТ

ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

ТУГАТИШ ВА УЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ

      

89. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ариза берувчининг аризасига асосан уларнинг дубликати берилади.


90. Давлат ветеринария хизмати ариза берувчидан ариза қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар дубликатини, шунингдек, яроқсиз ҳолга келган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг асл нусхасини беради (юборади).

Дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


91. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, уларни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32, 33 ва 34-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


92. Назоратдаги товарларни ташиш натижасида инсон ҳамда ҳайвонлар соғлиғига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг аниқ хавфи юзага келиши рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларини бир маротаба қўпол равишда бузилишига киради.



8-БОБ. РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА ЭГА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ЎЗГАРТИРИШ

            

93. Ариза берувчи-юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш куни ичида давлат ветеринария хизматига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш куни ичида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янги ташкил этилган юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлардаги мавжуд маълумотлар ушбу банднинг биринчи - учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.


94. Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан давлат ветеринария хизматига бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 35, 41, 56, 69 ва 79-бандларида назарда тутилган тартибда берилади.


95. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар қайта расмийлаштирилганда, давлат ветеринария хизмати берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


96. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш ва бериш давлат ветеринария хизмати томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.


97. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 93-бандида кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


98. Агар рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда уни олган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг жойлашган жойига нисбатан рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари белгиланган бўлса, ушбу шахснинг фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда, унинг аризаси асосида ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга ўзгартириш киритилиши мумкин.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга ўзгартиш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш учун белгиланган тартибда киритилади.


99. Импорт қилишга рухсатномани қайта расмийлаштиришда ёки ўзгартиришда, импорт қилишга рухсатномани берганлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.



9-БОБ. РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

      

100. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этиши ваколатли орган (ёки тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, шунингдек, Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармаси) томонидан назорат қилинади.


101. Рухсат беришга оид талаблар ва шартларга риоя этилиши бўйича назорат амалга оширилаётганда, ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний ва юридик шахслар рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этаётганлигини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда текшириш;

рухсат беришга оид талаблар ва шартларга риоя этилиши бўйича текширувлар ўтказилаётганда, юзага келадиган масалалар тўғрисида жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширув натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган рухсат беришга оид талаб ва шартларнинг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

жисмоний ва юридик шахс зиммасига аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, шунингдек, судга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини бекор қилиш ташаббуси билан мурожаат қилиш;

рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича юридик шахсларга жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уни мажбурий ундириш бўйича судга даъво аризаси киритиш.


102. Назорат қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

автоматлаштирилган ахборот тизими орқали масофавий назорат;

рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва қонунчиликда белгиланган тартибда жойга чиққан ҳолда текшириш;

статистика ахборотларини ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгаларидан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.


103. Ваколатли орган масофавий назоратни автоматлаштирилган ахборот тизими имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ходимлари тўғрисидаги, рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя қилинганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, ваколатли бошқа органлар ва идоралардан олинган ахборотлар асосида амалга оширади.

Масофавий назоратни амалга оширишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг рухсат беришга оид талаб ва шартларни бузиш ҳолатлари тўғрисида автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда келадиган хабарлар ваколатли органнинг шахсий кабинетига келиб тушади. Ушбу хабар орқали ваколатли орган жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини таҳлил қилади ва ўрганади. Заруратга кўра, ваколатли орган рухсат беришга оид талаб ва шартларнинг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатма бериши шарт.

Жисмоний ва юридик шахслар масофавий назорат асосида ваколатли орган томонидан берилган кўрсатмада баён этилган талабларни ўн иш куни ичида бажариши ва бу ҳақда ваколатли органга хабар бериши лозим.

Кўрсатма жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз вақтида ижро этилмаганда ёки бажарилиши таъминланмаганда, ваколатли орган "хавфни таҳлил қилиш" тизими асосида уларнинг фаолиятини текшириши мумкин.


104. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахслар фаолияти қуйидагилар асосида жойига чиққан ҳолда текширилади:

"хавфни таҳлил қилиш" тизими;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари;

автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилган рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчилик бузилишига оид ҳолатлар тўғрисида жисмоний шахсларнинг маълумотлари.


105. Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


106. Рухсат беришга оид талаб ва шартларга риоя этилишини жойига чиққан ҳолда текшириш ўн кунгача бўлган муддатда ўтказилиши лозим.

Ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган текширишдан бош тортиш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўладиган ҳаракат ҳисобланади.


107. Тегишли фаолият билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларсиз шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ қонун бузилишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланган тақдирда, уларни рағбатлантириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



10-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ОРГАН ВА ЧТВП

ҲАМДА УЛАРНИНГ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ

ВА ХОДИМЛАРИНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ

(ҲАРАКАТСИЗЛИГИ) УСТИДАН ШИКОЯТ

ҚИЛИШ ВА УНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ

        

108. Ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг эгаси ваколатли органнинг:

қарорлари ва ҳужжатлари;

мансабдор шахслари ёки ходимлари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича шикоят қилиши мумкин.


109. Ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг эгаси шикоятни ваколатли орган ёки ЧТВП ҳамда уларнинг мансабдор шахслари ёки ходимларига нисбатан Шикоятларни кўриб чиқиш бўйича апелляция кенгашига (кейинги ўринларда - Апелляция кенгаши) тақдим этади.

Ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг эгаси белгиланган тартибда ваколатли орган ёки ЧТВП ҳамда уларнинг мансабдор шахслари ёки ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят бошқа ваколатли органларга ҳам берилиши мумкин.


110. Апелляция кенгашининг таркиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қиладиган ваколатли органларнинг шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгашининг намунавий таркибига мувофиқ ваколатли органнинг раҳбари томонидан беш нафар таркибда тасдиқланади. Апелляция кенгаши йиғилишига Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакили кузатувчи сифатида жалб қилинади.

Апелляция кенгашининг йиғилиши унинг аъзоларининг тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.


111. Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шикоят қарор (бошқа ҳужжат) тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган пайтдан ёки ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг эгасига ваколатли орган ёки ЧТВПнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай берилиши мумкин.

Шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи ваколатли орган томонидан тикланиши мумкин.


112. Шикоят ёзма, оғзаки (шахсий қабул ёки ишонч телефони орқали) ёки электрон шаклда (автоматлаштирилган ахборот тизимдаги шахсий кабинет, электрон почта ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайти орқали) берилади ва унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

қарорни қабул қилган ёки ҳаракатни амалга оширган ваколатли орган ёки ЧТВПнинг номи;

шикоят берган жисмоний шахснинг (унинг вакилининг) фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи, юридик шахс учун эса унинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили), СТИР;

шикоят берган шахснинг талаблари;

илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати (мавжуд бўлган тақдирда);

шикоят берилган сана.

Шикоят ёзма шаклда берилганда, шикоят қилувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар шикоят вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак.


113. Жисмоний шахс оғзаки шикоят (шахсий қабул орқали) қилаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.

Электрон шаклда бериладиган шикоятларда ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгасининг электрон манзили ва ягона идентификатори (ЖШ ШИР/СТИР) ҳамда бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак.

Шикоятда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгасининг шикоятини кўриб чиқиш натижаларини ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилишга бўлган розилигидир.


114. Шикоятни олган Апелляция кенгаши шикоят берилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлиги) тўғрисидаги тегишли ахборотни шикоят олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида ўрганиш учун сўраб олиши лозим.

Апелляция кенгашининг шикоят бўйича йиғилиши материаллари ваколатли органнинг юридик хизмати томонидан тайёрланади.


115. Ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгасининг талабига кўра шикоят унинг иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.

Бунда Апелляция кенгаши ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгасининг истагига кўра муҳокамани видеоконференцалоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказишни таъминлаши шарт.

Видеоконференцалоқа режимида шикоятни кўриб чиқиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаш ваколатли органнинг марказий аппарати ёки тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига юкланади.


116. Шикоятни кўриб чиқиш якуни бўйича баённома тузилиши ва ушбу баённома Апелляция кенгашининг раҳбари томонидан имзоланиши керак.

Апелляция кенгаши шикоят бўйича ўн беш кун ичида қарор қабул қилиши шарт.


117. Шикоят берган ариза берувчи/рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар эгаси шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма (шикоятни йиғилишда кўриб чиқиш жараёнида) ёки электрон шаклда (автоматлаштирилган ахборот тизим орқали) расмийлаштирилади.


118. Апелляция кенгаши шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:

шикоят қилинаётган қарорни ўзгаришсиз қолдириш;

шикоят қилинаётган қарорга ўзгартишлар киритиш;

қарорни бекор қилиш ва зарур бўлган тақдирда, янги қарор қабул қилиш;

Ваколатли орган ёки ЧТВП ҳамда уларнинг мансабдор шахслари ёки ходимларига берилган шикоят моҳияти бўйича муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш.


119. Шикоят Апелляция кенгаши томонидан кўрилаётганда, юзага келадиган масалалар унинг аъзолари томонидан бир овоздан ҳал қилинади. Ҳеч бир аъзо овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили овоз бериш жараёнида иштирок этмайди ва унинг фикри Апелляция кенгаши аъзолари учун тавсиявий тусга эга бўлади.


120. Ваколатли орган ёки ЧТВПнинг қарори юзасидан шикоят қилинган тақдирда, шикоят Апелляция кенгашида рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан қарорнинг амал қилиши ва ижро этилиши тўхтатиб турилади, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.



11-БОБ. БЕРИЛГАН РУХСАТ ЭТИШ ХУСУСИЯТИГА

ЭГА ҲУЖЖАТЛАР РЕЕСТРИ

         

121. Берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) ариза берувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ЖШ ШИР/СТИР, жойлашган ер (почта манзили);

б) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг рўйхатдан ўтказиш рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

в) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тугатиш ва амал қилишини тиклаш, дубликатлар бериш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бекор қилишнинг асослари ва санаси.

Реестр ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


122. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

      

123. Давлат ветеринария назорати органлари фаолиятига аралашиш, давлат ветеринария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ёки ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш тақиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


124. Ушбу Низомни қўллаш бўйича юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


125. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


126. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли орган ва ЧТВП фаолиятини, шу жумладан, автоматлаштирилган ахборот тизими орқали доимий мониторинг қилиб боради.

         

        




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат ветеринария хизмати назорати

остидаги товарлар рўйхати*

       

Т/р

    

Номи

     

ТИФ ТН коди

    


       

I тоифа (юқори даражали хавф)

     



          

01-ГУРУҲ: ТИРИК ҲАЙВОНЛАР:

           



Тирик отлар, эшаклар, хачир ва хўтик:


0101


- отлар:


0101 21

1.

- - тоза зотли наслли ҳайвонлар


0101 21 000 0


- - бошқалар:


0101 29

2.

- - - сўйиладиган


0101 29 100 0

3.

- - - бошқалар


0101 29 900 0

4.

- эшаклар


0101 30 000 0

5.

- бошқалар


0101 90 000 0


Тирик йирик шохли қорамол:


0102


- хонаки йирик шохли қорамол:




- - тоза зотли наслли ҳайвонлар:


0102 21

6.

- - - ғунажин (биринчи қорингача бўлган урғочилар)


0102 21 100 0

7.

- - - сигирлар


0102 21 300 0

8.

- - - бошқалар


0102 21 900 0


- - бошқалар:


0102 29

9.

- - - Bibos ёкиPoephagus зотлари бўйича


0102 29 050 0


- - - бошқалар:



10.

- - - - оғирлиги 80 кг дан юқори бўлмаган


0102 29 100 0


- - - - оғирлиги 80 кг дан юқори бўлган, бироқ 160 кг дан юқори бўлмаган:



11.

- - - - - сўйиладиган


0102 29 210 0

12.

- - - - - бошқалар


0102 29 290 0


- - - - оғирлиги 160 кг дан юқори бўлган, бироқ 300 кг дан юқори бўлмаган:



13.

- - - - - сўйиладиган


0102 29 410 0

14.

- - - - - бошқалар


0102 29 490 0


- - - - оғирлиги 300 кг дан юқори бўлган:




- - - - - ғунажин (биринчи қорингача бўлган урғочилар):



15.

- - - - - - сўйиладиган


0102 29 510 0

16.

- - - - - - бошқалар


0102 29 590 0


- - - - - сигирлар:



17.

- - - - - - сўйиладиган


0102 29 610 0

18.

- - - - - - бошқалар


0102 29 690 0


- - - - - бошқалар:



19.

- - - - - - сўйиладиган


0102 29 910 0

20.

- - - - - - бошқалар


0102 29 990 0


- буйволлар:



21.

- - тоза зотли наслли ҳайвонлар


0102 31 000 0


- - бошқалар:


0102 39

22.

- - - хонаки тури


0102 39 100 0

23.

- - - бошқалар


0102 39 900 0


- бошқалар:


0102 90

24.

- - тоза зотли наслли ҳайвонлар


0102 90 200 0


- - бошқалар:



25.

- - - хонаки тури


0102 90 910 0

26.

- - - бошқалар


0102 90 990 0


Тирик чўчқалар:


0103

27.

- тоза зотли наслли ҳайвонлар


0103 10 000 0


- бошқалар:




- - оғирлиги 50 кг дан камроқ:


0103 91

28.

- - - хонаки тури


0103 91 100 0

29.

- - - бошқалар


0103 91 900 0


- - оғирлиги 50 кг ёки юқори бўлган:


0103 92


- - - хонаки тури:



30.

- - - - биринчи қорин ёки 160 кг дан кам бўлмаган она чўчқа


0103 92 110 0

31.

- - - - бошқалар


0103 92 190 0

32.

- - - бошқалар


0103 92 900 0


Тирик қўй ва эчкилар:


0104


- қўйлар:


0104 10

33.

- - тоза зотли наслли ҳайвонлар


0104 10 100 0


- - бошқалар:



34.

- - - қўзичоқлар (1 ёшгача бўлган)


0104 10 300 0

35.

- - - бошқалар


0104 10 800 0


- эчкилар:


0104 20

36.

- - тоза зотли наслли ҳайвонлар


0104 20 100 0

37.

- - бошқалар


0104 20 900 0


Тирик уй паррандалари, хонаки парранда (Gallus domesticus), ўрдак, ғоз, куркалар ва цесаркалар:


0105


- оғирлиги 185 граммдан ошиқ бўлмаган:




- - хонаки товуқлар (Gallus domesticus):


0105 11


- - - ота ва она авлодининг наслини кўпайтирувчи жўжалар:



38.

- - - - тухум йўналиши


0105 11 110 0

39.

- - - - бошқалар


0105 11 190 0


- - - бошқалар:



40.

- - - - тухум йўналиши


0105 11 910 0

41.

- - - - бошқалар


0105 11 990 0

42.

- - куркалар


0105 12 000 0

43.

- - ўрдаклар


0105 13 000 0

44.

- - ғозлар


0105 14 000 0

45.

- - цесаркалар


0105 15 000 0


- бошқалар:



46.

- - хонаки товуқлар (Gallus domesticus)


0105 94 000 0


- - илмий-тадқиқот учун:


0105 99

47.

- - - ўрдаклар


0105 99 100 0

48.

- - - ғозлар


0105 99 200 0

49.

- - - куркалар


0105 99 300 0

50.

- - - цесаркалар


0105 99 500 0


Бошқа тирик ҳайвонлар:


0106


- сут эмизувчилар:




- - приматлар:


0106 11 00

51.

- - - илмий-тадқиқот учун


0106 11 001 0

52.

- - - бошқалар


0106 11 009 0


- - китлар, дельфинлар, денгиз чўчқаси (Cetacea сут эмизувчилар отряди); ламантин ва дюгонлар (Sirenia сут эмизувчилар отряди); тюлен, денгиз шери ва морж (Pinnipedia сут эмизувчилар отряди):


0106 12 00

53.

- - - илмий-тадқиқот учун


0106 12 001 0

54.

- - - бошқалар


0106 12 009 0


- - туялар ва бошқа туясимонлар оиласи (Camelidae):


0106 13 00

55.

- - - илмий-тадқиқот учун


0106 13 001 0

56.

- - - бошқалар


0106 13 009 0


- - хонаки қуёнлар ва ёввойи қуёнлар:


0106 14


- - - хонаки қуёнлар:


0106 14 10

57.

- - - - илмий-тадқиқот учун


0106 14 101 0

58.

- - - - бошқалар


0106 14 109 0


- - - бошқалар:


0106 14 90

59.

- - - - илмий-тадқиқот учун


0106 14 901 0

60.

- - - - бошқалар


0106 14 909 0


- - бошқалар:


0106 19 00

61.

- - - илмий-тадқиқот учун


0106 19 001 0


- - - бошқалар


0106 19 009

62.

- - - - тулкилар


0106 19 009 1

63.

- - - - Арктика тулкиси


0106 19 009 2

64.

...
Время: 0.0680
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск