ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини /

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бериш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.04.2023 й. 148-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 апрелдаги

148-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳаллий ва импорт қилинадиган

ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп

қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги

гувоҳномани бериш тўғрисида

НИЗОМ

       

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни (кейинги ўринларда - ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар) рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олиш мақсадида ваколатли органга мурожаат этувчи тадбиркорлик субъекти (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор);


ваколатли орган - ариза берувчининг аризасини кўриб чиқиш, ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази;


рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси - ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.


3. Ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномасини бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема ва шакл бўйича амалга оширилади.


4. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ариза берувчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича 5 йил муддатга берилади.

Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни сотиб олиш мажбуриятини юкламайди ва сифат сертификати ҳисобланмайди.


5. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасига эга бўлмаган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишга йўл қўйилмайди.


6. Ушбу Низом 5-бандининг талаблари қуйидаги мақсадларда:

экспертизадан ўтказиш учун синов партиялари ва намуналари сифатида;

кўргазмалар, апробация ва синовлар ўтказиш доирасида;

ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича фавқулодда ҳолатлар юзага келганда бюджет ташкилотларининг талабига кўра олиб келинаётган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларга татбиқ этилмайди.



2-БОБ. РУХСАТ БЕРИШГА ДОИР

ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР

           

7. Қуйидагилар ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда рухсат беришга доир талаб ва шартлар ҳисобланади:

ариза берувчи томонидан ветеринария қонунчилигига, ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатга олиш ҳужжатларидаги маълумотларда ҳавола қилинган норматив-техник ҳужжатларга сўзсиз риоя этиш;

рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси амал қилиш даврида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эгаси томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тўғрисида, мазкур ўзгартиришлар киритилишининг сабаблари, ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг самарадорлиги, хавфсизлиги, сифат кўрсаткичларига таъсири ҳақида тўлиқ маълумотлар келтирган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш;

республика ҳудудидаги биологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Марказий режим комиссияси хулосасига мувофиқ ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқаришни амалга ошириш;

рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш.



3-БОБ. ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ

ҲАМДА ОЗУҚАБОП ҚЎШИМЧАЛАРГА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИЛГАНЛИК   ГУВОҲНОМАСИНИ   БЕРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИЛГАНЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ

ЁКИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


8. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун ариза берувчи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил) ваколатли органга ушбу Низомга 3-иловада келтирилган паспортга мувофиқ ариза тақдим этади ва ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва намуналарни илова қилади.


9. Бир ишлаб чиқарувчининг турли давлатларда бир хил ном остида ишлаб чиқарган ёки таркиби бир хил бўлган ҳар бир ветеринария дори воситалари ёки озуқабоп қўшимчаларининг ишлаб чиқариш шароитлари баҳоланади, тақдим этилган ҳужжатлари ва намуналари экспертизадан ва лаборатория синовларидан ўтказилади.


10. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомга 3-иловада келтирилган паспортда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналарни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


11. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки ахборот тизими орқали (жорий этилишига кўра) тақдим этилади.

Бунда ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур намуналар бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.


12. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун ваколатли органга тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда рўйхат бўйича қабул қилинади, ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).


13. Ариза берувчига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш учун давлат бошқа органларида мавжуд бўлган ҳужжат ва маълумотлар талаб этилган ҳолатларда "ягона дарча" тамойили бўйича соддалаштирилган тартибдаги сўров жўнатилиб, ваколатли орган ушбу ҳужжатларни ариза берувчи иштирокисиз қабул қилиб олади.


14. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий маълумотлар ваколатли орган томонидан ошкор қилинмаслиги лозим.


15. Ваколатли орган ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг уч кун муддатда ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади, талаб этиладиган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, мавжуд камчиликларни кўрсатиб, бартараф этишга муддат берган ҳолда ариза берувчига қайтаради.


16. Ваколатли орган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш шароитлари, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва сифат назоратини олиб бориш қоидалари талаблари бўйича амалга оширилаётган ишларни баҳолашдан ўтказади.

Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари жиҳатидан ишлаб чиқаришни баҳолаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.


17. Ваколатли орган ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилиб, лаборатория синовлари ўтказилиб, тегишли тўловлар амалга оширилганидан сўнг йигирма тўрт иш кунидан ошмаган муддатда қуйидагиларни амалга оширади:

ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;

ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар намуналарининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, сифат кўрсаткичлари ҳамда тавсия этилган синов усуллари ўтказилишига мувофиқлигини ўрганиш.


18. Ваколатли орган ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатларни қабул қилиб олгандан сўнг йигирма тўрт иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Илмий-техник кенгашига синов натижалари ва ҳужжатларининг таҳлилларини тақдим қилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Илмий-техник кенгаши томонидан баённома шаклидаги хулосасини ваколатли органга тақдим этади.


19. Ваколатли орган тегишли қарор қабул қилингандан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини юборади (топширади) ёки рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.


20. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш, уни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ариза кўриб чиқилади, шунингдек, ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ишлар бажарилади.

Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш, уни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш учун маҳаллий ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи вакили) томонидан тақдим этилган ҳар бир ариза кўриб чиқилишида кўрсатиладиган пуллик хизмат учун ундириладиган ҳақ миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан ваколатли органда юқоридаги ишларни амалга ошириш учун сарфланган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда тасдиқланади.

Пуллик хизмат суммаси ваколатли орган ҳисобварағига ўтказилади.

Ариза берувчи аризасидан воз кечган тақдирда ёки гувоҳнома бериш рад этилганда тўланган пуллик хизмат суммаси қайтариб берилмайди.


21. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида йиғим ундирилади.

Ундирилган йиғим суммаси ваколатли орган ҳисобварағига ўтказилади.


22. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;

ишлаб чиқариш шароитлари, ишлаб чиқарувчи корхона ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва сифат назоратини олиб бориш қоидалари талабларига мувофиқ бўлмаганда;

ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда, шунингдек, апробация ва синов натижаларининг якунлари бўйича асосланган салбий хулосалар олинганда.

Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришни рад этиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28 ва 29-моддалари ҳамда "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-моддаси талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.


23. Бошқа асосланмаган сабабларга, шу жумладан, мақсадга номувофиқлигига кўра рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


24. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).

Ариза берувчи рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш рад этилганлиги сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат рад этиш ҳақидаги ёзма ёки электрон хабар олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


25. Ариза берувчи томонидан рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган ҳолатларда ваколатли орган томонидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ариза берувчининг аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


26. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


27. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ариза ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


28. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси беришнинг рад этилиши, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИК

ГУВОҲНОМАСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ

           

29. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагач, ариза берувчининг аризасига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.


30. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ваколатли органга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашига 90 кун қолганда топширилиши керак.


31. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИК

ГУВОҲНОМАСИНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ,

ТУГАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ

         

32. Ариза берувчи - юридик шахс ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш куни мобайнида ваколатли органга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


33. Жисмоний шахс бўлган ариза берувчининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, ариза берувчи қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш куни мобайнида ваколатли органга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.


34. Янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.


35. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар ушбу Низомнинг 32, 33 ва 34-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.


36. Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


37. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунга қадар, ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолият турини бажаради ёки амалга оширади.


38. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси қайта расмийлаштирилганда ваколатли орган берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли орган томонидан ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг беш иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.


39. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 32 ва 33-бандларида кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


40. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32, 33 ва 34-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


41. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилишига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси амал қилиши натижасида одамлар ёки ҳайвонлар ҳаёти ҳамда соғлиғига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг реал хавфини пайдо қилиш киради.



6-БОБ. БЕРИЛГАН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИК

ГУВОҲНОМАЛАРИ РЕЕСТРИ

         

42. Ваколатли орган берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.


43. Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестрида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахс учун - номи, жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), фаолият (ҳаракатлар) амалга ошириладиган манзил;

ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқарувчи давлат ва ишлаб чиқарувчи номи;

рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг берилган санаси ва тартиб рақами;

рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати;

ветеринария дори воситаси ҳамда озуқабоп қўшимчанинг номи, уларнинг чиқарилиш шакли, фармакотерапевтик гуруҳи ва таъсир этувчи моддаси;

рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уларни бекор қилиш асослари ҳамда санаси;

рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасига ўзгартишлар киритиш, асослари ҳамда санаси.


44. Берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари реестридаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

45. Давлат ветеринария назорати органларининг фаолиятига аралашиш, давлат ветеринария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларга ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш тақиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


46. Ушбу Низомни қўллаш бўйича юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.

       

         




Низомга

1-ИЛОВА



Маҳаллий ва импорт қилинадиган

ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп

қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги

тўғрисидаги гувоҳномани бериш

СХЕМАСИ

            

    

Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

    


      

Бажариш муддатлари

       








1-босқич


Ариза берувчи (юридик шахс

ёки юридик шахс мақомига эга

бўлмаган якка тартибдаги

тадбиркор)


     

1. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ваколатли органга ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

     


Ариза берувчининг

хоҳишига кўра











2-босқич


Ветеринария дори воситалари,

озуқабоп қўшимчалар сифати

ва муомаласи назорати бўйича

давлат илмий маркази


      

Тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхат нусхасини ҳужжатларнинг қабул қилинган санасини кўрсатган ҳолда дарҳол ариза берувчига беради (юборади).

       


Ҳужжатлар қабул

қилингандан кейин

3 кун муддатда











3-босқич


Ветеринария дори воситалари,

озуқабоп қўшимчалар сифати

ва муомаласи назорати бўйича

давлат илмий маркази Илмий-

техник кенгаш


          

Ҳужжатларни кўриб чиқади, Низомнинг 17 ва 18-бандларида кўрсатилган ишларни амалга оширади ва шу асосда хулоса тайёрлайди:


1. Ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни синаш натижалари бўйича хулоса бериш;


2. Ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш ёки уни рад этиш.

       


Лаборатория синовлари

ўтказилгандан кейин

йигирма тўрт иш куни

мобайнида











4-босқич


         

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази

        


Ариза берувчига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беради (юборади) ёки рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилишини рад этиш тўғрисида ариза берувчини ёзма шаклда хабардор қилади.


Тегишли қарор қабул

қилингандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай




          

         




Низомга

2-ИЛОВА



          

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

қўмитасининг Ветеринария дори воситалари,

озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи

назорати бўйича давлат илмий маркази

          

РЎЙХАТГА ОЛИШ ГУВОҲНОМАСИ N 000-000

        

Ушбу гувоҳнома



(тадбиркорлик субъекти номи)

           


га шу ҳақда берилдики,

         

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бериш тўғрисидаги низомга мувофиқ:

          


(ветеринария дори воситаси ёки озуқабоп қўшимчанинг номи)

             


         


(ишлаб чиқарувчи корхона ва давлат)

        


         


         

шаклида


        


         

мақсадида қўллаш учун

.

        


         

N ВП-0000-00 рақами билан реестрга киритилди.

            

20___ йил "___" _________ да








5 йил муддатга


         

Ушбу гувоҳнома мазкур ветеринария дори воситалари ёки озуқабоп қўшимчаларни сотиб олиш учун мажбурият, шунингдек, сифат сертификати ҳисобланмайди.

           


(ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О., имзоси ва муҳр)

          

         




Низомга

3-ИЛОВА



Маҳаллий ва импорт қилинадиган

ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп

қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги

ҳақидаги гувоҳноманинг

ПАСПОРТИ

           

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Белгиланган тартибда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, қўллаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор


4.

Рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази


5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахс Ф.И.О.;

манзил, телефон (агар мавжуд бўлса), электрон почта (агар мавжуд бўлса);

вакил бўлган юридик шахс номи ёки жисмоний шахс Ф.И.О., манзили, телефон (агар мавжуд бўлса), электрон почта (агар мавжуд бўлса);

дори воситаси/озуқабоп қўшимча тўғрисидаги маълумотлар:

умумий қабул қилинган номи;

савдодаги номи;

таркиби;

шакли;

қўлланиши;

патент (муаллифлик гувоҳномаси) мавжудлиги, унинг тартиб рақами;

тайёрловчи бўлган юридик шахс номи ёки жисмоний шахс Ф.И.О., манзили, телефон (агар мавжуд бўлса), электрон почта (агар мавжуд бўлса);

ишлаб чиқарувчи бўлган юридик шахс номи ёки жисмоний шахс Ф.И.О., манзили, телефон (агар мавжуд бўлса), электрон почта (агар мавжуд бўлса);

б) ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар таркибига кирувчи компонентларнинг номи ва миқдори кўрсатилган рўйхат;

в) маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг сифат кўрсаткичларини техник талаблар асосида назорат қилиш усуллари, тегишли халқаро ёки давлат фармакопея мақолалари матнлари (TSh, Ts, DSt, KSt, TSt, ГОСТ);

г) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ишончли вакиллари учун ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг ишлаб чиқарилиши бўйича маълумотлар (ТУ, ГОСТ, OCT, СТО);

д) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан ташқари давлатларда ишлаб чиқарилаётган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг сифат кўрсаткичларини техник талаблар асосида назорат қилиш усуллари, тегишли халқаро ёки давлат фармакопея мақолалари матнлари, валидацияси усуллари;

е) ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни қўллаш бўйича йўриқномалар (қўлланмалар) ёки уларнинг лойиҳалари;

ж) ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг сифат ёки мувофиқлик сертификати;

з) ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг ишлаб чиқарилиши бўйича маълумотлар (тайёрлаш бўйича технологик йўриқнома ёки регламент, блок-схемалар);

и) ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг таъсир қилиш самарадорлиги, зарарсизлиги ва сифат барқарорлиги бўйича маълумотлар;

й) ветеринария биологик препаратларининг самарадорлиги, иммуногенлиги, зарарсизлиги, вирулентлиги ва уларни тайёрлашда ишлатиладиган микроорганизмлар штаммлари (вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва бошқалар) бўйича асословчи маълумотлар;

к) ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларда кўрсатилган синаш учун етарли ҳажмдаги намуналари ҳамда уларнинг фаол таъсир этувчи моддалари (асосий таъсир этувчи модданинг стандарт намунаси), тест-тизимлар, диагностик тўпламлар.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Маҳаллий ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи вакили) томонидан тақдим этилган ҳар бир аризани кўриб чиқишда кўрсатилган пуллик хизматга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан тасдиқланган прейскурант бўйича ҳақ ундирилади.


7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари


8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


24 иш куни


9.

Рухсат беришга оид талаб ва шартлар:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида"ги Қонуни талабларига риоя қилиш;

б) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 905-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига риоя қилиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан тасдиқланган ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилиш;

г) Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомнинг рухсат беришга доир талаб ва шартларига риоя қилиш.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас


11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


5 йил


          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 11 апрель



































































Время: 0.0224
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск