ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2023 й. ПҚ-124-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2023 й.

N ПҚ-124



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ШАҲАРЛАРНИ

КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

           

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-72-сон қарорига мувофиқ шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури доирасида аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) билан 59,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз битимини имзолаш бўйича дастлабки келишувга эришилганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида олинадиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги;

Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йил (2023-2027 йиллар) этиб белгиланганлиги;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, ОТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳаси доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини 2028 йилдан бошлаб қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогноз жадвали 2а-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳаси 2-компоненти доирасида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига, зарур ҳолларда, лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичларига, техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрларига ОТБ билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида юридик шахс сифатида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.

Бунда, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ходимларига ОТБ кредити ҳисобидан таъминланадиган ойлик маоши ягона ижтимоий тўловни инобатга олган ҳолда тўланади.


4. Белгилансинки, Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирига:

Ўзбекистон Республикаси номидан Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида қарз ва грант битимларини имзолаш ҳамда зарур ҳолларда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Табиат ресурслари вазирлиги билан биргаликда тегишлилиги бўйича ОТБ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш ҳамда зарур ҳолларда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасидаги қарз битими, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ зиммасига қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ОТБ қарзини сўндириш ва улар бўйича фоизларни тўлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


8. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили инвестиция дастурлари параметрларини шакллантиришда Лойиҳанинг белгиланган тартибда тегишли давр учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Сирдарё, Жиззах, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ва "Ўзсувтаъминот" АЖ:

қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ОТБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисоблансин;

2028 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда бюджет параметрларида ОТБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

          


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 19 апрелдаги

ПҚ-124-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни

комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳасини

техник-иқтисодий асослашнинг асосий

техник-иқтисодий параметрлари

            

Т/р

         

Компонент харажатлари категорияси

        

Ўлчов бирлиги

         

Ҳаммаси*

         

Молиялаштириш манбаи, шу жумладан:

       

ОТБ қарзи

       

ОТБ гранти

        

Ўзбекистон Республикаси

улуши

      

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

долл. экв.


68 152,24

59 000,00

500,00

8 652,24

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


минг АҚШ

долл. экв.


56 373,34

55 873,34

500,00


2.1.

Шаҳар инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳаларини яхшилаш


минг АҚШ

долл. экв.


24 523,67

24 023,67

500,00


2.2.

Сув таъминоти ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш


минг АҚШ

долл. экв.


19 234,33

19 234,33



2.3.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш


минг АҚШ

долл. экв.


6 547,59

6 547,59



2.4.

Институционал салоҳиятни ошириш ва ривожлантириш


минг АҚШ

долл. экв.


6 067,75

6 067,75



3.

Молиявий харажатлар, бошқа тўловлар


минг АҚШ

долл. экв.


3 126,66

3 126,66



4.

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ

долл. экв.


8 652,24



8 652,24

          

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар)ни етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 19 апрелдаги

ПҚ-124-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни

комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳаси

бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини

сўндириш ва фоизларни тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

           

ОТБ қарз миқдори


- 59,0 млн АҚШ долл.

Қарз муддати


- 25 йил

Имтиёзли давр


- 5 йил

Фоиз ставкаси


- 2 фоиз

минг АҚШ долл.

Йиллар

         

Тўланадиган

фоизлар

         

Асосий қарз

қайтарилиши

       

Жами қайтариладиган

маблағ

          

2028 йил 15 апрель


575,0

1 475,0

2 050,0

2028 йил 15 октябрь


561,0

1 475,0

2 036,0

2029 йил 15 апрель


546,0

1 475,0

2 021,0

2029 йил 15 октябрь


531,0

1 475,0

2 006,0

2030 йил 15 апрель


516,0

1 475,0

1 991,0

2030 йил 15 октябрь


502,0

1 475,0

1 977,0

2031 йил 15 апрель


487,0

1 475,0

1 962,0

2031 йил 15 октябрь


472,0

1 475,0

1 947,0

2032 йил 15 апрель


457,0

1 475,0

1 932,0

2032 йил 15 октябрь


443,0

1 475,0

1 918,0

2033 йил 15 апрель


428,0

1 475,0

1 903,0

2033 йил 15 октябрь


413,0

1 475,0

1 888,0

2034 йил 15 апрель


398,0

1 475,0

1 873,0

2034 йил 15 октябрь


384,0

1 475,0

1 859,0

2035 йил 15 апрель


369,0

1 475,0

1 844,0

2035 йил 15 октябрь


354,0

1 475,0

1 829,0

2036 йил 15 апрель


339,0

1 475,0

1 814,0

2036 йил 15 октябрь


325,0

1 475,0

1 800,0

2037 йил 15 апрель


310,0

1 475,0

1 785,0

2037 йил 15 октябрь


295,0

1 475,0

1 770,0

2038 йил 15 апрель


280,0

1 475,0

1 755,0

2038 йил 15 октябрь


266,0

1 475,0

1 741,0

2039 йил 15 апрель


251,0

1 475,0

1 726,0

2039 йил 15 октябрь


236,0

1 475,0

1 711,0

2040 йил 15 апрель


221,0

1 475,0

1 696,0

2040 йил 15 октябрь


207,0

1 475,0

1 682,0

2041 йил 15 апрель


192,0

1 475,0

1 667,0

2041 йил 15 октябрь


177,0

1 475,0

1 652,0

2042 йил 15 апрель


162,0

1 475,0

1 637,0

2042 йил 15 октябрь


148,0

1 475,0

1 623,0

2043 йил 15 апрель


133,0

1 475,0

1 608,0

2043 йил 15 октябрь


118,0

1 475,0

1 593,0

2044 йил 15 апрель


103,0

1 475,0

1 578,0

2044 йил 15 октябрь


89,0

1 475,0

1 564,0

2045 йил 15 апрель


74,0

1 475,0

1 549,0

2045 йил 15 октябрь


59,0

1 475,0

1 534,0

2046 йил 15 апрель


44,0

1 475,0

1 519,0

2046 йил 15 октябрь


30,0

1 475,0

1 505,0

2047 йил 15 апрель


15,0

1 475,0

1 490,0

2047 йил 15 октябрь



1 475,0

1 475,0

Жами:


11 505,0

59 000,0

70 505,0

           

Изоҳ. Инвестиция давридаги қарз бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ молиявий харажатлар ОТБ ҳисобидан қопланади ва асосий қарзга капитализация қилинади.

           

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 19 апрелдаги

ПҚ-124-сон қарорига

2а-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни

комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳаси

доирасида Осиё тараққиёт банки қарзини

2028 йилдан бошлаб қоплаш юзасидан

улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

            

млн АҚШ долл.

Компонент ва субкомпонент номи

        

Лойиҳа ҳудуди

       

ОТБ қарзи

         

Қарзни қайтариш манбалари

     

Табиат ресурслари вазирлиги ва ҳудудий "Тоза ҳудуд" ДУКлари

       

"Жиззах сув таъминоти" МЧЖ

       

Вилоят

бюджети*

      

Республика

бюджети

     

1-компонент.

"Шаҳар инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳаларини яхшилаш"








1.1-субкомпонент "Жиззах шаҳридаги учта маҳаллани ("Иттифоқ", "Дўстлик" ва "Ёшлик") ободонлаштириш"


Жиззах шаҳри

12,09



12,09


1.2-субкомпонент "Хивадаги Полвон канали бўйини ободонлаштириш"


Хива шаҳри

1,23



1,23


1.3-субкомпонент "Хивада янги кўп функцияли сайёҳлик марказини қуриш"


Хива шаҳри

4,03



4,03


1.4-субкомпонент "Ховос истироҳат боғини ва коворкинг марказини ташкил этиш"


Ховос тумани

6,67



6,67


2-компонент.

"Сув таъминоти ва оқава тизимларини реконструкция қилиш"








2.1-субкомпонент "Жиззах шаҳрида сув таъминоти ва канализация тизимини реконструкция қилиш"


Жиззах шаҳри

18,63


6,48

12,15


2.2-субкомпонент "Жиззах шаҳрида сув таъминоти тизимини бошқариш самарадорлигини қўллаб-қувватлаш"


Жиззах шаҳри

0,55


0,19

0,36


2.3-субкомпонент "Гигиенани тарғиб қилиш ҳамда КОВИД-19 билан курашиш чоралари"


Жиззах шаҳри,

Хива шаҳри

Янгиер шаҳри,

Ховос тумани


0,05



0,05


3-компонент.

"Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш"








3.1-субкомпонент "Чиқиндиларни минималлаштириш ва қайта ишлаш бўйича синов дастури"


Жиззах шаҳри,

Хива шаҳри,

Янгиер шаҳри,

Ховос тумани







3.2-субкомпонент "Чиқиндиларни йиғиш ва ташишни модернизация қилиш"


Жиззах шаҳри,

Хива шаҳри,

Янгиер шаҳри,

Ховос тумани


5,51

5,51




3.3-субкомпонент "Ховос туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциясини қуриш"


Ховос тумани

1,04

1,04




4-компонент.

"Институционал салоҳиятни ошириш ва ривожлантириш"


Жиззах шаҳри,

Хива шаҳри,

Янгиер шаҳри,

Ховос тумани


6,07



6,07


Молиявий харажатлар



3,13




3,13

Жами



59,00

6,55

6,67

42,65

3,13

              

Изоҳ. Ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда юқорида келтирилган давлат ташкилотлари молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ОТБнинг молиявий маблағларига хизмат кўрсатишда ушбу мақсадлар учун харажатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг улушига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиб мазкур ташкилотларнинг улуши ўзгариши мумкин.

Бунда қарзнинг 67,3 фоизи - Жиззах, 18,3 фоизи - Сирдарё ва 14,4 фоизи - Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 19 апрелдаги

ПҚ-124-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни

комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳаси

2-компоненти доирасида Осиё тараққиёт банки

қарзи бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини

қоплаш юзасидан улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

              

Йиллар

         

"Жиззах сув таъминоти" МЧЖ

       

Жиззах вилояти маҳаллий бюджети

        

2028 йил


18,1%

81,9%

2029 йил


36,3%

63,7%

2030 йил


25,0%

75,0%

2031 йил


13,9%

86,1%

2032 йил


2,4%

97,6%

2033 йил


0,0%

100,0%

2034 йил


0,0%

100,0%

2035 йил


0,0%

100,0%

2036 йил


0,0%

100,0%

2037 йил


0,0%

100,0%

2038 йил


0,0%

100,0%

2039 йил


0,0%

100,0%

2040 йил


0,0%

100,0%

2041 йил


100,0%

0,0%

2042 йил


100,0%

0,0%

2043 йил


100,0%

0,0%

2044 йил


100,0%

0,0%

2045 йил


100,0%

0,0%

2046 йил


100,0%

0,0%

2047 йил


100,0%

0,0%

Жами


34,8%

65,2%

              

Изоҳ. Ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда "Жиззах сув таъминоти" МЧЖ молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ОТБнинг молиявий маблағларига хизмат кўрсатишда ушбу мақсадлар учун харажатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг улушига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиб мазкур корхонанинг улуши ўзгариши мумкин.

          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 апрель
















































































Время: 0.0269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск