ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Меҳмонхоналар. Саёхат комплекслари. Меҳмонхона хўжалиги /Жойлаштириш воситаларига (хизматларга) қўйиладиган санитария-гигиена талабларини (0045-23-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 16.03.2023 й. N 5-сон)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК
ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
16.03.2023 й.
N 5-сон
ҚАРОРИ
Жойлаштириш воситаларига
(хизматларга) қўйиладиган санитария-гигиена
талабларини (0045-23-сон СанҚваН)
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2023 йил 29 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 157]
Техник шартлар
0045-23-сон СанҚваН
"Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жойлаштириш воситаларига (хизматларга) қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0045-23-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Меҳмонхона мажмуалари, мотеллар, лагерлар, сайёҳлик лагерлари ва якка тартибдаги турар жойлардаги овқатланиш ва яшаш шароитларига гигиена талаблари (0282-09-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).