ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Умумий қоидалар /

Иш жойларида саноат частотаси (50 Гц) магнит майдони ва доимий магнит майдонининг рухсат этилган кучланиши (индукцияси) қийматининг гигиеник нормалари (0046-23-сон СанҚваН) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 15.03.2023 й. N 6-сон)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2023 йил 15 мартдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Иш жойларида саноат частотаси (50 Гц)

магнит майдони ва доимий магнит майдонининг

рухсат этилган кучланиши (индукцияси)

қийматининг гигиеник нормалари

(0046-23-сон СанҚваН)

     

         

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) иш жойлари ва хизмат кўрсатиш зоналаридаги электр қурилмаларида саноат частотали узлуксиз магнит майдони ва доимий магнит майдонининг рухсат этилган кучланиш (индукцияси) қиймати ҳамда магнит майдонининг инсон саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш чораларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

              

1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


магнит майдони - ҳаракат ҳолатидан қатъи назар, ҳаракатланувчи электр зарядларига таъсир қилувчи майдон;


даврий магнит майдони - даврий (ўзгарувчан) ток атрофида пайдо бўладиган магнит майдони;


доимий магнит майдони - зарядланган зарралар токидан ёки доимий ток атрофида пайдо бўлувчи магнит майдони;


магнит майдонининг рухсат этилган даражалари - инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи учун салбий таъсирлар келтириб чиқармайдиган магнит майдони кучланиши (индукцияси)нинг тасдиқланган чегаралари;


саноат частотаси (50 Гц) - электр токи кучланиши натижасида ҳосил бўлувчи ўзгарувчан магнит майдонининг кўрсаткичи.


2. Магнит майдонининг ходимларга таъсири кучланиш (Н) ёки магнит индукцияси (В) қиймати билан белгиланади. Магнит майдони кучланиши А/м (Ампер/метр), магнит индукцияси Тл (Тесла) ёки мкТл (микротесла)да ифодаланади.



2-БОБ. ИШ ЖОЙЛАРИДА МАГНИТ

МАЙДОНЛАРИНИНГ РУХСАТ ЭТИЛГАН

КУЧЛАНИШИ (ИНДУКЦИЯСИ)

           

3. Саноат частотаси (50 Гц)нинг даврий магнит майдони инсоннинг бутун танасига ёки маълум қисмига (қўл бармоқлари, билак) таъсир этиши магнит майдонининг рухсат этилган даражалари ва инсоннинг магнит майдони таъсири остида бўлиш вақтларига қараб фарқланади. Бунда 50 Гц частотали магнит майдони таъсирининг рухсат этилган даражалари ва вақтлари мазкур санитария қоидаларининг 1 - 3-иловаларга мувофиқ бўлиши лозим.


4. 50 Гц импульсли магнит майдонлари кучланишининг амплитуда қийматининг рухсат этилган даражалари магнит майдонининг таъсир қилиш вақтига ва импульс ҳосил қилувчи генерация режимларининг хусусиятларига қараб фарқланади.

Генерация режимига кўра 50 Гц частотали магнит майдонининг импульсли таъсирининг рухсат этилган даражалари мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасига кўра белгиланади.


5. Доимий магнит майдонининг рухсат этилган кучланиши инсоннинг бутун танасига ёки маълум қисмига таъсир этишига қараб ҳамда уларнинг доимий магнит майдонда ўтказган вақтига боғлиқ ҳолда баҳоланади ва меёрланади.

Иш жойлардаги доимий магнит майдони кучланиши (индукция)нинг рухсат этилган даражалари мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.



3-БОБ. НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

            

6. Саноат частотаси (50 Гц)нинг магнит майдони кучланиши (индукция) ва доимий магнит майдонларининг гигиена назорати қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

магнит майдони манбалари ҳисобланган янги қурилмаларни фойдаланишга қабул қилишда;

янги технологик жараёнларни жорий қилишда;

электр қурилмалари конструкцияси ёки технологик жараёнларнинг ҳар бир ўзгаришида ва таъмирлаш ишларидан кейин;

янги иш жойини ташкил қилишда;

амалдаги электр қурилмалари ва технологик жараёнлар ишини режали текширувдан ўтказишда;

иш жойларида санитария ҳолатини кўздан кечиришда.


7. Ходимларнинг доимий бўлмаган иш жойларида доимий магнит майдонининг Н ёки В қийматлари магнит майдони манбасининг барча режимларини ўлчаш йўли билан назорат қилинади. Бунда барча рўйхатга олинган қийматларнинг энг каттаси ҳисобга олинади.


8. Доимий магнит майдони даражаларининг ўлчовлари таянч юзадан 0,5 м, 1,0 м ва 1,7 м (тик турган ҳолда) ва 0,5 м, 1,0 м ва 1,4 м (ўтирган ҳолда) баландликларда олиб борилади.


9. Инсон танасининг маълум қисмига таъсир қилувчи кўрсаткичлар тана қисмлари (қўл-оёқларнинг бармоқлари, билакларнинг ўртаси, елкалар) доирасида ўлчаниши керак.


10. 50 Гц частотали магнит майдони даражасини назорат қилишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши зарур:

50 Гц частотали магнит майдони даражаларини назорат қилиш ўзгарувчан токнинг электр қурилмаси (генератор ускуналари, ҳаво ва кабель электр узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимловчи қурилмалар ва бошқа объектлар), электр пайвандлаш жиҳозларига хизмат қилувчи ходимнинг иш жойида амалга оширилиши;

икки ёки ундан ортиқ фазали манбаларига эга электр қурилмаларида магнит майдони кучланишининг ҳаракатдаги (самарали) қийматлари ўлчов асбобларида кўрсатилган энг юқори ўзгарувчи қийматлари (Нмах) асосида назорат қилиниши;

иш жойларида 50 Гц частотали магнит майдон назоратини ўтказаётганда, ўлчовларни ўтказувчи оператордан ва ўлчаш мосламасидан кучланиш остида бўлган оқим қисмларигача бўлган электр қурилмаларининг хавфсизлик талабларида келтирилган рухсат этилган масофаларга риоя қилиниши;

50 Гц частотали магнит майдон даражаларини назорат қилиш, электр қурилмаларини таъмирлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажаришда ходимлар бўлиши мумкин бўлган барча зоналарда амалга оширилиши;

50 Гц кучланиши ўлчаш ишлари хонада ёки хизмат кўрсатиш майдонида жойлашган жиҳозлар, асбоб ускуналардан ва (ёки) бино, иншоотларнинг девориларидан 0,5 м масофада турган ҳолда 0,5 м, 1 м, 1,7 м баландликда олиб борилиши;

магнит майдон манбалари устида янги иш жойи ташкил қилинганда 50 Гц частотали магнит майдон кучланиши (индукция) ер сатҳи, хона поли, кабель канали атрофи ўлчаниши.


11. Бир фазали манбаларга эга электр қурилмаларида ҳаракатдаги (самарали) магнит майдонининг кучланиши қуйидаги формула орқали аниқланади:

         

Н = Нm / 2

        

Нm - магнит майдони кучланиши вақтида ўзгарувчи амплитуда қиймати;


12. 50 Гц частотали магнит майдон кучланишини (индукцияси) ўлчаш ва ҳисоблаш электр қурилмасининг энг юқори ишлаш режимида амалга оширилади, бунинг имкони бўлмаса электр қурилмасининг энг юқори кўрсаткичи қуйидаги формулага мувофиқ ҳисобланади:

             

Imax=Ip/I

          

Ip - қурилманинг техник паспортида келтирилган иш токининг энг юқори кўрсаткичи.

I - ўлчовлар пайтида электр қурилманинг токи.

магнит майдонининг кучланиши (индукцияси) иш жойи яқинида жойлашган темир таркибли предметлар томонидан бузилмаслиги таъминланиши лозим.



4-БОБ. МАГНИТ МАЙДОНЛАРНИНГ САЛБИЙ

ТАЪСИРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ

            

13. Магнит майдонларнинг ходимлар соғлиғига салбий таъсирларини олдини олиш учун:

ускуналарнинг доимий соз ҳолатда ишлашини таъминлаш;

магнит майдон таъсир зоналарини ажратиш (рухсат этилган магнит майдон даражаларидан ошиб кетадиган, фойдаланиш шартлари бўйича ходимларнинг қисқа вақт қолишини мумкин бўлмаган зоналар тўсиқ билан ўралган ва тегишли огоҳлантириш белгилари билан белгиланиши);

магнит майдони манбаларидан масофада турувчи одамларнинг жойлашиши ва ҳаракатланишида рухсат этилган даражаларга риоя этилиши таъминланиши;

магнит майдони манбаи ҳисобланган ускунани таъмирлаш бошқа манбалардан ва магнит майдон таъсир зонасидан ташқарида олиб борилиши;

магнит майдон манбаларининг хавфсиз фойдаланилиши қоидаларига риоя қилиниши лозим.


14. Магнит майдони даражаси юқори бўлган ҳудудлардаги муҳандислик-техник ишларни амалга оширишда жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш орқали иш жойларидаги магнит майдон даражасини пасайтирилишини таъминлаш керак.


15. Доимий магнит майдон таъсирида ишловчи ходимларнинг жамоавий ва шахсий ҳимоя қилувчи воситалари юқори магнит ўтказувчанликка эга бўлмаган материаллардан тайёрланиши лозим.


16. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 6-иловада келтирилган.

           

             




Гигиеник нормалари

1-ИЛОВА



50 Гц частотали даврий магнит майдонининг

рухсат этилган даражалари

           

Бўлиш вақти, соат

Магнит майдон рухсат этилган даражаси,

Н (А/м) / В (мкТл) таъсирида

         

Инсон танасининг бутун қисмига

          

Инсон танасининг маълум қисмига

           

1 соат ёки 1 соатдан кам


1 600 / 2 000

6 400 / 8 000

2 соат


800 / 1 000

3 200 / 4 000

4 соат


400 / 500

1 600 / 2 000

8 соат


80 / 100

800 / 1000

          

         




Гигиеник нормалари

2-ИЛОВА



50 Гц частотали магнит майдон инсоннинг

бутун танасига таъсир қилганида магнит

майдонинг рухсат этилган даражаларининг

вақтга боғлик ўзгаришини даражаси

         

           

          




Гигиеник нормалари

3-ИЛОВА



50 Гц частотали магнит майдони инсон

танасининг маълум қисмига таъсир қилганда

охирги рухсат этилган даражаларининг

вақтга боғлик, ўзгаришини даражаси

           

         

          




Гигиеник нормалари

4-ИЛОВА



Генерация режимига кўра 50 Гц частотали

магнит майдони импульсли таъсирининг

рухсат этилган даражалари

             

Бўлиш вақти, соат

    

Н кўрсаткичининг рухсат этилган даражаси [А/м]

        

I режим

0,02 с; tп 2 с

    

II режим

60 с 0,02 с;

tп 2 с

       

III

режим 0,02 с 1 с;

tп 2 с

       

1,0


6 000

8 000

10 000

1,5


5 000

7 500

9 500

2,0


4 900

6 900

8 900

2,5


4 500

6 500

8 500

3,0


4 000

6 000

8 000

3,5


3 600

5 600

7 600

4,0


3 200

5 200

7 200

4,5


2 900

4 900

6 900

5,0


2 500

4 500

6 500

5,5


2 300

4 300

6 300

6,0


2 000

4 000

6 000

6,5


1 800

3 800

5 800

7,0


1 600

3 600

5 600

7,5


1 500

3 500

5 500

8,0


1 400

3 400

5 400

            

tu - импульс давомийлиги, с; tn - импульслар орасидаги паузалар давомийлиги, с.

          

           




Гигиеник нормалари

5-ИЛОВА



Иш жойларида доимий магнит майдонининг

рухсат этилган даражалари

              

Иш кунига таъсир этиш вақти, мин.

       

Таъсир этиш шартлари

       

Инсон танасининг бутун қисмига

       

Инсон танасининг маълум қисмига

       

Рухсат этилган даражаларининг кучланиши

(Н, кА/м)

     

Рухсат этилган даражаларининг магнитли индукцияси,

(В, мТл)

     

Рухсат этилган даражаларининг кучланиши

(Н, кА/м)

      

Рухсат этилган даражаларининг магнитли индукцияси

(В, мТл)

     

10

24


30

40

50

11 - 60

16


20

24

30

61 - 480

8


10

12

15

         

        




Гигиеник нормалари

6-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

            

М. Магай


-

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг санитария-эпидемиология назорати бошқармаси санитария врачи, т.ф.н, к.и.х.


Г.А. Ташпулатова


-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти физик омиллар лабораторияси мудири, т.ф.д., к.и.х.


А.Н. Красавин


-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти таянч докторанти.


Б.О. Сагдуллаева


-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими.


А.А. Мучкаев


-

техника фанлари номзоди.


В.Н. Феофанов


-

тиббиёт фанлари номзоди.


Тақризчиларнинг рўйхати:


Д.А. Зарединов


-

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор.


О.П. Миршина


-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси, т.ф.н.


Ж.Т. Туйчиев


-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси.

            

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).













































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск