ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2023 й. ПҚ-128-сон "Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2023 й.

N ПҚ-128



ИЛМИЙ-МЕТОДИК ВА ТАДҚИҚОТ

ИШЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШ ОРҚАЛИ ТАЪЛИМ

ТИЗИМИНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

       

        

Таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш, замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ўқув режалари, дастурлари ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш ҳамда ўз ҳаётий қизиқишлари, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари йўлида ҳам ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қодир бўлган ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантириш мақсадида:


1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (кейинги ўринларда - Республика маркази)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Республика маркази:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 34 та штат бирлигини ҳамда фаолияти тугатилаётган Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий марказининг 18 та штат бирлигини;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 10 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади.


2. Қуйидагилар Республика марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини, таълим сифатини баҳолаш

ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимларини жорий қилиш;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, қисқа муддатли, шу жумладан хусусий ўқув курслар (кейинги ўринларда - ўқув курслари)нинг таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш;

таълим ташкилотларида ўқитиш методикасини такомиллаштириш, замонавий талаблар ва илғор хорижий тажриба асосида янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш

ва экспертиза қилишни ташкиллаштириш;

таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагогик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор шаклларини жорий қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш учун шарт-шароит яратиш;

таълим ташкилотларидаги ўқув-тарбия жараёнлари ва кадрларни тайёрлаш сифатини мониторинг қилишда, таълим олувчиларнинг билими таълим стандартлари ва талабларига мувофиқлигини таҳлил қилишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикасида таълим сифати соҳасида халқаро дастурлар ва тадқиқотлар ўтказилишини ташкиллаштириш;

таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган таҳлилий

ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, таълим жараёнида жаҳон илм-фани

ва технологиялари ютуқларидан кенг фойдаланиш бўйича илмий ишланмалар ва тавсиялар тайёрлаш;

таълим соҳасидаги илғор амалиётни ўрганиш ва тизимли таҳлил қилиш ҳамда уни республикада жорий этиш бўйича комплекс

чора-тадбирларни қабул қилиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантириш.


3. Белгилансинки:

Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади;

ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.


4. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилишнинг шундай тартиби ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Республика маркази:

таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ваколатли давлат органлари билан биргаликда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари фаолияти сифатини назорат қилиш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлари, дарсликлар

ва ўқув-методик мажмуаларнинг самарадорлигини даврий таҳлил қилади;

таҳлил якунларига кўра ҳамда вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчиликдан келиб тушган таклифлар асосида таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйилган талабларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

б) ваколатли давлат органлари Республика маркази талаблари асосида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун таълим стандартлари,

ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари давлат мактабгача, умумий ўрта

ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини Республика маркази талабларига мувофиқ жиҳозлаш бўйича зарур чоралар кўради.


5. Республика марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларида таълим сифатини ҳамда

ўқув-тарбия жараёнининг таълим стандартлари, ўқув режалари

ва дастурларига мувофиқлигини белгиланган тартибда мониторинг қилиш;

ваколатли давлат органларига таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларини бажармаган таълим ташкилотларига нисбатан қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни қўллаш бўйича тақдимномалар киритиш;

ўтказилган илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишлар натижаларини

таълим ташкилоти, туман (шаҳар) ёки ҳудуд мисолида тажриба-синовдан ўтказиш;

давлат органлари, етакчи илмий, таълим ва таҳлилий, шу жумладан хорижий муассасалар экспертларини шартнома асосида тадқиқотларга жалб этиш;

дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш,

тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилиш, таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш учун, зарур ҳолларда, республика ва хорижий мамлакатлар олимлари

ва мутахассисларидан иборат лойиҳа (ишчи) гуруҳларни, шу жумладан шартнома асосида тузиш;

тадқиқотлар олиб бориш ва кадрлар тайёрлаш, дарсликлар

ва ўқув-методик мажмуаларга нисбатан лицензия ҳуқуқларини кейинчалик уларни таржима қилиш, мослаштириш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш имкониятлари билан бирга сотиб олиш бўйича халқаро ташкилотлар, жамғармалар, маҳаллий ва хорижий тадқиқот марказлари

ва ўқув муассасалари билан шартномалар тузиш;

ислоҳотлар жараёнига нодавлат таълим ташкилотларини жалб қилиш, улар билан ишларни бажариш тўғрисида битимлар тузиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ижро этувчи ҳокимият органларидан статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузалар ва бошқа нашрлар чиқариш;

ўз фаолият йўналишлари бўйича консалтинг ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий тузилмаларни ташкил этиш;

Республика марказига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари ва грантларини жалб қилиш;

ваколатли давлат органлари билан биргаликда таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини ташкил этишга тааллуқли масалалар юзасидан қонунчиликда белгиланган чораларни қўллаш.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;

Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш

ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

Республика марказига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Республика маркази директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган

ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади;

Республика маркази ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади;

давлат органлари раҳбарлари Республика марказига ҳар томонлама кўмаклашади, жумладан, марказ ўз вазифаларини бажариши учун унга зарур шарт-шароит яратади, шунингдек, сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этади, таҳлиллар якунига кўра киритилган материаллар ва тавсияларни кўриб чиқади.


7. Республика маркази 2023 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қуйидагилар бўйича таклифларни киритсин:

таълим олувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда умумтаълим ташкилотларининг ўқув режалари ва дастурларини табақалаштириш;

таълим ташкилотлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилиш тартибини такомиллаштириш;

таълим жараёнига ушбу йўналишдаги илғор амалиётларни (MELQO, TIMSS, PISA, EQVET ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий методларини жорий қилиш.


8. Республика марказининг ходимлари умумий сони 62 нафардан иборат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика маркази директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда, зарур ҳолларда, марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

марказ фаолиятини молиялаштиришнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан Республика маркази ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш.


9. Қуйидагилар Республика маркази фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

вазирликлар, идоралар ва муассасалар томонидан уларнинг буюртмалари асосида тадқиқотлар ва баҳолаш ишларини олиб боришга ажратиладиган маблағлар;

ўз фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида консалтинг, эксперт-таҳлил ва бошқа хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари

ва мақсадли маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


10. Ташқи ишлар вазирлиги Республика марказига хорижий тадқиқот муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишда, шунингдек, уларнинг малакали мутахассисларини жалб этишда кўмаклашсин.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Республика марказига янги тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда марказнинг интеллектуал-таҳлилий салоҳиятини ривожлантириш учун халқаро донорларни жалб қилишда кўмаклашсин.


11. Белгилансинки, Республика маркази фаолиятини жорий таъминлаш ва унга юклатилган вазифаларни бажариш, шунингдек, зарур инвентарлар, мебель ва оргтехника билан жиҳозлаш учун бюджет маблағлари:

2023 йилда Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги учун назарда тутилган ва штат бирликларининг қисқариши муносабати билан иқтисод қилинадиган бюджет маблағлари доирасида ажратилади;

2024 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари (С. Умурзаков):

бир ой муддатда Республика марказининг фаолиятини ташкил этиш бўйича устав, биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури ва штат жадвалини тасдиқласин;

Республика марказини таълим соҳасида чуқур назарий ва амалий билимга эга бўлган, хорижий тилларни эгаллаган, белгиланган вазифалар ижросини юқори профессионал даражада бажара оладиган тажрибали

ва малакали илмий-педагогик кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


13. Республика маркази Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй манзилдаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Молия-хўжалик департаменти 2023 йил 1 июлга қадар Республика марказини зарур мебель жиҳозлари, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техник воситалар билан таъминласин.


14. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.



15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 апрелдаги

ПҚ-128-сон қарорига

1-ИЛОВА



Таълимни ривожлантириш республика

илмий-методик маркази

ТУЗИЛМАСИ

           
















Директор


Маслаҳатчилар






















































































































Директор ўринбосари







Директор ўринбосари





Ахборот-ресурс маркази

2























































































Ходимлар билан ишлаш бўлими

2


Таълим соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бошқармаси


Ўқув-методик комплексларни

ишлаб чиқиш

ва жорий этиш

бошқармаси


      

Педагогик

технологияларни,

ўқитишнинг

самарали шакл ва

методларини жорий

этиш бошқармаси

      


Таълим сифатини

баҳолаш ва мониторинг

қилиш бошқармаси















































Юрисконсульт

1


Таълим стандартлари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш бўлими

4






Мактабгача таълим учун ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

бўлими

3


Мультимедиа

ресурсларини

ишлаб чиқиш ва

жорий этиш

бўлими

2






Таълим стандартлари ва дастурларининг самарадорлигини таҳлил қилиш бўлими

3























































Девонхона

2


Таълим ташкилотларини жиҳозлашга нисбатан моддий-техник талабларни ишлаб чиқиш бўлими

4






Умумий ўрта таълим учун ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

бўлими

3


Ахборот технологияларини жорий этиш ва таълим жараёнларини рақамлаштириш бўлими

2






Ўқув-методик комплекслар ва мультимедиа ресурсларининг самарадорлигини таҳлил қилиш бўлими

3























































Молия бўлими

ва бухгалтерия

2


Педагогик маҳоратни ривожлантириш бўлими

2






Мактабдан

ташқари таълим учун ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

бўлими

3


Лаборатория ва амалий ишларни ўтказиш технологияларини ишлаб чиқиш бўлими

2






Ўқувчиларнинг билимларини баҳолашнинг илғор методларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими

3























































Ахборот-коммуникация

технологиялари бўйича

мутахассис

1


Ихтисос-

лаштирилган педагогика ва инклюзив таълимни ривожлантириш бўлими

2






Ўқув курслари

учун ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

бўлими

2


Медиамарказ

2






Халқаро дастурлар ва тадқиқотларда иштирок этишни таъминлаш

бўлими

4























































Халқаро алоқалар

бўйича мутахассис

1



































           

Ходимларнинг умумий сони - 62 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 18 нафар, илмий ходимлар - 44 нафар.

Ёрдамчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 апрель















































































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск